Р е ф е ра т мавзу: Ўрта асрларда мактаб ва университетларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши



Yüklə 85,11 Kb.
tarix28.07.2020
ölçüsü85,11 Kb.
#32343
Ўрта асрларда мактаб ва университетларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши 1

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА ТАЪЛИМ МАХСУС ВАЗИРЛИГИ

ФАРҒОНА ДАВЛАТ УНИВЕРСИТЕТИ

Факультет: Педагогика

Кафедра: Педагогика

Фанидан: Умумий педагогика назарияси ва амалиёти
Р Е Ф Е РА Т
МАВЗУ: Ўрта асрларда мактаб ва университетларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши.


Бажарди: Чақириққача таълим йўналиши 2-курс талабаси М. Қурбонов

Қабул қилди: Д.Зокирова
ФАРҒОНА - 2013


Ўрта асрларда мактаб ва университетларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши.

Режа:


  1. Туркистон ўлкасида ислом диний-тарбиявий муассасаларнинг анъанавий тизими

  2. Сиддиқий, Шакурий, Авлоний, Беҳбудий ва бошқаларнинг мактаб ва маорифни ривожлантиришдаги хизматлари .

XV асрнинг охири ва XVI аср бошларида Мовароуннахрда 150 йил хукумронлик килган темурийлар сулоласи инкирозга учради. Унинг урнига Шайбонийхонлар(1451-1510) Мовароуннахрда кучли марказлаш­ган давлат барпо эттилар. Бирок уз аро низо, уришлар авж олди. Аввало, Бухоро, Хоразм, XVIИИ аср охирига келиб Кукон хонлиги ка­рор топди. Хонликлар уртасидаги уришлар мамлакатни маълум даража­да хароп кила бошлади, фан, маданият, таълим сохасида тургунлик юз берди. Шунга карамай фан, маданият ва таълим сохосида маълум силжишлар кузатилади.

Бу даврда Хофиз Танишнинг "Абдулланома", Султонали Самаркан­дийнинг "Дастур ал - илож", Мухаммад Юсуфнинг "Тахкик ал-хумай­йот", "Зубайдат ул - кахоллин"асарлар юзага клди. Шоир, адиблар­дан Бобир, Солих, Мажлисий, Хасан Насорий, Биноий, Восифий, Убай­дий, Гойиб Самаркандий баракили ижод этган. Мухаммад Бахийнинг "Субхонкулинома", Мухаммад Амин Бухорийнинг "Убайдулланома", Му­хаммад Вали Самаркандийнинг "Маскираул асхоб", Суфи Аллаер, Бобо­рахим Машрабларнинг асарлари вужудга келди.

Бу даврнинг узига хос томонларидан бири ижтимоий хаетнинг барча сохаларида ислом акидалари хукумрод эди. Турмушда хам, ои­лада хам, хар бир киши ахлокида, хулк-атворида диний талабларга риоя этади. Мактаб ва мадрасаларда илохиет таълими ургатилар эди.



2. Хонликлар даврида таълим – тарбия.

Ватанимизнинг хонликлар давридаги таълим тизими хакида маълум тасввурга эги булиш учун Жахон Отин Увайсий ижодига муро­жат этамиз.Жахон Отин 1796 -1797 йилларда онаси отинлик килган хусусий мактабда дастлаб ердамчи, кейинчалик мустакил равишда укитувчилик килган. Кизларга бошлангич таълим берар экан, уларни тарбиялаш, гузал хаетга эришишни бирдан-бир йули таълим-тарбия бериш деб хисоблади. Бутун умрини анашу ишга багишлади.

Жахон Отин уз шогирдаларида эзгулик, вофодорлик хислатлари­ни тарбиялашда адабий жанрлар чистон, муаммо, муашшах каби усул­лардан фойдаланади. Уларда шеърий кобилиятлари, зехни уткирлиги­ни чукурлаштиришда газаллардан кенг фойдаланган.

Махаммад Содик Кашгарий 1740-1843 "одоб ас-солихин" (яхши ки­шилар одоби),"Зубдат ал-Масойил" (масалаларнинг каймоги),"Дуррал-Музохир" (Кумакдошларнинг дурдонаси), "Тазкирон хожагон" (Ху­жалар мазкираси) асарлари муаллифидир.

Олимнинг "Одоб аз-Солихин" асарида инсонга яхши хулк эгал­лаш зарурлиги ва одоб коидаларини эгаллаб олмаса ва яхши хулк би­лан одобли булмаса, нафакат узига, балки бутун дунега емонлик таркатади, - деган фикрни асослайди. Инсон одобини зохирий ва бо­тинийга ажратади. Инсоннинг баркамол булиб етишида кундалик тур­мушда зарур одоб коидалари: саломлашиш ва рухсат сураш, мулокат одоби, ухлаш ва йул юриш одоби, сухбат ахлининг узини тутиш, эр-хотин одоби, тозалик ва озодалик коидалари, мезмон кутиш зие­фат ва овкатланиш одоби, сафар коидалари содда шаклда баен этила­ди.

Мунис Хоразмий (1788-1829). Шоир, тарихчи олим ва педагог хисобланади. Унинг педагогик карашлари "Саводи таълим" (1804) ри­соласида баен этилади. Рисола икки кисмдан иборат. Биринчи кисми­да укувчиларни хат машк килишга тайергарлик, унга керакли асбоб­лар тугрисида баен этилади. Иккинчи кисмда эса, хат-машк килиш ва унинг усуллари, амал усулида таълим бериш хакида фикр кетади.

Билганимча суриб каламни хар ен,

Таълим ишини айлар эрдим осон.

Лекин кунгил ичра эрди бу кон,

Килсам карами улуми армон.

Огахий (1809-1874) - шоир, тарихчи олим, таржимон, мударрис­дир. Унинг "Риез ул-давла","Зубадат ул-таворих","Жомеь ул-вокес Султоний", "Гулшани давлат","Икболи Феруз" каби асарлари бор Ога­хий томонидан Шарифиддин Али Яздийнинг "Зафарнома","Кобусно­ма","Ахлокий Мухсини" рисолалари узбек тилига таржима килинган.

Огахий асарларида ешларни илм, касб-хунарни сабоб билан эгаллашга чакиради. Илм эгаллаган одамни икки олами обод булади. Кимки аччик, жахил килиб илм эгаллашдан воз кечса, унинг обруси барбод булади.

Олим улдурким шариатдан тажовуз килмаса,

Гар тожовуз килса, билгил, пешадур алхат анга.

Илмидин бебахра эл холидин билмок истасанг,

Огахий зор холини билгил истишхор анга.

Инсонни вояга етишида, уни комили инсонга айланишида тарбия­нинг ролини холис кура билган Огахий езади:

Килмок била парвариш тикон гул булмас,

Хам тарбия ила зог булбул булмас.

Гар асли емонга яхшилик минг килсанг,

Яхшилик онинг нияти билкул булмас.

Муаммоли вазият:

Ўрта Осиё хонликлари даврида ўзига педагогик мухит вужуди келдики, ислом ақидалари билан дунёвий илм, маданият ғоялари, ру­хонийлар ва дунёвий олим, шоирлар ўртасида кураш борганини, нати­жада таълимда ўзига хос зиддиятлар бўлишига қарамай, педагогик фикрларда холислик, инсонпарварлик харакатлари кўринади.
Марказий Осиё хонликларида ислом дини давлат дини ҳисобланар эди. Мусулмон руҳонийлари Марказий Осиёнинг феодал ҳукмронлари билан маҳкам боғланган эди; шу ҳукмронларнинг ёрдами туфайли бу эрда мусулмонларнинг жуда кўп диний ўқув юртлари, чунончи: масжидлар ҳузурида мактаблар, мадрасалар ва шунга ўхшаган ўқув юртлари бор эди. Туркистонда биринчи генерал-губернатори бўлган Кауфман барча мусулмон муассасаларига нисбатан «аралашмаслик» (бетарафлик) сиёсатини тутди.

Ўрта аср мусулмон мактабларини ислоҳ қилишдан бош тортган чоризм, руслар ўрнашган эрларда очилган рус мактабларини Туркистонда маориф соҳасида ўз сиёсатининг Қуроли қилиб олишга ҳаракат қилди. (Тошкентда дастлабки рус мактаби 1866 йилда очилган эди). Рус мактабларига руслар билан бирга ўқиш учун маҳаллий аҳоли болалари ҳам қабул қилинар эди. Туркистондаги бошланғич рус мактабларида ҳунарга Россиянинг Европа қисмидагига қараганда, анча кўпроқ ўргатилар эди; бундан мақсад маҳаллий аҳолининг болаларини мактабга кўпроқ жалб қилиш эди.

Чоризмнинг Туркистонда руслаштиришдан иборат мактаб тизими унинг Поволжье (Волгабўйлари) учун мақулланган «Ильминский системаси»дан фарқ қилар эди. Қозон педагоги Ильминский Волгабўйидаги чувашлар, марийлар ва бошқа халқлар учун алоҳида рус ва маҳаллий аҳоли мактаблари очган эди. Бу мактабларда ўқиш дастлаб болаларнинг она тилларида олиб борилар, рус тили эса алоҳида фан сифатида ўқитилар эди, шу билан бирга, ҳамма дарсликлар христиан (православие) динини тарғиб қилиш руҳида тузилган эди. Булардан фарқли ўлароқ, ислом дини таъсири кучли бўлган Туркистоннинг маҳаллий аҳолиси ўртасида христианлар миссионерлигига рухсат этилмас эди; бунинг устига рус мактабларида мусулмон динини ўқитиш ҳам ман этилган эди; рус мактабларига ўқишга кирган эрли аҳоли болалари дастлабки кунданоқ рус тилида ўқитилар эди.

Туркистонда дастлабки рус ўрта ўқув юртлари 1870 йиллардан очила бошлади: 1876 йили Тошкентда, Вернийда (ҳозирги Олмаотада) эрлар ва Хотин-Қизлар гимназиялари. 1879 йили эса Тошкентда ўқитувчилар семинарияси очилди. Гимназияларга ҳам эрли аҳолининг болалари қабул қилинар эди. Ўқитувчилар семинарияларида эса маҳаллий аҳоли болаларига 1/3 ўрин ажратилган эди.

Туркистонда дастлаб очилгани баъзи бир рус мактабларида ўқувчиларнинг 1/4 ини ва ундан кўпроғини маҳаллий аҳоли болалари ташкил этган бўлса-да, лекин бутун Туркистон ўлкаси бўйича ҳисоблаганда бундай мактабларда ўқувчи маҳаллий аҳоли болалари 200 тадан ошмас эди. Буларнинг ҳам кўпи қозоқ болалари бўлиб, ўзбек ва тожик болалари жуда оз эди, чунки мусулмон руҳонийлари «кофирлар» мактабларига қарши тарьибот юргизар эдилар. Рус мактабларида, айниқса ўрта мактабларда ўқувчилар ўртасида ўз ижтимоий аҳволига кўра бойлар ва оқ суякларнинг болалари кўпчиликни ташкил этар эди.

Чоризмнинг мактаб соҳасидаги сиёсати руслаштиришдан иборат бўлса ҳам, лекин рус болалари билан маҳаллий аҳоли болаларининг биргаликда ўқишлари, улар ўртасида ўзаро дўстликни тарбиялар эди.

Рус мактабига ўқишга кирган болалар рус тилини мутлақо билмас эдилар, натижада анча қийинчилик туьилар эди. Шунинг учун рус мактабига кирган, лекин рус тилини мутлақо билмайдиган ўқувчи рус тилида сўзлашишни ўрганиб олмагунча одатда қуйи бўлимда ўқир, рус тилида сўзлашишни ўрганиб олгандан кейингина юқори бўлимга ўтказиларди. Юқори бўлимларга ўқув йилининг ўрталарида ҳам ўтказилар эди, чунки мактаблар кичкина бўлиб, бир вақтнинг ўзида машғулотлар бир неча бўлимлар билан олиб борилар эди.

Рус мактабларида ўқийдиган қозоқ болаларнинг кўпчилиги интернатларда яшар эдилар, худди шу интернатларда рус тили янада тезроқ ва пухтароҚ ўрганиб олинар эди.

Тошкентдаги гимназияда дастлабки йилларда, маҳаллий аҳолининг болаларини рус тили билан кўпроҚ шуғуллантириш учун лотин тилини ўргатишдан озод Қилинар эди.

1880 йилларнинг бошларига келиб рус мактабларида ўҚийдиган ўзбек ва тожик болалари учун ислом динини ўқитиш керак, токи ота-оналари бу мактаблардан ҚўрҚмасинлар, деган фикр тарқалган эди. Туркистон маҳмурлари бу фикрнинг Қанчалик тўғри эканлигини текширишга қарор қилдилар. 1884 йил 19 декабрда Тошкентда, «эски шаҳар» қисмида синаб кўриш учун биринчи рус-тузем мактаби очилган эди. 10 йиллардан кейин Тошкентда бундай мактаблар сони тўрттага кўпайди. Бу типдаги мактаблар ўлкадаги йирик шаҳарлар ҳамда қишлоқларда ҳам ташкил этила бошлади. Ўлкада рус, рус-тузем мактаблари илк бор ХИХ асрнинг 70 – йилларида юзага келган бўлса, 1904 йилга келиб уларнинг сони 57 тага этди.

Рус-тузем мактабларида ўқувчиларга рус муаллими рус тилини ҳамда арифметикани ва бошқа фанларни ўргатар, бунинг учун ўқиш вақтининг ярми ажратиб қўйилган эди. Ўқиш вақтининг қолган ярми «Мусулмон домла» ихтиёрига бериб қўйилган бўлиб, у эски усул мактабларидагидек болаларга диний дарслар ўқитиш билан шуғулланарди.

Рус-тузем мактабларида фақат ўғил болалар ўқитилар эди. Ота-оналар қизларини бундай мактабларга бермас эдилар. 1903 йилда Туркистон педагогика тўгараги, Тошкентда қизлар учун рус-тузем мактаби очилди. Лекин бу мактабнинг фаолияти узоққа чўзилмай, икки йилдан кейин ёпилиб қолди.

Рус-тузем мактабларида рус тилини ўқитиш дастури ва услуби рус бўлмаган ўқувчилар учун мўлжаллаб тузилар эди. (бу мактабларда баҳзан рус болалар ҳам учраб қолар эди).

1884 йили, синаш учун очилган рус-тузем мактабида (Туркистон ўқитувчилар семинариясининг рус қисмида) тарбияланувчилар учун ўзбек тили киритилди. Наманган яқинида бир қишлоқда 6 йил яшаган ва ўзбек тилини яхши ўрганиб олган В.П.Наливкин, бу мактабда биринчи бўлиб ўзбек тилини ўқитган эди. У синаш учун очилган рус-тузем мактабининг биринчи ўқитувчиси эди. Наливкин В.П. семинарияда 1890 йилгача дарс берди. Дарс чоғида Наливкин бўлажак ўқитувчиларга фақат ўзбек тилинигина ўргатиб қолмасдан, балки уларда ўлкани ўрганишга ҳам ҳавас уйғотган эди. Семинарияда ўқиб чиққанлар орасида рус-тузем мактабларида ишлашга тайёр бўлган ва бу ишни севиб қолганлар анчагина эди.

Туркистоннинг рус аҳолиси мактаб таълими билан эрли аҳолига қараганда анча яхшироқ таъминланган эди. Туркистон ўлкасида биринчи бўлиб рус мактаби Тошкентда 1866 йилда, Самарқандда 1870 йилда, орадан 1-2 йил ўтгач, Туркистон ўлкасининг бошқа шаҳарларида ҳам пайдо бўлди.

Бу рус мактабларида маҳаллий аҳоли болалари жуда кам сонни ташкил этарди. 1876 йилда Тошкентда эркаклар прогимназияси ва қизлар прогимназияси очилади. 1894 йилда реаль билим юрти очилди. Бу ўқув юртларида бошқа шаҳарлардан келган ўқувчилар учун пансион (ётоқхона) ҳам бор эди. Бу мактаблар давлат бюджетидан таъминланар эди.

1879 йилда Тошкентда Туркистон муаллимлар семинарияси очилди. Бу семинария мактаблари рус бошланғич синфлари учун ўқувчиларга она тилидан муаллимлар тайёрлаб бериши лозим эди. ХИХ асрнинг 80-йиллари ўрталаридан бошлаб семинария рус-тузем мактаблари учун ҳам муаллимлар тайёрлашга ҳам киришди. Маҳаллий тилни ўрганиш мажбурий қилиб қўйилганлиги Тошкентдаги бу семинариянинг хусусиятларидан бири бўлди. Семинарияда В.П.Наливкин ўзбек тилида дарс бера бошлаган биринчи ўқитувчи бўлди. 1887 йилда Наливкин тузган луғат ва грамматика рисоласи нашр этилди. Булар тилшунослик тарихида ўзбек тилига доир биринчи қўлланма бўлди.

Мактаблар учун ажратилган маблағларнинг каттагина қисми ўрта ўқув юртларига сарфланарди. Тошкентдаги кодетлар корпусига айниқса кўп маблағ сарф бўлар эди. Ишлаб турган тўртта ўқув юртидан ташқари 1900 йилдан бошлаб яна бешта ўқув юрти очилди. Самарқандда ва янги Марьилонда Қизлар ва эркаклар гимназиялари ишга тушди; 1905-1916 йиллар ичида ўрта мактаблар сони икки баравардан зиёдроқ кўпайди; уезд марказларининг деярли ҳаммасида ўрта мактаблар пайдо бўлди.

Иқтисодий жиҳатдан энг ривожланган Қўқон ва Тошкент шаҳарларида 1905-1907 йилларда янги типдаги ўрта мактаблар - ўғил ва Қиз болалар бирга ўқийдиган коммерция билим юртлари очилди.

Туркистоннинг иқтисодий ривожланиши ҳунар-техника типидаги мактабларнинг очилишига олиб келди. Чунончи, 1896 йилдаёқ Тошкентда пахта заводлари ва бошқа заводларни таъмирлаш учун кадрлар тайёрлайдиган билим юрти очилди; 1897 йилда ирригация назоратчилари тайёрлайдиган курс ташкил этилди. 1902 йилда Тошкент яқинида қишлоқ хўжалик гидротехника мактаби очилди: 1904 йилда Самарқандда боғдорчилик ва шу йилнинг ўзида Тошкентда темир йўл техника билим юрти очилди. 1908 йилда А.М.Малиновская Тошкентда қўл-ҳунар усталари ҳамда ҳисобчилар тайёрлайдиган хусусий қизлар ҳунар мактабини очди. Шу тариқа Туркистонда маданий иқтисодий ривожланиш анча юксак поғонага кўтарилди.

Туркистондаги жадидчилик ҳаракати бу бир тасодиф ходиса бўлмай, балки ҳаётимиздаги ижтимоий-сиёсий зиддиятлар махсулидир.

Жадидчилик оқимини ижтимоий-сиёсий ва маърифий томонларини профессор Б.Қосимов ўз тадқиқотида батафсил баён этган.

ХИХ асрнинг бошларидан Бухородаги маърифатпарвар мусулмон руҳонийлари ва зиёлилари орасида мадраса ва мактаблар тизимига ҳамда ислом динига кириб қолган бидъатларни ислоҳ қилиш фикри пайдо бўла бошлайди. Шундай ислоҳот тарафдорларини жадидчилар, яъни янгилик тарафдорлари деб атай бошлайдилар. Жадидизм (арабча «жадид» сўзидан олинган бўлиб «янги» деган маънони билдиради). Ўша даврлардан бошлаб бунга қарама-қарши турган оқим, яъни феодал-ўрта асрчилик, диний фанатизм руҳида бўлган кишиларни эса Қадимистлар, деб атай бошладилар. ХИХ аср бошларида бир қанча маҳрифатпарвар мударрислар Бухоро шаҳридаги 200 га яқин мадрасани ислоҳ қилиш ғояси билан чиқдилар. Бу ҳаракат бошида мадраса мударриси Абу Наср Ал Курсавий турган эди. Қадимистлар эса уларни кофирлик ва худосизликда айбладилар. Бухоро амири Ҳайдар эса Курсавийни зиндонга ташлатиб, ўлим жазосига ҳукм қилади. Аммо унинг тарафдорлари уни зиндондан қочирадилар. Курсавий Қозонда ўз фаолиятини давом эттириб, 1813 йилда вафот этади. ХИХ асрнинг 50-60 – йилларида диний ислоҳотчилик ҳаракати янада кенгая бошлайди. Энди бу ҳаракат бошида бухоролик мударрис ва тарихчи олим Маржоний (1818-1889), Ғиждувонлик домла Фозил, Мўминжон Вобкандий, мулла Худойберди Бойсуний ва бошқа мударрислар турар эдилар. Улар мадраса ва мактабларни ислоҳ қилишни эмас, балки ортиқча дарсларни олиб ташлаш тарафдори эканликларини ёзадилар. Ислоҳотчилар раҳнамоси Маржоний ўзининг дастурида қуйидаги олти асосий масалаларни қўяди:

Қуръондаги ҳар қандай диний масала юзасидан кишилар билган ҳолда ўзлари эркин фикр юритганлар.



  • Бировнинг бировга кўр-кўрона эргашиши қатъий ман қилинсин.

  • Мадрасаларда ўқитиладиган ҳошия ва шрқ каби қуруқ мазмунга эга бўлган ва мадраса ўқувчилари учун фойдасиз бўлган ҳамда уларнинг 8-10 дақиқа вақтини бекорга олувчи дарслар дарс жадвалларидан олиб ташлансин.

  • Мадрасаларда Қуръони Карим, Ҳадиси Шариф, уларнинг таржималари ва ислом тарихи каби дарслар ўтилсин.

  • Арифметика, тарих, жўьрофия, табобат, хандаса, мантиқ, фалсафа ва бошқа дунёвий фанларни ўқишга қаршилик кўрсатилмасин.

  • Ҳар бир ишда мусулмончиликни Муҳаммад алайҳиссалом давридаги қадимий ислом маданиятига қайтариш кўзда тутилсин.

Маржоний ва унинг тарафдорлари бўлган ўша даврнинг жадидлари мусулмон тараққийпарварларидан эдилар, улар мадрасаларда диний дарслар билан бир қаторда қадимий ислом маданияти давридагидек дунёвий дарсларни ўқитишни шарт қилиб қўйдилар. Бироқ, қадимистлар ва амирнинг реакцион сиёсати натижасида таъқибга учраган Маржоний Бухородан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Унинг маслакдошларидан кўпчилиги зиндонга ташланиб, орқаларига 75 дарра урилгач, улар тавба қилиб, қайтиб бундай ишларни қилмасликка ваъда бердилар.

ХИХ аср охири – ХХ асрнинг бошларида Туркистонда чор мустамлакачилигининг кучайиши натижасида Марказий Осиёнинг кўп жойларида жадидчилик ҳаракати кучайиб кетди. Бу ҳаракат мавжуд жамиятнинг ижтимоий-маданий асосларини қайта қуришга қаратилгани сабабли эски тузум, эски турмуш, эски мактаб тарафдорларининг кучли қаршилигига дуч келди. Бу қарши куч вакилларини қадимчилар деб аталган бўлса, янги ҳаёт шабадаларини олиб келишга уринган кишилар эса жадид ёки жадидчилар деган ном олдилар. Шу тарзда асримиз бошларида жадидлар ва жадидчилик ҳаракати юзага келди. Янги асрнинг бошланиши билан аввалгидек ижтимоий хорлик, иқтисодий ва маданий қолоқлик шароитида яшаш мумкин эмаслиги улар учун ойдек равшан эди. Нафақат Марказий Осиё, балки Россияда яшовчи халқлар ҳам ўз тақдирларини ўзгартирибгина, феодал тузумнинг негизларини парчалабгина янги ҳаётга қадам қўйишлари мумкин эди. Оқ подшо идора қилган мамлакатдаги ана шу оғир вазият туфайли 1905 йил тўнтариши содир бўлди. Бу тўнтаришдан мақсад жамиятни демакратлаштириш, саккиз соатлик иш кунини жорий этиш, дворянлар ихтиёридаги катта эр-мулкни олиб, деҳқонларга бўлиб бериш ва ҳоказолар эди. Биринчи рус тўнтаришининг бу дастури билан танишган Марказий Осиёлик тараққийпарвар зиёлилар татар қардошлари ортидан бориб, жадидчилик ҳаракатига келиб қўшилдилар. 1907 йил Эрон буржуа тўнтариши, 1908 йил Туркия буржуа тўнтариши, Марказий Осиёда жадидчилик ҳаракатининг расмийлашуви ва кучга киришида катта аҳамият касб этди. Ижтимоий, иқтисодий ва маданий ислоҳотлар йўли билан халқ ва жамият ҳаётини яхшилашга, маданий юксакликка олиб чиқишга қаратилган дастурни бажаришга киришдилар. Улар таъсирида ўзбек заминининг бошқа гўшаларида ҳам жадидчилик ҳаракати авж олди.

Жадидчилик жамияти тўнтариш йўли билан эмас, ислоҳотлар йўли билан ривожлантиришни ўзининг асосий вазифаси деб белгилади. У ўзининг бу вазифасини адо этишда, фақат бир синфга – пролетариатгагина таянмади. Умуман жадидчилик инсониятни синфларга бўлиб ташлаш тарафдори эмас. Жадидлар ҳатто Қадимчилар билан ҳам иттифоқ тузиб, халқ ва келажак манфаати йўлида бақамти ишлаш, бугунги ифода билан айтганимизда турли сиёсий қарашларга эга бўлган халқ қатламларининг тинч-тотув яшаши ва ишлаши ғоясини кўтариб чиқдилар. Беҳбудий ана шу «муттаҳид» фронт тузиш ғоясини баён қилар экан, «уламо ёки зиёли ва тараққийпарварларимиз бой ва авомимиз бирлашиб, дин ва миллат ва ватаннинг ривожи учун хизмат этсак», деб ёзган. Жадидларнинг бундай муттаҳид фронтни тузишга интилганларининг боиси турли шароит билан белгиланганди. Авом ҳам, бойлар ҳам, уламо ҳам, зиёлилар ҳам чор ҳукумати қарамоғида бўлган мустамлаканинг бири оз, иккинчиси кўп сиқувда бўлган кишилар эдилар. Марказий Осиё бозорларида рус савдо ва саноат буржуазияси ҳукмрон бўлиб, маҳаллий буржуазия вакиллари сина бошлаган эдилар. Бошқача айтганда, мустамлакачилик азобини маҳаллий бойлар ва савдогарлар ҳам сеза бошладилар. Ана шундай тарихий шароитда, жадидларнинг фикр-мулоҳазаларига кўра, оддий халқнинг иқтисодий-маданий ҳаётини яхшилаш қандай зарур бўлса, чет эл капитали исканжасидан, мустамлакачилик кишанларидан қутилиш ҳам шунчалик кечиктириб бўлмас вазифа эди.

Жадидлар 1906 йилдаёқ «Тараққий» деб номланган газета нашр эттириб, ўз ғояларини тарқата бошладилар, орадан кўп ўтмай, «Хуршид», «Шуҳрат» сингари янги газеталар дунё юзини кўрди. Марказий Осиёнинг турли шаҳарларида жадид мактаблари бодроқдек очилиб, уларда диний илмлар билан биргаликда дунёвий билимлар ҳам кенг тарьиб қилинди. «Жадидлар нима ҳақида гапиришмасин, ҳаммаси янги нафас, янги ғоя эди, пролетар мафкураси ҳам, ишчилар синфи ҳам йўқ эди, табиат бирламчи дегувчиларнинг мафкурасини деярли ҳеч ким тушунмас, биладиганлар эса жуда озчиликни ташкил қилар эди. Шунинг учун жадидчиликнинг янги ғоялар билан пайдо бўлиб, руҳонийларга, ҳукмрон синфларга қарши туриши, маданиятни яратиши, бир сўз билан айтганда, янгилик эди, «жадид» жумласининг маъноси ҳам «янги» демакдир».



Агар лўнда қилиб айцак, жадидларнинг ҳаракат дастури қуйидаги масалаларни ҳал қилишга қаратилган:

  • Диний таассуф ва фанатизмга қарши кураш.

  • Диний ақидаларга асосланган ўрта аср мактаблари ўрнига Оврўпо қабиладаги дунёвий илмларни она тилида ўқитишга мосланган янги усулдаги мактабларни ташкил этиш, феодал даври маориф тизимини ислоҳ қилиш.

  • Жадидчилик ғояларини кенг халқ оммасига этказиш ниятида янги ўзбек адабий тилини ишлаб чиҚиш, матбуот ҳурлиги учун кураш, халқ оммасига тушунарли адабиёт ва театрни яратиш.

  • Хотин-қизларни паранжидан чиқариш ва жадид мактабларига қатнашларини таъминлаш йўли билан улар тақдирини ўзгартириш ва оилада ислоҳот ўтказиш.

  • Маҳаллий бойлар ва савдогар аҳлининг сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан рус буржуазияси билан бир ҳуқуқда бўлиши, маҳаллий амалдорларнинг чор ҳукмдорлари томонидан сиқувга олишига қарши кураш. Шу йўл билан мустамлакачилик сиёсатини ислоҳ қилиш.

Асосий талабалари ана шундан иборат бўлган жадидлар учун илм ва маҳрифат ягона қурол бўлиб, улар шу қурол ёрдами билан ўлкада ижтимоий-иқтисодий ва маданий тараққиёт учун курашмоқчи бўлдилар.

АДАБИЁТЛАР:

  1. Педагогика тарихи. «Ўқитувчи» 1985 йил

  2. О.Хасанбоева, Ш.Хасанбоев, Х.Хамидов «Педагогика тарихи» дарслиги. Ғофур Ғулом номидаги нашриёт – матбаа ижодий уйи. Т - 2004 йил. Ян Амсо Коменский 265-276 бетлар.

  3. Х.Комилов. Педагогика тарихи. Дарслик. А.Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти. Т – 2005 йил.

  4. К.Хошимов ва С.Нишонова Педагогика тарихи. Дарслик. II қисм 269 – 274 бетлар. Н.А.Константинов, Е.Н.Мединский, М.Ф.Шабаева – История педагогика. М.Просвешение. 1982 год.






Yüklə 85,11 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin