75-мавзу. Мамлакатни модернизациялаш даврида Ўзбекистон иқтисодиёти. 2000-2014 йилларда мамлакат иқтисодий тараққиёнинг устувор йўналишлари, натижалари. жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида мамлакат иқтисодий ўсиш суръатларининг таъминланиши. модернизация жараёнларининг чуқурлашуви. Намунали уйлар, қишлоқ ҳаёти.
76-мавзу. 2000 – 2015 йилларда мамлакатнинг ижтимоий ривожлантирилши. Маънавий-маданий ривожланиш, халқ фаровонлигини юксалтириш. ижтимоий дастурлар ва миллий Таълим ислоҳотлари, мактаб таълимини ривожлантиришнинг давлат умуммиллий дастури. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги ислоҳотлар. Оммавий спорт ва профессионал спорт, 3 босқичли спорт ўйинлари ва уларнинг аҳамияти. Илм-фан, адабиёт ва санъат ривожи, халқаро мусиқа фестиваллари.
77-мавзу. Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги муносиб ўрни. Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар билан алоқалари. Ўзаро манфаатли кўп томолама ва икки томонлама алоқалари.Давлатимизнинг минтақада тинчликни сақлаш борасидаги ўрни ва роли
78-мавзу. Ўзбекистонда давлат ва жамият қурилишининг янги босқичи Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг кенг кўламли ислоҳотлар самардорлигини оширишдаги аҳамияти. Ҳаракатлар стратегиясининг дастлабки натижалари. Ҳаракатлар стратегиясининг юртдошларимиз томонидан қўллаб-қувватланиши. Халқ билан мулоқотнинг ноёб тизими. Ҳокимият бўлиниши принципларининг такомиллашуви. Парламент ислоҳотлари. 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегиясида Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштирилиши. Сиёсий партияларнинг фаолияти. Демократик ислоҳотларнинг чуқурлашуви.
79-мавзу. 2017 – 2020 йилларда иқтисодий тараққиёт Иқтисодиётни бошқаришнинг такомиллашуви, уни
ривожлантиришнинг янги босқичи. Саноат, автосаноат, қурилишнинг ривожланиши. Қишлоқ ва томорқа хўжалигининг ривожлантирилиши,
ташқи иқтисодий алоқалар.