Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi


-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг таълим соҳасидаги ваколатлари



Yüklə 3,27 Mb.
səhifə57/283
tarix20.09.2023
ölçüsü3,27 Mb.
#146051
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   283
Samarqand davlat universiteti pedagogika kafedrasi

24-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг таълим соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда Таълим инспекцияси деб юритилади) таълим тизимида ўқув-тарбия жараёни, профессор-ўқитувчилар таркиби, кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш сифати устидан назорат қилиш соҳасида давлат сиёсатини амалга оширадиган, таълим соҳасидаги махсус ваколатли давлат бошқаруви органидир.
Таълим инспекцияси:
таълим ташкилотларини аттестациядан ва давлат аккредитациясидан, шунингдек таълим ташкилотларининг педагог ходимларини аттестациядан ўтказади;
таълим ташкилотларида таълим-тарбия жараёнининг сифати мониторингини амалга оширади;
мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотларининг педагог ходимларига лавозимлар ва малака тоифаларини бериш жараёнини назорат қилади ҳамда унда иштирок этади;
нодавлат таълим ташкилотларига лицензиялар беради;
таълим ташкилотларининг рейтингини аниқлайди;
аниқланган таълим тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишлари юзасидан тегишли давлат бошқаруви органларига ва таълим ташкилотларига тақдимномалар киритади.
Таълим инспекцияси қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.


25-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигининг таълим соҳасидаги ваколатлари
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги:
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларда ёшларни аниқлаш, танлаш, ўқитиш ва тарбиялаш соҳасида давлат сиёсатини ишлаб чиқади ва уни амалга оширади;
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар учун давлат таълим стандартларини тасдиқлайди;
давлат таълим стандартларига мувофиқ Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаблар фаолиятини ягона тарзда мувофиқлаштиришни ҳамда унга услубий раҳбарлик қилишни амалга оширади;
Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлайди, мазкур мактабларда бино ва иншоотларни эксплуатация қилиш ишларини мониторинг қилади ва мувофиқлаштиради.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.



Yüklə 3,27 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   283




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin