TARQATMA MATERIALLAR
10
52
Ўрта асрлар Шарқ ва Ғарб фалсафаси вужудга
келиши ва ривожланишининг умумий белгилари:
:
Дин Ғарбда ҳам, Шарқда ҳам феодал
жамиятнинг ҳукмрон мафкураси ҳисобланган
Муқаддас китоб ақидалари фалсафий мулоҳазаларнинг
таянч нуқтасига айланган. Билим эмас,
балки эътиқод, фан эмас, балки дин афзал кўрилган
Теоцентризм
, яъни Худога, унинг моҳиятига дунёнинг биринчи
сабаби ва биринчи асоси сифатида ёндашиш ўрта
асрлар фалсафасига хос хусусиятдир
Буддизм фалсафаси асосий эътиборни борлиқнинг ўткинчилиги ва йўқликнинг ҳақиқийлиги, жоннинг
боқийлиги ва абадий маънавий дунёни англаб етиш йўлида ўзликни камолотга етказиш орқали унинг ўз
шакл-шамойилини ўзгартириши муаммоларини ўрганишга қаратган.
Конфуцийчилик феодал тузумни оқлаш учун буддизм ва даосизмнинг идеалистик ва даосизм ғяларини
ўзлаштирган: одамлар ўзларининг «ёмон» ниятларини жиловлаб, тақдирга бўйсунишлари лозим.
Ҳокимиятга бўйсуниш, уни ардоқлаш ва ҳурмат қилишни талаб этувчи «Осмон қонуни» ҳақидаги
таълимот конфуцийчиликда энг муҳим таълимотга айланган.
Европа феодализми шароитида христиан дини ҳукмронлик қилган. У ўзининг одамлар ақли ва қалбини
назорат қилиш марказлаштирилган тизимини кўп сонли тарқоқ феодал давлатларга қарши қўйган.
53
Dostları ilə paylaş: