Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги фарғона политехника институти


Ҳаво-буғ аралашмасидаги эритувчи буғларини совитиб конденсатлаш



Yüklə 3,99 Mb.
səhifə14/19
tarix22.06.2020
ölçüsü3,99 Mb.
#31909
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
ўсимлик


Ҳаво-буғ аралашмасидаги эритувчи буғларини совитиб конденсатлаш. Эритувчи ва сув буғларини ҳаво билан аралашмасини совитиш конденсатлаш жараёнига олиб келади, бунда буғларнинг кўп қисми суюқ ҳолатга ўтади. Кейин конденсат махсус аппарат – сув ажратгичда уни ташкил этувчи компонентлар (эритувчи ва сув)га ажратилади, ҳаво эса таркибидаги озгина эритувчи буғи қолдиғи билан бирга атмосферага чиқариб юборилади.

Ҳаво-буғ аралашмасини совитиш дефлегматор деб аталувчи рекуперацион аппаратларда олиб борилади. Улар аралашадиган ёки юза конденсаторларидан иборат. Биринчисида ҳаво-буғ аралашмаси бирор-бир насадка (Рашиг ҳалқаси, кокс ва б.)да совитувчи агент билан бевосита тўқнашади. Юза дефлегматорларда совитиш трубалар системасида боради ва буғ конденсацияси трубанинг ички ёки ташқи юзасида содир боради. Бу икки хил дефлегматорлардан юза аппаратлар афзалроқ ҳисобланади. Чунки уларда эритувчи конденсати аралаштирувчи дефлегматорлардаги каби совитувчи агент билан аралашмайди. Натижада кейинги ажратиш жараёнига эҳтиёж қолмайди.

Иккала турдаги дефлегматорларда ҳам совитувчи агент сифатида 10-120С ҳароратли сув ёки намокоб (айрим тузларнинг эритмалари) ишлатилади. Бундай эритмалар сифатида -10 : -150Сгача совитилган СаСл2 эритмаси қўлланилиб, улар ҳаво-буғ аралашмасини энг паст ҳароратгача совитади ва буғни деярли тўлиқ конденсатлайди. Ёғ экстракциялаш заводларида рекуперацион қурилма сифатида юза дефлегматорларида намакоб билан совитиш кенг тарқалган. Бундай қурилмалар бизда вертикал шнекли экстрактор – НД-1250ни линиясида кўп қўлланилади.

НД-1250 тизмасини рекуперация ускунаси (16.4-расм) қуйидагича ишлайди. Таркибида эритувчи буғлари кўп бўлган, конденсатор ва мисцелла тозалагичлардан чиққан ҳаво-буғ аралашмаси совутгич (1) ва дефлегматор(3)ларга юборилади.

Таркибида камроқ эритувчи буғлари бўлган, мисцелла йиғгич, экстрактор ва

бошқалардан чиққан ҳаво-буғ аралашмаси (2) совитгич ва (4) дефлегматорларга юборилади.



16.4-расм. НД-1250 экстракция тизмасини рекуперация ускунаси схемаси


Дефлегматор колонкалари намакоб билан совутилади. Дефлегматорларга қиздириш учун сувли буғ ҳам берилади. (3) дефлегматордаги ҳаво тўрли тўсқиндан (6) чиқиб кетади. (4) дефлегматорлардаги сув музлаб қолмаслиги учун узатилаётган намакобнинг ҳарорати насос олдида минус 50Сдан паст бўлмаслиги дефлегматорда эса 00С атрофида бўлиши керак.

Дефлегматорлар ишини енгиллаштириш учун сув билан совитишдан фойдаланилади ва эритувчи – сув буғларининг бир қисмини ҳаво-буғ аралашмаси совитқичларида конденсатланади (16.5-расм).



Ҳаво-буғ аралашмаси патрубок (8) орқали эритувчи ва сув конденсатларини йиғувчи остки камера(9)га берилади. У ердан аралашма коллектор трубкалари (5) орқали юқорига кўтарилади ва юқориги йиғувчи камера(3)даги патрубка (1) орқали чиқиб кетади. Юқориги йиғиш камераси (3) конденсатланмаган буғлар учун мўлжалланган бўлиб, қалпоқ шаклида қурилган ва у трубкали коллекторни ёпиб туради. Аппарат корпуси(4)даги патрубка (6) орқали коллекторни пастки қисмидан трубалараро бўшлиққа совуқ сув берилади ва патрубка (13) орқали эса юқоридан чиқариб юборилади. Трубкали коллекторда диаметри 25/30 мм бўлган 61 дона трубкалар мавжуд. Унинг совитиш юзаси 7,2 м2 ни ташкил этади. Пастки йиғиш камерасидаги эритувчи ва сув конденсатлари патрубка (10) орқали чиқариб олинади. Ҳаво-буғ аралашмаси кирадиган ва чиқадиган жойларга қайтаргич(2 ва7)лар ўрнатилган. Аппаратдаги совитувчи сувни тўлиқ бўшатиб олиш патрубка (12) орқали амалга оширилади. Остки йиғиш камерасидаги эритувчи ва сув конденсатлари қатламини систематик кузатиб туриш учун сатҳ кўрсаткич (11) мавжуд.

Совитиш учун ҳарорати 120Сдан юқори бўлмаган сув тавсия этилади. Чиқаётган сув ҳарорати 17-180С бўлиши лозим. Бундай параметрдаги айланма сувни бўлиши айниқса ёз кунларида анча қийин бўлади. Шунинг учун бундай совиткичларни совитиш юзаси катта бўлганларига алмаштириш тавсия этилади. Бунда совитиш юзаси 100-150 м2 бўлган вертикал конденсаторлар қўлланилиб, улар айниқса эритувчи сифатида А маркали бензин ишлатилганда яхши самара беради.

Юза орқали совитувчи дефлегматор (16.6-расм) – ичида трубкали батареяси (4) бўлган вертикал цилиндрик идиш (3) бўлиб, трубкали батарея диаметри 25/30 мм бўлган 37 дона трубкалардан ташкил топган. Аппаратнинг пастки қопқоғида совитувчи намакоб кирадиган патрубка (6), юқориги қопқоғида эса шу намакоб чиқадиган патрубка (1) мавжуд. Дефлегматорни ён юзасида ҳаво-буғ аралашмаси кирадиган патрубка (2) бўлиб, патрубка (7) эса уни чиқиши учун мўлжалланган. Эритувчи ва сув конденсатини бўшатиш учун патрубка (5) хизмат қилади.

Ҳаво-буғ аралашмаси трубалараро бўшлиқда юқоридан пастга томон ҳаракатланиб, патрубка(2)дан кириб патрубка(7)дан чиқиб кетади. Аралашма трубкалар ичида қарама-қарши оқимда ҳаракатланаётган намакоб билан совийди. Аппаратнинг совитиш юзаси 18 м2 га тенг. Ҳосил бўлган конденсат патрубка (5) орқали суважратгичга чиқиб кетади. Кетма-кет барча дефлегматорлардан ўтган ҳаво оловтўсқич орқали атмосферага чиқариб юборилади. Намакоб эса совитувчи компрессорли қурилмага қайтарилади.



Дефлегматордан чиқаётган ҳавони таркибидаги эритувчи миқдорини аниқлаш билан назорат қилинади. Намакоб ҳарорати киришда 00С ва чиқишда 50С бўлади. Ҳаво-буғ аралашмасининг ҳарорати рекуперацион қурилмага кираётганда 400Сдан ва чиқаётганда 0-100С ошмайди.

Дефлегматор колонналари етарли даражада самарали ишлайди. Гарчи аралашма 00Сгача совитилсада, дефлегматордан чиқиб кетаётган ҳаво ўзи билан маълум миқдордаги эритувчини илаштириб кетади. Дефлегматорлар яхши ишлаганда, ҳаво-буғ аралашмасидаги 60-70% бензинни ушлаб қолади.

Ҳаво-буғ аралашмасидаги эритувчи буғларини адсорбцион рекуперация қурилмаларида конденсатлаш. Эритувчини рекуперациялашнинг адсорбцион усули айрим қаттиқ, ғовакли моддаларни (адсорбентларни) нормал ҳароратда оғир углеводородларни танлаб ютиши ва қиздирилганда уларни чиқариб юборишига асосланган.

Газ заррачаларини қаттиқ модда юзасига шимилишини таъминлайдиган адсорбцион куч табиатига оид турли қарашлар мавжуд. Физик назариялардан қуюқ қатлам назарияси кенг тарқалган. Бу назарияга кўра қаттиқ материал юзасидаги атомларнинг адсорбцияланадиган молекулалар билан ўзаро таъсирлашуви молекуляр илашиш кучига асосланади. Адсорбент тўлиқ тўйинган вақтда унинг юзасидаги заррачалар орасида мувозанат юзага келади, яъни вақт бирлигида қанча заррача ютилса, шунча заррача юзадан чиқиб кетади. Адсорбцияланган модда миқдори адсорбент ва адсорбцияланадиган модда хоссаларига ва ҳароратга боғлиқ. Адсорбент ёки ютувчи модда сифатида солиштирма ютиш юзаси катта бўлган қаттиқ моддалар ишлатилади. Бу мақсадда кўпроқ активланган кўмир ишлатилиб, унинг солиштирма актив юзаси 1 г массада 600-1700 м2 ни ташкил этади.

Саноатда қўзғалмас қатламли адсорбентга эга бўлган даврий адсорбциялаш усули кенг қўлланилмоқда.

“Олье” экстракция линиясида икки босқичли рекуперациялаш қурилмаси ишлатилади. Бунда босқичма-босқич икки усулдан фойдаланилади:



  1. ҳаво-буғ аралашмасини ўта совитиш йўли билан эритувчи буғларини ушлаб қолиш;

  2. қаттиқ адсорбентлардан фойдаланиб эритувчи буғларини ушлаб қолиш;

Биринчи босқичда эритувчи буғларини ушлаб қолиш учун ҳаво-буғ

аралашмаси пуркагичли конденсатордан ўтказилади, у ерда ҳарорати -15-200С бўлган кальций хлорид эритмаси билан бевосита контактда бўлиб, конденсатланади ёки юза орқали совитувчи конденсаторда совитувчи эритма орқали конденсатланади.



Пуркагичли конденсатор (17.1-расм) вертикал цилиндр (4), пастки сферик таглик (8) ва юқориги олинадиган қопқоқ(1)дан ташкил топган. Конденсатор ичига оралиқ тўсиқ (5) ўрнатилган бўлиб, унга Рашиг керамик ҳалқаси жойлаштирилган.

Конденсаторнинг юқори қисмида ҳалқали барботёр (3) бўлиб, унинг ёрдамида совитувчи намокоб конденсаторнинг бутун кўндаланг кесими бўйлаб тақсимланади. Ҳаво-буғ аралашмаси патрубка (9) орқали киради ва пастдан юқорига қараб ҳаракатланади. Унга қарши оқимда совитувчи намакоб оқиб тушади. Намакоб билан бевосита тўқнашган вақтда тўғридан-тўғри конденсатцияланиш натижасида буғнинг асосий миқдори конденсатланади. Намакоб ва бензин аралашмаси патрубка (7) орқали конденсатордан чиқиб кетади.

Оз миқдорда эритувчи буғларига эга бўлган ҳаво-буғ аралашмаси патрубка (11) орқали вакуум-насосга сўриб олинади. Тўр (10) ва тўсқич (2) намакобни вакуум-насос (12)га ўтиб кетишининг олдини олади.

Аппаратдан чиқиб кетишдан олдин ҳаво-буғ аралашмаси иккинчи босқич тугал ишлов бериш ва максимал даражада эритувчи буғларини ушлаб қолиш мақсадида адсорбцион қурилмадан ўтказилади.

Қурилма қомплектига активланган кўмирли иккита адсорбер, калорифер, вентиллятор ва юзали конденсатор киради.

Қурилманинг технологик жараёнлари учга бўлинади: ютиш (адсорбция), ютилган эритувчини ажратиш ва регенерациялаш (нам ва 1000Сгача қиздирилган актив кўмирни ютувчанлик хоссасини тиклаш).

Адсорбер – сферик таглик ва сферик қопқоқга эга бўлган цилиндрик пўлат аппаратдир. Адсорбер ичида тагликдан 500 мм баландликда тешикли оралиқ тўсиқ ўрнатилган бўлиб, унга активланган кўмир жойланади.

Кўмир адсорберда 3,5 м3 жойни эгаллайди. Кўмирни адсорбердан чиқариб олиш учун унинг пастки қисмидаги ён юзасида люк мавжуд. Кўмир юзаси устида очиқ буғ ҳайдайдиган ҳалқали барбатёр бўлиб, у кўмирга ютилган эритувчини даврий равишда ҳайдаш учун хизмат қилади.

Активланган кўмир қатлами орқали ўтаётган ҳаво-буғ аралашмаси эритувчи буғларидан ҳоли бўлади ва амалда ҳаво эритувчидан тозаланган ҳолда атмосферага чиқиб кетади. Ҳаво-буғ аралашмасининг ҳаракати вентилятор ва буғ эжектори ёрдамида ҳосил қилинадиган адсорбцион қурилмаларидан “Олье” қурилмасининг фарқи, адсорберида мажбурий оқим қўлланилмайди.

Ишлаётган адсорбердаги кўмирнинг ютиш хоссаси пасайгандан кейин ҳаво-буғ аралашмасининг оқими бошқа тайёр адсорберга юборилади.

Эритувчи буғларига тўйинган активланган кўмирга ҳаво-буғ аралашмаси оқимига қарама-қарши оқимда берилаётган, 105-1100С ҳароратли сув буғи билан ишлов берилади.

Адсорберни буғлаш вақтида сув буғи ўзи билан бирга эритувчи буғларини ҳам олиб чиқиб кетади ва конденсаторда совитувчи сув ҳисобига конденсатланади. Адсорбер ишлаётган вақтда эритувчининг бир қисми шу ерда конденсатланади ва гидравлик тўсиқ орқали узлуксиз равишда суважраткичга чиқиб кетади.

Эритувчини ажратиб олиш учун буғлаш жараёнида активланган кўмир намланади ва қизийди. Буғлашдан кейин кўмирнинг адсорбциялаш хоссасини тиклаш учун унга калорифер орқали вентилятордан ҳайдалаётган иссиқ ҳаво берилади. Қуритишдан кейин айни шу вентилятор ёрдамида активланган кўмирни совитиш учун ҳаво ҳайдалади.

Адсорбернинг диаметри 2200 мм ва баландлиги 2500 мм га тенг.



Суюқ мойли абсорбентлардан фойдаланиб ҳаво-буғ аралашмасидаги эритувчи буғларини рекуперациялаш. Ҳаво-буғ аралашмасидаги барча углеводород компонентларини суюқ ютувчилар ёрдамида ушлаб қолиш мумкин. Абсорбцион усул билан ҳаво-буғ аралашмасидаги эритувчи буғларини ажратиб олиш асосида, уларни буғ билан кимёвий таъсирлашмайдиган суюқ минерал углеводородларда эриши ётади.

Абсорбентлар етарли даражада юқори ютиш хусусиятига эга бўлиши, ишлаш жараёнида барқарор бўлиши, десорбцияланганда осон регенерацияланиши, аппаратни емирмаслиги; ўзидаги енгил учувчан моддалари билан айланма эритувчини ифлослаб, ёғ сифатини пасайтирмаслиги лозим.

Абсорбентни кўп йўқотилиш хавфи ва ўсимлик мойининг ифлосланишини олдини олиш мақсадида мойли адсорбциялаш схемаларида молекуляр массаси 280-300 бўлган адсорбентлар қўлланилади.

Абсорбция жараёнини технологик расмийлаштириш учун қайтар жараён – десорбциялаш параметрларини билиш лозим.

Ёғ экстракциялаш заводларида нефт маҳсулотларидан бўлган адсорбентлар вазелин ва урчуқ мойлари кенг қўлланилади. Улар ишлатишга ва тўлиқ ҳайдашга қулай ҳисобланади.

Минерал ютувчи мой мицелласидаги эритувчини десорбцияси 130-1500С оралиғида содир бўлади.

Абсорбциялашда абсорбцияланган моддалар миқдори фазаларни ажратувчи юзага пропорционалдир. Суюқлик ва газсимон муҳит орасидаги контактни суюқлик пуркалиб юзасида юпқа плёнкаси бор насадкали колонна орқали ўтказиш билан ёки газни суюқлик сочилиб турган муҳит орқали ўтказиш билан ҳосил қилинади.

Ҳаво буғ аралашмасидаги эритувчи буғларини суюқ-мойли абсорбент ёрдамида рекуперациялаш. Ҳаво-буғ аралашмасидаги ҳамма углеводород компонентларини суюқ ютгичлар ёрдамида ушлаб қолиш мумкин. Ҳаво-буғ аралашмасидан эритувчининг буғларини абсорцион усулда ажратиб олишга, уларнинг суюқ минерал углеводородли маҳсулотларда эрувчанлиги асос бўлади.

Абсорбент сифатида ишлатиладиган маҳсулотлар қуйидаги талабларга жавоб бериши, яъни жараён давомида турғун бўлиши, десорбция вақтида яхши регенерацияланиши, аппаратларни занглатмаслиги керак.

«Экстехник» мой-абсорбцион ускунасида абсорбент сифатида қайнаш ҳароратининг бошланиши 325оС ва сўнггиси 500оС атрофида бўлган минерал мой ишлатилади.

Ускуна 17.2-расмда кўрсатилган чизма бўйича ишлайди.



17.2-расм. Мой-абсорбция қурилмасининг схемаси


Ҳаво-буғли аралашма совитгич (1) орқали абсорбер(2)га боради. Абсорберга қарама-қарши йўналишда совуқ минерал мой пуркалади. Эритувчидан ажралган ҳаво вентилятор (3) ёрдамида атмосферага чиқариб юборилади. Таркибида эритувчи бор мой абсорберни йиғувчи камерасига оқиб тушиб, иссиқлик алмашгич (5), иситгич (6) орқали насос (10) ёрдамида насадкали десорбер(7)га узатилади. Десорбер(7)ни тузилиши абсорберга ўхшайди, лекин унда буғли ғилоф бўлиб, пастки қисмида буғ барботёри ўрнатилган. Десорберда мойни буғ билан қиздириб, ҳайдалган эритувчи буғи конденсацияга узатилади. Регенерацияланган мой эса десорбердан абсорбцион мой учун мўлжалланган бак(8)га оқиб тушади ва насос (9) ёрдамида иссиқлик алмаштиргич (5) ва сувли совутгич(4)га юборилади. Сўнгра, абсорбцион колонканинг юқори қисмига берилади ва цикл қайтарилади.

Иссиқлик алмаштиргич(5)да абсорбцияланган мой қисман қиздирилади, кейин иссиқлик алмашгич(6)да буғ билан қўшимча қиздирилади.

Регенерацияланган мой иссиқлигини қисман иссиқлик алмаштиргич(5)да камайтирилади, совутгич(4)да сув билан совутилади.

Абсорберда абсорбцион мой оғирлигига нисбатан 5% миқдорида эритувчи ютилади. Десорбердан кейин 120оС ҳароратда ҳам тўлиқ ҳайдаш жараёнига эришилмай 0,5% миқдордаги эритувчи регенерацияланган мойда қолади ва қайтадан циклга жўнатилади. Мой абсорбцион аппаратлар ҳаводаги бензин буғлари миқдорини 2%дан ошмаслигига кафолат беради ва бу аппаратлар рекуперацион аппаратларга нисбатан самарали ишлайди.



Эритувчи ва сув аралашмаларини ажратиш

Иккита аралашмайдиган суюқликларни ажратиш уларни зичликлари фарқига асосланган ва у тиндириш усули билан олиб борилади.



Шу мақсадда ёғ экстракциялаш заводларида сув ажратгич деб аталувчи оддий тузилишга эга бўлган аппаратдан фойдаланилади.

НД-1250 линиясининг сув ажратгичи (17.3-расм) тўрт қиррали сиғим бўлиб, унда горизонтал текис қопқоқ, қия таглик ва суюқлик ҳаракат тезлигини камайтирадиган вертикал тўсиқлар мавжуд. Оралиқ тўсиқ сув ажратгичнинг тагигачи етиб бормайди ва уни иккита тиндирувчи камераларга ажратади. Сувдаги эритувчини тўлиқроқ ажратиб олиш мақсадида тиндириш вақтини ошириш учун битта конструкцияда иккита сув ажратгичлар: бирламчи ва назорат сув ажратгичлари ўрнатилади. Сув ажратгичлар кетма-кетликда қуйидаги схема бўйича ишлайди.

17.3-расм. НД-1250 линиясидаги сув ва эритувчининг суюқ аралашмаларини ажратиш схемаси: 1´-сув; 1´´-ифлосланган сув (шлам); 2´-бензин; 3´-сув ва бензин аралашмаси; 4´-ҳаво-буғ аралашмаси


Цехдан чиқаётган оқава сувлар (эритувчи ва сув конденсатлари) бирламчи (1) ва назорат сув ажратгич(9)лар орқали қўшимча йиғувчи бак(16)га келади ва кейинги ишлов бериш учун шламбуғлаткичга узатилади.

Конденсатор ва цехдаги бошқа аппаратлардаги оқава сувлар бирламчи ажратиш учун фонарли трубалар (2) орқали бирламчи сув ажратгичга келиб тушади. Бу оқава сувлар эритувчи, сув, қаттиқ заррачалар ва эмульсиялар аралашмасидан ташкил топган бўлади.

Тиндириш ва қатламларга ажратиш натижасида эритувчи юқорига қалқиб чиқади, сув пастга чўкади, эмульсия эритувчи ва сув орасига жойлашади, шлам эса энг пастга чўкади ва қия таглик бўйлаб сирғалиб тушади.

Қалқиб чиққан эритувчи фонарли патрубка (6) орқали махсус айланма эритувчи резервуарига чиқиб кетади, пастда йиғилган сув эса узлуксиз равишда сифонли труба (7) ва патрубка (10) орқали назорат сув ажратгичга ўтиб кетади.

Сув ажратгичлар ишга туширишдан олдин оралиқ сифонли трубага мос келувчи сатҳгача тоза сув билан тўлдирилади ва тиндирилган сувни сифонли труба орқали чиқиши шароитида сув ажратгичлар узлуксиз оқимда ишлайди.

Сув ажратгичлардаги сув сатҳи доимийлигини таъминлаш мақсадида (5) ва (13) патрубкалар орқали сув бериб турилади.

Эмульсия аралашмаси кўриш фонарига эга тўртта патрубка (8) орқали чиқариб олинади ва шлам буғлатгичга узатилади. Шлам кунда бир марта сифоннинг остки нуқтасидан чиқариб олинади ва шламбуғлатгичга берилади. Юқориги қопқоқларда сув ажратгичларни тозалаш учун люклар (3 ва 11) мавжуд. Назорат сув ажратгичдаги бензин патрубка (14) орқали чиқариб юборилади. Тинган сув сифонли труба (19) орқали қўшимча бак(16)га чиқариб олинади ва у ердан сув патрубка (18) орқали шламбуғлатгичга жўнатилади.

Сувни патрубка (15) орқали қуйиб олинади ва бензин ушлагичга берилади. Сувни бакдан бўшатиб олиш патрубка (17) орқали амалга оширилади.

Сув ажратгичлардаги ҳаво-буғ аралашмалари (4 ва 12) патрубкалар орқали чиқади.

Сув ажратгичларнинг умумий ҳажми 6,5 м3 ни ташкил этади Ажратилаётган аралашмаларнинг ҳарорати 400Сдан ошмайди. Сув ажратгичдан чиқиб кетаётган сувдаги бензин миқдори 0,01%дан ошмаслиги лозим.



МЭ3 линиясининг сув ажратгичлари (17.4-расм) – бирламчи (2), назорат (тугал) (5) ва эритувчи учун ишчи бак (7)дан ташкил топган бўлиб, мисцелла ювгич билан бирга монтаж қилинган ва ундан оралиқ тўсиқ (1) билан ажратилган.

Бирламчи сув ажратгичга эритувчи ва сув конденсатлари ўрта қисмдаги патрубкалар (17 ва 18) орқали киради. Патрубка (17) атмосфера босимида ишлайдиган конденсаторлардан конденсатни қуйиб олиш учун мўлжалланган. Сув ажратгичга қўшиш учун сув шу ердан киритилади. Патрубка (18) орқали вакуум остида ишлайдиган конденсаторлардаги конденсатлар қуйилади.

Ҳаво-буғ аралашмасини чиқиб кетиши учун бирламчи сув ажратгичда патрубка (3) мавжуд, патрубка (15) эритувчини қуйиб олиш учун ва патрубка (16) эса сувни қуйиб олиш учун хизмат қилади. Юқориги қопқоқда люк (4) бор.

Бирламчи сув ажратгичда тиндирилганда конденсат уч қатламга ажралади. Ўрта эмульсион қатлам қайрилма тирсак (22) ёрдамида (19) ва (2) трубалар орқали шламбуғлатгичга чиқариб юборилади. Қайрилма тирсак ўқ(24)қа маҳкамланган ва штурвал (25) ёрдамида қайрилади. Сувдан ажралган эритувчи юқори қатламда йиғилади ва тарнов (6) бўйлаб эритувчини ишчи баки(7)га оқиб ўтади. Таркибида сезиларли миқдорда эритувчиси бўлган пастки қатламдаги сув атмосфера трубкаси(10)га эга бўлган фигурали труба орқали тугал сув ажратгичга ўтказиб юборилади.

Тугал сув ажратгич бирламчи сув ажратгичдан баландлиги аппарат шифтига етмаган оралиқ тўсиқ (20) ва эритувчи бакидан яхлит тўсиқ (21) ёрдамида ажратилган. У орқали эритувчини ишчи бакидан бўшатиш тарнови ўтган.

Қўшимча тиндиришдан кейин эритувчи тугал сув ажратгичнинг тепа қисмида тўпланади ва тарнов (6) орқали ишчи бакка ўтади. Оқава сув Г – симон труба (9) ва патрубкали коллектор (27) орқали шламбуғлатгичга чиқиб кетади, қуйиб оладиган патрубка (26) орқали эса бевосита ҳовлидаги бензин ушлагичга чиқариб юбориш мумкин.

Тугал сув ажратгичда люк (4), эритувчини тўкиш учун (13) ва сувни тўкиш учун патрубка(14)лар мавжуд. Эритувчини ишчи бакида ортиқча эритувчини айланма резервуарга чиқариб юборадиган патрубка (8) ва эритувчини технологик оқимга узатувчи насосга туширадиган патрубка(12)лар бор.

Бакнинг остки қисмида намуна жўмраги (11) бор. Ишчи бакка эритувчи қўйиш бирламчи сув ажратгичдаги патрубка (17) орқали амалга оширилади.

Ҳар ойда сув ажратгичлардаги сув алмаштирилади ва улар иссиқ сув билан ювилади. Сув ажратгичлардаги шламни бензин ушлагичга бўшатиш даврий равишда сувни тўкиш патрубкалар (14 ва 16) ва тўкиш воронкаси орқали амалга оширилади.

Бирламчи сув ажратгични ҳажми 5,0 м3 ни, тугал сув ажратгичники эса 3,5 м3 ни ва эритувчи ишчи бакиники – 0,5 м3 ни ташкил этади.



Унумдорлиги пахта чигити бўйича 1200 т/кун бўлган тўғридан тўғри экстракцияловчи “Экстехник” фирмаси линиясидаги эритувчи ва сув учун сув ажратгич – сепаратор флорентий идиши принципи бўйича ишлайди. Аппарат конуссимон таглик ва қопқоққа эга бўлган 33,6 м3 ҳажмли цилиндр кўринишида ясалган (17.5-расм).


Аппарат ичига тинчлантирувчи тарелкали патрубка (2) ўрнатилган. Аппаратдаги тинган сувни чиқиши учун патрубка (1), эритувчи учун эса патрубкали воронка (4) мавжуд. Эритувчи ва сув конденсатлари умумий коллектордан аппаратга патрубка (5) орқали киради, сув аралашган эритувчи эса патрубка (3) орқали труба(2)га ва кейин эритувчи ва сув қатламлари ажралувчи чегарадаги тинчлантирувчи тарелкага келади. Эритувчи ва сув аралашмаси қатламларга ажралади ва ажралган 100%ли эритувчи патрубкали воронка (4) орқали эритувчи ишчи бакига оқиб ўтади. Ювувчи сув патрубка (6) орқали тарелка остига узатилади. Сепаратордаги суюқлик ҳарорати 400Сни ташкил этади ва тиндирилган сув труба (2) орқали суюқликни пастки қатламидан патрубок (3) орқали ўша ҳароратда шламбуғлатгичга қуйилади. Ишлатилган сув шламбуғлатгичда очиқ буғ ёрдамида 900Сгача қиздирилади, бунда сувдаги охирги қолдиқ эритувчиларни ажралиши таъминланади.



Yüklə 3,99 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin