Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


 Метрологик текширув ва назорат



Yüklə 1,83 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə3/15
tarix09.03.2020
ölçüsü1,83 Mb.
#30628
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
meterologiya standartlashtirish va sertifikatsiya (1)


 
3. Метрологик текширув ва назорат. 
 
Ўлчашлар  бирлилигига  эришишнинг  асосий  механизми  бўлиб  метрологик  текширув  ва 
назорат  ҳисобланади.  Давлат  метрологик  текшируви  ва  назорати  давлат  метрология  хизмати 
органлари  томонидан  метрология  нормалари  ва  қоидаларига  риоя  этилишини  текшириш 
мақсадида амалга оширилади. (12-модда). 
 
Давлат  метрологик  текшируви  ва  назорати  метрология  соҳадаги  қонун  ҳужжатлари 
талабларига мувофиқ амалга оширилади. Давлат метрологик текшируви ва назорати асоси 
―Метрология  тўғрисида‖  қонуни  ва  ЎЗ  РСТ  8.002  стандарти  билан  регламентланган.  Ушбу 
ҳужжатлар  билан  Давлат  метрологик  текшируви  ва  назоратининг  объектлари,  тури  ва 
кўриниши  ўрнатилган  метрологик  текшируви  ва  назоратининг  объектлари  (13 -модда) 
ҳисобланади.  Қуйидагилар  давлат  метрология  текшируви  ва  назоратининг  объектлари  (13 -
модда) ҳисобланади: 

 
эталонлар; 

 
ўлчов воситалари; 

 
моддалар ва материаллар таркиби ҳамда хоссаларининг стандарт намуналари; 

 
ахборот- ўлчов тизимлари; 

 
ўлчовларни бажариш услубиѐтлари; 

 
метрология нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ўзга объектлар. 
 
Давлат метрология текшируви ва назорати татбиқ этиладиган доиралар. (14-модда) 
Давлат метрология текшируви ва назорати: 

 
соғлиқни саклаш, ветеринария, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш; 

 
моддий бойликларни ва энергетика ресурсларини ҳисобга олиш; 

 
савдо-тижорат,  божхона,  почта  ва  солиқ  операцияларини  ўтказиш,  телекоммуникация  хиз-
матларини кўрсатиш; 

 
захарли, енгил алангаланувчан. портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш ҳамда 
йўқ қилиб ташлаш; 

 
давлат мудофаасини таъминлаш; 

 
меҳнат хавфсизлигини ва транспорт харакати хавфсизлигини таъминлаш; 

 
сертификатланадиган маҳсулотнинг хавфсизлиги ва сифатини аниқлаш; 

 
геодезик ва гидрометеорологик ишлар; 

 
ўлчов  воситаларини  давлат  синовидан,  текширувдан,  калибрлашдан,  таъмирлаш  ва  метро-
логик аттестациядан ўтказиш; 

 
фойдали қазилмаларни қазиб олиш; 

 
миллий ва халқаро спорт рекордларини рўйхатга олишга нисбатан татбиқ этилади. 

 
19 
 
Ўзбекистон  Республикасининг  норматив  ҳужжатларига  биноан  давлат  метрология 
текшируви ва назорати фаолиятнинг ўзга доираларига нисбатан ҳам татбиқ этилиши мумкин. 
 
Давлат метрология текшируви ва назорати турлари. (15-модда.) 
Давлат метрология текшируви қуйидаги тарзда амалга оширилади: 

 
ўлчов воситаларининг турларини синаш ва тасдиқлаш; 

 
ўлчов  воситаларини  ҳамда  ўлчовларнинг  бажарилиш  услубиѐтларини  метрологик  аттеста-
ция қилиш; 

 
ўлчов воситаларини, шу жумладан эталонларни текширувдан ўтказиш, калибрлаш; 

 
ўлчов воситаларини ҳамда ўлчовларнинг бажарилиш услубиѐтларини синаш. 

 
текширувдан ўтказиш, метрологик аттестация қилиш. ўлчов воситаларини ва метрология 

 
фаолиятнинг  бошқа  муайян  турларини  калибрлаш  ҳуқуқига  эга  бўлиши  учун  метрология 
хизматлари, марказлари, лабораторияларини аккредитация қилиш; 

 
юридик ва жисмоний шахсларнинг ўлчов воситаларини тайерлаш, реализация қилиш, 

 
уларнинг  ижараси  билан  шуғулланишга  доир  фаолияти  лицензияланаѐтганда  мазкур  шах-
сларнинг  белгиланган  метрология  нормалари  ва  қоидаларига  риоя  этишларини  баҳолаш 
ҳамда тасдиқлаш; 

 
ўлчовларнинг  бажарилиш  сифатини  ва  метрология  фаолиятининг  бошқа  турларини 
баҳолаш. 
Давлат метрология назорати: 

 
ўлчов  воситаларини  тайѐрлаш,  таъмирлаш,  уларнинг  ижараси  билан  шуғулланиш,  уларни 
реализация қилиш 

 
уларнинг  ҳолати  ва  қўлланилиши  (физик  ўлчамлар  бирликлари  эталонларини,  моддалар  ва 
материаллар  таркиби  ҳамда  хоссаларининг  стандарт  намуналарини,  ўлчов  тизимларини 
қўшган ҳолда) 

 
ўлчовларнинг бажарилиш услубиѐтларининг қўлланилиши; 

 
белгиланган  метрология  нормалари  ва  қоидаларига  риоя  этилиши  ҳамда  аккредитация  ки-
линган  метрология  хизматлари,  марказлари,  лабораториялари  фаолияти  устидан  амалга 
оширилади.  
 
Зарур  ҳолларда  "Ўзстандарт"  карорига  биноан  метрология  текшируви  ва  назоратнинг 
бошқа турлари ва шакллари ҳам белгиланиши мумкин. 
 
Ўлчов  воситаларининг  турларини  тасдиқлаш  тартиби  қонуннинг  16-моддасида 
аниқланган бўлиб, ушбу Қонуннинг 14-моддасида кўрсатилган доираларда  фойдаланиладиган, 
ишлаб  чиқарилиши  ва  импорт  бўйича  четдан  олиб  келиниши  лозим  бўлган  ўлчов  воситалари 
давлат  синовларидан  (кейинчалик  уларнинг  турини  тасдиқлаш  шарти  билан)  ѐки  метрологик 
аттестациядан  ўтказилиши  лозимлиги,  ўлчов  воситаларининг  давлат  синовларини  ўтказиш, 
турини  тасдиқлаш  ва  Давлат  реестрига  киритишни  "Ўзстандарт"  амалга  ошириши, 
тасдиқланган  ўлчов  воситаларига  ѐки  уларнинг  фойдаланиш  ҳужжатларига  ишлаб  чиқарувчи 
Давлат реестри белгисини қўйиши шартлиги, бошқа давлатларнинг ўлчов воситаларини синаш 
ва  метрологик  аттестациялаш  натижалари  тузилган  шартномалар  ҳамда  битимларга  мувофиқ 
эътироф этилиши белгиланган.  
 
Ўлчов  воситаларини  текширувдан  ўтказиш  (17-модда)  текширувдан  ўтказилиши  лозим 
бўлган  ўлчов  воситалари  туркумларининг  рўйхати  "Ўзстандарт"  томонидан  тасдиқланади. 
Юридик  шахсларнинг  аккредитация  қилинган  метрологик  хизматларига  ўлчов  восталарини 
текширувдан  ўтказиш  ҳуқуқи  берилиши  мумкин.  Бошқа  давлатларда  амалга  оширилган  ўлчов 
воситаларини  текшириш  натижалари  халқаро  шартномалар  ва  битимлар  асосида  эътироф 
этилади. 
 
17-1-моддада  таъкидланганидек,  ушбу  Қонуннинг  14-моддасида  кўрсатиб  ўтилганидан 
бўлак соҳаларда қўлланиладиган ва мажбурий текширувдан ўтказилмайдиган ўлчов воситалари 
уларни  ишлаб  чиқариш,  реализация  қилиш,  ишлатиш,  ижарага  бериш,  таъмирлашда  ва 
Ўзбекистон  Республикаси  ҳудудига  олиб  киришда  калибрлашдан  ўтказилиши  мумкин.  Ўлчов 
воситаларини  калибрлаш  ҳуқуқи  юридик  шахсларнинг  аккредитация  қилинган  метрология 
хизматларига  берилиши  мумкин.  Юридик  шахсларнинг  метрология  хизматларини  ўлчов 
воситаларини  калибрлаш  ҳуқуқига  эга  бўлиши  учун  аккредитация  қилиш  тартиби  ва 
калибрлашни ўтказиш тартиби "Ўзстандарт" томонидан белгиланади. 

 
20 
 
Ушбу  қонуннинг  14-моддасида  кўрсатилган  доирада  қўлланилиши  мумкин  бўлган  ўлчов 
воситаларини  тайѐрлаш,  реализация  қилиш  ва  уларнинг  ижараси  билан  шуғулланиш  қонун 
ҳужжатларига  мувофиқ  бериладиган  лицензия  асосида  юридик  ва  жисмоний  шахслар 
томонидан амалга оширилиши 18-моддада кўрсатилган. 
 
Норматив  ва  техник  ҳужжатларни  метрологик  экспертиза  қилиш,  ўлчовларнинг 
бажарилиш  услубиѐтларини  метрологик  аттестация  қилиш,  ушбу  қонуннинг  14-моддасида 
кўрсатилган  доирада  қўлланилиши  ва  фойдаланилиши  мумкин  бўлган  ўлчов  воситаларини 
текширувдан ўтказиш, калибрлаш,  таъмирлаш, синаш, метрологик аттестация қилишни амалга 
ошириш ҳуқуқи билан таъминлаш  учун юридик ва жисмоний шахсларни аккредитация қилиш 
"Ўзстандарт"  агентлиги  томонидан  белгиланган  тартибда  амалга  оширилиши  18-1-моддада 
ѐритилган. 
 
Ўзбекистон  Республикасининг  ―Метрология  тўғрисида‖ги  қонуннинг  қоидалари, 
шунингдек  метрология  нормалари  ва  қоидалари  бузилишида  айбдор  бўлган  Ўзбекистон 
Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари, давлат бошқарув органлари амалдаги қонун 
ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар (19-модда). 
 
 
 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ 
 
1.  Ўлчашлар бирлилигини таъминлашнинг асослари. 
2.  ―Ўзстандарт‖ агентлигининг метрология бўйича ваколатлари. 
3.  Ўзбекистон Республикасининг ―Метрология тўғрисида‖ги қонуни қисқа шарҳи. 
4.  Давлат метрологик текшируви ва назорати. 
5.  Давлат метрологик текшируви ва назорати турлари. 
6.  Норматив ва техник ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш. 
 
 
 
АДАБИЁТЛАР 
 
1.  Абдувалиев  А.А.,  Латипов  В.Б.,  Умаров  А.С.,  Алимов  М.Н.,  ва  б.  «Стандартлаштириш, 
Метрология, Сертификатлаштириш, Сифат.» – Т.: СМСИТИ, 2008. – 267 б. 
2.  Абдувалиев  А.А.,  Латипов  В.Б.,  Умаров  А.С.,  и  др.  «Основы  стандартизации,  метрологии, 
сертификации и управления качеством» - Т., НИИСМС, 2007. – 555 с. 
3.  ―Метрология тўғрисида‖ги (ЎзР 28.12.1993 й. 1004-XII-сон; ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон, ЎзР 
25.04.2003 й. 482-II-сон) Қонун. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 

 
21 
4-маъруза. Ўлчаш воситаларининг 
метрологик тадбирларга тортилиши 
 
Режа: 
1. Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш. 
2. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш. 
3. Ўлчаш воситаларини қиѐслаш. 
4. Ўлчаш воситаларни калибрлаш. 
 
 
1. Ўлчаш воситаларининг турини тасдиқлаш. 
 
Метрологик назоратнинг мақсади ўлчаш жараѐнларни бошқаришдир.  Бунинг учун ўлчаш 
воситасининг  ҳаѐтий  циклининг  барча  эталонларига  алоҳида  талаблар  қўйилади.  Масалан,  ЎВ 
(ўлчаш  воситалари)  ишлаб  чиқаришга  қўйишда,  фойдаланишда  фойдаланишга  қўйилишда, 
фойдаланишда  ва  эксплуатациядан  олиб  ташлашда.  Ушбу  талабларни  бажариш  учун  ўлчаш 
жараѐнини  кафолатланган  характеристикага  эга  бўлган  ўлчаш  воситалари  ѐрдамида  бажариш 
керак бўлади. ЎВ дан фойдаланиш жараѐнида мажбурий талаблар давлат метрологик назорати 
ва  текширув  доирасида  бўлган  ЎВ  учун  таалуқлидир.  Амалдаги  қоидаларга  кўра  Давлат 
метрология текшируви ва назорати таъсир доирасидаги ўлчашлар учун фақат Давлат реестрида 
қайд  қилинган  ЎВгина  қўлланилиши  мумкин.  Регистрация  турни  тасдиқлаш  синовлари  ѐки 
метрологик  аттестация  натижалари  асосида  амалга  оширилади.  Юқоридаги  процедуралар 
сертификатлаштариш процедуралари бўлиб ҳисобланади. 
 
ЎВ  нинг  турини  тасдиқлаш  –  бу  метрология  бўйича  Миллий  орган  қарори  билан  ўлчаш 
воситаси турини мамлакат территориясида қўлланилишини қонуний тан олинишидир. 
 
ЎВ  нинг  тури  деганда,  бир  мақсад  учун  мўлжалланган,  бир  иш  тамойилига  ва  бир  хил 
конструкцияга ва ягона техник ҳужжатга эга бўлган ўлчаш воситалари комплекси тушунилади. 
 
Давлат  текшируви  ва  назорати  қўлланиладиган  соҳаларда  фойдаланиладиган,  ишлаб 
чиқариладиган ва импорт бўйича келтириладиган ўлчаш воситалари (ЎВ) давлат синовларидан 
ўтказилиб, уларнинг тури тасдиқланиши ѐки метрологик аттестатланиши лозим. 
 
Давлат  синовларини  ўтказиш,  турини  тасдиқлаш  ва  ЎВ  ни  Давлат  рўйхатига  киритиш 
ишларини Ўзстандарт Агентлиги бажаради. 
 
Тайѐрловчи  тасдиқланган  ЎВ  га  ѐки  уларнинг  эксплуатацион  ҳужжатларига  Давлат 
рўйхатининг белгисини ѐзиши шарт. 
 
Бошқа давлатларнинг ўлчаш воситаларини синаш ва метрологик аттестатлаш натижалари 
тузилган шартномалар ва битимларга мувофиқ тан олинади. 
 
ЎВ нинг турини тасдиқлаш мақсадида синовларни ташкиллаштириш, ўтказиш тартиби ва 
мазмунига  талаблар  ва  давлат  метрологик  текшируви  ва  назорати  соҳасида  қўлланилиши 
мумкин бўлган ЎВ нинг турини тасдиқлаш тартиби O’z DSt 8.009:2004да ўрнатилган. 
 
O’z  DSt  8.009:2004  стандартнинг  талаблари  Ўзбекистон  Республикасида  яратиладиган  ва 
(ѐки) серияли ишлаб чиқарилиши мўлжалланган ЎВ га ва Ўзбекистон ҳудудига импорт бўйича 
тўпи билан келтириладиган ўлчаш воситаларига нисбатан қўлланилади. 
 
Давлат  метрологик  текшируви  ва  назорати  қўлланиладиган  соҳадан  ташқарида 
қўлланиладиган  ѐки  қўлланишга  мўлжалланган  ЎВ  ихтиѐрий  равишда  синовга  ва  кейинчалик 
турини тасдиқлашга тақдим этилиши мумкин. 
 
ЎВ  унинг  қонун  талабларига  мувофиқлигини  тасдиқлаш  схемасининг  элементи  бўлиб 
ҳисобланади  ва  бундай  тасдиқлаш  Ўзстандарт  Агентлиги  томонидан  ўрнатилган  тартибда 
ўтказилади. 
 
Тўпи  билан  импорт  бўйича  келтириладиган,  гигиеник  талабларга,  хавфсизлик 
талабларига,  махсус  талабларга  сертификатлаштирилиши  лозим  бўлган  ўлчаш  воситалари  бу 
процедуралардан  ўрнатилган  тартибда  ўтгандан  кейин  ва  зарур  сертификатларни  Ўзстандарт 
Агентлигига такдим этгандан кейин турни тасдиқлаш мақсадида синовларга топширилади. 
 
Ўзбекистон  ҳудудида  яратиладиган  ва  (ѐки)  тўпи  билан  чиқаришга  мўлжалланган  ва 
гигиеник талабларга, хавфсизлик талабларига, махсус талабларга мувофиқлиги сертификатлаш-
тирилиши лозим бўлган ўлчаш воситалари бу талабларга мувофиқлигини ўрнатилган тартибда 
баҳолаш мақсадида синовларга тақдим этилади. 

 
22 
 
ЎВ  нинг  турини  тасдиқлаш  тўғрисидаги  қарорни  метрология  бўйича  миллий  идора  - 
Ўзстандарт Агентлиги қабул қилади. 
 
ЎВ  нинг  тури  ЎВ  нинг  намуналарини  (нусхаларини)  синаш  натижалари  бўйича 
тасдиқланади.  Синаш  жараѐнида  ЎВ  намуналарининг  тафсилотлари  ҳар  томонлама  тадқиқ 
қилинади  ва  бу  тафсилотлар  (характеристикалар)  нинг  мазкур  ЎВ  нинг  турига  оид  меъѐрий 
ҳужжатларнинг талабларига мувофиқлиги аниқланади. 
 
ЎВ нинг турини тасдиқлаш мақсадида синовлар қабул комиссияси томонидан ўтказилади. 
Комиссия  таркибини  Ўзстандарт  Агентлигининг  бунга  қарашли  тузилмаларининг  ва  Ўзбеки-
стон  Республикаси  метрологик  хизмати  Бош  маркази  (Ўз  МХБМ)  вакиллари  киритилиши  ло-
зим. Ўз МХБМ нинг вазифаси СМС ИТИ га юклатилган. 
 
ЎВ нинг турини тасдиқлаш мақсадида ЎВ нинг намуналари (нусхалари) ни синаш O’z DSt 
16.4:2001  ва  O’z  DSt  8.006:1999  бўйича  аккредитланган  синаш  (ўлчаш)  лабораторияларида 
ўтказилади. 
 
ЎВ  нинг  турини  тасдиқлаш  мақсадида  синовлар  бундай  синовларни  ўтказиши  учун 
Ўзстандарт Агентлиги тайинлаган ташкилотнинг раҳбари тасдиқлаган синовлар  дастури ва ме-
тодикасига мувофиқ ўтказилади. 
 
ЎВ  нинг  турини  тасдиқлаш  мақсадида  синовларни  ЎВ  ни  синаш  намунавий  дастурлари 
бўйича ўтказиш ҳам рухсат этилади. 
 
ЎВ  нинг  турини  Ўзстандарт  агентлиги  илмий-техникавий  комиссиясининг  таклифларига 
асосан тасдиқлайди. 
 
ЎВ  нинг  тури  тасдиқлангандан  кейин  турни  тасдиқлаш  мақсадида  синовларни  ўтказган 
ташкилотнинг раҳбари ЎВ текшириш методикасини (илгари тасдиқланган методика йўқ бўлган 
ҳолларда)  ва  ЎВ  турининг  тавсифини  тасдиқлайди.  Ўзстандарт  Агентлиги  Ўзбекистонда 
серияли  ишлаб  чиқаришга  мўлжалланган  ЎВ  учун  техник  шартларни  давлат  рўйхатидан 
ўтказади. 
 
Ўзстандарт  Агентлиги  тасдиқланган  ЎВ  турини  Ўз  РҲ  51-019:2005  бўйича  Давлат 
рўйхатига киритади. 
 
Тасдиқланган  ҳужжатлар  комплекти  ЎВ  давлат  реестрининг  ишида  сақлаш  учун 
топширилади. 
 
Ўлчаш  воситасини  тайѐрловчи  ташкилот  тури  тасдиқланган  ЎВ  га,  Ўзбекистонда 
сериялаб чиқариладиган ЎВ га ва уларнинг эксплуатацион ҳужжатларига (ГОСТ 2.601 бўйича) 
ЎВ Давлат реестрининг белгисини O’ 1.19:1999 бўйича ѐзиб қўяди. 
 
Тури тасдиқланган ЎВ га, Ўзстандарт  Агентлиги тасдиқлаган тартибда, турни тасдиқлаш 
тўғрисидаги сертификат берилади. 
 
Серияли  чиқаришга  мўлжалланган  ЎВ  синалганда  ЎВнинг  меъѐрий  параметрларини  ва 
уни  қиѐслаш  методикаси  тасдиқланади  ва  тур  Давлат  реестрда  регистрациядан  ўтади,  ЎВга 
турини  тасдиқлаш  бўйича  сертификат  берилади.  Тасдиқланган  турдаги  ЎВ  Давлат  (реестрда) 
белгиси билан маркаланади (O’z DSt 1.x19)  
 
Сертификат беш йил муддатга берилади. 
 
 
2. Ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш. 
 
Эксплуатацияга кам сонли ЎВ киритиш метрологик аттестация орқали амалга оширилади. 
ЎВ  метрологик  аттестацияни  Ўз  Рст  8.011  билан  регламентланган.  ЎВнинг  МА  Давлат 
метрология  хизмати  ва  юридик  шахсларнинг  метрология  хизматининг  аккредитланган 
органлари  томонидан  ўтказилади.  МА  ижобий  натижаларига  кўра  ЎВ  Давлат  реестрда 
регистрация қилинади ва унга МА тўғрисида сертификат берилади. 
 
O’z  DSt  8.006:1999  ГСИ  Уз  [Аккредитация  на  право  испытаний,  МА,  проверки  средств 
измерений] стандартида ЎВни синаш ва метрологик аттестациялашга аккредитлаш ҳуқуқининг 
талаб ва тартиблари келтирилган. Ўзбекистон Республикасининг ―Озиқ-овқат маҳсулотларнинг 
сифати  ва  хавфсизлиги‖  тўғрисидаги  қонунга  кўра,  техник  воситалар  ва  шу  жумладан  ЎВ 
эксплуатация  жараѐнида  озиқ-овқат  маҳсулотлари  билан  контактда  бўлса,  Ўз.Р.  соғлиқни 
сақлаш вазирлиги томонидан синашга тортилади. Шунга кўра кўрсатилган ЎВ турни тасдиқлаш 
ѐки МАга гигиеник сертификат бўлган ҳолдагина тортилади. 

 
23 
 
ДМТ  ва  Н  доирасидаги  ЎВ  ва  стандарт  намуналар  фақат  тури  тасдиқланганлиги 
тўғрисидаги  сертификатга  ѐки  метрологик  аттестацияланганлиги  тўрисидаги  сертификатга  эга 
бўлсагина қўлланишга қўйилади. Бу сертификатлар Ўзстандарт томонидан берилади, ЎВ қайси 
мамлакатда тайѐрланганлигидан қатъи назар. 
 
Эксплуатация  жараѐнида  ЎВ  хоссалари  ўзгаради.  Шунга  кўра  уларнинг  параметрлари 
даврий равишда аниқланиб туриши зарур. Процедураларнинг натижалари мос ҳужжатлар билан 
расмийлаштирилади, бу ҳужжатлар ЎВ яроқлигини тасдиқлайди. 
 
Давлат  метрологик  текширув  ва  назорати  қўлланиладиган  соҳада  фойдаланиладиган  ѐки 
фойдаланишга мўлжалланган ўлчаш воситалари метрологик аттестатланади. Бунда қуйидагилар 
аттестатланади: 
– доналаб ишлаб чиқариладиган ЎВ; 
– чет мамлакатлардан доналаб келтириладиган ЎВ; 
– ўзининг бевосита вазифаси бўйича қўлланилмайдиган ѐки хилни тасдиқлашда ўрнатилган 
қўлланиш  шароитларидан  фарқланувчи  шароитларда  қўлланиладиган,  ватанда  ѐки  хорижда 
ишлаб чиқарилган, хили тасдиқланган ЎВ; 

 
хилни тасдиқлашда ўрнатилганлардан фарқланувчи индивидуал метрологик тафсилотлар-
ни  ўрнатишга  имкон  берувчи  техник  имкониятларга  эга,  сериялаб  ишлаб  чиқарилган  ЎВнинг 
дона нусхалари; 

 
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини олиб боришда тайѐрланган ва мет-
рологик  аттестатлашни  ўтказишни  ташкиллаштиришга  ва  тартибига  умумий  талабларни  ўрна-
тишда. 
 
Ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш – доналаб ишлаб чиқарилган (ѐки хориждан 
доналаб  нусхаларда  келтириладиган)  ўлчаш  воситаларини,  буларнинг  хоссаларини  синчиклаб 
тадқиқ  қилиш  асосида,  давлат  метрологик  текшируви  ва  назорати  соҳасида  қўлланишга 
ҳуқуқли эканлигини метрологик хизмат томонидан тан олиш. 
 
Давлат  метрологик  текшируви  ва  назорати  қўлланиладиган  соҳага  кирмайдиган  ўлчаш 
воситалари  ҳам  метрологик  аттестатланиши  мумкин.  Бундай  аттестатлаш  ихтиѐрий  асосда 
ўтказилади. 
 
Метрологик  аттестатлаш  ЎВнинг  метрологик  тафсилотларининг  ҳақиқий  қийматларини 
аниқлаш  ва  (ѐки)  уларнинг  ўрнатилган  талабларга  мувофиқлигини  тасдиқлаш  мақсадида 
ўтказилади. 
 
ЎВни метрологик аттестатлашнинг асосий вазифалари: 
–  ЎВнинг  давлат  метрологик  текшируви  ва  назорати  соҳасида  ўз  вазифасига  мувофиқ 
қўлланилишига ҳуқуқли эканлигини ўрнатиш; 
–  аттестатланадиган  ЎВ  метрологик  тафсилотларининг  ЎВни  яратишга  техник  топширикда 
ўрнатилган  ѐки  ЎВдан  фойдаланувчи  (аттестатлашни  буюртирувчи)нинг  аттестатлаш-га 
топшириғи (сўровномаси)га биноан ўрнатилган талабларга мувофиқлигини баҳолаш; 
–  ЎВнинг ҳакиқий метрологик тафсилотларини аниқлаш; 
–  ЎВ техник тафсилотларининг хавфсизлик талабларига, гигиеник ва хос синовлар жараѐнида 
ўрнатилган бошқа махсус талабларга мувофиқликнинг тўлиқлигини баҳолаш. 
 
Давлат метрологик текшируви ва назорати соҳасида қўлланиладиган ва хилни тасдиқлаш 
процедурасидан  ўтмаган  барча  ўлчаш  воситалари  мажбурий  равишда  метрологик 
аттестатланади. 
 
Давлат  метрологик  текшируви  ва  назорати  соҳасидан  ташқарида  қўлланиладиган,  хилни 
тасдиқлаш процедурасидан ўтмаган ўлчаш воситалари бирламчи калибрланиши лозим. 
 
ЎВни  метрологик  аттестатлаш  уларни  эксплуатацияга  қабул  қилиш  (эксплуатация 
шароити ўзгарган) босқичида ѐки Ўзбекистон божхона чегарасидан ўтиш, ЎВни чет элдан олиб 
кириш босқичида ўтказилади. 
 
Метрологик аттестатлашдан ўтган ЎВ даврий, зарур бўлганда эса навбатдан ташқари ѐки 
инспекцион қиѐсланади. 
 
ЎВни  метрологик  аттестатлашни  давлат  метрологик  хизмати  ѐки  ЎВни  аттестатлаш 
ҳуқуқига аккредитланган юридик шахслар ўтказади. 
 
Хавфсизлик  талабларига,  гигиеник  ѐки  махсус  талабларга  мувофиқлигини  синаш  лозим 
бўлган ЎВ мос синовларни ўтказгандан кейин метрологик аттестатланади. 

 
24 
 
Метрологик  аттестатлаш  қуйидаги  тартибда  ўтказилади:  Аттестатлашни  ўтказишга 
манфаатдор  юридик  (жисмоний)  шахс  (кейинчалик  –  Буюртмачи)  ЎВни  метрологик 
аттестатлаш  ҳуқуқига  эга  бўлган  юридик  шахс  (кейинчалик  –  Бажарувчи)  га  сўровнома 
топширади. 
 
Аттестатлаш  натижалари  ижобий  бўлганда  аттестатлашни  ўтказган  юридик  шахс 
(бажарувчи) аттестатлаш натижалари  тўғрисида  Ўзстандарт  Агентлигига хабар беради ва  унга 
ЎВни  аттестатлаш  баѐнномаси,  далолатномаси,  тавсифи  ва  аттестатлаш  сертификатининг 
нусхаларини ўн беш кун муддат ичида тақдим этади. 
 
Метрологик фаолият билан шуғулланувчи ходимлар аттестатланиши  лозим.  Ходимларни 
аттестатлашда  малака  даражасининг  фаолиятининг  ушбу  турига  мувофиқлиги  аниқланади. 
Бунда метрологик текширув ва назоратнинг муайян турини бажаришга метрологик билимлар ва 
амалий кўникмаларнинг мавжудлиги аниқланади. 
 
Давлат метрологик хизматларига аттестатланган ходимларни жалб этишни талаб қилувчи 
метрологик фаолият турлари қуйидагилардан иборат: 
– ўлчаш воситаларини синаш; 
– ўлчаш воситаларини қиѐслаш; 
– ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш; 
– синаш воситаларини аттестатлаш; 
– ўлчашларни бажариш методикаларни метрологик аттестатлаш; 
– юридик шахсларни аккредитлашда иштирок этиш; 
– меъѐрий ва техник ҳужжатларни метрологик экспертиза қилиш; 
– давлат метрологик назорати. 
 
Давлат  метрологик  текшируви  ва  назорати  қўлланиладиган  соҳадан  ташқарида,  юридик 
шахс  ўрнатилган  тартибда  аттестатланган  ходимларни  талаб  этувчи  фаолият  турларини 
мустақил равишда аниқлайди. 
 
 
Yüklə 1,83 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin