Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


Кичик бизнес корхоналари инновацион фаолиятининг асосий хусусиятлари



Yüklə 288,78 Kb.
səhifə3/13
tarix06.06.2020
ölçüsü288,78 Kb.
#31567
növüДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Xojimurotova mag uz 314a9

Кичик бизнес корхоналари инновацион фаолиятининг асосий хусусиятлари

Маълумки, мамлакат иқтисодиётининг ривожланиши кўп жиҳатдан турли мулкчилик шаклидаги хўжалик субъектларининг, корхоналарнинг қай даражада шаклланганлигига боғлиқ. Фақат турли мулкилик муносабатларига асосланган хўжалик субъектлари орасидаги оптимал нисбатгина юқори самарадорли ишлаб чиқаришни ташкил этишга катта имкон яратади.

Айтиш мумкинки, иқтисодиёти барқарор ривожланган мамлакатларда бу масала етарли даражада ҳал этилган. Албатта ривожланган мамлакатларнинг бу йўналишдаги тажрибасини тўғридан-тўғри, ҳеч бир ўзгаришсиз бошқа мамлакат иқтисодиётига жорий этиш мумкин эмас. Чунки ҳар бир мамлакатда иқтисодиёт таркибини мулкчилик шакллари бўйича тузиш ўзига хос омилларни ҳисобга олишни тақоза этади. Биринчидан, турли мулкчилик шаклидаги корхоналарни ташкил этишда мамлакатнинг ўзига хос шарт-шароитлари ҳисобга олинади; иккинчидан, мамлакатнинг иқтисодий ресурслар (моддий ва меҳнат ресурслари) билан қанчалик таъминланганлик даражасига боғлиқ; учинчидан, тармоқлар таркибининг хусусиятлари, экспорт- импорт операцияларининг ҳажми муҳим аҳамиятга эга.

Бундан ташқари, мамлакатда ҳар хил даврда корхоналар таркибининг оптимал нисбати турлича бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам Ўзбекистонда корхоналарни хусусийлашириш ва давлат тасарруфидан чиқаришга, яъни кўп

укладли иқтисодиётни қарор топтириш жараёни, кўпгина мустақил ҳамдўстлик мамлакатларидан фарқли ўлароқ, босқичма–босқич ва давлат томонидан тартибга солиш асосида амалга оширилмоқда, айниқса, кичик ва хусусий тадбиркорликни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ҳозирги даврда бизнинг республикамизда иқтисодиётни ривожлантириш барча тармоқлардаги таркибий ўзгаришлар билан бирга олиб борилмоқда. Айниқса ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларига инновацияларни киритиш жараёнида кўп муаммолар пайдо бўлмокда ва уларни ўз вақтида ҳал этиш керакли кадрлар ва моддий техника базаси билан таъминлаш масалаларини ечишни ҳамда ташкилий ва услубий тадбирларни, илмий изланишларни талаб этади.

Инновацион муҳитни шакллантириш доимий равишда маҳсулотни янгилаш, ишлаб чиқариш фондларини янги техника асосида янгилаш, мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш имкониятини яратади ва муҳим омил ҳисобланади.

Инновацион жараённи кичик бизнес соҳасидаги муҳитга мувофиқлаштириш, унинг самарасини ошириш мавжуд ижтимоий-иқтисодий имкониятлардан тўлиқ фойдаланишни тақазо этади. Асосий эътибор бозор рақобати шароитида энг оқилона вариантларни танлаш, фойдалилик даражасини таъминлаш ва кичик корхона фаолиятини жадаллаштиришга қаратилиши лозим бўлади.

Жаҳон амалиёти шуни кўрсатадики, кўплаб ривожланган мамлакатлар юксак тараққиёт даражасига фан ва техника соҳасидаги энг сўнги инновацияларни ишлаб чиқаришга тез ва кенг кўламда жорий этиш ҳисобига эришмоқдалар.

Кичик бизнес ва тадбиркорлик инновацион фаолиятини ривожланиш босқичларини ўрганиш юзасидан амалга оширилган тадқиқот натижалари шуни кўрсатмоқдаки, тадбиркорлик фаолияти XVI асрдан бошлаб иқтисодчи олимлар диққат марказида бўлиб келган. Қуйида тадбиркорлик ва инновация

тушунчаларининг мазмуни ва моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилган айрим иқтисодчи олимларнинг илмий қарашларини ва фикрларини келтирамиз.

Тадбиркорлик ва инновация фаолияти назариясига катта ҳисса қўшган австриялик иқтисодчи олим И.Шумпетер “тадбиркорлик - ишлаб чиқариш омилларидан фойдаланишнинг янги комбинацияларини амалга оширадиган ва шу билан иқтисодий тараққиётни таъминлайдиган киши”, - деб таърифлайди8.

Р.Хизрич тадбиркорликни инновация тушунчаси билан боғлаган ҳолда: “тадбиркорлик – қийматга эга бўлган янги нарсани яратиш жараёни бўлиб, тадбиркор эса бунда таваккалчиликни зиммасига олувчи кишидир”, - деб талқин қилган9.

П.Друкер “тадбиркорлик инновацияни бошқариш жараёни бўлиб, тадбиркор эса ҳар бир имкониятдан максимал фойдаланувчи шахс”, - деб тушунтиради10. У инновацияларнинг айнан иқтисодий асосини таъкидлаб, “тадбиркорлар инновация ёрдамида янги хизматлар ёки бизнес турини амалга оширади”, - деган ғояни илгари суради.

Мамлакатимиз олимларидан академик С.Ғуломов тадбиркорликни инновация билан боғлаган ҳолда: “тадбиркор шундай инсонки, у пул маблағлари, материал ва ишчи кучини жамлаштириб, янги маҳсулот, янги бизнес ва янги ишлаб чиқариш жараёнини ташкил этади”11, деб илмий таъриф берган.

С.Ғуломов ва Б.Ғойибназаровларнинг таъкидлашича, “кичик бизнес корхоналари янги инновациялар ва ташаббускорликни талаб этиб, шулар асосидагина иқтисодий ривожланишни таъминлаш мумкин. Бунинг учун кичик бизнес корхоналари фан ва техникада эришилган сўнги инновацияларни ишлаб чиқаришга жорий этишга алоҳида эътибор қрататишлари лозим12.




Ҳозирги пайтда жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви ва рақобат муҳити кучайиб бориши, бозор конъюктураси ва истемолчилар эҳтиёжлари тез

8Шумпетер Й. Теория экономического развития, Пер. с англ. –М. : Прогресс. 1992

9Хизрич Р. Питерс М. Предпринимательство//Вып.1. – М.: 1991 Друкер П. Рынок: как выйти в диллеры. Практика и принципы.- М.: 1992

10Друкер П. Рынок: как выйти в диллеры. Практика и принципы.- М.: 1992

11Ғуломов С.С. Тадбиркорлик ва кичик бизнес. – Т.: 1998

12Ғуломов С.С., Ғойибназаров Б.К. Иқтисодий юксалиш омиллари.//Халқ сўзи, 2007 йил 27 февраль

ўзгариши жараёнлари ҳар бир хўжалик юритувчи субъектдан рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини ишлаб чиқаришни ҳаётий заруриятга айлантирмоқда. Бу эса корхоналарнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш ва самарали бошқаришни талаб этмоқда.

Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолияти энг аввало, амалиётга янги, такомиллашган ишлаб чиқаришни жорий этиш, иккинчидан, маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг барча турларини қисқартириш, учинчидан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нархларини пасайтиришда уларнинг истеъмол ва сифат кўрсаткичларини доимий равишда ошириб боришни назарда тутади.

Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш кўп жиҳатдан униг бошқарув тизими самарадорлигига боғлиқ. Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини ривожлантиришдан мақсад бутун ишлаб чиқариш тизимини янгилаш ҳисобига ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, илмий – техник, интелектуал ва иқтисодий салоҳиятдан самаралироқ фойдаланиш асосида соҳа рақобатбардошлигини оширишдан иборатдир.

Мукаммал рақобат жамият учун жуда кучли стимул бўлиб, ишлаб чиқариш ҳаражатларини минимумлаштиришга ва иш ҳақини унинг меъёрий унумдорлигига максимал яқинлаштиради.

Кичик бизнес ривожланган ва ривожланаётган ҳар қандай мамлакат иқтисодиётининг асосидир. Кичик бизнесни жадал ривожлантириш барқарор иқтисодий ривожланишнинг муҳим стратегик вазифаси, мамлакат ялпи ички маҳсулотини шакллантиришнинг асосий бўғини, аҳолини иш билан таъминлаш ва унинг даромадлари манбаи, миллий фаровонликни таъминлашнинг асосий омилларидан бири ҳисобланади.

Кичик корхоналарда йирик корхоналарга қараганда, айниқса иқтисодиётнинг истиқболли тармоқларида инновацион жараёнлар, тадбиркорлик руҳи кўпроқ кўринади. Шунинг учун ҳам кичик ва ўрта бизнес

замонавий тармоқлар ҳисобланган электроника, компьютерлаш ва бошқа соҳаларда кўпроқ ўрин эгаллаган.

Таҳлилларнинг кўрсатишича, кичик корхоналар кишилардаги ташаббускорлик, соҳибкорлик, тадбиркорлик ва мулкка эгалик қобилиятларини рўёбга чиқариш воситаларидан бири ҳисобланади. Ўрта мулкдорлар табақасини шакллантириш, аҳоли иқтисодий аҳволи ёмонлашувинининг олдини олиш ҳам иқтисодиёт мазкур секторининг қанчалик даражада ривожланганлигига боғлиқ.

Кўплаб адабиётларда қайд этилганидек, кичик бизнес қуйидаги ўзига хос бошқа афзалликларга ҳам эга: ўз ҳаракатида бошқа корхоналарга боғлиқ бўлмаган ҳолда, мустақил ҳаракат қилади; шароитга қараб ўз вақтида, тезда ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш коньюктурасини ўзгартиришга қарор қила олади; маҳаллий шароитларни, аҳоли талаб-истагига, урф-одатларига, маҳаллий бозорнинг талабига тез мослаша олади; қисқа муддатда фойда кўриш имкониятига эга бўлади, ишлаб-чиқариш циклининг қисқа вақтлилиги; ишлаб чиқариш ҳажмининг нисбатан кичиклиги сабабли банкротга учраган ҳолда ҳам моддий зарарнинг унчалик катта миқдорни ташкил этмаслиги; фан ва техника янгиликларини тезда тезда жориш қилиш мумкинлиги.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, қайд этишимиз жоизки, кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш ва улар фаолиятига бошқарувнинг инновацион технологияларини жорий этиш қуйидаги омиллар ҳисобига муҳим зарурият ҳисобланади:

биринчидан, кичик бизнеснинг ихчам ва ҳаракатчанлиги, бозор конъюнктураси ўзгаришлари ва истеъмолчилар эҳтиёжларига нисбатан тез мослаша олиш хусусиятларига эга эканлиги инновацион технологияларни жорий этишда йирик корхоналарга нисбатан таваккалчилик даражасининг пастлиги жиҳатидан яхши самара беради;

иккинчидан, кичик бизнес субъектлари фаолиятига инновацион технологияларни жорий этилиши уларни юқори трансакцион ҳаражатларини камайтириб, рентабеллик кўрсаткичларини оширади;

учинчидан, кичик бизнес субъектларининг янгиликларни тезкорлик билан ўзлаштира олиш салоҳияти уларга инновацияларни тижоратлаштиришдан юқори даромад олиш имкониятини беради;

тўртинчидан, кичик бизнес субъектлари фаолиятига бошқарувнинг иннновацион технологияларини жорий этилиши улар томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар таннарҳини камайтириш, товар ва хизматлар номенклатурасини ошириш, янги товарлар турларини сотиш ҳажмларини кенгайтириш ҳамда маҳсулот сотишнинг истиқболли бозорларини ўзлаштириш ҳисобига уларнинг экспорт салоҳияти ва рақобатбардошлигини оширади.

Кичик бизнес субъектлари фаолиятини мукаммал модернизация ва замонавий инновацион технологиялар асосида ташкил этиш долзарб масалага айланмоқда. Жаҳон иқтисодиётида инновациянинг ўрни ортиб бораётганлиги жараёнида кичик бизнес корхоналари фаолиятида уни қўлламасдан туриб, илмийлик ва янгилик даражаси юқори бўлган рақобатбардош маҳсулотлар яратишлари мумкин эмас.

Бозор иқтисодиётида кичик бизнеснинг инновацион фаолияти рақобат кураши учун самарали восита ҳисобланиб, янги истеъмолчиларнинг пайдо бўлишига, маҳсулотлар таннархини камайишига, инвестицияларнинг кириб келишига, янги маҳсулот ишлаб чиқарувчилар рейтингининг ошишига, ички ва ташқи янги бозорларни очишга ва эгаллаб олишга олиб келади.

Ҳар қандай корхонанинг фаолияти юқори сифатли ва кам харажат талаб этадиган янги турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш имконини берадиган янги технологияларни ўзлаштиришга қаратилмаса, у ҳолда қанчалик муваффақиятли ривожланмасин, маълум вақтдан кейин рақобатбардошлигининг сусайиши, бозордаги мавқеининг кучсизланиши ва оладиган фойдасининг ҳажми камайиши муқаррардир.

Кичик бизнес ижодий ва аниқ мақсад сари интиладиган кишилар учун ўз талант ва тажрибасини, инновацион ғояларини тўлиқ рўёбга чиқиши учун инкон берадиган соҳадир. Тарихдан маълумки, айнан кичик бизнес соҳасида

вужудга келган инновацион ғоялар бугунги кунда дунёга машҳур йирик “McDonalds” гамбургер, “Apple” компьютер, “Ford” автомобиль компаниялари ва бошқаларнинг яратилишига асос бўлган.

Жаҳон тажрибасининг кўрсатишича, айнан кичик бизнеснинг янги иш ўринларини яратишда, йирик корхоналар учун айрим зарурий ва бутловчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришда, янги товар ва хизматлар турларини оширишда, товарларни ишлаб чиқариш харажатларини камайтиришда, рақобатбардош ва экспортга мўлжалланган маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмини оширишдаги роли йил сайин ортиб бормоқда.

Хусусан, ўтган асрнинг 90-йилларида Хитойда юзага келиши мумкин бўлган ишсизлик даражаси ошишининг олдини олиш мақсадида кичик бизнес корхоналарининг ривожланишига катта эътибор қаратилган. Натижада эса ҳозирги кунда ушбу мамлакатда жами ишчи кучининг 75% кичик корхоналарда меҳнат қилмоқда. Кичик бизнес субъектларининг фаолияти юксак инновацион технологиялар асосида ташкил этилганлиги сабабли ҳам экспортга чиқарилаётган рақобатбардош маҳсулотларнинг асосий қисми айнан уларнинг ҳиссасига тўғри келмоқда.

Ушбу мамлакатда юксак иқтисодий натижаларга эришишнинг асосий сабабларидан бири кичик бизнеснинг ривожланишига доир инновация сиёсатининг муваффақиятли амалга оширилаётганлигидир. Технологияларни узатиш соҳасида ҳуқуқий таъминлашнинг юқори даражада ташкил этилганлиги, янги технологияларни ўзлаштириш билан шуғулланадиган кичик бизнес субъектларини фойда солиғидан озод этиш ҳамда уларга имтиёзли кредит ва молиявий ёрдам бериш тизими илмий-техникавий потенциалдан самарали фойдаланишни ва инновацион фаолиятдан юқори фойда олинишини таъминлади.

Инновация тадбиркорлиги учун янги ғояни қидириш муҳим аҳамиятга эгадир, шунинг учун бунга батафсил тўхтаб ўтиш лозим. Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш аниқ бизнес режага асосланади ва унинг асосида фаоллик ҳамда чуқур ўйланган инновация ташаббуси ётган тадбиркорлик

ғояси ишлаб чиқаришни тўлиқ, шунингдек, унинг бир ёки бир нечта алоҳида қисмларини қамраб олиши мумкин.

Агар хорижий мамлакатлар тажрибасига назар ташлайдиган бўлсак, АҚШда сўнги ўн йиллар мобайнидаги барча инновацияларнинг 55% айнан кичик бизнес соҳасида яратилган13.

Ғояларни амалга ошириш, яъни корхонани тўлиқ ёки қисман янгилаш учун мумкин бўлган тадбиркор фаолиятининг асосий йўналишларини ажратиш мумкии:


  • ишлаб чиқаришнинг бошқарув тизимини ўрганиш;

  • янги техника ёки технологияларни қўллаш;

  • маҳсулотни ишлаб чиқаришда янада тежамли ёки мустаҳкам янги материаллардан фойдаланиш;

  • маҳсулотларнинг дизайни, қадоқланишини яхшилаш;

  • корхона реклама компаниясини ташкил қилишнинг принципиал янги тизимини яратиш.

Ҳозирги кунда кичик бизнес субъектларининг инновацион жараёнларни бошқариш тизими турли вазиятларга мосланувчан бўлиб, комплекс характерга эга. Унинг зиммасига маҳсулотни ишлаб чиқаришга жорий этиш, ташкилий тузилма шаклларини ва бошқарувчилик функцияларини қайта тузиш, янгиликларни амалиётга жорий этиш, инновацион жараёнларни бошидан охиригача бошқариш имкониятини таъминлаш каби бир қатор вазифалар юклатилади.

Кенг кўламли ташкилий ва иқтисодий фаолиятни қамраб олувчи инновацион жараён ташкилий жиҳатдан ўзига хос хусусиятга эга бўлиб, бу хусусият инновацион фаолиятни ташкилий жиҳатдан бошқаришга масъул турли бўлим ва хизматлардан иборат корхона иерархияси тузилиши ва улар ўртасидаги ўзаро алоқалар орқали аниқланади.



Кичик бизнес субъектлари фаолиятида инновацион жараёнларининг асосий босқичлари қуйидагилардан иборат:

13Малое предпринимательство в России: прошлое, настоящее и будущее. Под ред. Б.Г.Ясина, А.Ю.Чепуренко, В.В.Буева. – М.: Фонд «Либеральная миссия», 2003. – Стр. 136.

  1. Келиб тушаётган фикрларни тизимлаштириш: ишлаб чиқариш бўлимларидаги маркетинг хизматидан, фирманинг сотиш аппаратидан, савдо агентларидан, ҳозирги истеъмолчилардан келиб тушаётган янгиликлар ва бозорлардаги технологик ўзгаришлар ҳақида ахборотлар йиғиш; таваккалчилик ҳажмини ва даражасини аниқлаш, янги маҳсулотни яратиш ва ўзлаштириш билан боғлиқ фирманинг потенциал имкониятлари ҳақида ахборот йиғиш; мақсадли бозорлар ва улар ривожланишининг узоқ муддатли тенденциялари ҳақида ахборот йиғиш.

  2. Инновацион ғояни аниқлаш ва янги маҳсулотнинг ғоясини ишлаб чиқиш:

  • ғоянинг амалий жиҳатдан амалга ошириш имкониятларини аниқлаш;

  • янги ва анъанавий маҳсулотни технологик умумийлиги даражасини аниқлаштириш;

  • фирмани, яъни маҳсулотнинг мос тушиши ва унинг стратегик ривожланиши;

  • келажакдаги маҳсулотга патент тизимини аниқлаш.

  1. Янги маҳсулот иқтисодий самарадорлигининг мазмуни, маркетинг дастурини ишлаб чиқиш:

    • ғоя конкрет лойиҳа кўринишига келгандан сўнг, маҳсулотнинг техник ҳолатини яратиш;

    • маҳсулотни техник иқтисодий характеристикасини аниқлаш. Унинг сифатини ва истеъмол хусусиятларини баҳолаш;

    • сотув ҳажмини ва потенциал бозор таклифини баҳолаш;

    • янги маҳсулотни, технологик машиналар ва жиҳозларни, хом ашё ва материаллар, кадрлар, молиявий ресурсларни ишлаб чиқариш учун керакли ресурслар мавжудлиги;

    • янги маҳсулотнинг ўзлаштирилиши ва у билан бозорга чиқиш вақтини аниқлаш;

    • янги маҳсулот ишлаб чиқариш рентабеллигининг таҳлили ва уни баҳолаш, маҳсулот учун маркетинг дастурини яратиш.

  1. Янги махсулотнинг яратилиши:

    • кичик бизнес субъектининг бўлимларига вазифаларни тақсимлаган ҳолда янги маҳсулот ривожланишининг аниқ дастурини тузиш;

    • маҳсулот намунасини яратиш ва техник танловдан ўтказиш;

-маҳсулотнинг номини ва белгисини аниқлаш, қадоқ-лаш ва маркалаштиришни йўлга қўйиш.

    • нарх ва бошқа тижорат шартларига оид камида уч (3) ой оралигида бозорда тест ўтказиш;

    • маркетинг дастурига янги маҳсулотни ишлаб чиқаришга киритиш ҳақидаги қарор қабул қилиш.

    1. Yüklə 288,78 Kb.

      Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin