I боб бўйича хулоса
Таҳлилларнинг кўрсатишича, кейинги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётни барқарор ривожланишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ўрни ортиб бормоқда. Айниқса, кичик бизнеснинг мамлакат ялпи ички маҳсулотдаги улушининг ортиб бориши, унинг иқтисодиёт тараққиётида ҳал қилувчи омиллардан бирига айланаётганлигининг исботламоқда. Шунинг учун ҳам давлат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича самарали чора-тадбирлар кўрилмоқда.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасининг тасдиқлашича, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг ўзига хос афзалликлари мавжуд: бозор конъюктурасининг ўзгаришига ва аҳолининг талаб истагига, урф-одатларига тез мослашувчанлиги; аҳолининг бандлигини таъминлаш ва йирик корхоналарга нисбатан қисқа муддатларда янги иш жойларини шакллантиришнинг мумкинлиги; мамлакатда ўрта мулкдорлар синфининг кенгайишига имконият даражасининг юқорилиги; қисқа муддатда фойда кўриш имкониятига эга бўла олишлиги ва ишлаб-чиқариш циклининг қисқа вақтлилиги; фан ва техника янгиликларини тезда жорий қилиш мумкинлиги.
Бугунги кун талаби кичик бизнес корхоналарининг ривожланишини инновация асосида ташкил этмасдан туриб рақобатбардош ва замонавий товар ва хизматларни ишлаб чиқариш мумкин эмаслиги кўрсатмоқда. Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолияти амалиётга янги, такомиллашган ишлаб чиқаришни жорий этиш, иккинчидан, маҳсулот ишлаб чиқариш харажатларининг барча турларини қисқартириш, учинчидан, ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нархларини пасайтиришда уларни истеъмол ва сифат хусусиятларини доимий равишда ошириб бориш билан изоҳланади.
Шунинг учун, кичик бизнес корхоналарининг инновацион фаоллигини таҳлил қилиш, уни оширишнинг асосий самарали йўлларини ва манбаларини тадқиқ қилиш диссертация ишининг асосий мақсади ҳисобланади.
II □□□.□□□□□□□□□□□□ □□□□□□□□□□□□□□□ □□□□□□□□□
□□□□□□□□□□□□ □□□□□ □□□□□□ □□□□□□□□□□ □□□□□□□□□□□□
□□□□□□□□ □□□□□□□□□□ □□□□□□□□□□□□
Ўзбекистонда кичик бизнес корхоналарининг инновацион фаолиятини рағбатлантириш механизми
Мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳатларнинг асосий йўналишларидан бири кичик бизнес ва хусуий тадбиркорликни ривожлантиришдир. Бундан кўзланган пировард мақсад - мамлакатнинг барқарор иқтисодий ўсишини таъминлаш, миллий даромадни ошириш, аҳолининг бандлик даражасини кўтариш, инфляцияни жиловлаш, аҳолининг моддий фаровонлиги оширишдан иборатдир.
Давлатнинг инновацияга оид сиёсатини амалга ошириш мазкур фаолият субъектларининг хатти-ҳаракатлари тўғрисида маълумот олиш ва буни сиёсий мақсадлар билан солиштириш йўли билан белгиланади. Давлат сиёсатининг мақсадларини белгилаш ушбу сиёсатни амалга ошириш тамойиллари ва механизмига асосланади.
Маълумки, республикамизда амалга оширилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг пировард мақсади эркин рақобат асосида ривожланадиган иқтисодиётни шакллантиришдан иборатдир. Бунинг учун Ўзбекистонда, айниқса кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун барча зарур инфратузилма ва имкониятлар яратилган.
Бугунги кунда тадбиркорлик соҳаси иқтисодиётнинг бозор тузилмасини ва рақобат муҳитини шакллантиришга, барча қатламларда солиққа тортиш базасини кенгайтиришга, янги ишчи ўринларини яратишга ҳамда ички бозорни турли товар ва хизматлар билан тўлдиришга имкон беради. Тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсат хусусий бизнесни ривожланишига, ушбу соҳада хақиқий мулкдорлар синфини шакланишига замин яратди.
Кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватловчи ва рағбатлантирувчи технопарклар, тижорат банклари, ахборот-консалтинг марказлари, аудиторлик фирмалари, ўқитиш марказлари, баҳолаш компаниялари, товар-хом ашё биржасининг савдо майдончалари, микрокредит ташкилотлари, кредит уюшмалари, бизнес-инкубаторлар, брокерлик идоралари, лизинг компаниялари, бизнес-инкубаторлар ва бошқа ташкилотларни ўз ичига олган инновация инфратузилмаси ташкил этилган.
Кичик бизнес инновация инфратузилмасининг асосий функцияси тадбиркорлик субъектларига у ёки бу турдаги (керакли маълумот билан таъминлаш, молиявий қўллаб-қувватлаш, бино ҳамда асбоб-ускуналар билан таъминлаш, консултация бериш, кадрлар тайёрлаш ва ҳ.к.) хизматларни кўрсатишдан иборатдир.
Бугунги кунда кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини ривожлантиришда инновацион инфратузилма ўрни ортиб бормоқда.
Бизнинг фикримизча, кичик бизнесга хизмат кўрсатувчи инфратузилмани тузишдан асосий мақсад унинг объектлари самарали фаолият кўрсатишигина эмас, балки уларнинг фаолиятларини жамият манфаатлари, хусусан, тизимли ўзгартириш ҳамда маҳаллий иқтисодиётни ривожлантириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турларини кенгайтириш, уларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш учун йўналтиришдан иборатдир.
Республика ҳудудларида тадбиркорлик субъектларига хизмат кўрсатувчи Бизнес марказлар фаолиятини ташкил қилиш Дастури тадбиркорлик муҳитини муваффаққиятли шакллантиришда тадбиркорлик соҳасидаги миллий ахборот-маслаҳат таъминотининг таҳлили ва консалтинг хизматидаги жаҳон тажрибаси ютуқлари асосида тайёрланган ҳамда ҳудудларда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни жадал ривожланишини рағбатлантиришга йўналтирилгандир.
Tаъкидлаш жоизки, янги иш ўринларининг 64 фоизидан ортиғи кичик бизнес, хусусий тадбиркорлик ва фермерлик ривожини рағбатлантиришни янада кучайтириш, хусусан, уларга янги имтиёз ва преференциялар бериш, 28 фоизидан зиёди эса янги корхоналар ташкил этиш ҳисобидан яратилди.
2012 йилда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурига биноан 967 мингдан ортиқ иш ўрнини яратилди. Бунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш ҳисобидан 501 мингдан зиёд кишини ишга жойлаштирилди.
Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган сиёсат кичик тадбиркорликни ривожланишига, ушбу соҳада ҳақиқий мулкдорлар синфини шакланишига замин яратди. Жамиятда барқарорликни мустаҳкамлашда ҳамда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларда эришилган ютуқлар ушбу жараёнларнинг ривожланишига бевосита боғлиқдир.
Кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш жараёнлари асосан қуйидаги 3 та йўналишни ўз ичига олади:
Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолияти учун етарлича ишбилармонлик шарт-шароитларини ва муҳитини яратиш.
Тадбиркорлик субъектларининг инновацион фаолиятини бевосита рағбатлантириш.
Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини ўз вақтида тўғри молиялаштириш.
Ҳозирги кунда, мамлакатимизда бизнесни бошлашга имкон яратувчи, рўйхатга олиш ва ундан кейинги жараёнлар соддалаштирилди, янада енгиллаштирилди. Рўйхатга олишнинг хабардор қилиш тартиби жорий этилди.
Тадбиркорликни кредитлашнинг кўплаб илғор шаклларини жорий этишга шароит яратилди. Биржа савдоларини ривожланиши билан тадбиркорликни моддий-техник ресурсларини эркин сотиб олишга қулай
шароит яратилди ва бу соҳага боғлиқ бўлган кўпгина муаммолар ўз ечимини топди.
Ишлаб чиқарувчи корхоналар маҳсулотларини мажбурий стандартлаштириш ва сертификатлаш тизими соддалаштирилди, эркинлаштирилди ва бу ислоҳотлар давом этмоқда. Рухсат бериш билан боғлиқ бўлган кўпгина функциялар такомиллаштирилди ва соддалаштирилди. Чакана ва улгуржи савдо тизими эркинлаштирилди.
Молия, солиқ ва статистика ҳисоботларининг барча шакллари ва муддатлари кескин қисқартирилмоқда. Солиққа тортиш ставкалари унификация қилинди ва камайтирилди.
Назорат қилувчи органларнинг назорат ва кузатув функцияларига ёндашув тубдан ўзгарди. Тадбиркорлик субъектлари томонидан йўл қўйилган қонун бузилишларни баҳолаш меъзонлари қайта кўриб чиқилиб, тадбиркорларга нисбатан қўлланиладиган кўплаб жарималар миқдори сезиларли даражада камайтирилди, айрим жарима турлари эса бутунлай бекор қилинди
Республика ҳудудларида ахборот-маслаҳат таъминоти тизимида Савдо-саноат палатаси, ахборот-маслаҳат марказлари, бизнес-инкубаторлар, бизнес-мактаблар, идоравий консалтинг ташкилотлари, хусусий консалтинг фирмалари ва ўқув марказлари фаолият кўрсатмоқда.
Республикамизда 32 та бизнес-инкубатор фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг асосий вазифаси тадбиркорлик субъектлари фаолиятини бошланғич босқичида ривожлантириш учун қулай муҳит бизнес-инкубация жараёнини ташкил қилиш, ахборот-маслаҳат хизматини кўрсатиш, инвестиция ва инновация лойиҳаларини амалга оширишга ёрдам бериш, кичик бизнес учун кадрларни қайта тайёрлаш, касб-хунарга ўргатишга қаратилган қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил этишдан иборат.
Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолияти амалиётга янги, замонавий ва такомиллашган рақобатбардош ишлаб чиқаришни жорий этиш, ишлаб чиқариш ҳаражатларининг барча турларини қисқартириш ва
маҳсулотлар нархларини камайтиришни ва шу билан биргаликда уларнинг истеъмол даражасини ва сифатини узлуксиз равишда ошириб боришни тақоза этади.
Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини рағбатлантиришдан асосий мақсад бутун ишлаб чиқариш тизимини янгилаш ҳисобига ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, илмий-техник, интеллектуал ва иқтисодий салоҳиятдан фойдаланиш асосида соҳа рақобатбардошлигини оширишдан иборатдир.
Бугунги кунда сир эмаски, кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини ривожлантириш биринчи навбатда илғор илм-фан ютуқларига асосланади. Умуман олганда, мамлакатимизда инновацион фаолиятни ривожлантириш учун илмий, иқтисодий ва меъёрий-ҳуқуқий асослар мавжуд ва кадрлар салоҳияти ҳам маълум даражада юқорилигини таъкидлаш мумкин.
Бироқ, мавжуд салоҳиятдан фойдаланиш кўрсаткичини талаб даражасида деб бўлмайди. Маълумотларга кўра фаолият кўрсатаётган 230 яқин илмий тадқиқот ва тажриба-конструкторлик муассаларидан атиги 10 фоизга яқини инновация фаолияти билан шуғулланаяпти. Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш даражаси ҳам юқори эмас, айниқса жуда кам сондаги кичик бизнес субъектлари патентларни қўлга киритмоқда.
Маълумки, ҳар қандай инновацион фаолиятнинг асосий негизини илмий ғоялар ва илмий тадқиқотлар ёки уларнинг натижалари сифатида янги, рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, ишлаб чиқариш технологияларини янгилашга, такомиллаштиришга жорий этиш жараёнлари ташкил этади. Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолияти ҳам амалда шу жараёнлар билан бевосита уйғунлашиб кетади.
Илмий фаолият давлат сиёсатининг энг фаол соҳаси бўлиб келган ва бундан кейин ҳам шундай бўлиб қолади. Гап шундаки, илмий ғоя бевосита хўжалик фаолиятида қўлланилиши мумкин эмас. Шунинг учун ташкилотлар тадқиқотларни молиялаштириш масаласига секинлик билан ёндошади, унга катта эҳтиёж сезса ҳам. Хозирги шароитда давлат бизнесни таъминланиш
функциясини, аниқроғи илмий билимлар ва ғоялар билан таъминлашни кўпгина ҳолларда ўз зиммасига олмоқда. Айнан шунинг учун илғор мамлакатлар расмий хужжатларида илмий-техника тараққиёти ягона занжир тарзида “илмий ғоя- таълим - ишлаб чиқариш” тамойили асосида инновация бизнесини кенг қулламда қўллаш ёки фойдаланиш сифатида қаралади.
Бозор иқтисодиёти шаклланаётган бизнинг мамлакатимизда ҳам илмий, фан-техника соҳасини тартибга солишни давлат томонидан амалга ошириш муҳим аҳамият касб этади, чунки илмий техника тараққиёт иқтисодий ўсишнинг асосий манбаи ҳисобланади.
Илмий ва инновация соҳасида фаол иш олиб бориб давлат бу соҳасида ўзининг мақсади, принципи ва сиёсатини, шахсий устиворлигини шакллантиради. Илмий ва инновация сиёсати ривожланган мамлакатларда одатда мамлакат иқтисодининг ўсишда фан ва техниканинг улушини ошириш; моддий ишлаб чикариш сохасида прогрессив ўзгаришларни таъминлаш; жаҳон бозорида миллий маҳсулот рақобат қобилиятини ошириш; мамлакат мудофаси ва хавфсизликни мустаҳкамлаш; экологик вазиятни яхшилаш; таркиб топган илмий мактабни ривожлантириш ва сақлаб қолиш борасида фаол иш олиб боради.
Давлатнинг илмий ва инновацион фаолият соҳасидаги сиёсатида уларни рағбатлантириш масаласи ҳам муҳим ўрин тутади.
Ҳукумат томонидан илмий ва инновацион фаолиятни рағбатлантириш механизми 2 та таркибий қисмдан иборатдир:
а) билвосита рағбатлантириш; б) бевосита рағбатлантириш.
Давлатнинг илмий ва инновацион фаолиятни билвосита қўллаб- қувватлаш ва рағбатлантириш механизми қуйидагиларни ўз ичига олади:
илмий-тадқиқот натижаларни амалиётга жорий этиш натижасида олган фойдадан имтиёзли солиқ олиш;
илмий тадқиқотлар ихтиёрида бўлган ёрдамчи ва бошқа мулкдан солиқ олишни бекор қилиш;
илмий иш олиб бориш учун хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган буюмлар учун тўловлардан озод қилиш.
Илмий ва инновацион фаолиятни бевосита рағбатлантиришда давлат томонидан бериладиган қуйидаги имтиёзлар назарда тутилади:
индивидуал ихтирочилар ва кичик жорий этиш корхоналари учун фоизсиз кредитлар бериш;
имтиёзли солиқлар имконияти бўлган венчур инновация фойдани яратиш;
индивидуал ихтирочилар учун давлат патент тўловини камайтириш;
ресурсларни иқтисод қилувчи ихтирочилар учун тўлов муддатини кечиктириш;
ускуналарни амортизациясини тезлаштириш ҳуқуқини бериш;
технопарк ва технополис тармоқларини яратиш.
Инновация жараёнларининг юқорида кўрсатиб ўтилган босқичлари ва тавсифлари, шунингдек, замонавий жамиятда давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий ўрни инновацияларни тартибга солиш бўйича давлат органлари функцияларини белгилаб беради.
Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш ва уни давлат томонидан тартибга солиш механизми қуйидагилар орқали тавсифланиши лозим:
Илмий тадқиқотлар ва инновацияларга маблағларни тўплаш.
Инновация фаолиятини мувофиқлаштириш.
Инновацияларни рағбатлантириш.
Инновация жараёнларининг ҳуқуқий асосларини яратиш.
Инновацияларни кадрлар билан таъминлаш.
Илмий-инновация инфраструктурасини шакллантириш.
Инновация жараёнларини институционал таъминлаш.
Инновацияларнинг ижтимоий ва экологик йўналтирилганлигини тартибга солиш.
Инновация фаолиятининг ижтимоий мақомини ошириш.
Инновация жараёнларини минтақавий тартибга солиш.
Инновация жараёнларининг халқаро жиҳатларини тартибга солиш. Кейинги йилларда Ўзбекистонда кичик бизнесни ривожлантиришни, айниқса унинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш энг долзаб ва устувор вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Давлат томонидан кичик бизнес фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар натижасида унинг мамлакат иқтисодиётининг барқарор ривожланишидаги ўрни ортиб
бормоқда.
Кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш деганда, биринчи навбатда ҳукумат томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирларнинг қабул қилиш, давлат органлари томонидан уларнинг бевосита ижросини таъминлаш, турли иқтисодий ва ҳуқуқий шароитларни яратиш, моддий ва молиявий ресурслар орқали қўллаб-қуватлаш тушунилади.
Умуман, инновация жараёнларини давлат томонидан тартибга солишнинг зарурлиги фақат уларнинг умуммиллий аҳамияти билан эмас, балки иқтисодий мазмуни билан ҳам белгиланади. Ҳозирги вақтда инновация янги турдаги рақобатбардош ва талабгир маҳсулотларни ишлаб чиқариш орқали бозор эҳтиёжларини яхшироқ қондириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, кичик бизнес субъектлари харажатларини рақобатчиларига нисбатан пасайтириш ва фойдасини кўпайтиришнинг асосий воситаси ҳисобланади.
Ўтказилган таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланишини, унинг инновацион фаолиятини қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш тизими шаклланган бўлиб, унинг тавсифини таҳлилларимиз асосида 2.1.1-расмда келтирамиз.
Бизнинг фикримизча, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш ривожланишини қўллаб қувватлаш ва рағбатлантириш асосан қуйидаги 5 та йўналишда амалга оширилиши
|
Кичик бизнес субъектларининг инновация фаолиятини рағбатлантириш механизми
|
|
|
|
|
|
|
|
|
|
Ижтимоий
|
|
Иқтисодий
|
|
Молиявий
|
|
Илмий -технологик
|
|
Ҳуқуқий-сиёсий
|
Янги иш жойлари яратиш
Кадрлар тайёрлаш, қайта ўқитиш ва малакасини ошириш
Ижтимоий имтиёзлар яратиш
Инновация инфратузилмаларини ташкил этиш
Кичик бизнесни ташкил этиш
Бизнес режалар
Солиқ ва статистика ҳисоби юритишни соддалаштириш
Текширишларни тартибга солиш
Йирик корхоналар билан кооперациялашув
Экспортни қўллаб- қувватлаш
Инвестиция киритиш
Бюджет тизими
Солиқ тизими
Кредит тизими
Суғурта тизими
Ўз-ўзини маблағ билан таъминлаш
Ҳамкорлик ва ҳомийлик кўрсатиш
Илмий тадқиқотлар
Илмий технологиялар
Инновацияни тижоратлаштириш
Ахборот ресурслари-дан фойдаланиш
Фан-таълим-ишлаб чиқариш интеграцияси
Қонунлар
Президент фармони ва қарорлари
Ҳукумат қарорлари ва фармойишлари
Ҳуқуқий маслаҳатлар
Dostları ilə paylaş: |