Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган солиқ ставкалари20



Yüklə 288,78 Kb.
səhifə10/13
tarix06.06.2020
ölçüsü288,78 Kb.
#31567
növüДиссертация
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Xojimurotova mag uz 314a9

2.2.2-расм. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари учун белгиланган солиқ ставкалари20

Мамлакатимизда янги ташкил этилаётган кичик бизнес корхоналарни қўллаб-қувватлаш учун бериладиган имтиёзли кридитлар базаси икки баробарга оширилди, берилган кредитларнинг амал қилиш муддатлари ҳам узайтирилди, айланма маблағларни тўлдириш учун бериладиган кредитларнинг муддати бир йилдан бир ярим йилга оширилди.

Молиявий, маиший ва бошқа хизмат кўрсатиш бўйича фаолият кўрсатадиган кичик бизнес корхоналари ягона солиқ тўловидан 3 йил муддатга озод этилади. Кичик корхоналар дивидентларининг



20 Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган

инвестицяларга, кредитларни қоплашга йўналтирилган қисмини 5 муддатга солиқдан озод этиш кўзда тутилган.

Маълумки, 2011 йилги “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” да кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш, солиқ юкини камайтириш ва уларга молиявий жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида катта ишлар амалга оширилди. Биргина солиқ тизимида микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкасининг 7 фоиздан 6 фоизга камайтирилди. Бунинг натижасида тежаб қолинган қарийб 80 млрд. 300 млн. сўмлик маблағлар ишлаб чиқаришни технологик янгилаш ва замонавий техникани жорий этишга йўналтириш имконини бергани аҳамиятлидир.

2012 йилда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларидан олинадиган солиқ юки сезиларли даражада камайтирилиб, саноат соҳасидаги микрофирма ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови ставкаси 6 фоиздан 5 фоизга пасайтирилди.

Мамлакатимиз Президентининг 2012 йил 26 мартдаги «Экспорт қилувчи корхоналарни рағбатлантиришни кучайтириш ва рақобатбардош маҳсулотларни экспортга етказиб беришни кенгайтириш борасида қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарори тадбиркорлик субъектларининг экспорт салоҳиятини оширишда яна бир муҳим қадам бўлди.

Мазкур қарор билан маҳаллий товар (иш, хизмат) ишлаб чиқарувчи корхоналарга халқаро молия институтлари, донор мамлакатлар, хорижий давлатлар ҳукуматлари, бошқа норезидентлар маблағлари ҳисобидан республикамиз ҳудудида амалга ошириладиган лойиҳалар бўйича халқаро тендерларда чет эл валютасида шартномалар тузган ҳолда иштирок этиш ҳамда бу орқали ўзида ишлаб чиқарилган товар (иш, хизмат)ларни етказиб бериш учун тўғридан-тўғри битимлар шартида хорижий валютада шартномалар тузиш ҳуқуқи берилди.

Эътиборлиси, ушбу шартномалар экспорт шартномаларига тенглаштирилиб, товар (иш, хизмат)ларни етказиб берувчи корхоналарга

экспорт қилувчи корхоналарга берилган солиқ имтиёзлари татбиқ этилиши белгиланди.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар (табиий газни транзит ва экспорт қиладиган корхоналар бундан мустасно) ўзи ишлаб чиқарган товар (иш, хизмат)ларни экспорт қилишдан тушадиган валюта тушумининг 50 фоизини мажбурий сотишдан озод этилган.

Мамлакатимизда изчиллик билан амалга оширилаётган, биринчи навбатда солиқ юкини камайтиришга қаратилган солиқ сиёсати иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларга, хўжалик юритувчи субъектларнинг ишбилармонлик фаоллиги ва молиявий барқарорлигини юксалтиришга ҳамда янги иш ўринларини яратишга хизмат қилмоқда.

Миллий иқтисодиётимизда кичик бизнес иқтисодий ўсиш суръатларини белгиловчи етакчи соҳа ҳисобланади. Шу боис, нафақат юртимизда, балки аксарият ривожланган давлатларда ҳам мазкур соҳа субъектлари мунтазам равишда рағбатлантирилади.

Кейинги йилларда давлат томонидан кичик бизнес вa xусусий тaдбиркoрликни жадал ривoжлaнтириш, айниқса уларнинг инновацион фаолияти учун қулaй ишбилaрмoнлик муҳити ҳамда ишончли ҳуқуқий кафолатларни шaкллaнтириш борасида кенг кўламли ва изчил чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Кредит маблағлари ажратиш.

Кичик бизнесни инновацион ривoжлaнтириш учун соҳани молиявий ресурслар билан таъминлаш тизимида кредитлаш масаласи алоҳида аҳамият касб этади. Шундан келиб чиққан ҳолда мамлакатимиз банклари барча саъй- ҳаракатларини соҳани кредитлаш ҳажмини сезиларли даражада кўпайтириш, кредитлаш ставкаларини мумкин қадар камайтириш ва тадбиркорларга кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини оширишга сафарбар қилмоқда.

Чунончи, 2000-2010 йиллар давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасига йўналтирилган маблағлар ҳажми 26 баробарга

кўпайгани, банк хизматларининг ўнлаб янги турлари жорий этилгани эътиборлидир.

2011 йилда “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурига мувофиқ, банк тизимида тaдбиркoрлик фаолиятини кенг ривoжлaнтириш учун қулaй ишбилaрмoнлик муҳитини яратиш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун ажратилаётган кредитлар, биринчи навбатда ўрта ҳамда узоқ муддатли кредитлар ҳажмини кенгайтириш, шунингдек, кўрсатилаётган банк хизматлари сифатини янада яхшилаш бўйичa комплекс чoрa-тaдбирлaр қабул қилинди.

Айни пайтда тижорат банклари томонидан Имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаси маблағлари асосан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини молиялаштириш учун ажратилмоқда.

Тижорат банкларининг Имтиёзли кредитлаш махсус жамғармаси ресурслари ҳисобига кредитлар тақдим этишдан олинадиган даромадлари 2016 йилнинг 1 январига қадар кичик корхоналар солиғи тўловларидан озод қилингани ҳам имтиёзли ресурслар ҳажмининг сезиларли даражада оширилишини рағбатлантирмоқда.

Маълумки, ҳукуматимиз қарори билан Ўзбекистон банклари Ассоциацияси ҳузурида Инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни молиялаштириш жамғармаси ташкил этилган эди. Иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор йўналишларида лойиҳа ғояларини танлов асосида саралаш ва уларнинг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишни молиялаштириш ҳамда республикамиз кредит ташкилотлари томонидан инвестициявий ва инновацион лойиҳаларнинг молиялаштирилишини ташкил этишга кўмаклашиш мазкур жамғарманинг асосий вазифалари ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кичик бизнес вa xусусий тaдбиркoрликни янaдa ривoжлaнтириш учун қулaй ишбилaрмoнлик муҳитини

шaкллaнтиришгa дoир қўшимчa чoрa-тaдбирлaр тўғрисидa”ги Фармонига асосан кичик бизнес субъектларининг миллий валютадаги ҳисоблари ҳақ ундирилмасдан очилиши, уларнинг кредит сўраб, ёзган аризалари тижорат банклари томонидан уч банк куни давомида кўриб чиқилиши мамлакатимизда ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, бозор ислоҳотларини либераллаштириш ва чуқурлаштириш, тaдбиркoрликкa янада кўпрoқ эркинлик бериш, соҳани ривoжлaнтириш йўлидaги тўсиқ вa ғoвлaрни бaртaрaф этиш йўлида хизмат қилмоқда.

Ўтган йилда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик фаолиятини молиявий ресурслар билан таъминлаш борасида ижобий ўзгаришларга эришилди. Имтиёзли кредит ставкалари, масалан, бизнесни бошлаш учун ажратиладиган кредит ставкаси 5% дан 3% га қадар пасайтирилди ва ҳ.к.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан хомашё ва ресурслардан фойдаланиш имкониятини янада кенгайтириш чора- тадбирлари амалга оширилди. Жумладан, биржа савдолари орқали сотиладиган юқори ликвидли, монопол маҳсулотлар турлари позициялари 136 тадан 195 тагача кўпайди.

Кичик бизнес субъектларининг биржа савдоларида иштирок этиш имкониятларини ошириш мақсадида биржа хизматининг комиссион харажатлари ўртача 25% гача пасайтирилди ва биржа савдоларида қатнашиш учун тўланадиган гаров пули 10% гача оширилди.

Тадбиркорлар учун енгиллик яратиш мақсадида қуйидаги тўловлар миқдори камайтирилди:



  • архитектура-режалаштириш топшириғини (АРТ) ишлаб чиқишга кетадиган тўловлар – 2 мартагача;

  • экологик экспертизадан ўтказиш тўловлари – 20 фоиздан 90

фоизгача;

  • турар жойларни нотурар жой тоифасига ўтказиш харажатлари – 9

мартагача;

  • лойиҳалаш ҳужжатларини экспертиза қилиш харажатлари – 2

мартагача.

Шунингдек, банкда ҳисоб рақами очиш ва ёпиш учун олинадиган тўловлар умуман бекор қилинди.

Мамлакатимизда кўрилаётган чoрa-тaдбирлaр натижасида бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик вакилларининг янада эркин фаолият юритаётганини, уларни кредитлаш ҳажмининг сезиларли даражада ошаётганини кузатиш мумкин. Таҳлилларнинг кўрсатишича, 2011 йил давомида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига умумий қиймати 4 трлн. 41 млрд. сўмлик кредитлар ажратилди. Бу эса 2010 йилга нисбатан 1,5 баробар кўпдир. Шу ўринда қайд этиш жоизки, “Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили” Давлат дастурида кўзда тутилган прогноз кўрсаткичи 113,6 фоизга ошириб бажарилди.

Кредитларнинг умумий қийматида ажратилган микрокредитлар ҳажми 752,3 млрд. сўмни ташкил этди. Бу ҳам 2010 йилга нисбатан 1,5 баробар кўпдир. 2011 йилда “Микрокредитбанк” ОАТБ томонидан 159,7 млрд. сўмлик ёки 2010 йилга нисбатан 1,3 баробар кўп микромолиявий хизматлар кўрсатилди.



Ўзи ва бошқаларнинг маблағларидан фойдаланиш.

Инновация фаолиятини молиялаштириш кичик бизнес субъектларининг ўз маблағлари, инвестициялар, ҳамкоркик, ҳомийлик хайриялари ва бошқа маблағлар ҳисобига ҳамда юридик ва жисмоний шахслар, халқаро ташкилотлар, инвестиция, инновация ва бошқа фондлар томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши ҳам мумкин.

Кичик корхоналарнинг ўз маблағларига асосан уларнинг фойдаси, амортизация фондлари, зарарни қоплаш учун ундирилган суғурта тўловлари, номоддий активлар, вақтинча бўш бўлган асосий ва айланма маблағлар киради. Кичик корхоналарнинг инновацион фаолиятини ўз маблағлари ҳисобига молиялаштириш уларнинг мустақил фаолият юритиш имкониятини

кенгайтиради, бошқалар олдидаги масъулият ва жавобгарлик юкини анча камайтиради.

Шу билан бирга, бизнинг фикримизча, бугунги кунда бошқаларнинг ёрдамисиз ўз маблағлари ҳисобидан инновацион фаолият юрита оладиган кичик корхоналар кўпчиликни ташкил этмайди. Кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини янада тезроқ ривожланишига кўпгина ҳолларда унинг молиявий таъминотидаги етишмовчиликлар, айрим муаммо ва қийинчиликларнинг борлиги салбий таъсир кўрсатмоқда.

Кичик бизнес корхоналарининг инновацион фаолиятини молиялаштиришда инвестиция ва лизинг компаниялари, хорижий компаниялар ва фондлар, инновация фаолияти субъектларининг модернизациялаш ва янги технологиялари фондлари, инновация ва венчур фондлари қонунчиликка мувофиқ иштирок этишлари ҳам муҳим аҳамиятга эгадир.



Суғурта кафолатлари бериш.

Инновация фаолияти соҳасида суғурта қилиш суғурта шартномалари асосида миллий суғурта компаниялари томонидан амалга оширилиши мумкин.

Суғурта шартномалари кичик бизнес инновация фаолиятининг юқори таваккалчилик характерига, инновация маҳсулотини яратиш, ундан фойдаланиш, тижоратлаштириш ва бозорда сотилишида мумкин бўлган ноаниқликлар, зарар кўришлар ёки салбий натижага эга бўлишлик эҳтимоллиги юзага келиши сабабли молиявий ва бошқа йўқотишларни эътиборга олишга асосланади.

Таъкидлаш лозимки, мамлакатимизда кичик корхоналари тижорат банкларининг кредитларини олишда гаров воситаларини тақдим этишлари шарт. Сир эмаски, бугунги кунда кўпинча кичик бизнес корхоналарнинг ўзида инновацион лойиҳаларни молиялаштиришга керак бўладиган, айниқса катта миқдордаги кредитлар олиш учун гаров маблағлари етишмайди.

Бундан ташқари, кредит қайтарилишини кафолатловчи асослар ҳам заифдир, кўпинча суғурта компаниялари кичик бизнес кредитларини суғурталашга таваккал қилмайдилар.

Афсуски, бундай ҳолатлар кичик бизнес корхоналарининг самарали ривожланиши ва инновацион фаолиятини молиялаштиришда муайян қийинчилик ва муаммолар туғдиради.

Жаҳон тажибаси шуни кўрсатадики, кўплаб ривожланган мамлакатларда тижорат банклари томонидан кичик бизнес субъектларининг инновация лойиҳалари учун ажратилган кредитларга давлат кафолатлари берилади. Шунингдек, кичик бизнес корхоналарининг банклардан олган кредитларини қайтарилиши гарови сифатида махсус Кафолат жамғармалари фаолият юритади.

Шуни алоҳида таъкидлаш зарурки, бизнинг мамлакатимизда ҳам кичик бизнес субъектларининг юқори самара берадиган инновацион фаолиятини молиялаштириш учун олинадиган кредитларнинг қайтарилишини кафолатловчи тузилмаларни шакллантириш вақти келди, деб ҳисоблаймиз.



Yüklə 288,78 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin