Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 288,78 Kb.
səhifə1/13
tarix06.06.2020
ölçüsü288,78 Kb.
#31567
növüДиссертация
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Xojimurotova mag uz 314a9






ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ



ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ

Қўлёзма ҳуқуқида



ХОЖИМУРАТОВА ОДИНА ИМОМНАЗАР ҚИЗИ
КИЧИК БИЗНЕС КОРХОНАЛАРИ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШНИНГ МОЛИЯВИЙ ДАСТАКЛАРИ
Мутахассислик: 5А340601-“Давлат молиясини бошқариш” Магистр академик даражасини олиш учун ёзилган
ДИССЕРТАЦИЯ
Илмий раҳбар: проф. Ахунов М.

ТОШКЕНТ – 2013


МУНДАРИЖА

КИРИШ 2

  1. БОБ. КИЧИК БИЗНЕС ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИНГ НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ 9

    1. Инновацион фаолият, унинг иқтисодий мазмуни ва моҳияти 9

    2. Кичик бизнес корхоналари инновацион фаолиятининг асосий хусусиятлари 17

    3. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида Ўзбекистонда кичик бизнеснинг ривожланиши ва инновацион фаолиятининг

аҳволи 26

I боб бўйича хулоса 37



  1. БОБ. ИҚТИСОДИЁТНИ МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШ ШАРОИТИДА ЎЗБЕКИСТОНДА КИЧИК БИЗНЕС ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИНГ МОЛИЯВИЙ АСОСЛАРИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ 38

    1. Ўзбекистонда кичик бизнес корхоналари инновацион фаолиятини

рағбатлантириш механизми 38

....................................................................



    1. Кичик бизнес корхоналари инновацион фаолиятини

молиялаштириш йўллари 50

    1. Кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини венчер

молиялаштириш усули 61

II боб бўйича хулоса 67



  1. БОБ. КИЧИК БИЗНЕСНИ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ 68

    1. Кичик бизнес корхоналари инновацион фаолиятини бошқаришдаги илғор ҳорижий тажрибалар ва улардан фойдаланиш

йўналишлари 68

    1. Кичик бизнес инновацион фаолиятини ривожлантириш

истиқболлари 78

............................................................................................

III боб бўйича хулоса 86

ХУЛОСА ВА ТАКЛИФЛАР 87

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР 91

РЎЙХАТИ........................

КИРИШ



Мавзунинг долзарблиги. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг энг муҳим жиҳатларидан бири, бу - кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини ривожлантириш асосида мамлакат ялпи ички маҳсулоти ҳажмини кескин ошириш, бандлик масалаларини ҳал қилиш, аҳоли даромадларини кўпайтириш ҳамда миллий фаровонликни таъминлашдан иборатдир. Чунки, йирик ишлаб чиқариш объектларига қараганда кам сармоя талаб қиладиган ҳамда турли ўзгаришларга мойил бўлган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари маҳсулот турларини янгилаш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва шу билан бирга, бозор конъюнктурасининг беқарор ҳамда вақти-вақти билан такрорланиб турадиган иқтисодий инқирозлари шароитига тез мослашувчандир.

Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг рағбатлантирилиши мамлакат иқтисодий тараққиётининг ҳал килувчи стратегик омилларидан бири ҳисобланади. Ҳукуматимиз томонидан чиқарилган бир қатор қарорлар натижасида бошланган кичик бизнес корхоналарини ташкил этиш ва уни рағбатлантириш жараёни кейинги йилларда иқтисодиётимизда муҳим ижобий ўзгаришларга олиб келмоқда.

Кейинги йилларда, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига солиқ, божхона, ташқи иқтисодий фаолият ва бошқа соҳаларда турли имтиёзлар бериш орқали уларнинг ҳар томонлама ривожланишига имкониятлар яратилди. Улар фаолиятига давлат бошқаруви ва назорат органларининг ноқонуний аралашувига чек қўйилмоқда, ҳокимият органларидан тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтиш тартиби кескин соддалаштирилди, уларга хизмат кўрсатишда сансоларликка йўл қўйган раҳбар ва масъул ходимлар жавобгарлигини ошириш бўйича тегишли меъёрий ҳуқуқий база кундан-кунга такомиллашиб бормоқда.

Мамлакатимиз ва ҳорижлик йирик иқтисодчи олимларнинг илмий тадқиқотларида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мавзулари ўрганилган.

Илмий адабиётлар таҳлили шуни кўрсатадики, тадқиқотчилар ўзларининг эътиборини асосан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ижтимоий иқтисодий мазмунини очиб беришга, унинг умумназарий масалаларини ўрганишга, жамият ҳаётини моддий жиҳатдан кўтаришда уларнинг ўрни ва аҳамиятини асослашга қаратганлар.

Шу билан бирга, кичик бизнес фаолиятини инновацион ривожлантириш хусусиятлари ва муаммоларни тадқиқ этишга етарлича эътибор бермаганлар. Шунинг учун кичик тадбиркорлик субъектлари инновацион фаолиятини ривожлантиришнинг амалий йўлларини илмий умумлаштирилган ҳолда етарли даражада таҳлил қилинмаганлиги ва бошқа муҳим ечилмаган муаммоларнинг мавжудлиги келгусида мазкур соҳани янада чуқур ўрганишни, кўплаб илмий тадқиқотлар олиб боришни тақоза этади.

Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида иқтисодиётнинг реал секторини барқарор ривожлантиришнинг асосий йўналишларидан бири сифатида иқтисодиётда инновацион жараёнларни фаоллаштириш, айниқса, кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини рағбатлантириш юқори натижа беради.

Шу жиҳатдан, республикамизда кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини рағбатлантириш механизмини такомиллаштириш ва унинг таркибий қисми сифатида молиялаштириш йўлларини тадқиқ қилиш бугунги куннинг муҳим ва долзарб масалаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Ушбу магистрлик диссертация иши ҳозирги кунда мамлакатимизда кичик бизнеснинг аҳволини таҳлил этиш, унинг инновацион фаолиятини қўллаб- қувватлаш ва молиялаштириш тизимининг мазмуни ва моҳиятини илмий асослаш ҳамда самарали ривожлантириш масалаларига бағишланган.



Тадқиқот объекти ва предмети. Тадқиқот объекти сифатида Ўзбекистон Республикасида фаолият кўрсатаётган кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолияти танланган. Тадқиқотнинг предмети

кичик бизнес субъектлари инновацион фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш механизми ҳамда уни такомиллаштириш билан боғлиқ ташкилий - иқтисодий муносабатларни ўз ичига олади.



Тадқиқот мақсади – Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози ҳамон давом этаётган бир шароитда Ўзбекистонда иқтисодиётни барқарор ўсиш суръатларини таъминлаш жараёнларида кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш ва молиялаштиришнинг самарадорлигини ошириш йўлларини тадқиқ қилиш ҳамда тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.

Тадқиқот вазифалари. Тадқиқот ишининг мақсадидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги вазифаларни ҳал этиш белгиланган:

      • инновация категориясининг мазмуни, унинг иқтисодиётда тутган ўрни ва аҳамиятини асослаш;

      • республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ривожланиш жараёнлари ва босқичларини таҳлил этиш;

      • кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини ривожлантириш ва уни бошқариш тизимининг замонавий ҳолатини баҳолаш ва асосий хусусиятларини аниқлаш;

      • республикамизда кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини рағбатлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш ва уларни янада кенгайтириш йўлларини асослаб бериш;

      • кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини молиялаштириш тизимининг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш ва уни такомиллаштиришни тадқиқ қилиш;

      • кичик бизнес корхоналари инновацион фаолиятини венчур молиялаштириш усулининг моҳияти ва аҳамиятини очиб бериш;

      • кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини рағбатлантиришда ҳорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва уларни мамлакатимиз иқтисодиётида фойдаланиш йўлларини асослаш;

      • кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини қўллаб- қувватлаш ва уларни истиқболда ривожлантириш юзасидан таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш

Тадқиқотда қўлланилган услублар. Тадқиқот жараёнида тизимли ва омилли таҳлил қилиш, иқтисодий-математик, статистик гуруҳлаш ва эксперт баҳолаш каби усуллардан кенг фойдаланилган.

Муаммонинг ўрганилганлик даражаси. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг назарий асослари, уни ривожлантириш ва бошқариш масалалари кўплаб хорижлик олимларнинг ишларида ёритилган ҳамда асослаб берилган. Жумладан, бу боада А.Смит, Й.Шумпетер, Л.Мизес, Ф.Хайека, Ж.Кади, Р.Хизрич, С.Питерс, П.Друкер, Д.Кларк, А.Хоскинг, Т.Геобро, Э.Харгадон, Р.Фостер каби олимларнинг ишлари муҳим аҳамиятга эгадир.

МДҲ мамлакатларининг олимларидан В.П.Баранчев, Р.А.Фатхуддинов, И.В.Сузин, И.Кратко., Л.Дашков., В.М.Набатников, В.Д.Секерин, Ю.Равенский, А.И.Агеев, А.В.Лившиц, Ю.М.Осипов, В.А.Макаров, В.Крупнов, С.Замков ва бошқаларнинг ишларида ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва бошқаришнинг илмий-назарий ҳамда амалий асослари тадқиқ этилган.

Ўзбекистонда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг умумий муаммоларини, шу жумладан, унинг бошқарув тизимини тадқиқ қилиш бўйича И.А.Каримов, М.Шарифхўжаев, С.С.Ғуломов, Б.Ю.Ходиев, Ё.Абдуллаев, А.Ш.Бекмуродов, Ш.Н.Зайнутдинов, Д.Н.Рахимова, Н.Қ.Йўлдошев, Т.М.Ахмедов, Б.Беркинов, Б.К.Ғойибназаров, Н.Тухлиев, А.Ф.Расулов ва бошқа олимларнинг илмий тадқиқотларини кўрсатиш мумкин.

Юқорида қайд этилган тадқиқотлар муҳим илмий ва услубий манба ҳисобланиб, бугунги кунда республикамизда кичик бизнеснинг мавжуд салоҳияти ва ўзига хос хусусиятларини эътиборга олган ҳолда уни ривожлантиришни давлат томонидан рағбатлантириш бўйича қатор чора-

тадбирлар қабул қилинган. Лекин кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини молиялаштириш муаммоларини тизимли тадқиқ этишга қаратилган илмий тадқиқотлар деярли амалга оширилмаган. Кўрсатилган ҳолатларни инобатга олган ҳолда, мазкур масалани имкон даражада тадқиқ этиш учун диссертация мавзуси танланган.

Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини рағбатлантиришнинг молиявий механизмларини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижаларидан олинган ва ҳимояга қўйилаётган илмий янгиликлар қуйидагилардан иборат:


      • “инновация”, “инновацион жараёнлар”, “кичик бизнес” ва “кичик бизнес инновацион фаолияти” тушунчаларининг мавжуд таърифлари қиёсий ўрганилиб, умумлаштирилиб, муаллиф томонидан янги мазмундаги фикр- мулоҳазалар билан тўлдирилди;

      • кичик бизнес субъектларини ривожлантириш ва инновацион фаолиятини таҳлил қилиш услубияти такомиллаштирилди;

      • мамлакатимизда кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини ташкил этишнинг истиқболли йўналишлари асослаб берилди;

      • кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини қўллаб- қувватлаш ва рағбатлантиришнинг асосий йўналишлари ва манбалари тизимлаштирилди;

      • кичик бизнес субъектларининг инновацион фаолиятини рағбатлантиришнинг энг муҳим йўналиши сифатида уни молиялаштириш механизм ишлаб чиқилди;

      • кичик бизнес субъектларининг инновацион лойиҳаларини тижоратлаштириш ва уларни молиялаштиришнинг венчур усули таклиф этилди.

Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти. Кичик бизнес субъектларини самарали ривожлантириш, инновацион фаолиятини бошқариш, рағбатлантириш ва молиялаштириш тизимини такомиллаштиришга оид ишлаб чиқилган амалий тавсия ва таклифлардан

республикамизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқишда, меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштиришда, илмий-тадқиқот ишларида, шунингдек иқтисодиёт йўналишидаги олий ўқув юртларида “Менежмент”, “Инновацияларни бошқариш”, “Кичик бизнес ва тадбиркорлик” ва “Микроиқтисодиёт” ва бошқа фанларни ўқитиш амалиётида назарий манба сифатида фойдаланиш мумкин.



Диссертация таркибининг қисқачи тавсифи. Диссертация таркиби кириш, учта боб, хулоса ва таклифлар, фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ташкил топган. Унинг умумий ҳажми 94 бет бўлиб, унда 4 та жадвал, 4 та расм мавжуд.

Yüklə 288,78 Kb.

Dostları ilə paylaş:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin