II боб бўйича хулоса
Кичик бизнес субъектларини ривожлантириш ва уларнинг инновацион фаолиятини рағбатлантириш бўйича давлат томонидан қатор чора-тадбирлар қабул қилинган. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни инновацион фаолиятни рағбатлантириш асосан ижтимоий, иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва сиёсий кўринишларда амалга ошмоқда.
Кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини тартибга солишнинг меъёрий-ҳуқуқий негизини янада такомиллаштириш, тадбиркорлик фаолияти эркинлиги кафолатлари ва шарт-шароитларини таъминлаш, қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини муҳофаза қилиш, инновация инфратузилмалар фаолиятини кенгайтириш ва ривожлантириш, давлат статистика, бухгалтерия
ва солиқ ҳисоботининг янада соддалаштирилган тартибини жорий этиш рағбатлантиришнинг муҳим шартларидир.
Ўзбекистонда кичик бизнеснинг инновацион фаолиятини рағбатлантиришнинг энг муҳим йўлларидан бири уни молиялаштиришдир. Бугунги кунда молиялаштиришни нафақат давлат маблағлари ёрдамида балки, нодавлат ташкилотларининг маблағлари ҳисобига амалга ошириш муҳимдир. Шунинг учун, кичик бизнес инновацион фаолиятини молиявий рағбатлантириш асосий манбалари кўрсатиб берилган.
III БОБ. КИЧИК БИЗНЕСНИ ИННОВАЦИОН ФАОЛИЯТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
Кичик бизнес корхоналари инновацион фаолиятини бошқаришдаги илғор ҳорижий тажрибалар ва улардан фойдаланиш йўналишлари
Бугунги кунда мамлакатимизда иқтисодиёт реал секторининг етакчи тармоқларида кичик бизнесни ривожлантириш ва инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлашни тақоза этмоқда. Бунинг учун, жаҳондаги ривожланган мамлакатларнинг илғор тажрибаларидан самарали фойдаланиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Ҳақиқатан ҳам, ривожланган мамлакатларда кичик бизнесни ривожлантириш орқали иқтисодиётни юксалтиришга алоҳида аҳамият берилган. Иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва унга кенг йўл очиб бериш аҳолини бандлигини самарали таъминлаш ва бу орқали аҳоли фаровонлигини оширишнинг муҳим гарови сифатида эътироф этилади.
Кўплаб мамлакатларда кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш етарли ресурс имкониятларига ва бошқарув ваколатига эга бўлган махсус давлат органлари зиммасига юклатилган.
Хусусан, бу борада фаолият кўрсатаётган махсус ҳукумат органлари қаторига АҚШда – SBA, Администрация, Миллий илмий фонд, Буюк
Британияда – “Кичик бизнесга хизмат кўрсатиш миллий Агентлиги” (SBS),
Германияда – “Кичик ва ўрта бизнес бош Директорати” (DG VIII), Японияда
“Кичик ва ўрта тадбиркорлик Агентлиги” (SMEA), Венгрияда – “Тадбиркорликни ривожлантириш бўйича миллий кенгаш”, Польшада – “Кичик ва ўрта тадбиркорлик департаменти”, Кореяда – “Кичик ва ўрта бизнес администрацияси” ни киритиш мумкин21.
Таҳлилларнинг кўрсатишича, иқтисодиёти ривожланган мамлакатларда кичик бизнеснинг мамлакат миллий даромади, аҳоли бандлиги, экспорт бошқа макроиқтисодий кўрсаткичлардаги улуши юқоридир (3.1.1-жадвал).
3.1.1-жадвал
Бозор иктисодиёти ривожланган мамлакатларда кичик ва ўрта бизнес ривожланишининг асосий кўрсаткичлари22
Давлатлар
|
Кичик ва ўрта бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши, %
|
Кичик ва ўрта бизнеснинг умумий бандликдаги улуши, %
|
Кичик ва ўрта бизнеснинг умумий экспорт хажмидаги улуши, %
|
Жами корхоналар таркибида кичик в ўрта бизнес корхоналари сони ва улуши
|
сони, млн.
|
Улуши, %
|
АҚШ23
|
52,0
|
50,1
|
30,0
|
22,
9
|
97,6
|
Канада*
|
43,0
|
47,0
|
...
|
...
|
99,8
|
Япония24
|
51,6
|
80,0
|
40,0
|
4,6
9
|
99,7
|
Германия*
|
57,0
|
69,3
|
...
|
...
|
99,3
|
Франция*
|
49,8
|
56,6
|
...
|
...
|
97,6
|
Италия*
|
55,0
|
71,0
|
...
|
...
|
99,2
|
Буюк Британия25
|
52,0
|
55,5
|
...
|
4,0
|
99,1
|
Польша26
|
48,0
|
68,1
|
44,0
|
1,7
|
99,8
|
21Малое предпринимательство в России: прошлое, настоящее и будущее. Под ред. Б.Г.Ясина, А.Ю.Чепуренко, В.В.Буева. – М.: Фонд «Либеральная миссия», 2003. – Стр. 137.
22*Канада, Германия, Франция ва Италия давлатларига тегишли маълумотлар учун манба: «Деловая среда в Узбекистане глазами представителей малого и средного бизнеса». Отчет Международной
Финансовой Корпорации по итогам 2007 г. - 21 с.
23Администрация малого бизнеса США-АМБ., 2007 г. http://www.sba.gov.
24National Life Finance Corparation (Japan). Статистические исследования о коммерческих учреждениях и предприятиях, 2006 г. Small and Medium Enterprise Agency – SMEA. http: // www.chusho.meti.go.jp / sme_english / index.html. 2006 y.
25Small Business Service. http: //www.sbs.gov.uk, Depertament of Trade and Industry. http:
//www.dti.gov.uk
26Польского агентства развития предпринимательства – ПАРП. http: //www.parp.pl, 2007 г.
Жанубий Корея27
|
51,0
|
74,7
|
42,3
|
3,0
6
|
97,9
|
Юқоридаги статистик маълумотлардан кўринадики, ривожланган мамлакатларда кичик бизнес корхоналарининг ялпи ички маҳсулотдаги ҳиссаси ўртача 50-57 фоизини ташкил этмоқда. МДҲ мамлакатларида эса кичик бизнеснинг ялпи ички махсулотдаги улуши ривожланган мамлакатларга нисбатан пастдир.
Шу билан бирга, кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ва унинг инновацион фаолиятини молиявий ресурслар билан таъминлаш ва уларни жалб этишнинг ўта мураккаблиги энг жиддий муаммолардан биридир. Шунинг учун ҳам ривожланган мамалакатларнинг кичик бизнесни молиялаштириш соҳасидаги тажрибасини ўрганиш алоҳида аҳамият касб этади.
Ҳорижий мамлакатларда кичик бизнесни ҳар томонлама қўллаб- қувватлашнинг мукаммал ва пухта ишлаб чиқилган тизими мавжуд бўлиб, бу тизим иқтисодиётнинг глобаллашуви, жаҳон молиявий–итисодий инқирози ва рақобатнинг кучайиши шароитида ижтимоий-итисодий муҳитнинг барқарор тараққий этишини таъминлайди. Бундай ҳолат эса, давлат томонидан кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш механизмининг тўлақонли ривожланганлигини англатади.
Иқтисодий ривожланган мамлакатларда кичик бизнес корхоналарнинг кенг-кўламли ривожланиши ва уларнинг инновацион фаолиятини молиявий қўллаб-қувватлаш юзасидан бир қатор самарали чора-тадбирлар ишлаб чиқилган бўлиб, улар ҳозирда амалий аҳамиятга эгадир (3.1.2-жадвал).
Жаҳон тажрибасида кичик бизнес корхоналарининг инновацион фаолиятининг молиявий манбаи бўлиб давлат ва хусусий сектор ҳисобланади. АҚШ, Японии, Германия ва Францияда илмий тадқиқот ва техник ишламаларни молиялаштирилган жами маблағнинг 48–72 % хусусий секторга тўғри келади. Ушбу мамлакатларда жами илмий тадқиқот ва
27The Small and Medium Business Administration – SMBA. http: //www.smba.go.kr / main / English / index.jsp. 2008 y.
инновацион ишламаларнинг 60–75 % хусусий секторда бажарилади: шу жумладан амалий тадқиқотларнинг 70 % дан ва тажриба конструкторлик ишларнинг 90 % дан ошиғи.
Ривожланган мамлакатларда давлат сектори муҳим манба ҳисобланса- да, аммо инновацион фаолиятни амалга оширишда ва молиялаштиришда иккинчи даражали ўринни эгаллайди. Унинг улуши кўпчилик ривожланган мамлакатларда, хусусий секторга нисбатан 1,3 – 2,5 марта кам.
3.1.2-жадвал
Жаҳон тажрибасида кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ва инновация фаолиятини ривожлантиришнинг асосий хусусиятлари28
Асосий хусусиятлар
|
Асосий хусусиятларнинг қайси давлатларга хос эканлиги
|
Янги маҳсулот ва технологияларни ишлаб чиқариш харажатларини 50 фоизигача тўғридан-тўғри молиялаштирилади (субсидиялар, заёмлар)
|
Франция, АҚШ ва бошқалар
|
Фоизсиз ссудадалар тақдим этилади
|
Швеция
|
Дотациялар берилади, Кичик бизнесга кредитлар ажратишда венчур фондларидан самарали фойдаланилади
|
амалда барча ривожланган мамлакатларда
|
Инновация лойиҳаларини ишлаб чиқаришга жорий этилишини қўллаб-қувватлаш мақсадида венчур молиялаштириш фондлари ташкил этилади
|
АҚШ, Англия, Германия, Франция, Швейцария, Нидерландия
|
Якка тартибдаги кашфиётчилар учун давлат божлари пасайтирилади
|
Австрия, Германия, АҚШ,
Япония
|
Кашфиётлар энергияни тежашга қаратилган бўлса, давлат божларини тўлашдан озод этилади
|
Австрия
|
Амалга оширилган тадқиқотлар натижалари бўйича патентлар олишда божлардан озод этилади
|
Нидерландия, Германия,
Япония
|
Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар солиққа тортишдан озод этилади, солиқлар фақатгина экспорт қилишда солинади
|
Хитой
|
Ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш (бозорга чиқишда, шериклар топишда, ахборот билан текин таъминлашда, имтиёзли нархда ижарага бино ва иншоотлар, керакли асбоб- ускуналар тақдим этиш)га алоҳида эътибор фаратилади
|
Буюк Британия, Италия
|
Тадбиркорларга фаолиятининг дастлабки икки йилида фоизсиз кредитлар берилади, кейинги йилларда эса жуда паст ставкаларда йиллик фоизлар ундирилади. Шу тариқа тадбиркорлар бепул бошланғич сармоя билан таъминланади
|
Германия
|
Кичик бизнеснинг суғурта қилинмаган зарарларини қоплаш учун ёрдам пули берилади. Ёрдам пули инновацияларнинг хавфли лойиҳаларини қоплайди. Давлат банк кредитларини олишда кафил сифатида қатнашади
|
АҚШ
|
28 Ғойибназаров Б.К., Раҳмонов Ҳ.О. ва бошқалар. Кичикбизнес ва хусусий тадбиркорлик-мамлакат ижтимоий–иқтисодий тараққиётини юксалтириш омили.-Т.: Фан, 2011- 184 б.
Ушбу кўрсаткич Францияда 42 %, Германияда – 37 %, АФШда – 36 %, Японияда – 21 % ни ташкил қилади. Давлат секторининг инновацион ишларни бажаришдаги улуши, уларни молиялаштиришга нисбатан ҳам кам ва ривожланган мамлакатлардан олинган илмий ва инновацион ишлар умумий ҳажмининг 10–21 % ташкил қилади.
АҚШда инновацион тадбиркорликни қўллаб қувватлаш бўйича кичик бизнес ишлари бўйича Администрация, Миллий илмий фонд, НАСА, университетлар, тармоқ вазирликлари шуғулланади. Ушбу ишларни Германияда иқтисод вазирлиги, илмий тадқиқот ва технологиялар вазирлиги, саноат тадқиқот асссоциация федерацияси, Патент маркази амалга оширади; Франция – иқтисод вазирлиги, тадқиқот натижаларини жорий қилиш бўйича миллий агентлик, Илмий техник фонд; Японияда – кичик бизнесни молиялаштириш корпорацияси, таваккал тадбиркорлик маркази; халқ молиявий корпорацияси; Италияда – технологик янгиликлар маркази ва тижорат банклари, суғурта фондлари билан биргаликда кичик инновацион бизнесни қўллаб қувватлаш бўйича миллий дастурларнинг муваффақиятли амалга ошириш учун керакли замин яратаяптилар.
Жахон тажрибасида инновацион фаолиятни рагбатлантишда солик имтиёзларининг куйидаги турларидан фойдалинилади:
Инновацион ва илмий тадкикот солик кредитларини тадким этиш, яъни фойдадан инновацион максадларга ажратилганда фойда солиги буйича имтиёзлар бериш.
Инновацион харажатлар купайганда соликларни камайтириш;
Инновацион фаолият буйича олинган фойдани соликгдан озод
қилиш;
Юридик ва жисмоний шахслар инновацион ташкилотларнинг
акцияларини сотиб олиш натижасида олинадиган дивидентлари имтиёзларга соликларга; тортиш;
Фойда буюртмали ва кушма ИТТКИга йуналтирилганда фойда солигини камайтириш;
Лойихаларнинг устивор йуналишларда бажарилётганлигини хисобга олиб имтиёзлар бериш;
Интелликтуал мулкнинг натижалари булмиш патент, лиценция, ноу-хау хисобига олинган фойдани имтиёзли соликларга тортиш;
Машина ва дастгохлар ИТИ, олий укув ютрлари ва бошка инновацион ташкилотларга берилганда фойданинг соликка тортиладиган кисмини уларнинг кийматига мос холда камайтириш;
Хозирги вактда саноати ривожланган мамлакатларда илмий- иновацион ривожланишнинг учта моделини ажратиш мумкин.
Фанда етакчиликка интилаётган мамлакатлар, илмий-ишлаб чикариш боскичларининг барча бугинларини камраб олган йирикмасштабли максадли лойихалар амалга оширилади ва бу ерда мудофа секторининг илмий-инновацион улуши жуда катта. (АКШ, Англия, Франция);
Янгиликларни кенгайтиришга, кулай инновацион мухит яратишга иктисодиётнинг барча тармокларини рационаллаштиришга интилаётган мамлакатлар, (Германия, Швеция, Швейцария);
Инновацион инфраструктураларни ривожлантириш йули билан янгиликларни рагбатлантирувчи, жахон илмий техника ютукларига мослашувини таъминловчи, фан ва технология сохаларининг барча сохаларини мувофикловтировчи мамлакатлар (Япония, Жанубий Корея).
Қуйида АҚШ ва Японияда инновацион фаолиятни давлат томонидан бошқаришнинг айрим хусусиялари тўғрисида тўхталиб ўтишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз
АҚШда давлат венчур фирмаларни ва тадқиқот марказларини ташкил этишни рағбатлантиради. Миллий илмий фонд ташаббуси билан АҚШда энг самарали тадқиқотлар маркази ва венчур фирмалар биринчи 5 йилида тўла ёки қисман федерал бюджетдан молиялаштириши мумкин.
Фан талаб жуда катта бўлган ва самарали тадқиқотларни давлат уларнинг мураккаблигини, харажатлар ва таваккалчилик даражаси юқори
бўлгани ва кучли халқаро рақаботчиликни ҳисобга олиб тўла ўз ҳисобидан молиялаштиради.
Миллий илмий фонднинг маълумотларига асосан ҳозирги даврда илмий техник тараққиётда кичик бизнес илмий текшириш ишларнинг ўрни кучайиб бормоқда.
Кичик ва ўрта бизнес фирмалари охирги ўн йилликда ўртача бир кишига йирик корпорацияларга нисбатан 2.5 марта кўп ихтиролар яратилган. Бошқа технологик ривожланган давлатлар каби АҚШда ҳам венчур фирмалар, «спин-офф» фирмалар ( олий ўқув юртлари, мустақил институт, давлат тадқиқот марказлари ва йирик корпорацияларнинг махсус лабораторияларидан ажралиб чиқан фирмалар) ва инвестицион фирмалар фаолият кўрсатиб бормоқда. Давлат фаол равишда «спин-офф» фирмаларни йирик нотижорат илмий марказлар, университетлар томанидан субсиядалаштирилиб бормоқда. Бундан ташқари «спин-офф» фирмалари орқали илмий ютиқларни тарқатиш мақсадида, мамлакатда миллий илмий фонд томонидан молиялаштириладиган бир қатор инновацион фондлар
фаолият кўрсатмоқда.
Бу ерда, тижорат мақсадлари учун федерал ҳукуматнинг бюджет ҳисобига молиялаштирилган тадқиқотлар натижасида олинган патент ва ихтироларни фирмаларга бепул сотиш тажрибаси кўрсатиш мумкин.
Инвестицион фондлар фаолиятнинг асосий мақсади кичик инноватор фирмаларга ва якка ихтирочиларга молиявий ёрдам кўрсатишдан иборатдир. Кичик фирмаларни инвестициялашда Миллий илмий фонд муҳим ўрин эгаллайди, яъни ушбу фонд инвестицион фирмаларни кредит билан таъминлайди, балким уларга грантлар ажратади.
Бундай фондлар қаторига АҚШ энергетика вазирлигининг инвестицион фондини киритиш мумкин. Бу фонд ҳам кичик фирмалар томонидан амалга оширилаётган айрим тадқиқот лойиҳалар каби, шахсий ихтирочиларни субсидиялаш билан шуғулланади.
Инновацион жараёнларни тўғридан тўғри қўллаб қувватлашнинг муҳим элементи давлат инновацион инфратузилмаларини ташкил этишдир. Давлат янгиликларни тарқатувчи марказлар ва инноваторларга хизмат кўрсатувчи консультатив марказлар ташкил этиши мумкин Давлат инновацион бозорларининг (давлат матбуотларида ахборат, биржа, ярмарка ва кўргазма) шаклланишини қўллаб қувватлайди ва ўзи унинг агенти сифатида ўзини кўрсатади.
Давлат органлари мамлакатда ва хориждаги инновацион жараёнларнинг мониторингини ва истиқболини олиб бориши лозим. Бу ерда кўпчилик ҳолларда ишлаб чиқаришга жорий қилиш учун катта самара берувчи илғор технологияларни изланади.
АҚШ инновацион фаолиятни рағбатлантиришда маънавий қўллаб қувватлашга ҳам катта эътибор берилади. Уларнинг қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: давлат мукофотлари, фахрий унвонлар бериш, хўжалик юритишнинг инновацион усулларини тарғибот қилиш, давлат арбобларининг илғор инновацион ташкилотларга ташриф буюриши, илмий - техника интелегенция намоёндаларининг муҳим давлат тадбиларида иштирок этиши ва ҳ.к.
Бошқаришнинг билвоста йўлларига биринчи навбатда солиқ бўйича имтиёзларни киритиш мумкин: фойданинг солиқга тортиладиган қисмини камайтириш, солиқ ставкаларини камайтириш.
АҚШда бошқарув қарорларини истиқболлашга, оптималлаштиришга ва стандартизациялашга, инновацион лойиҳаларнинг давлат экспертизасига, инновацияларнинг давлат статистикасига катта эътибор берилади.
Японияда барча компанияларнинг 99,6 фоизи, сотилган маҳсулотнинг 55 фоизи ва саноатда банд бўлганларнинг 80 фоизи кичик ва ўрта корхоналар улушига тўғри келади. Бундай юқори курсаткичлар кўпчилик тадбиркорларнинг кичик бизнесга жалб этилганлигидан далолат беради. Мазкур мамлакатда кичик бизнес соҳаси жуда кўп корхоналарни (уй
хўжалигидан бошлаб то замонавий техникалар билан қуролланган фирмаларгача) қамраб олади.
Японияда барча кичик саноат фирмаларининг 60 фоиздан кўпроғи йирик фирмалар билан субподряд асосида ишлайди. Корхона – субподрядчи турли масштабдаги субподряд компанияларга кирувчи йирик компанияларнинг ярим мустақил аъзолари бўлиб, бу субподряд компаниялар ўз навбатида марказий компаниялар атрофида гуруҳланган бўлади.
Субподрядчилар ўз маблағ (капитал)лари ҳисобидан технологик жараёнларнинг салмоқли қисмини ташкил этадилар, деталлар ва бутловчи қисмларни етказиб берувчилар ҳисобланадилар, тайёр маҳсулотларнинг таъминотини таъминлайдилар. Таъкидлаш жоизки, “Sony” корпорациясининг фақат ўзи бевосита технологик режада 1100 дан кўпроқ кичик корхоналар билан ишлайди. Бундай тенденциянинг ривожланиши солиқ тўлаш тизимида қонунда кўзда тутилган имтиёзлар бўйича бу кичик корхоналар учун “кам бўлмаган даражада” фойда олишга сабаб бўлмоқда29.
Японияда илмий техника сиёсати давлат томонидан бошқариш қуйидаги расмда кўрсатилган. Японияда саноат ривожланиш стратегиясини аниқлашда, саноат ишлаб чиқаришда ва уларни ишлаб чиқаришга жорий қилишда ташқи савдо ва саноат вазирлиги муҳим ўрин эгаллайди. Илмий техника сиёсати аниқ йўналишларининг бажарилишини фан ва техника бошқармаси назорат қилади.
Япония саноат саноат технологиялари ассосацияси ташқи савдо ва саноат вазирлигига бўйсунган бўлиб лицензияларни экспорт ва импорт қилиш билан шуғулланади. Японияда илмий техника тараққиётнинг узоқ муддатли дастури бўлиб амалий тадқиқотларни рағбатлантириш ва чет эллардан лицензияларни сотиб олиш билан шуғулланади. Илмий техника сиёсатни асосан йирик корпорацияларда амалга оширишда.
Давлат сиёсати ҳозирги вақтда, Японияни лицензияларни импорт қилувчи эмас экспорт қилувчи давлатга айлантиришга йўналтирилган.
29Малый, средний и частный бизнес. Ежеквартальный информационный бюллетень для предпринимателей. Республиканская научно-техническая библиотека. ГФАГИ. 1999. – Стр. 29.
Ҳозирги вақтгача мавжуд бозорларда чет эллик рақобатчиларга нисбатан ўз маҳсулотларининг арзонлиги ва юқори сифатлиги билан устинликга эришиб борган бўлса, ҳозир уларнинг олдида янада мурраккаб вазифа пайдо бўлди - маҳсулотларнинг юқори сифатини ва арзонлигини сақлаган ҳолда ўзлари янги бозорларни ташкил этиш.
Япония ташқи савдо ва саноат вазирлиги фақат ташқи савдо ва саноатнинг умумий ва тармоқлар бўйича стратегиясини аниқлашдан чегараланиб қолмасдан, унинг қаромоғида керакли даражада воситалар ва методлар катта арсенали бўлиб стратегияларни конкретлаштириш имкониятига эга. Японида экспорт ишлаб чиқаришга ва экспорга таъсир қилишнинг ҳаммага таниш иқтисодий ва маъмурий усуллари яъни, экспортни имтиёзли кредитлаш ва суғурталаш, экспортчиларни солиқ тўлашдан қисман озон қилиш, экспортчиларга давлат томонидан комплекс ёрдам бериш ва шунга ўхшаш усуллар билан бир қаторда ўзгача методлардан ҳам фойдаланилади.
Улар қаторга қуйидагиларни киритиш мумкин:
хусусий банклар томонидан бериладиган молиявий ресурсларни мақсадли тақсимлаш ва уларни иқтисодиётнинг устивор тармоқларида тўплаш;
корхоналарга илғор хорижий технологияларни сотиб олишда ёрдам
бериш;
хорижий давлатлар билан илмий-техника ютуқлари билан
алмашишларни назорат қилиш.
Фан, ишлаб чиқариш ва илмий техника тараққиётини интеграциялашнинг Япония модели ўз ичида инновация технологияларини ва илмталаб ишлаб чиқаришни қамраб олган, умуман янги технополис- шаҳарларни яратишга йўналтирилган.
Технополисларни ташкил этиш лойихаси - япония ҳукуматининг “олти мақсадли” стратегия дастурининг муҳим бир йўналишидир. Унинг асосий мақсади - технологик сардорлар қаторида ўзининг мустаҳкам
жойини сақлаб қолишдир. Лойиха марказий ва маҳаллий органлар ва академик соҳа ходимлари томонидан Япония ташқи савдо ва саноат вазирлиги ташаббуси томонидан ишлаб чиқарилган.
Япониянинг технополислар стратегияси - олий технология даражадаги регионал марказлар тизимини ривожлантириш асосида фаолиятнинг янги соҳаларига ёриб кириш стратегиясидир. Бошқача қилиб айтганда, бу-бутун япон хўжалигини интеллектуалаштириш стратегиясидир.
Япония иктисодиёти ривожланишининг хусусияти шундан иборат: саноат ишлаб чиқаришини ва фирмалар капиталини янада концентрациялаш, микроэлектрон техника асосида ресурларни тежовчи технологияларга ўтиш, терувчи ва қайта ишловчи ишлаб чиқаришнинг устиворлигини таъминлаш. Халқ хўжалигининг асосий ва илғор тармоқлари қуйидагилардир: информатика, электрон техника ва интеграл схемалар ишлаб чиқариш.
Инновацион фаолиятнинг фаоллиги натижасида бир жон бошига тўғри келадиган ЯИМ, ресурслардан самарали фойдаланиш, саноати ривожланган давлатлар ораси иқтисодий ривожланиш даражаси ва аҳолининг энг узоқ умр кўриши бўйича жаҳонда биринчи ўринни эгаллаб турибди.
Dostları ilə paylaş: |