Умумий физика фанини аниқ чегарасини кўрсатиш мумкин эмас. Чунки хозирги замон фанида предметлараро боғланиш кенг ривожланган. Мазкур фан математика, биология, кимѐ, география, геодезия, фалсафа каби қатор фанлар билан ўзаро узвий боғлиқдир. Шу сабабли табиий фанлар оралиғида янги илмий йўналишлар вужудга келган. Масалан, кимѐ физикаси, биофизика, геофизика, геоакустика ва бошқа йўналишлар шулар жумласидандир. Фанни эгаллашда элементар математика курсини билишлари ҳамда дифференциал ва интеграл тушунчаларга эга бўлишлари керак. Ҳаракатниг олий, анча мураккаб формаларини бошқа фанлар – химия, биология ва бошқалар ўрганади. Шунинг учун физика фанини 1-курс талабаларига 2-семестрдан ўқитилиши мақсадга мувофиқ.
1.2.1 Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни
Бошқа ҳамма фанлар сингари физиканинг тараққиѐтига ҳам кишиларнинг амалий эҳтиѐжлари сабаб бўлди. Практиканинг талаблари янги физик кашфиѐтларга сабаб бўлади, бу кашфиѐтлар эса, техниканинг янада тараққий қилиши учун асос бўлади. Биринчи қарашда жуда ҳам назарий ва абстракт бўлиб туюлган физик кашфиѐтларнинг маълум вақт ўтгандан кейин техниканинг ҳилма -хил муҳим соҳаларида ишлатила бошлаганини кўрсатувчи мисоллар оз эмас.
1.3 Фанни ўқитишдаги замонавий ахборот ва педагогик технологиялар
Фан замонавий педагогик технологиянинг “Ақлий ҳужумлар”, “Танқидий тафаккур”, “Фикрлай оласанми?”, “Бумеранг”сингари методлари орқали ҳамда taqdimot, мультимедиа намойишлари, умумий физика бўлимлари бўйича диафилъмлар, мавзулар бўйича
анимацион ҳаракатлар, кўргазмали рангли фотосуратлар, кинофильмлардан фойдаланиш орқали ўқитилади.
1.4. Фанга ажратилган ўқув соатларининг ўқув турлари бўйича тақсимоти.
Фанни ўрганиш учун 238 соат ажратилган бўлиб, шундан 110 соат аудитория машғулотларига ва 128 соат мустақил таълимга бўлинади. Аудитория машғулотлари тақсимоти: 60 - соат маъруза, 44 - соат амалий машғулот (семинар), 14- соат лаборатория машғулотлари.