Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


– пахта –беда алмашлаб экишида 2 августдан 22 августгача далаларни



Yüklə 1,36 Mb.
səhifə20/23
tarix16.12.2019
ölçüsü1,36 Mb.
#29943
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23
ЕТЛ.ЯНГИСИ


5 – пахта –беда алмашлаб экишида 2 августдан 22 августгача далаларни

суғориш РЕЖАСИ

Бригадалар тартиб рақами

Далалар тартиб рақами

Далаларнинг ўртача майдони, га

АВГУСТ

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

16

17

18

19

20

1

1

470

суғ




кул





































эг ол

2

2

239.09




эг.ол




суғ

кўл


































3

3

690.3
















эг.ол




суғ




кул



















4

4

283.1




























эг.ол




суғ




кул







5

5

58.01

кул


































эг.ол




суғ



Режадан кўриниб турибдики, ҳар бир бригадада 2 кун ўсимликлар қатор орасига ишлов берилади, 2 кун эса эгат олиш ишлари бажарилади. Далаларни суғориш ва уларга сувдан кейин ишлов бериш навбати режасини ишлаш суғоришни ва сувдан кейинги ишларни ўз вақтида сифатли ва юқори агротехника талабларига жавоб берадиган даражада бажаришга замин яратади.

Бригада ер майдонларини жойлаштириш натижалари 5 – жадвалга туширилади.

Суғоришни навбат билан ташкил қилиш режасидан кўриниб турибдики, ҳар бир бригадада 2 кун суғориш, 2 кун культивация ва 2 кун эгат олиш ишлари бажарилади. Бригадаларни жойлаштириш натижалари 6 – жадвалда туширилади.



5.4. Дала йўлларини жойлаштириш.

Суғориладиган деҳқончилик шароитида йўл тармоқлари ирригация ва мелиорация шаҳобчалари билан узвий боғланган бўлиб, улар бир вақтда қурилади. Дала йўллари ва зовурлар ёнига жойлаштирилади. Уларни жойлаштиришда йўл иншоотларининг сонини камайтиришга, йўлларнинг узунлигини қисқартиришга, сув босиш хавфини тугатишга, улардан фойдаланиш учун яхши шароит ва ҳар бир

далага энг қисқа масофа орқали боришга имконият яратишга ҳаракат қилиш керак.

Эслатма: бригада аъзолари сонини, экин майдонларини бир деҳқон бир йил давомида ишлов бера оладиган экин майдонига бўлиш ёрдамида аниқланади.


Масалан, бригадага пахтага ишлов бериш учун 155:5=31 одам ва бедага ишлов бериш учун 39:10=4 одам керак бўлса, бригада аъзолари сони 31+4=35 одамни ташкил қилади.

10 -расм: Дала йўлининг зовурнинг икки томонидан жойлашуви.

Ҳар хил ҳолатда жойлаштирилиши мумкин. Дала йўлларини ирригация ва мелиорация тармоқларига нисбатан жойлаштиришнинг бир неча (кўп тарқалган) кўриниши 10, 11, 12, 13, 14 ва 15 – расмларда келтирилган.

10 – расмда йўл зовурнинг икки томонига жойлаштирилган. Бунда йўлнинг дала дренажлари билан кесишган жойларида йўл тагига қувурлар ташлашга тўғри келади. Бунинг камчилиги шундан иборатки, у дала ариқчаларига сув қўядиган

иншоотларга боришга ноқулайлик туғдиради.

11 – расмда ҳолатда йўл ариқнинг икки томонига жойлаштирилган ва қўйидаги қулайликларга эга: йўл рельефнинг баланд жойидан ўтади натижада уни сув босиш хавфи бўлмайди, шунингдек йўл ариқ ёнидан ўтгани учун ариқ ва ундаги иншоотларни доимий назорат қилиб туриш имконияти туғилади.

0
Шартли белгилар

Зовур – дренаж тармоқлар


Суғориш тармоқлари


Дала йўллари
Иншоотлари

11- расм: Дала йўлларининг ариқнинг икки томонидан жойлашуви.

12 – расмда дала йўли зовурнинг бир тарафида жойлаштирилиши кўрсатилган. Бунда зовурнинг у томонида жойлашган далаларга ўтиш учун ҳар бир далага биттадан кўприк қуришга тўғри келади. Дала йўлларини бундай жойлаштириш унга ажратиладиган майдонни қисқартирилади, натижада суғориладиган унумдор ерлар тежалади ва улардан қишлоқ хўжалиги экинлари экиш учун фойдаланиш имконияти яратилади.


12-расм: Дала йўлининг зовурнинг бир томондан жойлашуви.



Шартли белгилар

Зовур – дренаж тармоқлар


Суғориш тармоқлари

дала йўллари

Иншоотлари


13-расм: Дала йўлининг ариқнинг бир томонидан жойлашуви.

14-расм: Дала йўлининг дала пастки қисимида. Зовурнинг икки томонидан жойлашуви.



Шартли белгилар


Зовур

Суғориш тармоқлари

Дала йўллари

15-расм: Дала йўлининг ариқнинг бир томонидан, даланинг пастки қисмида жойлашуви.


Дала йўлларининг бир неча далага сув берадиган ариқнинг бир томонида жойлаштирилиш чизмаси 13 расмда келтирилган. Бу ҳолатда ҳам йўллар учун ажратиладиган ер майдони минимум бўлади. Ундан ташқари йўл рельефнинг нисбатан баланд жойидан ўтади ва йўлни сув босиш хавфи бўлмайди. Йўл ариқ бўйлаб ўтгани учун ариқ ва ундаги сув иншоотлари устидан доимий назорат ўрнатишга қулай шароит яратилади. Лекин бунда йўлнинг қурилиш қиймати ариқнинг у тарафидаги далаларга ўтиш учун йўл иншоотлари (кўприк, қувур) қурилиши ҳисобига ошади.

Юқоридаги расмларда келтирилган дала йўлларини жойлаштириш усуллари ерлари шўрланган ҳудудлар учун тавсия этилади.

Ерлари кам шўрланган хўжаликлар учун дала йўлларини зовурлар бўйлаб жойлаштириш иқтисодий жиҳатдан самарали ҳисобланади (14 расм).

Ерлари шўрланмаган ва шўрланиш хавфи бўлмаган хўжаликларда дала йўлларини ариқлар бўйлаб жойлаштириш керак (15 расм).

Дала йўлининг ариқ ва иҳота дарахтлари Билан қатор жойлашувининг кўндаланг кесими 16 расмда келтирилган.






Yüklə 1,36 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   23




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin