4.2.2. Ер турларини жойлаштириш.
Ер турларини жойлаштиришда кўзда тутилган асосий мақсад массив ерларидан тўла ва самарали фойдаланишни таъминлаш, табиатни ва ерни муҳофаза қилиш учун шароит яратишдан иборат.
Ерларни жойлаштиришда ҳудуднинг иқлими, рельефи, тупроқ ва географик шароити, массив марказлари ва ишлаб чиқариш бўлинмаларининг жойлашувини ҳисобга олиш керак. Транспорт харажатларини камайтириш мақсадида кўп юк ҳосил бўладиган ер турларини массив марказларига яқин жойлаштириш керак.
Ер турларини жойлаштириш дарахтзорларни жойлаштиришдан бошланади. Бунда биринчи навбатда боғлар ва узумзорлар жойлаштирилади.
Мевали дарахтлар ва узумларнинг яхши ривожланиши кўп жиҳатдан уларга ер майдонларини тўғри ажратишга, нав ва турларни тўғри танлашга ва уларни жойлаштиришга, кўчатлар сифатига, уларни тўғри ўтқазишга ва кейинги парваришга боғлиқ. Кўчатларни ўтказишда йўл қўйилган хатоларни
кейинчалик тузатиш жуда қийин, айрим ҳолларда эса умуман мумкин эмас.
Шунинг учун ҳам бу масалани ечишга жиддий ёндошмоқ керак.
Мевали дарахтлар тупроққа, рельефга ва маҳаллий иқлимга жуда талабгор. Шунинг учун ҳам уларга шўрланмаган тупроқли, рельефи баланд, сизот сувлари
паст ва сув билан яхши таъминланган ер майдонларини ажратиш керак.
Боғлар ва узумзорлар учун қияликлар ва баландликлар кўпроқ, пастликлар ва тевараги ўралган водийлар камроқ тўғри келади. Бундай пастликларда қиш ва баҳорда совуқ хаво тўпланиб қолади ва дарахтларга зарар келтиради. Қияликларнинг ҳам шимолий ва ғарбий томонлари мевали дарахтлар учун яхшироқ, жанубий ва шарқий томонлари эса ноқулайроқ ҳисобланади. Шарқий қияликларда жойлашган боғлар шарқ томондан эсадиган кучли қуруқ шамол таъсиридан зарарланади. Бу шамол ерни тезда қуритиб юборади, дарахтларнинг гуллаш пайтида чангланишини қийинлаштиради, ёзда мевалари тўкилади ва шохлари синади. Жанубий қияликларда баҳорда ер тез қизиб, дарахтлар эрта уйғонади ва баҳорда тез-тез бўлиб турадиган совуқлар уларни уриб кетади.
Боғлар учун ажратилган ерларда сизот сувлари ер юзасига яқин бўлса, дарахтлар илдизлари ер ости сувларига етгач улар қурий бошлайди. Натижада дарахтнинг ўсиши сусаяди ва қуриб қолади. Шу сабабли боғлар учун ер ости сувлари ер сатҳидан 1,5-2,0 м паст жойлашган майдонлар ажратилади.
Деҳқончилик билан шуғулланувчи хўжаликларда янги боғларни иложи борича мавжуд эски боғлар ёнига жойлаштиришга ҳаракат қилмоқ керак. Бундан кўзланадиган мақсад боғлар ва узумзорлар майдонларини кенгайтириб, уларни механизациядан самарали фойдаланишга мослашдир.
Транспорт харажатларини камайтириш мақсадида боғ ва узумзорларни қишлоқларнинг ёнига жойлаштириш мақсадга мувофиқдир.Улар қишлоқларни хушманзара қилиб, хавосини тозалаб, иқлимини юмшатиб туради.
Тутзорларга ҳам боғларга ажратилганидек рельефи баланд, ер ости сувлари ер сатҳидан анча паст жойлашган, сув билан яхши таъминланган ерлар ажратилади. Ипак қуртлари массивнинг барча қишлоқларида боқилганлиги сабабли тутзорларни иложи борича ҳар бир қишлоқ яқинига жойлаштириш керак. Мавжуд майда тутзорлар деҳқончилик учун ажратилган ерларни тузишга ҳалақит берса, уни бузиш ёки асосий тутзорлар ёнига кўчириб ўтқазилади.
Сунъий ўрмонлар, теракзорлар иложи борича қишлоқлар ёнига жойлаштириш керак. Улар қишлоқларни хушманзара қилиб, хавосини тозалаш, иқлимини юмшатиб туриш билан бир қаторда, аҳоли учун ҳордиқ чиқариладиган жой вазифасини хам бажариши мумкин. Теракзорлар ердан фойдаланишнинг самарадорлигини ошириш мақсадида массивда фойдаланилмай ётган ёки фойдаланиш қулай бўлган ерларда барпо қилиниши мумкин. Лойиҳалаш жараёнида бир неча ечим келиб чиқса, талаба уларни чуқур иқтисодий таҳлил қилиб, энг самаралисини танлайди.
4.2.3.Алмашлаб экиш майдонлари сонини ва турларини аниқлаш.
Алмашлаб экиш майдонлари турлари ва сони массивнинг ихтисослашган деҳқончилик ва чорвачиик турларига, бўлинмаларининг ихтисосларига, уларнинг тупроқ ва иқлим шароитларига, рельефига, ер майдонининг ихчамлигига, унинг табиий ва сунъий тўсиқлар билан бўлакларга бўлинишига ҳамда массив жойлашган ҳудуд учун илмий муассасалар томонидан қилинган тавсияга қараб аниқланади.
Алмашлаб экиш турлари ва сонини аниқлаш учун талаба массивнинг
тупроқ ва ирригация хариталаридан массив ерларининг ҳолатини чуқур ўрганади ва унинг ҳар бир ер бўлаги учун қандай турдаги ва таркибдаги алмашлаб экишни ташкил қилиш тўғрисидаги хулосага келинади.
Алмашлаб экиш майдонлари сонини аниқлаш учун талаба массив ерларидаги тупроқ турлари чегараларини, ердарнинг бўлакларга бўлинишига ва уларнинг суғориладиган, ишлаб чиқаришни самарали ташкил қилиш талабларини ва алмашлаб экиш майдонларининг илмий муассасалар томонидан тавсия этилган оптимал ўлчамларини ўрганиб чиқади ва лойиҳа ечимларини ишлаб чиқади. Алмашлаб экиш майдонлари буйича илмий асосланган тавсиялар 12-иловада келтирилган. Аниқланган алмашлаб экиш турлари ва майдонлари 16-жадвалга ёзилади.
16-жавдвал
Алмашлаб экиш турлари сони ва майдони.
Алмашлаб экиш
|
Экин турлари
|
Тури
|
Майдони
|
Схемаси (таркиби)
|
Даланинг ўртача майдони
|
Пахта
|
Беда
|
Дон
|
Маккажухори
|
Сабзавот
|
Полиз
|
Картошка
|
I-ечим
|
Пахта, беда, дон. Сок
|
405.8
34.7
347.8
69.6
|
2:1:4:6
7:1:2
1:4:6:7:5
4:7:5:2:1:4:7
1:2:3:4:5:6:7
|
57.9
5
50
9.9
|
2
1
4
1
|
1
4
7
2
|
4
6
5
3
|
6
7
2
4
|
7
1
1
5
|
7
7
7
6
|
2
3
4
7
|
II-ечим
|
Пахта, беда, дон. Сок
|
405.8
34.7
347.8
69.6
|
2:1:4:6
7:1:2
1:4:6:7:5
4:7:5:2:1:4:7
1:2:3:4:5:6:7
|
57.9
5
50
9.9
|
4
1
2
1
|
7
4
1
3
|
5
6
4
7
|
2
7
6
2
|
1
1
7
5
|
7
7
7
4
|
4
3
2
1
|
Жадвалда ҳамма ишлаб чиқариш бўлинмаларида лойиҳаланаётган алмашлаб экиш турлари, уларнинг майдонлари ва уларга экинларнинг таркиби кўрсатилади.
Алмашлаб экиш турлари ва сонини аниқлаш борасидаги ишлар ёрдамчи тармоқларга ер ажратишдан бошланади. Ёрдамчи тармоқлар ҳажми асосан бозор талаби ва массив имкониятларидан келиб чиқиб аниқланади. Сабзавот, полиз ва картошка маҳсулотларини етказиш ҳажмига массив аҳолисининг, массив ерларига яқин жойлашган шаҳарларнинг, маҳсулотларни қайта ишловчи корхоналарнинг талаблари таъсир қилади. Шунинг учун бу кўрсаткчилар ер тузиш лойиҳасини ишлаш жараёнида массив мутахассислари билан биргаликда белгиланади. Босқич лойиҳасини ишлашда эса улар ўқитувчи томонидан вазифа сифатида берилиши мумкин. Деҳқончиликнинг сабзавотчиликка ихтисослашмаган (пахтачилик, шоличиллик, ғаллачилик) массивларда сабзавот полиз ва картошка экинлари учун фойдаланиладиган ерларнинг 1-2 % ажратилиши мумкин.
Агар етиштириладиган маҳсулотнинг миқдори берилган бўлса, талаба сабзавот ва полиз учун зарур ер майдонларини қуйидаги ифода ёрдамида аниқлайди:
(20)
Бунда: – етиштириш мўлжалланаётган маҳсулот миқдори, ц;
У – ҳосилдорлик, га;
Dostları ilə paylaş: |