Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


ИККИНЧИ БОБНИНГ БАЁННОМАСИНИ ЁЗИШ ТАРТИБИ



Yüklə 1,36 Mb.
səhifə12/23
tarix16.12.2019
ölçüsü1,36 Mb.
#29943
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23
ЕТЛ.ЯНГИСИ


2.2.6.ИККИНЧИ БОБНИНГ БАЁННОМАСИНИ ЁЗИШ ТАРТИБИ

Иккинчи вазифани бажариш жарёнида талаба ишлаб чиқариш бўлинмалари ва массив марказларини жойлаштириш бобининг баённомасини ёзади. Баённомада вазифанинг мазмуни ва бажарилиш тартиби кўрсатилади. Унда керакли жадваллар, ҳисоблар ва уларнинг тушунтиришлари, хулосалари берилади.

Баённома қуйидаги тартибда ёзилади.

II-БОБ

ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЛИМЛАРИ ВА МАССИВ МАРКАЗЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ.


  1. Массив ишлаб чиқаришининг ташкилий тузилишини белгилаш.

  2. Массив марказлари майдонларини ва сонини аниқлаш. Массив аҳолиси ва оилалар сонини аниқлаш. Массив марказлари майдонлари ва сонини аниқлаш.

  3. Ишлаб чиқариш бўлинмалари турлари, майдонлари ва сонини белгилаш.

  4. Марказий ва ёрдамчи қишлоқларини, бошқа ишлаб чиқариш марказларини жойлаштириш.

  5. Ишлаб чиқариш бўлинмалари ва майдонларини жойлаштириш.

  6. Ишлаб чиқариш бўлинмалари ва массив марказларини жойлаштириш лойиҳасини иқтисодий асослаш.

III БОБ. МАССИВДАГИ АСОСИЙ ЙЎЛЛАРНИ ЖОЙЛАШТИРИШ.

Қишлоқ хўжалик корхоналари самарадорлиги кўп жиҳатдан етиштирил-ган маҳсулотни, уруғликни, маъданли (минерал) ва маҳаллий уғитларни ҳамда бошқа юкларни ўз вақтида ташишга боғлиқ. Бу эса ўз навбатида юқори сифатли йўл тармоқларини ривожлантириш заруратини келтириб чиқаради.

Массив ичидаги асосий йўлларга марказий қишлоқ билан ёрдамчи қишлоқларни, чорвачилик фермаларини, дала шийпонларини, маҳсулотларни қабул қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш жойларини боғловчи ва массивни ташқи йўллар билан боғловчи йўллар киради.

Массив ичидаги асосий йўлларни жойлаштириш қишлоқ хўжалик корхонаси майдонини ташкил қилиш ва туман ер тузиш чизмаси (схемаси) билан боғланган ҳолда амалга оширилади.

Асосий йўл тармоқлари қуйидагиларни таъминлаши керак:

- қулай транспорт алоқаларини, транспорт ишларининг йил давомида ўз вақтида ва минимал таннархда бажарилишини таъминлаши керак;

- транспорт ишларини яхши ташкил қилиш натижасида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалигининг йўлсизликдан кўрадиган зарарларини камайтириши керак;

- ердан самарали фойдаланишга фойдаланишга ва атроф муҳитни муҳофаза

қилишга, ер майдонларини тўғри ташкил қилишга шароит яратиши керак;

- йўл ва йўл иншоотлари қурилишига сарфланадиган капитал харажатлар миқдорининг минимал бўлишини таъминлаши керак.

Вазифани бажаришда қуйидаги масалалар ечилиши керак:


  1. Мавжуд йўлларни ўрганиш;

  2. Йўл ўрнини (трассасини) аниқлаш.

  3. Йўл категориясини ва қопламаси турини, йўл иншоотлари

қуриладиган жойларни белгилаш. Бу ишларни бажаришда бир неча лойиҳа ечимларини ишлаб, уларнинг яхшиси танлаб олинади.

  1. Йўлларнинг жойлашувини асослаш ва унинг иқтисодий

самарадорлигини аниқлаш.


  1. Вазифа баённомасини ёзиш.


3.1. Мавжуд йўл тармоқларини ўрганиш.

Лойиҳани ишлашдан олдин массивда мавжуд йўллар ҳар томонлама ўрга-нилади. Йўлларни ўрганиш вақтида уларнинг сифати (йўл қопламаси ва йўлда-ги иншоотларнинг аҳволи), уларни таъмирлаш зарурати ва бошқа шароитлари ўрганилади. Бу ишлар давомида массивнинг йўллар билан таъминланиш даражаси ҳам аниқланади. Йўлларни ўрганиш натижалари 14-жадвалга ёзилади.

13-жадвал

Мавжуд йўлларни ўрганиш натижалари



йўллар-

нинг йўналиш

лари


умумий узунлиги

км


йўл кенглиги

йул

куприклар

Кувурлар

йўлни

яхшилаш тадбирлари



кўтар

маси


ишчи қисми

қопла

маси


таъмирланади

ган


кисми узунлиги, км

тури

сони узунлиги

м


тури

сони узун

лиги


м

  1. Ечим

Марказий қишлоқдан 1чи фермер хўжалигигача

2

7

4.5

асфалт

2,5

Темир бетон

2/8

т/б

2/5

Йўлни тамирлаш

Марказий қишлоқдан СТФ гача

2

9

7

асфалт

1,8

Темир бетон

4/20

т/б

3/10

Йўлни тамирлаш

Марказий қишлоқдан дала шийпонигача

2

8

5

асфалт

1.5

Темир бетон

5/30

т/б

5/6

Йўлни тамирлаш

Мавжуд йўлларни ўрганиш натижалари бўйича улардан келажакда фойдаланиш ва айримларини таъмирлаш тўғрилаш масалалари ҳал қилинади.



3.2.Йўлларнинг ўрнини (трассаларни) аниқлаш.

Йўлларнинг ўрнини (трассаларни) аниқлаш учун юклар ҳосил бўладиган

жойлар аниқланади. Уларга қишлоқлар ва бошқа хўжалик марказлари, чорвачилик фермалари ва массив таркибидаги бошқа маҳсулотларни қайта ишловчи корхоналар, шунингдек, алмашлаб экиш майдонлари, боғлар, узумзорлар, ем-хашак экинлари экиладиган ерлари киради. Булардан ташқари йўловчиларни ташиш (йўллари) йўналишлари ўрганилади.
Йиғилган маълумотлар асосида йўлларнинг йўналишлари ва ўрни (трассаси) аниқланади.

Йўллар йўналишларини аниқлаш учун массивда ташиладиган юклар миқдорини ва ишчилар (йўловчилар) сонини, уларни ташиш йўналишларини билиш керак. Бунинг учун юклар ҳосил бўладиган ва ташиладиган жойлар аниқланади.

Йўл ўрнини (трассасини) белгилашда мавжуд йўллар, ер рельефи, ер ости сувларининг чуқурлиги, ер усти сув манбаларининг жойлашуви ва бошқа табиий шарт-шароитлар ўрганилади.

Йўл трассасининг энг қисқа масофа бўйлаб, тўғри чизиқли қилиб жойлаштириш керак. Аммо йўлнинг йўналишига бадандликлар, жарликлар, сув хавзалари, бошқа табиий ва сунъий тусиқлар таъсир қилади. Лекин бу тўсиқларни айланиб ўтиш йўлнинг эгри бугри бўлишига, узунлигининг кескин ошиб кетишига, ер майдонининг кенгайишига олиб келади. Шунинг учун кичикроқ тўсиқлардан йўл иншоотлари қуриш ёрдамида йўлни тўғри ўтказиш мўлжалланади.

Йўл трассасининг нишаблиги 9 фоиздан ошмаслиги керак. 4 фоизгача

бўлган нишабликлар йўл трассаси учун қулай нишабликлар ҳисобланади.

Йулларнинг трассаларини иложи борича ишлаб чиқариш бўлинмалари, бригадалар, алмашлаб экиш майдонлари, далалар ва бошқа ер турлари чегаралари бўйлаб ўтказиш керак.

Ер тузиш лойиҳасида фақат йўл трассаси ва йўл иншоотлари жойлаштирилади. Йўлни қуриш учун эса ҳамма зарур ҳисобларни ва чизмаларни ўз ичига олган ишчи лойиҳалар тузилади.



3.3. Йўлларнинг категорияларини ва қопламалари турини белгилаш.

Йўллар категорияси, асосан йўлларнинг аҳамияти ва ундан ташиладиган юклар миқдорига қараб аниқланади.

Лойиҳани ишлашда массив марказларини ташқи йўллар билан боғловчи йўлларни IV ва массив ичидаги асосий йўлларни V категория сифатида қабул қилинади.

Йўллар категорияларини белгилаш билан бир қаторда уларнинг техник кўрсаткичлари ҳам аниқланади. Буларга йўл кўтармасининг қопланган (транспорт юрадиган) қисмларининг кенгликлари, йўлнинг қопламаси тури ва йўл иншоотларининг турлари, кенгликлари, узунликлари киради. Массивдаги йўлларнинг техник кўрсаткичлари ҳудуднинг табиий шароитига, ундан қатнайдиган қишлоқ хўжалик машиналари турларига ва бошқа шароитларга қараб

умумий қабул қилинган меъёрлардан бироз ўзгартирилиши мумкин.

Массив ичидаги асосий йўллар (V категория) уч гуруҳга бўлинади:



  1. гуруҳ йўллари марказий қишлоқни ёрдамчи қишлоклар билан, ёрдамчи қишлоқларни бир - бири билан ва ташқи умумий йўллар билан боғлайди;

  2. гуруҳ йўллари ёрдамчи қишлоқларини чорвачилик фермалари, ёрдамчи корхоналар, маҳсулотни қабул қилиш ва қайта ишлаш жойлари, омборхоналар ва бошқа шунга ухшашлар билан боғлайди.


  1. гуруҳ асосий дала йўллари киради. Улар қишлокларни, фермаларни ва бошқа массив марказларини алмашлаб экиш далалари, боғлар, яйловлар, пичанзорлар, хирмонлар, дала шийпонлари билан боғлайди.

Бу вазифани бажаришда талаба 1 ва 2 гуруҳ йўлларини жойлаштириш масаласини ечади, 3 гуруҳ йўлларини жойлаштириш майдонларни ташкил қилиш билан боғлиқ бўлганлиги учун у кейинги вазифаларни бажариш жараёнида ечилади.

1 гуруҳ йўлларининг умумий кенглиги 10 м, қопламаси кенглиги 6 м, 2 гуруҳ йўлларининг умумий кенглиги 8 м, қопламаси кенглиги 4,5 м қилиб лойиҳаланади.

Йўлнинг қопламаси республикамиз шароитида асосан асфальт бетондан (шағал тош ва битум аралашмаси) қилинади.

Йўлнинг чекка, қопламаси қисми кенглиги улардан занжир ғилдиракли тракторлар юриши мўлжалланган бўлса кенгроқ (1,5-2,0) қилиб лойиҳаланади.

Зарур ҳолларда йўл иншоотлари қуриш мўлжалланади. Буларга кўприк-

лар, йўл тагидан ўтадиган қувурлар ва бошқалар киради. Уларнинг кенглиги қишлоқ хўжалик машиналарининг кенглигига қараб белгиланади.

IV категория йўллари қуриладиган кўприклар кенглиги 8 м, V категория

йўллардаги кўприклар кенглиги 7 м қилиб лойиҳаланади. Кичик ариқ ва зовурлардан йўллар қувурлар ёрдамида ўтказилади.

Массив ҳудудида лойиҳаланган асосий йўллар тавсифи 15-жадвалда ёзилади.

3.4. Асосий йўлларни жойлаштириш лойиҳасини иқтисодий асослаш.

Асосий йўлларни жойлаштириш техник ва иқтисодий жиҳатдан асосланиши керак. Бу ишлар техник ва иқтисодий кўрсаткичлар ёрдамида амалга оширилади.

Техник кўрсаткичларга йўлнинг узунлиги, эгри бугрилиги, нишаблиги, бурилиш бурчаклари сони ва уларнинг радиуси, гидрография тармоқлари, ариқлар ва зовурлар билан кесишувлари сони, йўл трассаси тупроғининг таркиби, қум ва қор босиш хавфи бўлган қисмининг узунлиги ва бошқа шунга ўхшаш омиллар киради.

Иқтисодий кўрсаткичларга эса йўл учун ажратилган қишлоқ хўжалик ерлари майдони, йўлнинг атрофидаги далаларга таъсири, ишлаб чиқариш бўлимлари билан алоқанинг қулайлиги, қурилиш қиймати ва йиллик йўл-транспрот харажатлари ҳажми киради. Йўлларни жойлаштиришда бир неча ечимлар келиб чиқиши мумкин. Бундай ҳолларда бу ечимлар ўзаро таққосланиб, уларнинг энг самаралиси танлаб олинади.

Ечимларни таққослаш услубияти 2 вазифада келтирилган ишлаб чиқариш бўлинмалари ва массив марказларини жойлаштириш лойиҳаси ечимларини таққослаш услубияти билан бир хил. Энг яхши ечим ҳамма техник талабларга жавоб берувчи ва сарфланган харажатларнинг юқори самарадорлигини таъминловчи ечим ҳисобланади.

Ечимларни таққослаш учун капитал харажатлар ва йиллик харажатлар аниқланади. Капитал харажатлар йўлни ва йўл иншоотларини қуриш учун қилинадиган харажатлардан ташкил топади.


14-жадвал

Лойиҳаланаётган асосий йўллар тавсифи

Йўллар

нинг йўналиши



Йуллар

Йўл иншоотлари

Капитал харажат-лар

жами


минг сўм

категорияси гуруҳи

Узунлиги, км

Кў-тар-маси кенг-лиги, м

қопла-лама-си кенг-лиги, м

қопла-

маси тури



Таъмирлана- диган қисми узунли-ги, км

қурилиш ва таъ-мирлаш қиймати, минг сўм

Кўп-рик-

лар сони


Қу-

вур-


лар сони

қури-

лиш қийма-



ти

минг


сўм

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

I-Ечим

Марказий қишлоқдан 1чи фермер хўжалигигача

V/1


3

10

6

асфалт

1.5

750

1

1

2400

3150

Марказий қишлоқдан СТФ гача

V/2


1

6

3

асфалт

1

2600

1

1

3000

5600

Марказий қишлоқдан дала шийпонигача

V/2


4

6

3

асфалт

1

200

2

-

-

2000

Жаим:































8950

II-Ечим

Марказий қишлоқдан 2чи фермер хўжалигигача

V/1


6

10

6

асфалт

1.5

700

1

2

3000

3700

Марказий қишлоқдан СТФ гача

V/2


2

6

3

асфалт

1

3000

2

1

3000

6000

Жаим:































9950

Ҳар йилги харажатларга йўлларни таъмирлаш учун қилинадиган харажатлар (амортизация ажратмаси), йўлдан фойдаланишни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлар, транспорт харажатлари ва йўл эгаллаб турган ер майдонидан қишлоқ хўжалигида флйдаланилмаслиги натижасида кўриладиган зарар киради.

Йўлдан фойдаланишни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлар капитал харажатларнинг 4-4,5 фоиз миқдорида қабул қилинган.


Йўлнинг эгаллаб турган ер майдонидан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари олинмаслиги сабали кўриладиган зарар миқдори йўл қуриш учун ажратиладиган ер турларига ва улардан олинадиган йиллик соф даромадга боғлиқ.

Бу зарарни қуйидаги ифода ёрдамида аниқлаш мумкин:


(11)

Бунда:


З – ерларни йўл қуриш учун ажратишдан кўриладиган зарар, минг сўм;

– ер турлари, га;

- ер турларидан олинадиган соф даромад миқдори, минг сўм.

Биз ечимлар бўйича зарарни ҳисоблашда янги йўл қурилиши режалаштирилаётганлиги сабабли фақат 2 ечим учун ҳисоблаймиз.

Бу ерда йўл учун ажратилаётган ерда яйлов еридан 700 м ва ҳайдалма ердан 800 м йўл учун ер, иккинчи ечимда эса яйловдан 800 м ва ҳайдалма ердан 900 м ер ажратилмоқда, шу сабабли яйлов ва ҳайдалма ердан олинмайдиган маҳсулот қиймати зарар ҳисобланди. 700х8м =5600 = 0,56 га

800х8=6400=0,64 га яйлов еридан 0,56 га ва ҳайдалма ердан 0,64 га ер майдони

ажратилмоқда. Яйловда йилига 5 центнер ҳайдалма ердан 30 центнер пахта

олинишини ҳисобга олсак, (1 тонна пахтанинг қиймати 400 минг сўм, 1 тонна пичаннинг қиймати 30 минг сўм) унда:

Ҳисобланган йиллик харажатлар миқдори 15-жадвалга ёзилади.

15-жадвал



Асосий йўлларни жойлаштириш билан боғлиқ йиллик харажатлар.


Т/р

Харажат турлари

Ечимлар бўйича харажатлар хажми, минг Сум

I

II

1

2

3

4

1.

Амортизация ажратмаси

268.5

298.5

2.

Йўлдан фойдаланишни ташкил қилиш билан боғлиқ харажатлар

447.5

497.5

3.

Транспорт харажатлари

818.1

1012.8

4.

Йўлга ер ажратишдан кўриладиган зарар










Жами:

1534.1

1808.8

Капитал ва йиллик харажатлар аниқлангандан кейин ечимлардан энг самаралиси танланади:

(12)

минг сўм

минг сўм

Юқоридаги мисолда 2-ечим самарали бўлгани учун у лойиҳа сифатида қабул қилинади.



Yüklə 1,36 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   23




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin