Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Учинчи бобнинг баённомасини ёзиш



Yüklə 1,36 Mb.
səhifə13/23
tarix16.12.2019
ölçüsü1,36 Mb.
#29943
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23
ЕТЛ.ЯНГИСИ


3.5.Учинчи бобнинг баённомасини ёзиш.

Иккинчи вазифани бажариш давомида талаба “Массив ичидаги асосий йўл тармоқларини жойлаштириш” бобининг баённомасини ёзади. Баённомада вазифанинг

мазмуни ёритилади ва керакли ҳисоблар, жадваллар, чизмалар билан унга аниқлик киритилади. Баённома қуйидаги режа асосида ёзилади.

III боб. Массив ичидаги асосий йўл тармоқларини жойлаштириш.


  1. Мавжуд йўлларни ўрганиш. Йўлларнинг техник тавсифлари ва улар бажарадиган вазифалар. Келажакда улардан фойдаланиш имкониятлари тўғрисидаги мулоҳазалар.

  2. Лойиҳа қилинадиган йўллар трассаларини аниқлаш. Йўллар йўналишлари, улардан ташиладиган юклар миқдорини аниқлаш ва трассаларни белгилаш. Бунда бир неча ечим таҳлил қилиниши мумкин.

  3. Йўл категориясини, қопламаси турини ва йўл-иншоотларини қуриладиган жойларини белгилаш. Йўлда ташиладиган юк миқдорига қараб, йўлдан бир кеча-кундузга ўтадиган машиналар сонини аниқлаш ва йўлнинг категориясини белгилаш. Йўл категориясига қараб унинг қопламаси турини белгилаш. Йўл иншоотларини сонини, турлари ва уларнинг ўлчамларини аниқлаш.

  4. Асосий йўлларни жойлаштириш лойиҳасини иқтисодий асослаш. Йўлларнинг техник ва иқтисодий кўрсаткичларини аниқлаш. Капитал ва йиллик харажатларни аниқлаш ва самарали ечимини танлаб олиш.

IV боб. ХЎЖАЛИК ЕР ТУРЛАРИ ТАРКИБИНИ БЕЛГИЛАШ ВА АЛМАШЛАБ ЭКИШНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ.

Хўжалик ер турларини белгилаш ва алмашлаб экишни ташкил қилиш хўжаликларда ер тузиш лойиҳасининг асосий қисмларидан бири бўлиб, у қишлоқ хўжалик корхонасида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш билан ажралмас боғлиқдир.

Хўжалик ер турлари таркибини белгилаш ва алмашлаб экишни ташкил қилишнинг асосий вазифаси ҳар бир гектар фойдаланиладиган ердан минимал зарурий харажатлар ёрдамида максимал ҳажмдаги, юқори сифатли бозор талаб қиладиган маҳсулот етиштириш учун ер майдонларини мослаш ва ишлаб чиқариш учун қулай ташкилий шароит яратишдир.

4.1.Вазифанинг мазмуни.

Вазифа таркибига қуйидаги масалаларни ечиш киради:



  1. Ер турлари таркиби ва майдонларини аниқлаш.

  2. Ер турларини жойлаштириш.

  3. Алмашлаб экиш турларини ва алмашлаб экиш майдонларини жойлаштириш.

  4. Алмашлаб экиш майдонларини жойлаштириш.

  5. Ер турлари ва алмашлаб экиш майдонларини жойлаштириш лойиҳасини иқтисодий

  6. 4-боб баённомасини ёзиш.

    1. 4.2. Вазифани бажариш тартиби ва услубияти.

Қишлоқ хўжалигини тўғри ва самарали ташкил қилиш унинг асосий тармоқларини ва улар билан оптимал боғланган ёрдамчи тармоқларни тўғри танлашга кўп жиҳатдан боғлиқ. Масалан, деҳқончилик хўжаликдарида ёрдамчи тармоқ сифатида чорвачиликни ривожлантириш яхши натижа беради. Сабаби, чорвачилик бир томондан алмашлаб экиш далаларида етиштириладиган озуқа экинларидан тўла фойдаланишни таъминласа, ўз навбатида чорвачиликдан чиқадиган чиқитлар деҳқончиликнинг маҳаллий ўғитларга бўлган талабини қондиради.


4.2.1. Ер турлари таркиби ва майдонларини аниклаш.

Ер турлари таркиби ва майдонлари хар бир хўжаликнинг табиий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик шароитларини хисобга олган ҳолда қишлоқ хўжалик маҳсулотларига бўлган бозор талаби асосида аниқланади.

Ўзбекистон шароитида қишлоқ хўжалигидан фойдаланиладиган ер турларидан суғориладиган ҳудудларда энг кўп самара берадиганлари боғлар, узумзорлар, тутзорлар ва ҳайдалма ерлардир. Шунинг учун ҳам ер турларининг майдонларини аниқлаш боғлар, узумзорлар ва тутзорлар майдонларини аниқлашдан бошланади.

Ўзбекистон суғориладиган ерларидаги деҳқончиликнинг асосий қисмини пахтачилик ташкил этади. Шунинг учун ҳам биз массивда ер турларини аниқлаш ва алмашлаб экишни ташкил қилиш услубиятини пахтачилик массивлари мисолида кўрамиз.

Пахтачилик массивларида ёрдамчи, сердаромад тармоқлардан бири ипакчиликдир.Ипакчиликнинг аҳамияти фақат пилла етиштириш билан чекланиб қолмайди. Йўл ва ариқлар бўйича экилган тут дарахтлари далаларни шамол ва чанг-тўзонлардан ҳимоя қилиб, экинларнинг ҳосилдорлигини ошишига замин яратади. Улар ўзлари учун махсус ер майдонлари ажратишни талаб қилмай, қўшимча даромад келтиради.

Пила етиштириш ҳажми бозор талабига ва массивнинг имкониятларига қараб аниқланади. Лойиҳа учун пилла етиштириш ҳажмини массивда фойдаланиладиган ерларнинг бир гектарига 8-19 кг пилла ҳисобидан аниқлаш мумкин:



(13)

Белгиланган ҳажмдаги пиллани етиштириш учун фақат ариқ ва йўллар бўйларига экилган тут дарахтлари берглари етишмаслиги мумкин. Бундай ҳолларда ипак қуртларини озуқа билан тўла таъминлаш мақсадида тутзорлар барпо қилинади. Тутзорлар майдони қуйидаги ифода ёрдамида аниқланади:



(14)

Бунда: В – 1 тонна пила етиштириш учун зарур барг миқдори, 160


Yüklə 1,36 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   23




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin