Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта



Yüklə 1,36 Mb.
səhifə6/23
tarix16.12.2019
ölçüsü1,36 Mb.
#29943
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
ЕТЛ.ЯНГИСИ

миқдори, % хўжалик марказлари учун 32-35 фоиз, ишлаб чиқариш бўлимлари ва бошқа ёрдамчи хўжалик марказлари учун 35-40 фоиз.

Ишчилар, ёрдамчи ходимлар, хизматчилар оилалари сони бутун аҳоли сонини битта оиланинг ўртача аъзолари сонига бўлиш йўли билан аниқланади.



Ўзбекистонда вилоятлар бўйича ўртача оила аъзолари сони 5,0-6,0 одамга тўғри келади.

Массив ҳудудида яшайдиган оилалар сони:



; (4)

n - оила аъзолари сони (n=5).



Томорқа ерлари майдонлари оилалар сонини бир оила учун ажратиладиган томорқа ери майдонига купайтириш йули билан аникланади:

(5)

Бунда: А – бита оила учун ажратиладиган томорқа ери майдони (массивнинг низомига ва республикамизнинг ер тўғрисидаги қонун ости меъёрий ҳужжатларига қараб белгиланади).



Қишлоқларнинг умумий майдонини аниқлашда «Ўздаверлойиҳа» институти томонидан тавсия этилган коэффициентдан Кк фойдаланиш мумкин.

га (6)

Бунда: Рм – қишлоқларнинг умумий майдони, га; Кк – қишлоқ коэффицинети (1,2 – 1,8).

Рт – томорқа ерлари майдони, га.

Массив марказини ер майдонининг марказига жойлашган йирик, маданий-маиший хизмат кўрсатиш, ишлаб чиқаришга боғлиқ бино ва иншоотларни кўпроқ бўлган, сув билан яхши таъминланган, туман маркази, хўжалик бўлинмалари марказлари ва бошқа қишлоқлар билан яхши боғланган қишлоқда жойлаштириш керак.


Бўлинмалар марказларини ҳам уларнинг ер майдонлари марказларида жойлашган, ишлаб чиқариш, маданий-маиший бино ва иншоотларга эга бўлган, марказий ва бошқа қишлоқлар билан боғланган, сув билан таъминланган қишлоқларда жойлаштириш керак. Массив маркази билан битта ёки бир неча марказларини бирга, бир қишлоқда жойлаштиришга ҳаракат қилиш керак. Бунда харажатлар анча камаяди. Айрим ҳолларда эса бир неча бўлинма марказларини биргаликда бир қишлоқда жойлаштириш ҳам яхши иқтисодий самара беради.

..Чорвачилик фермалари иложи борича марказий қишлоққа яқинрок жойга, санитария талабларига жавоб берадиган масофада жойлаштирилади. Фермер хўжаликларининг фермерлари эса уларнинг ер майдонларига, санитария ва экология талабларини ҳисобга олган ҳолда жойлаштирилади.

Қишлоқларни жойлаштиришда массивларда қуйидаги аҳоли яшаш тизими учрайди: бир қишлоқли ва кўп қишлоқли.

Кўп қишлоқли тизим пахтачилик, галлачилик, қоракўлчилик ва гўшт етиштиришга ихтисослашган чорвачилик хўжаликларида кўп учрайди.

Деҳқон ва фермер хўжаликлари ташкил топиши аҳоли бир қисмининг тарқоқ ҳолда яшашга олиб келади. Улага ўз ер майдонларида яшаш ва ишлаб чиқариш учун зарур бино ва иншоотлар қуриш учун жой белгиланади.

Қишлоқларни, чорвачилик фермаларини ва бошқа қурилишларни жойлаштириш амалдаги қурилиш меъёрлари ва тартиблари асосида, ташкилий, хўжалик,

муҳандислик, санитария–гигиена ва архитектура талабларини ҳисобга олган ҳолда бажарилади.

Аҳоли яшаш жойларини жойлаштириш учун мўлжалланаётган ерлар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:


  • майдони етарли бўлиши ва қишлоқ аҳолиси ишлов берадиган ерларга

нисбатан қулай жойлашуви, улар билан йўллар орқали яхши боғланган бўлиши керак;

  • тоза, қуруқ ва сув босиш хавфи йўқ жойларда жойлашуви, хавони,

тупроқни ва сувни ифлослантирувчи манбалардан, ботқоқлик, қабристон, ўлган ҳайвонлар ва уларнинг қолдиқлари кўмилган жойлардан санитария талабларига жавоб берадиган масофада жойлаштирилиши керак (3-4 иловалар);

  • тупроқ шароити қурилиш учун яроқли бўлиши, ер ости сувининг сатҳи

пойдевордан камида 0,5 м паст бўлиши керак;

ришга қулай, кўчалар ва қишлоққа ириш йўлларини қуришда ер ишлари ҳажми минимал бўлишини таъминлаш керак;

  • тоза ичимлик, хўжалик эҳтиёжлари ва суғориш учун зарур миқдордаги

сувга эга бўлиши керак;

Аҳоли яшаш жойлари, чорвачилик фермалари ва бошқа хўжалик

марказларини жойлаштириш мумкин эмас;


туғдириши мумкин бўлган, кўмир ва сланец конларидан қазилма бойликларни қайта ишловчи фабрикалардан чиқарилган тупроқ ва жинслар сақланаётган жойларда ер ёрилиши, ўпирилиши, сел ёки қор босиши мумкин бўлган ва бошқа шунга ўхшаш хавфли жойларда;

  • кўл ва ботқоқликлар ўрнида зичланмаган, тупроқларнинг чўкиш хавфи

бор ва бу хавфни тугатиш учун қимматбаҳо тадбирлар талаб қилинадиган жойларда;



  • жарликлар ривожланган майдонларда, тикка кўтарилган қияликларда

ва уларнинг тагида. Жарликлар яқинида;

сув босиш хавфи бўлган жойларда;

Санитария талабларига кўра аҳоли яшаш жойлари, чорвачилик фермалари ва бошқа хўжалик марказларини жойлаштириш мумкин эмас:



  • сув манбаларининг санитария ҳимояси учун ажратилган ерларда; очиқ

сув манбалари учун санитария ҳимояси чегаралари 100-200 м, радиусда, артезан қудуқлари учун – 30м., ер ости сувидан фойдаланадиган бошқа манбалар учун 30-50м;

  • шаҳарларнинг ҳимоя дарахтзорлари ҳудудида, санитария ҳимояси

вазифасини бажарувчи ва аҳолининг дам олиш жойлари ҳисобланган ўрмонлар ва улар учун ажратилган ерларда;

  • радиактив ва бошқа зарарли моддалар билан ифлосланган жойларда;

Аҳоли яшаш жойларини темир йўллар, йирик хўжаликлараро каналлар ва автомобил йўллари яқинида жойлаштирганда, қишлоқларнинг икки бўлакка бўлиниб қолишига ва қимматбаҳо кўприклар қурилишига йўл қўймаслик мақсади-

да улар бу иншоотларнинг бир томонига жойлаштирилади.

Аҳоли яшаш жойлари ва чорвачилик фермалари катта каналлар, темир ва автомобил йўллари, юқори кучланишдаги электр симлари, газ ва нефт қувурлари учун ажратилган ерлардан узоқ, белгиланган масофаларда жойлаш-

тирилиши керак. Белгиланган масофалар 4 иловада келтирилган.

Шоличилик хўжаликларида қишлоқлар ва шоли далалари орасида 1 км. радиусдаги ерларга шоли экилмайди. Бу ерларга боғлар, узумзорлар, полиз, сабзавот ва ем-хашак учун экиладиган экинлар жойлаштирилади.

Чорвачилик фермаларини жойлаштиришда улар билан аҳоли яшаш жойлари орасида санитария ҳимоя масофасини сақлаш керак. Бу масофалар 5 иловада келтирилган. Чорвачилик фермаларини орасида зооветеринария ҳимоя масофалари сақланиши керак. Улар 6 иловада келтирилган.

Ҳар бир қишлоқ ёнида чиқинди сувларини ташлаш учун махсус далалар ташкил қилинади. Бу далаларда ем-хашак учун ўтлар экилиб, чиқит сувлар (канализациядан чиқадиган сувлар) билан суғорилади. Улар ифлосланган сувларни тозаловчи иншоотлар сифатида хизмат қилади ва қишлоқларнинг шамол йўналиши бўйича паст томонга 500 метрдан яқин бўлмаган масофага жойлаштирилади.

Ҳар бир қишлоқ ёнига, агар қишлоқлар яқин жойлашган бўлса, ҳар бир неча қишлоқ учун қабристон лойиҳаланади. Улар рельефнинг баланд, қўрғон, сув босмайдиган ва ер ости сувлари чуқур жойлашган ерларга, қишлоқларга 300 метрдан яқин бўлмаган масофада, шамол йўналиши бўйича қишлоқдан пастга жойлаштирилади. Иложи борича мавжуд қабристонларни сақлаб қолиш керак. Қабристонлар майдони ҳар 1000 та одамга 0,12 га ҳисобида аниқланади.



га (7)

Агар мавжуд қабристонлар майдони ҳисобидагидан катта бўлса, уларнинг майдонлари сақлаб қолинади.

Хўжалик марказларини жойлаштиришда бир неча ечим келиб чиқса, улар таҳлил қилиниб, иқтисодий, ижтимоий ва бошқа асосий кўрсаткичлар ёрдамида баҳоланади ва энг яхшиси танлаб олинади.


Yüklə 1,36 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin