2.2.4. Ишлаб чиқариш бўлимлари ер майдонларини жойлаштириш.
Ишлаб чиқариш бўлинмалари майдони ва ер турлари таркиби бўйича
ихчам, аҳоли яшаш жойларига нисбатан қулай жойлашган, сувдан фойдаланишда мустақилликка эга бўлиши керак. Уларни жойлаштиришда ердан, сувдан, меҳнат ресурсларидан ва бошқа ишлаб чиқариш воситаларидан тўла ва самарали фойдаланиш учун шароит яратиш керак.
Ҳар бир ишлаб чиқариш бўлинмасига майдони ва таркиби уларнинг тармоқлари талабларига мос тушадиган ер майдонлари ажаратилиши керак.
Ер майдонларининг чегараларини йирик каналлар, йўллар, сойлар ва бошқа табиий, сунъий топографик элементлар бўйлаб, алмашлаб экишни ва унинг май-
донларини ташкил қилишни ҳисобга олган ҳолда ўтказиш керак.
Чегаралар белгилангандан кейин бўлинма ер турларининг лойиҳа бўйича майдони аниқланади.
Босқич лойиҳасини ишлаш даврида талаба лойиҳанинг бир неча ечимла-
рини ишлаб, уларни иқтисодий таҳлил қилади ва яхши ечимни танлаб олади. Ишлаб
чиқариш бўлинмалари ва массив марказлари жойлаштирилишининг ишланган ечимлари чизмалари чизилади.
2.2.5. Ишлаб чиқариш бўлинмалари ва массив марказларини жойлаштириш лойиҳасини иқтисодий баҳолаш
Лойиҳа ечимларини иқтисодий таҳлил қилиш қуйидаги кўрсаткичларни таққослаш йўли билан амалга оширилади:
а) капитал (бир марта сарфланадиган) харажатлар ҳажми;
б) ҳар йилги ишлаб чиқариш харажатлари ҳажми.
Бу кўрсаткичлардан ташқари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш, архитектура ва қурилиш шароитлари, аҳолига маданий ва маиший хизмат кўрсатиш даражаси ҳисобга олинади.
Ечимлар бўйича капитал харажатларни аниқлаганда фақат хўжалик марказлари ва ишлаб чиқариш бўлинмаларини жойлаштириш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинади.
Қурилиш учун кетадиган капитал харажатлар қуриладиган бино ва иншоотларнинг смета (лойиҳа бўйича) баҳоси билан аниқланади.
Бунинг учун қуриладиган бино ва иншоотларнинг рўйхати тузилади. Ҳисоблаш ишларини енгиллатиш мақсадида илмий муассасалар тавсия қилган ўртача меъёрлардан фойдаланиш мумкин.
7-жадвал
Массив марказидаги қурилишлар қиймати.
Лойиҳани ишлаган ташкилот номи
|
қурилишнинг номи
|
қурилиш-нинг қиймати
минг сўм
|
1-ечим
|
2-ечим
|
сони
|
умумий қиймати
млн. сўм
|
сони
|
умумий қиймати
млн.сўм
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
А – уй-жой куриш
|
Ўзқишлоқ-лойиҳа
|
3 хонали уй
|
12300
|
3
|
151800
|
3
|
158400
|
Ўзқишлоқ-лойиҳа
|
4 хонали уй
|
2300
|
4
|
179400
|
4
|
187200
|
Ўзқишлоқ-лойиҳа
|
5 хонали уй
|
2300
|
5
|
211600
|
5
|
220800
|
|
Жами
|
6900
|
12
|
542800
|
12
|
566400
|
Б – маданий-маиший бино ва иншоотлар
|
Ўзқишлоқ-лойиҳа
|
Болалар боғчаси
|
8000
|
1
|
1200000
|
1
|
1350000
|
Ўзқишлоқ-лойиҳа
|
Мактаблар
|
8000
|
1
|
2000000
|
1
|
2250000
|
Ўзқишлоқ-лойиҳа
|
Колежлар
|
8000
|
1
|
2000000
|
1
|
2250000
|
|
Жами:__24000__3__5200000__3'>Жами:
|
24000
|
3
|
5200000
|
3
|
5860000
|
В – маъмурий ишлаб чикариш бинолари ва иншоотлари
|
816-17С
|
Устахона
|
10000
|
1
|
100000
|
1
|
110000
|
|
Жами:
|
40900
|
16
|
5842800
|
16
|
6521600
|
Қишлоқларни муҳандислик жиҳозлашга ва ободонлаштиришга кетадиган харажатлар уларнинг бир одамга тўғри келадиган ўртача қиймати ёрдамида аниқланади (тавсиф
этилган бир одамга тўғри келадиган муҳандислик жиҳозлаш ва ободонлаштириш қиймати 50000 сўм, бир оила 250000 сўм).
Кўчиб ўтувчи оилаларга ёрдам пули берилиши керак (ёрдам пули бир оилага 380000 сўм миқдорида тавсия этилади). Бундан ташқари, уларга уйларини бузиш, мевали ва мевасиз дарахтларнинг киймати, янги боғлари, узумзорлари мевага киргунча йуқотадиган ҳосилининг қийматини қоплаш учун пул ажратилиши керак (бунинг учун ҳар бир кўчаётган оилага 840000 сўм микдорда пул ажратиш тавсия этилади).
Ечимлар буйича аниқланган капитал харажатлар 9-жадвалга ёзилади.
8-жадвал
Ечимлар бўйича капитлар харажатлар ҳажми.
|
Харажат турлари
|
Харажат қиймати минг сўм
|
1-ечим
|
2-ечим
|
1
|
2
|
3
|
4
|
1.
|
Уй-жой куриш
|
542800
|
566400
|
2.
|
Маданий-маиший қурилиш
|
5200000
|
5850000
|
3.
|
Маъмурий, ишлаб чиқариш ва бошқа қурилишлар
|
100000
|
110000
|
4.
|
Муҳандислик жиҳозлаш ва ободонлаштириш
|
-
|
-
|
|
Жами:
|
5842800
|
65246000
|
Бир марта сарфланадиган капитал харажатлар аниқлангандан кейин ечимлар бўйича йиллик харажатлар аниқланади. Ишлаб чиқаришнинг йиллик харажатларига капитал харажатлар бўйича амортизация ажратмаси, асосий ишлаб чиқариш воситаларидан фойдаланишни ташкил қилиш харажатлари ва маъмурий бошқарув ходимлари иш ҳақи учун ажратиладиган маблағлар киради.
Бино ва иншоотлардан фойдаланиш харажатлари капитал харажатлар қийматидан % ҳисобида аниқланади (босқич лойиҳасидаги ҳисоблар учун уни капитал харажатларнинг 3-5 % миқдорида қабул қилиш мумкин).
Транспорт харажатлари таркибига етиштирилган маҳсулотни далалардан хўжалик марказларига ташиш, юкларни хўжалик марказидан далаларга ташиш (минерал ва маҳаллий ўғитлар, ёнилғи-мой ва бошқалар) ва ишчиларни иш ўрнига олиб боришга ва олиб келишга кетадиган харажатлар киради. 9-жадвал
Ечимлар буйича амортизация ажратмаси, бино ва иншоотлардан фойдаланишни ташкил килиш учун кетадиган харажатлар
Т.р
|
Харажат турлари
|
Ажратиладиган %
|
Харажатлар, минг сўм
|
1-ечим
|
2-ечим
|
1
|
Амортизация ажратмаси шу жумладан:
уй-жой қуриш
маданий-маиший бино ва иншоотлар.
|
10%
30%
30%
15%
|
5842800
2337120
1752840
876420
|
65221600
26088640
19566480
9783240
|
2
|
Фойдаланиш билан боғлик харажатлар.
|
15%
|
876420
|
9783240
|
|
Жами:
|
100
|
5842800
|
65221600
|
Юкларни ташишга кетадиган транспорт харажатлари қуйидаги ифода ёрдамида аникланади:
(8)
Бунда: – массив ичида юкларни ташиш харажатлари, минг сўм;
Dostları ilə paylaş: |