ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА
Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини
механизациялаш муҳандислари институти
Ердан фойдаланиш кафедраси
ЕР ТУЗИШНИ ЛОЙИҲАЛАШ ФАНИДАН
«ХЎЖАЛИКДА ИЧКИ ЕР ТУЗИШ ЛОЙИҲАСИ» МАВЗУСИДА
Курс лойиҳаси
Бажарди; 4/6 талабаси Қаршибоев О.
Қабул қилди; Ю.Усманов.
Тошкент – 2019 йил
КИРИШ
Ер жамият бойлигининг манбаи ва инсоният учун моддий бойликлар яратиш, ишлаб чикаришни таъминлашнинг табиий негизидир. Шунинг учун хам ерни асраш ва ундан окилона фойдаланиш иняоният олдида турган энг асосий вазифалардан биридир.Ердан фойдаланишни ташкил қилиш илмий асосланган лойиҳалар тузишни тақозо этади. Бу лойиҳалар ер тузиш лойиҳалари деб аталиб, иккита катта гуруҳга бўлинади: Хўжаликлараро ер тузиш ва хўжаликда ички ер тузиш.
«Массив марказлари ва ишлаб чиқариш бўлинмаларини жойлаштириш, ер турлари ва алмашлаб экишни ташкил қилиш» мавзусида ишланадиган босқич лойиҳаси массивларда ер тузиш бўйича ишланадиган биринчи лойиҳа бўлиб ҳисобланади.
Массив марказлари, ишлаб чикариш бўлимлари, ер турлари ва алмашлаб экишни ташкил қилиш бўйича лойиҳа ечимларини таҳлил қилишда талаба ушбу қўлланмада келтирилган ёки республикада қўлланаётган бошқа меъёрий тавсиялардан фойдаланишлари мумкин.
Қишлоқ хўжалигининг самарадорлигини ошириш кўп жиҳатдан ердан оқилона фойдаланишни ва уни муҳофаза қилишни тўғри ташкил қилишга боғлиқ. Шунинг учун ҳам ердан оқилона фойдаланишни ташкил қилиш ва уни муҳофаза қилиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Бу муаммолар асосан ер тузиш лойиҳасини ишлаш жараёнида ечилади. Массив ҳудудининг ер тузиш лойиҳасида ҳар бир ер бўлагидан самарали фойдаланишнинг илмий асосланган тизими ишлаб чиқилади.
Кўрсатмада тавсия этилган жадваллар зарурат туғилганда ўзгартирилиши ва тўлдирилиши мумкин. Талаба лойиҳа ечимларини таҳлил қилишда ушбу методик кўрсатмада келтирилган ёки республикамизда қўлланилаётган бошқа меҳёрий тавсиялардан фойдаланишлари мумкин. Методик кўрсатмада тавсия этилган жадваллар хўжаликнинг муайян шарт шароитларига мослаб ўзгартирилиши мумкин.
Тузилган босқич лойиҳаси хайъат олдида ҳимоя қилинади.
Т/р.
|
МУНДАРИЖА
|
БЕТЛАР
|
1.
|
Кириш. Хўжалик марказлари ва ишлаб чиқариш бўлим-ларини жойлаштириш, алмашлаб экишни ташкил қилиш.
|
2-3
|
2.
|
Топшириқ-1. Топшириқнинг табиий ва иқтисодий шароитларини ўрганиш ва ташкил қилиш.
|
4-11
|
3.
|
Топшириқ-2. Хўжалик марказлари ва ишлаб чиқариш бўлимларини жойлаштириш.
|
11-12
|
4.
|
Топширик-3. Хўжаликдаги асосий йўлларни жойлашти-риш.
|
13-22
|
5.
|
Топширик-4. Хўжалик ер турлари тартибини белгилаш ва алмашлаб экишни ташкил қилиш.
|
23-28
|
6.
|
Алмашлаб экиш майдонлари ҳудудини ташкил қилиш мавзусидаги босқич лойиҳаси.
|
29-32
|
7.
|
Кириш.
|
|
8.
|
Топшириқ-1. Алмашлаб экиш ҳудудини ташкил этиш.
|
33-37
|
9.
|
Топширик-2. Чорвачилик истиқболини аниқлаш.
|
38-56
|
10.
|
Хулоса.
|
57-58
|
11.
|
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
|
64
|
Босқич лойиҳасининг мазмуни, тузиш тартиби ва уни расмийлаштириш
Босқич лойиҳасида массив марказлари ва ишлаб чиқариш бўлинмалари, ер турлари ва алмашлаб экиш майдонларини жойлаштириш масалалари ечилади.
Босқич лойиҳасини ишлаш учун талабага қуйидаги ҳужжат ва маълумотлар берилади:
массивнинг иқтисодий кўрсаткичлари;
массив ер майдонининг 1:10000 масштабдаги плани;
массивнинг тупроқ харитаси ва ер кадастри маълумотлари;
массивнинг 1:10000 масштабдаги ирригация ва мелиорация харитаси;
массив ери, сув манбалари, табиий шароити, ишлаб чиқаришнинг аҳволи ва иқтисодиётнинг тавсифномаси.
Босқич лойиҳасини ишлаш жараёнида талаба қуйидаги топшириқларни кўрсатилган тартибда бажаради:
1. Массив марказлари ва ишлаб чиқариш бўлинмаларини жойлаштириш;
2. Асосий йўлларни жойлаштириш.
3. Ер турлари ва алмашлаб экиш майдонларини жойлаштириш.
4. Алмашлаб экиш майдонлари ҳудудларини ташкил қилиш
5. Чорвачилик истиқболини белгилаш.
Босқич лойиҳасини ишлашда талаба керакли адабиётларни ўрганиб чиқади ва ушбу кўрсатмада келтирилган меъёрий тавсиялар билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги учун ишланган бошқа меъёрий тавсиялардан ҳам фойдаланишлари мумкин.
Ҳар бир топшириқ бўйича лойиҳанинг бир неча ечими ишланади ва улар иқтисодий томондан асосланади.
Босқич лойиҳаси таркибида қуйидагилар бўлиши керак:
Массивнинг ер суви, табиий иқлим шароити, аҳоли яшаш жойлари
ва ишлаб чиқаришнинг аҳволи, иқтисодиётнинг таҳлили.
Массивнинг ер ва экин турлари туширилган 1:10000 масштабдаги плани.
Массивнинг тупроқ харитаси.
Массивнинг ирригация ва мелиорация харитаси.
Массив марказлари, ишлаб чиқариш бўлинмалари, ер турлари ва
алмашлаб экиш майдонларини жойлаштириш лойиҳаси.
Лойиҳанинг тушунтириш хати (ёзма қисми).
Лойиҳанинг тушунтириш хатида ечимлар бўйича қилинган ҳамма
ҳисоблар ва уларнинг тўла тавсифлари бажарилиши керак.
Тушунтириш хатининг тахминий дастури ҳар бир топшириқни бажариш
учун берилган кўрсатмалардан кейин келтирилган. Тушунтириш хати кириш қисми билан бошланади. Унда қуйидаги масалалар баён қилинади.
Қишлоқ хўжалигининг асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлган ердан
фойдаланиш самарадорлигини ошириш зарурати.
Ердан фойдаланиш самарадорлигини оширишда ер тузишнинг
аҳамияти ва вазифалари.
Суғориладиган ерлардан самарали фойдаланишда ер тузишнинг
аҳамияти.
Босқич лойиҳасининг мазмуни ва вазифалари.
1-Т О П Ш И Р И Қ
ТОПШИРИҚНИНГ ТАБИИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ШАРОИТЛАРИНИ ЎРГАНИШ ВА ТАҲЛИЛ ҚИЛИШ.
1.1. Топшириқ мазмуни.
Ер тузиш лойиҳаларини тузишда массивнинг табиий ва иктисодий шароитларини ўрганиш катта аҳамиятга эга. Улар лойиҳанинг ва ечимига таъсир қилади.
Массивнинг табиий ва иқтисодий шароитларини ўрганиш массивнинг йиллик ҳисоботи, план ва хариталари, ҳар хил изланишлар натижалари ҳамда давлат гидрометеорология хизмати маълумотлари билан танишиш натижасида амалга оширилади. Айрим ҳолларда лойиҳа тузиш жараёнини тезлаштириш мақсадида талабага кафедрада тайёрланган массивнинг табиий ва иқтисодий шароитлари тавсифи берилиши мумкин.
Топшириқ таркибига қуйидагилар киради:
Массив табиий шароитни ўрганиш ва таҳлил қилиш.
Массивнинг иқтисодий шароитини ўрганиш ва таҳлил қилиш.
Лойиҳа баённомасининг 1-бобини ёзиш.
1.2. топшириқни бажариш тартиби.
1.2.1 массивнинг табиий шароитини ўрганиш ва таҳлил қилиш.
Ердан самарали фойдаланишни ташкил қилишнинг зарурий шароитларидан бири ҳар бир қишлоқ хўжалик экини ва чорвачилик турлари учун массив табиий мослигини баҳолашдир.
Массив табиий шароитини ўрганишда асосий эътибор самарали ҳарорат йиғиндисига, вегетация (ўсимликлар ривожланиши) даври узунлигига, йиллик ёғингарчилик миқдори ва уларнинг фасллар бўйича тақсимланишига, шамол тезлиги ва йўналишига қаратилиши керак.
Массивнинг ердан фойдаланишини ўрганиш рельефни ўрганишдан бошланади. Рельеф шакли ердан фойдаланишни ташкил қилиш тизимига ва маҳаллий иқлимга таъсир қилади. Қияликларнинг шакли, узунлиги ва жойлашуви, жарликлар, сойлар ўрганилиши керак. Рельеф кескинлигининг ошиши тупоқ эрозияси кучайишига ва суғоришнинг қийинлашишига олиб келади. Ер рельефи ва нишаблиги суғоришга яроқли ер майдонларини аниқлашда, мелиорация шахобчаларини жойлаштиришда ва қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришда катта аҳамиятга эга.
Асосий эътиборни тупроқ турларига, уларнинг механик таркибига, ер ости
сувларининг сатҳига, тупроқларнинг шўрланиш ва эрозияга учраш даражасига қаратмоқ керак.
Ер усти ва ер ости сув манбаалари ўрганилади. Ер ости сувларини ҳисобга олмасдан майдонларнинг гидромодуль районларини аниқлаш мумкин эмас. Мавжуд суғориш тармоқлари аҳволи ўрганилади. Уларнинг сув ўтказиш имкониятлари, суғориладиган майдонлар ва ариқларнинг жойлашуви, қабул қилинган суғориш усуллари, суғориш тармоғининг фойдали иш коэффициенти, суғориш техникаси борлиги ва хўжалик учун белгиланган сув лимити (меъёри) ўрганилади. Шунингдек мелиорация тармоқлари аҳволи ҳам ўрганилади.
Массив тўғрисида умумий маълумот
“Сирдарё вилояти Сайхунобод тумани”
Сирдарё вилояти - Узбекистон Республикаси таркибидаги вилоят. 1963-йил 16-февралда ташкил етилган. Шимолдан Қозоғистон Республикаси шарқдан Тошкент вилояти жанубдан Тожигистон Республикаси ва Ғарбдан Жиззах вилояти билан чегарадош. Майдони 5,3 минг кл аҳолиси 667.748 киши (2003). Таркибида 9 та туман (Боёвут, Гулистон, Меҳнатобод, Мирзобод, Оқолтин, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос, Сардоба ) (Туманлар ҳақида алоҳида мақолларга қаранг, майе. Бойовут тумани ) 5 шахар (Гулистон, Бахт, Сирдарё, Ширин, Янгиер), 6 та шахарча (Бойовут, Дехқонобод, Дустлик, Пахтаобод, Сайхун, Ховос) ва 75 та қишлоқ фуқоролари йиғини бор (2004). Маркази – Гулистон шахри.
Таркибида:Сирдарё вилояти, Маьмурий маркази: Гулистон шаҳри
Расмий тили: Ўзбек
Соат минтақаси: UTC+5
Майдони 5 100км
Табиати.Релйефи, асосан, тулқинсимон текислик булиб жанубдан шим. Ғарибга расайиб боради.Иқлими кескин ўзгарувчан ва қуруқ Қиш совуқ, ёзи иссиқ. Январнинг ўртача температураси 0—6°, жанубда -2 энг паст температура 19°, —20°. Июлники 30—37°, энг юқори температура 45—48°. Базан, қиш ўрталарида хаво бирданига исиб, кегин сўвиб кетади. Кеч кўкаламда ва ерта кузда хам қора совуқ тушиб ўсимликнинг ўсиш даврини қисқартиради Ер ости сувининг чуқурлтги 5-6 м. Шўразак массивида, ҳали ўзлаштирилмаган пастқам жойларда шўрхоклар кенг тарқалган. Суғориладиган йерларнинг 32% шўрланган 25% кучсиз шўрланган 16% шўрхоклардан иборат.Ахолиси, Сирдарё вилоятида, асосан Ўзбеклар (60)% шуеингдек, қозоқ, тожик, рус ва бошқа 70 дан ортиқ миллат вакиллари йашайди, 1км2 га 126 киши тўғри келади (2003). Қишлоқ аҳолтси 211,9 минг киши.Хўжалиги. Сирдарё вилояти республиканинг йирик пахтачилик базаларидан бири. Вилоят хўжаликлари, асосан, пахта йетиштиришга ихтисослашган. Саноати пахтани ва бошқа қишлоқ хўжалиги махсулотларини қайта ишлашга қаратилган.
Саноати
20-асир бошларида вилоятда бир неча майда корхона бор еди. 1970-йилларда 8 та пахта тозалаш заводи, 29 пахта қабул қилиш пункти бўлган. Пахта заводларидан чиққан пахта толаси Болгария, Полша, Куба, Чехословакия, Туркияга жўнатилган.
Тупроқ экспликацияси
Т/р
|
Суғорилиш муддати ва маданийлашган-лик даражаси
|
Тупроқ тавсифи бўйича
|
Даража бўйича
|
Механик таркиби
|
Чиринди қатлами
|
Сизот сувлари чуқурлиги
|
рельефи
|
Балл
бони-
тети
|
эро-зияга хавфи
|
шўрла-ниши
|
0-30 см
|
30-100 см
|
|
|
1.Типик бўз тупроқлар
|
1.
|
Қадимдан суғо--риладиган ўртача маданийлашган
|
йўқ
|
Ўрта шўрланган
|
-
|
50
|
40
|
2
|
текислик
|
55
|
2.
|
Қадимдан суғо-риладиган кам маданийлашган
|
йўқ
|
Ўрта шўрланган
|
-
|
60
|
40
|
2
|
Паст текислик
|
58
|
|
|
2.Бўз ўтлоқи тупроқлар
|
3.
|
Қадимдан суғо-риладиган ўрта маданийлашган
|
бор
|
Кучли шўрланган
|
30
|
-
|
28
|
3
|
адирлик
|
38
|
4.
|
Қадимдан суғо-риладиган ўрта маданийлашган
|
бор
|
Кучли шўрланган
|
30
|
-
|
30
|
2
|
адирлик
|
35
|
5.
|
Қадимдан суғо-риладиган кам маданийлашган
|
кам
|
Кучсиз шўрланган
|
30
|
-
|
45
|
2
|
Адирлик дашт
|
40
|
6.
|
Ноқулай ерлар
|
(Қабристон, жарликлар, тепаликлар)
|
Массивнинг иқтисодий шароитини ўрганиш ва таҳлил қилиш
Массив тўғрисидаги умумий маълумотлар ўрганилади. Бу маълумотлар жумласига: массивнинг жойлашган ҳудуди, унинг ихтисослашуви, аҳоли яшаш тизими, аҳоли яшаш жойларининг сони, майдони, жойлашуви ва ободонлаштириш даражаси, ишлаб чиқариш бўлинмалари сони, майдонлари, жойлашуви, ихтисосликлари, массив ер турлари ва уларнинг ишлаб чиқариш бўлинмалари ичида тақсимланиши, ерларнинг сифати тўғрисидага маълумотлар киради. Бу маълумотлар массив тавсифидан унга қўшиб бериладиган чизма ва ёзма ҳужжатлардан олинади. Уларни ўрганиб чиқиш натижасида талаба 1 ва 2 жадвалларни тўлғазади.
Аҳоли яшаш жойлари тизими тавсифи.
Массивда мавжуд аҳоли яшаш тизими қишлоқлар сони, майдони ва жойлашуви, уларни ободонлашуви даражаси.
Массив ҳудудида 2 та аҳоли яшаш пунктлари жойлашган. Бу аҳоли яшаш жойлари ободонлаштирилган, муҳандислик жиҳозлари билан яхши таъминланган.
Массив ҳудудидан асосий магистрал йўл ўтган. Бу йўл қишлоқлар ичидан ўтган ва бу аҳоли пунктларини бир бири билан боғлаб туради.
Куйидаги жадвалда ахоли яшаш жойларига тавсиф келтирилган (1 жадвал)
1-жадвал
Мавжуд аҳоли яшаш жойларининг тавсифи
-
Қишлоқлар
Номи
|
Оилалар сони
|
Ахолии сони
|
|
|
ҳаммаси
|
Мехнатга яроқлилар сони
|
Маданий- маиший бинолар ва иншоатлар
|
Ободонийлаштирилганлик даражаси
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
Келес
|
1789
|
10734
|
6440
|
|
Ўртача
|
Хасанбой
|
1942
|
11652
|
6991
|
Боғча, мактаб, паликленика, театр,дорихо, парк ва электртармои
|
Ўртача
|
Жами:
|
3731
|
22386
|
13431
|
|
|
Ердан фойдаланиш.
2018 йил 1 январга нисбатан давлат далолатномасига мувофиқ «Дўстлик» массивига 2052,2 га ер майдони бириктирилган.
Бундан ташқари массив ҳудудида 23.5 га бегона ердан фойдаланувчилар ҳам мавжуд. Массив ер фонди ер турлари бўйича тақсимлашни қуйидаги 2-жадвалда кўриш мумкин.
2-жадвал
Массивнинг ер турлари таркиби
Т/р.
|
Ер турлари
|
Майдони (га)
|
Умумий майдонга нисбатан
% хисобида
|
қишлоқ хўжалик ерларига нисбатан
% ҳисобида
|
1.
|
Ҳайдалма ерлар,
шу жумладан:
- суғориладиган;
- лалим;
|
1159.44
|
-
|
95
|
2.
|
Кўп йиллик дарахтзорлар,
Шу жумладан: - боғзор
- узумзор
- тутзор
|
12.1
21.3
17.5
|
-
|
1
1.7
1.4
|
3.
|
Бўз ерлар
|
11.5
|
-
|
0.9
|
4.
|
Яйловлар
|
-
|
-
|
-
|
|
Жами қишлоқ хўжалиги ерлари
|
1221.84
|
70.3
|
100
|
|
|
|
|
|
5.
|
Томорқа ерлари
|
344.84
|
20
|
14,4
|
6.
|
Иҳота дарахтзорлар
|
-
|
-
|
-
|
7.
|
Теракзор
|
-
|
-
|
-
|
8.
|
Ариқлар, каналлар ва
зовурлар тагидаги ерлар
|
15.4
|
1
|
-
|
9.
|
Йўллар тагидаги ерлар
|
17.8
|
1.02
|
-
|
10.
|
Майдонлар, кўчалар, ҳовлилар ва иморатлар тагидаги ерлар
|
129.3
|
7.4
|
-
|
|
|
|
|
|
11.
|
Қишлоқ хўжалигида фойдаланил-майдиган бошқа ерлар
|
11.4
|
-
|
-
|
|
ЖАМИ:
|
1740.58
|
|
14.4
|
Деҳқончилик тавсифи.
Массив иқтисодий кўрсаткичларидан экин майдонлари таркиби, ҳосилдорлиги, деҳқончилик маҳсулотлари ҳажми, дарахтзорлар майдони, ҳосилдорлиги, маҳсулотлар ҳажми, қишлоқ хўжалик ҳайвонларининг турлари сони маҳсулдолиги, чорвачилик маҳсулотлари ҳажми ўрганилиб. Таҳлил қилингач 3,4, ва 5 жадваллар тўлғазилади.
3-жадвал
Қишлоқ хўжалик экинлари майдони, таркиби, ҳосилдорлиги ва ялпи маҳсулот
Т.р
|
Қишлоқ хўжалик экинлари ва ер турлари номи
|
майдони
|
Ҳосилдорлик га/ц
|
Ялпи маҳсулот тонна
|
га
|
%
|
1.
|
Пахта
|
405.8
|
35
|
0.4
|
162.3
|
2.
|
Маккажўхори
шу жумладан: дони
пояси
силос
|
92.8
50.4
24.5
17.9
|
8
|
0.75
|
69.7
|
3.
|
Беда шу жумладан:
бир йиллик
икки йиллик
|
34.7
15.3
10.6
|
3
|
1.75
|
60.9
|
4.
|
Буғдой шу жумладан: дони
Сомони
|
347.8
|
30
|
1.90
|
660.8
|
5.
|
Арпа шу жумладан: дони
Сомони
|
34.7
19.2
15.6
|
3
|
0.90
|
31.3
|
6.
|
Боғлар
|
58
|
5
|
0.95
|
55.1
|
7.
|
Узумзор
|
69.6
|
6
|
1.25
|
86.8
|
8.
|
Сабзавот
|
34.8
|
3
|
3
|
104.4
|
9.
|
Картошка
|
34.8
|
3
|
2
|
69.6
|
10.
|
Полиз
|
34.8
|
3
|
2.7
|
93.9
|
11.
|
Тутзор
|
11.6
|
1
|
0.6
|
6.96
|
12.
|
Яйлов
|
-
|
-
|
-
|
-
|
|
Жами
|
1159.4
|
|
|
|
Массив ҳудудидаги чорвачилик тавсифи қуйидаги 4-жадвалга ёзилади
4-жадвал
Чорва моллари таркиби ва бош сони
Т.р
|
Чорва моллари турлари ва гуруҳлари
|
Бош сони
|
Умумий бош сонига нисбатан % ҳисобида
|
1
|
Қора моллари,
шу жумладан: - сигирлар
- буқалар
- ғунажжинлар
- бузоқлар
Куй ва эчкилар
Эчки
От
Жами:
|
18655
9125
-
-
124
208
19
28131
|
66.3
32.4
-
-
0.53
0.7
0.07
100%
|
Жадвални ҳисоблашда чорва моллари сонини ҳар 100 гектар ҳайдалма ер ҳисобига 30-40 бош чорва моли ҳисобида ҳисобланади. Масалан массив ҳудудида 1540.9 гектар ҳайдалма ер бўлса: 330х40:100=176бош қорамол..
Чорвачилик маҳсулотлари гўшт, сут ва жун. Буларни ҳисоблаш учун чорва моллари сони ҳисобига етиштириладиган гўшт, сут ва жун миқдорини белгилаб олиш лозим. Гўшт етиштиришда ҳар бир чорва моли ҳисобига 35-50 кг. Дан гўшт етиштириши ҳисобга олинади. Ҳар бир қўй ва эчкидан йил давомида 1,5-2,5 кг гача қирқиб олинади. Сут етиштириш сигирлар йил дав*омида берадиган сут ҳажми билан боғлиқ. Ҳар бир сигир ўртача 1000-2500 литр беради.
Массив ҳудудида пилла етиштириш ҳажми ҳар 15 гектар суғориладиган ҳайдалма ер ҳисобга 1 қути ипак қурти боқилиши ҳисобида олинади. Ҳар бир қути ипак қуртидан 45-50 кг пилла олинади.
Гўшт 176 х 50 кг : 1000 = 8,8 тонна
Сут 70 х 1200 литр : 1000 = 84 тонна
Пилла 3,6 х 50 кг:1000 =0,18 тонна
5-жадвал
Ялпи ва сотиладиган маҳсулотлар
т/р.
|
Маҳсулот тури
|
Етиштирилган маҳсулот, (тонна)
|
1тонна маҳ-сулот қий-мати, (минг сўм)
|
Ялпи маҳсулот қиймати
(минг сўм)
|
1.
|
Пахта
|
162.3
|
581034
|
94301818
|
2.
|
Дон
|
69.7
|
174250
|
12145225
|
3.
|
Бугдой сомони
|
660.8
|
1189440
|
785981952
|
4.
|
Боғ
|
55.1
|
275500
|
15180050
|
5.
|
Узум
|
86.8
|
217000
|
18835600
|
6.
|
Арпа сомони
|
31.3
|
78250
|
2449225
|
7.
|
Беда
|
60.9
|
164430
|
10013787
|
8.
|
Сабзавот
|
104.4
|
156600
|
16349040
|
9.
|
Полиз
|
93.9
|
563400
|
52903260
|
10.
|
Картошка
|
69.6
|
174000
|
12110400
|
11.
|
Тутзор
|
6.96
|
69600
|
484416
|
Юқорида келтирилган жадваллардаги маълумотлар таҳлил қилиниб, массивда ердан фойдаланиш самарадорлигини кўрсатувчи умумий кўрсаткичлар аниқланади ва 6-жадвалга ёзилади
6-жаддвал
Массивда ердан фойдаланиш самарадорлигини кўрсатувчи умумий кўрсаткичлар.
т/р
|
Кўрсаткчилар
|
Ўлчов бирлиги
|
Сони
|
1.
|
100 га қишлоқ хўжалик ерлари ҳисобига ишлаб чиқарилган:
пахта
дон
гўшт
сут
мева
узум
сабзавот
полиз
картошка
|
Тонна
Тонна
Тонна
Тонна
Тонна
Тонна
Тонна
Тонна
|
405.8
347.8
-
-
58
69.6
34.8
34.8
34.8
|
2.
|
Бир қути ипак қуртидан олинган ўртача пилла ҳосили
|
кг
|
985.6
|
Яйлов, пичанзор ва бўз ерларни келажакда ҳайдалма ерларга ёки маданий яйловларга айлантириш имкониятлари аниқланади. Талаба массивнинг табиий,
ижтимоий ва иқтисодий шароитларини таҳлил қилиб, массивда ердан фойдаланишдаги камчиликларни аниқлайди ва келажакда ер, сув, меҳнат ва бошқа ресурслардан самарали фойдаланишни ташкил қилиш йўлларини белгилайди.
Массивнинг табиий, иқтисодий ва ижтимоий шароитларини ўрганиб бўлгандан кейин талаба босқич лойиҳасини ишлаш учун чизма асос тайёрлайди. Бунинг учун у массив ер майдони планидан кўчирма тайёрлайди. Кўчирма қаттиқ (ватман), калька чизма қоғозига туширилади.Шунингдек тупроқ ва ирригация хариталаридан ҳам кўчирма тайёрлайди. Уларнинг нусхаларини рангсиз қоғозга (калькага) туширилади. План ва хариталар уларга қўйиладиган барча талабларга жавоб бериши керак.
Массивнинг ер ва экин турлари туширилган планини тайёрлаб бўлгандан кейин, талаба ҳар бир ер бўлаги майдонини унинг массив ерларини бўлаклар бўйича ҳисоблаш қайдномасида келтирилган майдони билан таққослаб кўради. Агар майдонлар тенг бўлмаса талаба хатони топиб, уни тузатади.
Dostları ilə paylaş: |