Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


Биринчи бобнинг баённомасини ёзиш тартиби



Yüklə 1,36 Mb.
səhifə2/23
tarix16.12.2019
ölçüsü1,36 Mb.
#29943
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23
ЕТЛ.ЯНГИСИ


1.3. Биринчи бобнинг баённомасини ёзиш тартиби
Массивнинг табиий, ижтиоий ва иқтисодий шароитларини ўрганиш жараёнида талаба босқич лойиҳасининг баённомасининг биринчи бобини ёзади. Бу боб “Массивнинг табиий, ижтимоий ва иқтисодий шароитлари тавсифи” деб номланиб унда мавзунинг мазмуни ва уни ёритиш тартиби берилаи. Бобни ёзиш давомида унга жадваллар илова қилинади ва уларга тушунтиришлар берилади, тегишли хулосалар қилинади. Баённома қуйида келтирилган умумий тартибда тузилади.
I БОБ.

МАССИВНИНГ ТАБИИЙ, ИЖТИОИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ШАРОИТЛАРИ ТАВСИФИ

  1. Массивнинг ер тузишда табиий, ижтиоий ва иқтисодий

шароитларининг аҳамияти.

  1. Лойиҳа тузишда фойдаланиладиган маълумотлар ва хужжатлар,

уларнинг тавсифи ва фойдаланишга яроқлилик даражаси.

  1. Массивнинг иқлим тавсифи.

Фойдали ҳарорат миқдори, ўсимликнинг ривожланиш (вегетация) даври

узунлиги, ёғингарчилик миқдори ва унинг фасллар бўйича тақсимланиши, шамол йўналиши ва тезлиги.



  1. Рельеф тавсифи.

  2. Тупроқ тавсифи.

Тупроқ турлари, уларнинг механик таркиби, шўрланиши ва эрозияланиш

даражаси. Ҳар хил турдаги, механик таркибдаги, шўрланиш ва эрозияланиш даражасидаги ер майдонлари. Ер ости (сизот) сувларининг сатҳи.



  1. Ирригация ва мелиорация шахобчалари тавсифи.

Сув манбаалари ва уларнинг жойлашуви. Ариқларнинг сув ўтказиш

имкониятлари, суғориладиган ер майдонлари, уларнинг фойдали иш коэффици-

ентлари ва иншоотлари. Қабул қилинган суғориш усуллари ва массив учун ажратилган йиллик сув миқдори (лимити). Зовур ва дренажларнинг аҳволи.



  1. Ердан фойдаланиш.

Массивнинг ер майдони, жойлашган ҳудуди, ихтисослашган соҳалари,

ишлаб чиқариш бўлинмалари сони, майдони ва жойлашуви, уларнинг ихтисослашган тармоқлари, ер турлари таркиби ва уларнинг ишлаб чиқариш бўлинмалари орасида тақсимланиши, жойлашуви ва сифатининг тавсифи.



  1. Аҳоли яшаш жойлари тавсифи.

Массивдаги мавжуд аҳоли яшаш тизими, қишлоқлар сони, майдони ва

жойлашуви, уларнинг ободонлаштирилганлик даражаси.



  1. Деҳқончилик тавсифи.

Экин майдонлари таркиби. Ҳосилдорлик, ялпи сотиладиган маҳсулотлар

ҳажми. Меҳнатга яроқлилар сони. Бир ишчига тўғри келадиган ер майдони.



  1. Чорвачилик тавсифи.

Чорва моллари турлари, сони ва таркиби, уларнинг маҳсулдорлиги ва

олинган маҳсулотлар ҳажми.



  1. Бошқа қишлоқ хўжалик ерларидан фойдаланиш (дарахтзорлар, яйловлар ва пичанзорлар).

  2. Массивнинг ишлаб чиқариш фаолиятини ўрганиш ва таҳлил қилиш. Массивнинг ялпи даромади. Соф даромад, фойда ва зарар, 100 га

қишлоқ хўжалик ерлари ҳисобига олинган маҳсулот.

  1. Массивда ер ва сув ресурсларидан фойдаланишни яхшилаш бўйича

таклифлар ва хулосалар.
II ТОПШИРИҚ

МАССИВ МАРКАЗЛАРИ ВА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ БЎЛИНМАЛАРИНИ ЖОЙЛАШТИРИШ.

Массив марказлари ва ишлаб чиқриш бўлинмаларини жойлаштириш хўжаликларда ер тузишнинг кейинги масалаларини ечишга катта таъсир қилади. Шунингдек, лойиҳанинг кейинги масалаларини ечими ҳам массив марказлари ва ишлаб чиқариш бўлинмаларини жойлаштиришга ўз таъсирини ўтказади. Сабаби ер турларининг таркиби ва майдони улардан самарали фойдаланиш имкониятлари билан массив марказлари ва ишлаб чиқариш бўлинмалари майдонлари ва жойлашуви орасида тўғридан-тўғри боғланиш бор.

Массив марказлари ва ишлаб чиқриш бўлинмаларини жойлаштириш масалалари қисман туман ер тузиш чизмаларида, хужаликлараро ер тузиш лойихаларида ечилади. Аммо бу масала узининг қатъий ечимини хўжаликларда ер тузиш лойиҳасида топади. Бу лойиҳа ишлаб чиқариш бўлимлари сони, уларнинг ихтисослашуви, ер майдонларининг жойлашуви, эскиларининг жойлашувига аниқлик киритиш масалалари узил-кесил уз ечимини топади.

2.1. ТОПШИРИКНИНГ МАЗМУНИ.

Топшириқ таркибига қуйидагилар киради:

1. Массив ишлаб чиқаришининг ташкилий тузилишини белгилаш.

2. Ишлаб чиқариш бўлинмалари сонини ва майдонини аниқлаш.

3. Марказий қишлоқ ва ёрдамчи қишлоқлар жойлашуви.

4. Ишлаб чиқариш бўлинмалари ер майдонларини жойлаштириш.

5. Массив марказлари ва ишлаб чиқариш бўлинмаларини жойлаштириш лойиҳасини иқтисодий асослаш.

6. Лойиҳанинг тушунтириш хатини ёзиш.



2.2. ТОПШИРИҚНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ ВА УСЛУБИЯТИ.

2.2.1. Массивда ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг тузилишини белгилаш.

Ер-сув, меҳнат ресурсларидан ва техникадан самарали фойдаланиш зарурати массивни бошқаришни ва массивнинг ишлаб чиқаришини белгиланган тартибда ташкил қилишни тақозо қилади. Кишлок хўжалик корхоналарида уларнинг ихтисосига, ишлаб чиқариш ҳажмига, ҳудуднинг шакли ва майдонига, аҳолии яшаш жойлари тизимига ва ер турлари таркибига қараб ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг ҳар хил усуллари қулланилиши мумкин.

Ҳозирги вақтда қишлоқ хўжалик корхоналарида ишлаб чиқаришни ташкил қилишнинг ҳудудлар ёки тармоқлар бўйича ва аралаш ташкилий тузилишлари қўлланилади:


  1. Марказий бошқарув – тармоқ цехлари – фермер хўжаликлари.

  2. Марказий бошқарув – фермер хўжаликлари.

  3. Марказий бошқарув - ихтисослашган фермер хўжаликлари.

  4. Марказий бошқарув – фермер хўжаликлари.

Массивларда асосий ишлаб чиқариш бўлинмаларига тармоқ цехлари ва фермер хўжаликлари киради. Массивларда – тармоқ цехлари, агроучасткалар, ихтисослашган фермер хўжаликлари киради. Ҳозирги вақтда массивлар ташкил қилинган ижара

усулида ишлайдиган фермалар, деҳқон ва фермер хўжаликлари ҳам ишлаб чиқариш бўлинмлари қаторига киради.

Массивларда ишлаб чиқариш ҳажми нисбатан кичик бўлгани учун бу асосан икки босқичли ҳудудлар бўйича ишлаб чиқаришни ташкил қилиш тузилиши қўлланилади. Бу қишлоқ фуқоролар йиғини бошқарувида фермер хўжаликлари – ишлаб чикариш бригадаси кўринишида булади.

Деҳкон хўжаликлари асосан оила аъзолари кучи билан хўжалик юритганлари учун уларда ишлаб чиқариш бўлинмалари тузилмайди.



2.2.2. Ишлаб чиқариш бўлимлари сони ва майдонларини аниқлаш.

Қишлоқ хўжалик корхоналари ишлаб чиқариш бўлинмаларининг турлари, сони ва майдонлари хўжаликнинг тузилишига қараб аниқланади.

Ишлаб чиқариш бўлинмаларининг сони ва майдонлари массивнинг (ишлаб чиқаришни) ер ва сув шароитларини, ихтисосини, ишлаб чиқариш ҳажмини, аҳоли жойлашиш тизимини ва йўл алоқаларини чуқур ўрганиб, таҳлил қилиш натижасида белгиланади. Бунда биринчи навбатда қишлоқ хўжалик корхоналарининг ва уларнинг бўлимларининг оптимал майдонлари тўғрисидаги илмий текшириш муассасаларининг тавсиялари ўрганилади. Бу тавсиялар ҳар бир ҳудуд ва ихтисослик учун ишлаб чиқилади. Сабаби ҳар бир ҳудуд ўзининг табиий шароити билан бошқалардан ажралиб туради (1-иловага қаралсин). Шулар билан бир қаторда туман ер тузиш чизмаси билан ҳам тани-

шиш зарур.

Талаба массивнинг умумий ер майдони ва унинг табиий тусиқлар (дарё-лар, жарликлар ва шунга ўхшашлар) билан бўлакларга бўлиниши, суғориш шароитини, қишлоқ хўжалик ерлари майдони ва турларини, қабул қилинган ишлаб чиқаришни, ташкил қилиш тузилишини ва бўлинмалар оптимал майдонлари буйича илмий текшириш муассасалари тавсияларини чуқур ўрганиб, таҳлил қилиб, массивнинг

келажакдаги бўлинмалари сони ва унинг майдонларини белгилайди. Қилинган ишлар натижаси 7-жадвалга ёзилади.



2.2.3. Марказий қурғон ва ишлаб чиқариш бўлинмалари қишлоқларини жойлаштириш

Массивда ишлаб чиқариш бўлинмалари ва майдонларини аниқлаш билан бир вақтда массивнинг марказий қўрғони, бўлинма қишлоқлари ва бошқа ёрдамчи қишлоқларни жойлаштириш вазифаси бажарилади.

Ҳудуддаги аҳолии яшаш жойининг кўп бўлган эски ҳудудларда ҳар бир аҳоли яшаш жойининг келажаги ва ундан фойдаланиш тартиби белгиланади, яъни қайси қишолоқни марказий, қайсиларини бўлинма қишлоқлари сифатида, деҳкон ва фермер хўжаликлари марказлари ва ёрдамчи марказлар сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқлигини аниқлаш керак.
Массив марказларини жойлаштириш учун уларнинг келажакдаги майдо-ни, уларда яшайдиган аҳолининг сонини билиш керак. Қишлоқ хўжалик корхо-наларида аҳолии сони тўғридан-тўғри массивнинг фойдаланадиган ер майдо-

нига боғлиқ.

Келажакда фойдаланиладиган ер майдонини аниқлаш учун талаба массивнинг ер майдонини урганиб, якин келажакда фойдаланиб бўлмайдиган ер бўлакларини

аниқлайди. Бундай ерларга ўзлаштириб бўлмайдиган ботқоқликлар, қумликлар, жарликлар, кўллар ва шунга ўхшашлар киради.



Келажакда фойдаланиладиган ерлар майдони (Рф) куйидаги ифдода ёрдамида аникланади:

(1)

Бунда, - массивнинг ҳайдалма ерлари, 441,6 га;

-боғзорлар, га; -узумзорлар, га; -тутзорлар, га;

Yüklə 1,36 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   23




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin