Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тиббий Таълимни Ривожлантириш Маркази



Yüklə 309,36 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə3/3
tarix20.07.2020
ölçüsü309,36 Kb.
#32219
1   2   3
dori allergiyasi


 

Масала - 2. 

 

Бемор  45  ѐш  аллерголог  кабинетига  2  хафта  олдин  ўткир  респиратор 



каалликдан  кейин  биринчи  марта  пайдо  бўлган  эшакеми  бўйича  мурожаат 

қилди. У аспирин, стрептоцид қабул қилган. Қабул қилгандан кейин бир неча 

минутдан кейин томоқда қичишиш, йўтал, юз терисининг қичишишини сезган. 

Кўрикда  бўйин  ва  кўкрак  териларида  қичишиш  излари  бор,  янги  тошмалар 

йўқ..  

 

 



I.Тахминий ташхисингиз: 

А. Дори аллергияси* 

Б.  Зардоб касаллиги, оғир шакли 

В. Экзема 

Г.  Секинлашган аллергик реакция 

Д. Эшакем 

 

 

II.Даволаш усули: 



А. 2 мл 2% ли супрастин эритмаси, гидрокортизон 125 мг мушак орасига* 

Б.  Юрак гликозидлари 

В. Аллергенларни тери ичига юбориш 

Г.  2 мл кордиамин тери остига 

 

Масала -3.  

 

Шифокорга 32 ѐш эркак терининг кучли қичишиши, бутун танаси бўйлаб 



пуфакчаларга  шикояти  билан  мурожаат  қилди.  Касалликни  профилактик 

мақсадда  Безредка  усули  бўйича    3000  бирлик  қоқшолга  қарши  зардоб 

олганлиги билан боғлайди. 2- кун бетоб. 

Объектив:  температура  39,1ўС.  Ахволи  оғир.  Териси  қизарган,  бутун  танаси 

бўйлаб  турли  катталикдаги  теридан  бўртиб  турувчи  пуфакчали  тошмалар 

кузатилади.  Нафас    афония  билан  сохта  круп  кўринишида.  Юрак  тонлари 

ритмик,  АБ 90/40 мм сим уст. Абдоминал ўзгаришлар аниқланмаган. 

 

I.Тахминий ташхисингиз: 



А. Дори аллергияси 

Б. Зардоб касаллиги, оғир шакли* 

В. Экзема 

Г. Секинлашган аллергик реакция 

Д. Эшакем 

 

II.Даволаш усули: 



А. 2 мл 2% ли супрастин эритмаси, гидрокортизон 125 мг мушак орасига* 

Б. Юрак гликозидлари 

В. Аллергенларни тери ичига юбориш 

Г. 2 мл кордиамин тери остига 

 

Тестлар. 

 

1. Антигистамин препаратларининг таъсир механизми: 

А. эркин гистаминни боғлаб олиш* 

Б. гистамин ажралиб чиқиши 

В. Н1-рецепторлари учун гистамин билан рақобатли таъсири  

Г. гистамин ҳосил бўлишининг тормозланиши 

 

2.  Қуйида  келтирилган  иммуноглобулинлар  синфларидан  қайси  бири



 

реагинларга мос келади:  

А. IgE * 

Б. IgD  


В. IgM  

 

3. Контакт аллергиясини амалиѐтда анилаш усуслини кўрсатинг:  



А. скарификацион тери синамаси 

Б. тери ораси синамаси 

В. лейкоцитлар миграцияси тормозланиши реакцияси  

Г. аппликацион тест * 

 

4. Зардоб касаллиги тушунчасига киради:  



А. медикаментларга аллергик реакция 

Б. медикаментларга токсик реакция 

В. от зардоби оқсилига токсик реакция 

Г. бегона зардоб оқсилига аллергик реакция  

 

5. Балғамнинг гидратацияси ваш у билан боғлиқ ажралишини 



енгиллаштирувчи 2 тадбирни кўрсатинг:  

А. кўп суюқлик истеъмол қилиш* 

Б. ишқорий эритмалар билан ингаляция ўтказиш* 

В. мукалтинқилиш 

Г. кўрсатилганларнинг ҳаммаси 

 

6.  Балғам  ѐпишқоқлигини  камайтирувчи  препаратларнинг  2  гуруҳини 



кўрсатинг: 

А. бронхлар шилимшиғидаги пептид боғламларини узувчи*  

Б. бронхлар шилимшиғи муцинидаги сульфид боғламларини узувчи *  

В. ўпка сурфактант тизимини стимулловчи  

Г. кўрсатилганларнинг ҳаммаси  

 

7.  Бронхлар  шилимшиғидаги  пептид  боғламларини  узувчи  муколитик 



воситаларга кирувчи препаратларнинг 2 гуруҳини кўрсатинг:  

А. трипсин, химопсин*  

Б. бактериал ферментлар препаратлари*  

В. тиоллар ҳосилалари - ацетилцистеин (мукосольвин ва бошқ.) 

Г. ўпка сурфактант тизимини стимуляторлари (бромгексин, амброксол)  

 

8. Бронхиал астманинг 7 клиник-патогенетик вариантларини кўрсатинг: 



А. атопик* 

Б. инфекцион-боғлиқ* 

В. дистрофик 

Г. аспиринли* 

Д. холинергик 

Е. дисгормонал* 

Ж. аутоиммун* 

З. жисмоний зўриқиш астмаси* 

И. психоген* 

 

9. Бронхиал астма иммунологик формаси патогенезида  3 босқични кўрсатинг: 



А. некротик 

Б. иммунологик* 



В. патохимик* 

Г. склеротическая 

Д. механическая 

Е. патофизиологик* 

 

10. Бронхиал астма хуружининг 4 асосий сабабини кўрсатинг: 



А. ўткир миокард инфаркти 

Б. психоген омил* 

В. аллерген билан мулоқот* 

Г. жароҳатланиш 

Д. алкогол истеъмол қилиш 

Е. метеорологик омиллар* 

Ж. нафас аъзолари яллиғланиш жараѐнининг қўзиши* 

 

11.  Бронхиал  астмани  ташхислашда  қўлланиладиган  3  асосий  инструментал 



текшириш усулини кўрсатинг: 

А. ФКГ 


Б. ЭКГ 

В. кўкрак қафаси рентгенографияси* 

Г. артериал қонда газлар миқдорини аниқлаш (О

2

, СО



2

)* 


Д. УЗИ 

Е. ташқи нафас фаолиятини текшириш* 

 

12. Бронхиал астмада 3 рентгенологик ўзгаришни кўрсатинг:  



А. ўпка артерияси бўртиб туриши* 

Б. чап бўлмача қулоқчаси катталашиши 

В. тўғри проекцияда юрак митрал конфигурацияда 

Г. юрак бели силлиқлашиши, «томчисимон юрак» 

Д. ўпка майдонлари тиниқлиги ошиши*  

Е. периферик томирлар тўрининг сийраклашиши, илдизлар кенгайиши* 

 

Адабиѐтлар.  

 

  асосий 

1.  Ички касалликлар. Бобожонов С.Н. 2008. 

2.  Ички касалликлар. Комолов И.Н., Куйлиев М.У. Тошкент.1994 

3.  Ички касалликлар. Шарипов У.Б.,  Шодмонов У.И. Тошкент. 2007. 

4.  Внутренние  болезни.  Комаров  Ф.И.,  Кукес  В.Г.,  Сметнев  А.С.  Москва 

1996. 

5.  Внутренние  болезни.  Под  редакцией  Мартынова  А.И.,  Мухина  Н.А., 



Моисеева В.А. Учебник для ВУЗов. Москва, 2005.  

- қўшимча  

1.  Терапия. Аллен Р., Мейрс М.Д. Москва. 1997г. 

2.  Дифференциальная диагностика внутренних болезней. Р.Хелгин., Пер. с 

немецкого, под ред. Тареева, М., Медицина 1993. 


3.  Диагностика  и  лечение  внутренних  болезней.  Руководство  для  врачей  в 

3-х томах. Под общей ред. Косарова Ф.И. М., Медицина 1991. 

4.  сайтлар: www.ТМА.uz.  

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

ТТА даволаш факултети даволаш факултетининг факултет ва госпитал 

терапия, шарқ табобати, тиббий – профилактика факултети ички касалликлар 

кафедраси профессори С.Н.Бобожонов, доцентлар Н.Г. Султонова, 

Д.А.Набиева, Н.А.Ахмедова, ассистент Н.Х. Абдуазизова ва катта ўқитувчи 

А.О. Нурматовнинг “Дори аллергияси” ўқув-услубий қўлланмасига 

ТАҚРИЗ 

 

 



Охирги  йиллар  статистик  маълумотлар  кўрсатишича  дори  аллергияси 

кўпайиб бормоқда. Мазкур ҳолатларда оилавий шифокорларни харбир дори – 

дармонннинг  ўзига  хос  таъсиридан  ташқари  олдиндан  айтиб  бўлмайдиган 

тўсатдан  вужудга  келадиган  ножўя  таъсирларига  эътиборли  бўлиши, 

патологик  жараѐн  мавжуд  бўлганда  клиник  –  объектив,  лаборатор  текширув 

услубларини ўтказиш натижасида олинган маълумотларни тез таҳлил қилиши 

ва ѐрдам чораларини қўллаши катта аҳамиятга эга.  

 

Таклиф  этилаѐтган  “Дори  аллергияси”  ўқув-услубий  қўлланмада  дори 



воситалари  таъсирида  содир  бўладиган  аллергия  мустақил  касаллик 

эканлигини изоҳланиб, унинг ҳаѐтда тарқалиши, олдиндан айтиб бериладиган 

ва  берилмайдиган  реакция  турлари,  патологик  жараѐнни  содир  қилаѐтган 

сабабчи омиллар ва ҳолатнинг ривожланиш механизмлари, клиник кўриниш ва 

унинг  оғирлик  даражаси,  асоратлари,  ташҳиси,  даво  чоралари  ва 


профилактикаси  кенг  ѐритилган.  Қўлланма  охирида  ўзлаштирилган  билимни 

синаш учун тест саволлари ва қўлланилган адабиѐтлар рўйхати келтирилган. 

 

Муаллифлар томонидан таклиф этилган “Дори аллергияси” ўқув - услубий 



қўлланма  ички  касалликлар  ўқув  программаси  асосида  ѐзилган  бўлиб 

Ўзбекистон  Республикаси  Олий  ва  Ўрта  махсус  таълим  вазирлиги  тиббиѐт 

институтларининг  талабалари  учун  дарслик  ўрнида  қўйилган  талабига  тўлиқ 

жавоб беради.  

 

ТТА тиббиѐт педагогика факултетитнинг  



факултет ва госпитал терапия, шарқ  

табобати, стоматология факултетининг  

ички касалликлар кафедраси  

профессори, т.ф.д. 

 

 

 



 

 

 



Н.Н.Насриддинова 

ТТА даволаш факултети даволаш факултетининг факултет ва госпитал 

терапия, шарқ табобати, тиббий – профилактика факултети ички касалликлар 

кафедраси профессори С.Н.Бобожонов, доцентлар Н.Г. Султонова, 

Д.А.Набиева, Н.А.Ахмедова, ассистент Н.Х. Абдуазизова ва катта ўқитувчи 

А.О. Нурматовнинг “Дори аллергияси” ўқув-услубий қўлланмасига 

ТАҚРИЗ 

 

 



Хозирги  даврда  аҳоли  орасида  дори  аллергиясининг    кўп  тарқалишига  ва 

ички  касалликлар  ўқув  дастурида  ушбу  мавзуга  алохида  ўрин  ажратилишига 

қарамай  тиббиѐт  адабиѐтларида  мазкур  касалликларга  эътибор  кам 

берилмоқда,  бори  хам  тарқоқ  холда  ифодаланган,  етарлича  маълумо  йўқ. 

Муаллифлар  кўрсатилган  камчиликларни  бартараф  этиш  мақсадида 

Ўзбекистон  Республикаси  Олий  ва  ўрта  махсус  таълим  вазирлиги  тиббиѐт 

институтларининг  ички  касалликлар  фани  бўйича  талабалар  учун 

тасдиқланган  дастур  асосида  ўзбек  тилида  дори  аллергияси  бўйича  ўқув 

услубий 

қўлланмани 

яратадилар. 

Қўлланмада 

дори 

аллергияси 



касалликларнинг  таърифи,  тарқалиши,  этиологияси,  таснифи,  клиник 

кўриниши, кечиши, асоратлари, ташхис мезонлари, давоси ва профилактикаси 

содда тилда равон ѐзилган. 

Хулоса: “Дори аллергияси” мавзуси ички касалликлар госпитал терапия фани 

дастурига  киритилиши,  хамда  тиббиѐт  ўқув  адабиѐтларида  етарлича 


изоҳланмаслиги  мазкур  ўқув  услубий  қўлланмани  яратишга  дават  этди  ва 

муаллифлар  бу  ўринда  ўз  вазифаларини  адо  этдилар.  Ички  касалликлар 

дастури  асосида  ѐзилган  ушбу  қўлланма  Ўзбекистон  Республикаси  Олий  ва 

Ўрта махсус таълим Вазирлиги талабига тўлиқ жавоб беради.  

 

Тошкент врачлар малакасини 



ошириш институти умумий 

амалиѐт шифокори кафедраси 

мудири, т. ф. д ., профессор    

 

 



 

 

    М.З.Зохидова  



Yüklə 309,36 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin