Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги Тиббий Таълимни Ривожлантириш Маркази



Yüklə 309,36 Kb.
Pdf görüntüsü
səhifə2/3
tarix20.07.2020
ölçüsü309,36 Kb.
#32219
1   2   3
dori allergiyasi


Жигар зарарланиши – 10 фоиз дори аллергиясида учрайди. Шикастланиш 

характерига  қараб  цитологик  (трансаминаза  кўпайиши),  холестатик 

(ҳарорат  кўтарилиши,  сариқлик,  тери  қичишиши)  ва  аралаш  турлари 

тафовут қилинади. Дори холестазида аллергик генез эҳтимолга яқин, чунки 

даволаниш  бошланганидан  бир  неча  кун  ўтгач  сариқлик  ривожланиши 

олдидан  эшакем,  артралгия,  эозинофилия  содир  бўлади.  Дори  холестази 

аксарият  аминазин,  эритромицин,  сулфаниламидлар,  нитрофуранлар, 

антикоагулянтлар  билан  даволанганда  кузатилади.  Дори  таъсирида 

жигарнинг  паренхиматоз  шикастланиши  аллергикка  қараганда  кўпроқ 

токсик  бўлиб,  туберкулостатиклар  (ПАСК,  тубазид,  рифампицин), 

антидепресантлар  –  МАО  ингибиторлари  (ипразид,  ниаламид)  билан 

чақирилади. 



Нафас  аъзолари  зарарланиши.  Бронх  торайиши  (қисқариши)  дори 

аллергиясининг  бир  кўриниши  ҳисобланади,  фермент  препаратлари 

(трипсин) ингаляциясида ва трипсин, панкреатин, питуитрин билан касбий 

боғланишда  вужудга  келади.  Бундан  ташқари  бронх  қисқариши 

анифилактик  шок  (карахт)  нинг  бир  кўриниши  бўлиши  мумкин.  Ўпкада 

эозинофил инфильтратлари ривожланишини ацетилсалицил кислота, интал, 

хлорпропамид,  пенициллин,  сулфаниламидлар,  гипотиазид,  метотрексат, 

нитрофуранлар чақириши мумкин. 



Юрак  қон  томир  системаси  зарарланиши  (аллергик  миокардит, 

перикардит)  30фоиздан  ортиқ  дори  аллергиясига  чалинган  беморларда 

учрайди,  лекин  юрак  шикастланиши  дори  аллергиясида  фақат  5  фоиз 

беморларда ташҳисланади.  



а)  Аллергик  миокардит  –  антибиотиклар  (биринчи  навбатда  пенициллин 

қатори), 

сулфаниламидлар,  пиразолон 

ҳосилалари 

(фенилбутазон, 

анальгин),  В  гуруҳ  витаминлар,  новокаин,  панкреатин  қўлланилганда 

ривожланиши  мумкин.  Аллергик  миокардит  ташҳисини  бир  вақтда 

аллергик  реакцияларнинг  бошқа  кўринишлари  (дерматит,  эозинофилия, 

Квинке  шиши,  геморрагик  васкулит)  мавжудлиги  енгиллаштиради.  Дори 

аллергияси миокардити 3-4 ҳафта ва ундан кўпроқ давом этади, гоҳида узоқ 

вақт субфебрилитет сақланади. 

б)  Аллергик  перикардит  –  бутадион  билан  даволашда,  зардоб  ва 

анатоксин юборилгандан сўнг, ҳамда доривор қизил бўричада ривожланади, 

лекин кам учрайдиган  асорат. Кечиши хавфсиз, глюкокортикоидлар билан 

даволангандажараѐн ривожланиши орқага қайтади. 



Ҳазм  аъзолари  зарарланиши  –  стоматит,  гингивит,  гастрит,  энтерит, 

колит кўринишида 20 фоиз доривор аллергияли беморларда учрайди. 



Бўғим  аппарати  шикастланиши  –  зардоб  касаллигида,  анафилактик 

шокда,  Квинке  шишида  аллергик  артрит  билан  ифодаланади.  Аллергик 

артритлар 

аксарият 

пенициллин 

қаторидаги 

антибиотиклар, 

сулфаниламидлар,  пиразолон  ҳосилалари  қўлланилганда  вужудга  келади. 

Одатда  аллергик  артрит  эритематозли  тошмалар  ѐки  эшакем,  лимфа 

тугунлари катталашиши билан кузатилади. Тизза, болдир - панжа ва билак-

кафт бўғимлар, ҳамда панжа ва товон майда бўғимлари симметрик равишда 

зарарланади. Доривор артритни чақирган воситаларни бартараф қилгандан 

кейин жараѐн ривожланишининг тезда орқага қайтиши характерли. 

Клиник  амалиѐтда  доривор  аллергияда  кузатиладиган  қизил  бўрича, 

Лайелла, Стивенс – Джонс синдромлари қайд қилинади.  

А)  Қизил  бўрича  синдроми  –  гидралазин,  новокаинамид,  дифенин, 

аминазинлар  истеъмолидан  чақирилиши  мумкин.  Дармонсизлик,  иситма, 

артритлар, полисерозитлар  (тери белгилари,  лимфааденопатия,  гепато  –  ва 

спленомегалия 

беқарор, 

буйрак 


зарарланиши 

характерли 

эмас). 

Лаборатория  текширишларида  ЭЧТ  ошиши,  LE  ҳужайра  ва  антинуклеар 



антитаналар пайдо бўлиши аниқланади. Доривор қизил бўрича дори қабул 

қилиниши  тўхтагандан  1-2  ҳафта  ўтгач  йўқолади,  лекин  ўртача  ўткир  ва 

сурункали кечишига ўтиши мумкин. 


Б)  Лайелла  синдроми  (токсик  эпидермал  некролиз)  –  кўпинча 

антибиотиклар,  пролонгирланган  таъсирли  сулфаниламидлар,  пиразолон 

ҳосилалари, барбитуратлар қабулида юзага келади. Препарат юборилгандан 

бир  неча  соат,  баъзан  2-3  ҳафта  ўтгач  кескин  ривожланади.  Лохаслик, 

қалтираш,  бош  оғриши  содир  бўлади,  ҳарорат  кўтарилади.  Тез  орада 

эритематоз характердаги тошмалар вужудга келади ва улар ичида суюқлик 

сақловчи  пуфакчаларга  айланади.  (Николский  симптоми).  Тери  бармоқ 

билан  босилганда  эпидермис  кўчади  ва  унинг  ўрни  (эпидермис  бўлмаган 

соҳа)  II  даражали  куйишни  эслатади.  Шиллиқ  қаватлар  зарарланади, 

конъюктива  гиперемиялашади.  Тезда  гиповолемия,  қон  қуйилиши, 

гипопротеинемия  ривожланади.  Юрак  –  қон  томир  етишмовчилиги 

жадаллашади,  менингоэнцефалит,  гемипарез,  тоник  тортишув  белгилари 

пайдо бўлиши мумкин. Хатарсиз кечишда 6-10 куни гиперемияси ва шиши 

камаяди,  эрозиялар  эпителизациялашади,  (қора  доғлар  қолади),  ҳарорат 

пасаяди.  Лекин  буйрак,  жигар,  ўпка,  юракнинг  тезда  оғир  шикастланиши 

натижасида  кечиши  ўта  ўткир  бўлиши  ҳам  мумкин.  Ўлим  ҳолати  30-50 

фоизга етади. 

В)  Стивенс  -  Жонсон  синдроми  (хатарли  экссудатив  эритема)  – 

пенициллин,  тетрациклин,  сулфаниламидлар  таъсирида  вужудга  келади. 

Совқотиш қўзғатувчи омил ҳисобланади. Жараѐн кўпинча баҳорда ва кузда 

ривожланади. Етакчи клиник кўриниши тери (панжада, товонда, бармоқлар 

орасида хар хил катталикдаги пуфакчалар) ва шиллиқ пардалар (стоматит, 

уретрит,  вагинит,  ринит,  конъюктивит),  ҳамда  нерв  системаси 

зарарланишидир.  Ички  аъзолар  ҳам  шикастланиши  мумкин.  Николский 

симптоми манфий.  



Г)  Гематологик  асоратлар  доривор  аллергиянинг  4  фоизини  ташкил 

қилади  ва  цитопения  (агранулоцитоз,  апластик  ѐки  гемолитик  анемия, 

тромбоцитопеник пурпура) билан ифодаланади. 

Анафилактик  шок  аллергик  реакция  тезкор  турининг  оғир  ифодаланиши 

ҳисобланади.  У  тезда  вужудга  келадиган  томир  тонусининг  сусайиши, 

артерия босимининг пасайиши, коллапс, томир ўтказувчанлигининг ортиши 

ва тўқимага қоннинг суюқ қисмини чиқиши, бронх ва ички аъзолар силлиқ 

мушакларининг  спазмаси  билан  характерланади  ва  юборилгандан  5-10 

дақиқа ўтгач ривожланади. 

Анафилактик  шок  (АШ)  дори  воситаларини  хар  хил  усулда  (ичиш, 

ингаляция,  тери  ичига,  тери  остига,  мушаклар  орасига  ва  вена  ичига) 

юборилгандан  кейин  вужудга  келиши  мумкин.  Аллерген  парентерал, 

айниқса  вена  ичига,  юборилганда  АШ  кўпроқ  ва  эрта  ривожланади. 

Препарат  ректал,  перорал,  тери  устига  қўллангандан  сўнг  1-3  соат  ўтгач 

АШ  ифодаланади.  Аллерген  билан  қанча  тез  боғланиш  бўлса,  шунча  оғир 

кечади ва кўпинча ўлим билан якулланади.. АШ ривожланишининг кўпроқ 

“сабабчиси” 

пенициллин 

ҳисобланади. 

Клиник 

кўринишнинг 



ифодаланишига  нисбатан  3  оғирлик  даражаси  тафовут  қилинади:  енгил, 

ўрта оғир ва оғир. 



1)  Енгил  кечишида  баъзан  продромал  –  касалликнинг  асосий  белгилари 

кўрингунча  давр  кузатилади  (парентерал  юборилганда  5-10  дақиқа, 

перорал қабул қилганда 1 соатгача): дармонсизлик, бош айланиши, бош 

оғриши,  қулоқ  шанғиллаши,  тил  ва  лаб  увишиши,  ҳаво  етишмаслик 

сезгиси,  ўлим  қўрқинчи.  Кўпинча  тери  қичишиши,  уртикар  тошмалар, 

гоҳида  тери  қизариши  пайдо  бўлади.  Квинке  шиши  ҳам  ривожланиши 

мумкин;  бир  қатор  беморларда  бронх  спазмаси  вужудга  келади. 

Беморлар хушни йўқотадилар. Артерия босими кескин пасаяди (60/30  – 

50/0  мм.сим.уст.гача),  пулс  ипсимон,  ўпка  устида  қуруқ  хуштаксимон 

хириллашлар эшитилади. 

2)  Ўрта  оғир  кечишида  бўғилиш,  кўпинча  тоник  ва  клоник  тортишув 

(судороги),  ѐпишқоқ  совуқ  тер,  тери  қавати  рангпар,  лаб  кўкимтир,  кўз 

қорачиғи  кенгайган,  артерия  босими  аниқланмайди.  Қоннинг 

фибринолитик  системасининг  фаоллашуви  ва  семиз  ҳужайралардан 

гепарин  ажралиши  натижасида  бурун  қонаши,  меъда  ичакдан  ва 

бачадондан қон кетиши ривожланади. 

3)  Оғир  кечишида  бемор  тезда  ҳушини  йўқотади  (гоҳида  тўсатдан  ўлим 

содир бўлади). Кўришда тери рангпар, юз ва лаб кўкимтир, акрацианоз, 

тери  қавати  нам.  Кўз  қорачўғи  кенгайган,  клоник  ва  тоник  тортишув, 

хамда  хуштаксимон  нафас  аниқланади;  юрак  товушлари  эшитилмайди, 

артерия босими ва пулс аниқланмайди. 

Анафилактик  шокни  даволашни  тезда  бошлаш  керак  –  асфиксияни 

бартараф  қилишга,  гемодинамикани  нормаллаштиришга,  силлиқ  мушакли 

органлар 

спазмасини 

йўқотишга, 

қон-томир 

ўтказувчанлигини 

камайтиришга, аъзолар фаолиятини тиклашга қаратилиши керак. 



Дори аллергияси ташҳиси. 

Дори  аллергиясининг  нозологик  ва  этиологик  ташҳиси  бемор  бир  қанча 

дори  воситаларининг  қабул  қилган  типик  ҳолатларда  ортиқча 

қийинчиликни  туғдиради.  Ташҳисий  хато  миқдори  30  фоизга  етади,  бу 

ҳолат  дори  аллергияси  клиник  кўриншининг  полиморфизми,  анамнезни 

нотўғри баҳолаш, лаборатория ва клиника маълумотларини таҳлил қилишда 

хато  қўйиш  билан  боғлиқ  Қуйидаги  белгилар  ташҳис  мезонлари  сифатида 

хизмат қилади: 

1)  дори қабули билан клиник белгиларнинг аниқ боғланишини белгилаш; 

2)  дори қабулини тўхтатгач симптомларнинг енгиллашиши  ѐки йўқолиши; 

3)  аллергияга мойиллик анамнези; 

4)  илгари дорини яхши ўзлаштирилиши; 

5)  ножўя  таъсирининг  бошқа  турларини  (токсик,  фармакологик)  инкор 

этиш; 


6)  сенсибилизация давринингг мавжудлиги (7 кундан ортиқ); 

7)  клиник симптомларнинг аллергия белгилари билан ўхшашлиги; 

8)  аллергик ва иммунологик тестларнинг мусбатлиги. 

Аллергологик  анамнез.  Доривор  аллергик  анамнезни  йиғишда  алоҳида 

эътибор  дориларни  кўтараолишга  ва  уларга  сенсибилизациянинг  мумкин 



қадар  манбаъларини  аниқлашга  қаратилади.  Шунинг  учун  одатдаги 

аллергик анамнезга қўшимча тарзда қуйидагиларни аниқлаш лозим. 

а)  Наслий  мойиллик:  қариндош  уруғларда  аллергик  касалликларнинг 

мавжудлиги (бронх астмаси, эшакем, поллиноз, дерматитлар ва б.) 

б) Бемор илгари қандайдир дори воситалари билан даволанганлиги, уларга 

реакциялар бўлганми ва бўлган бўлса улар қандай ифодаланган. 

в) Дори воситалари билан касбий боғланиш борми; уларга аллергик реакция 

вужудга  келганми;  улар  хизмат  доирасида  қўзийдими  ва  шундан  сўнг 

камаядими. 

г)  Бошқа  турдаги  аллергиялар  билан  боғланиш  борми:  овқат  аллергияси 

мавжудлиги;  қўшимча  овқат  (татразина)  ва  ичимликларни  ўзлаштириш 

қандай; кимѐ, рўзғор ѐки касб аллергиялари борми; полиноз, астма ва бошқа 

аллергик касалликлар борми. 

д) Бемор томонидан олдин ўтказилган аллергик касалликлар (шок, тошма ва 

овқатга, дорига, зардобга, вакцинага ва бошқаларга, қандай ва қачон). 

 

Давоси     



 

Дори  аллергиясида  патологик  жараѐн  ривожланишини  юзага  келтирган 

препаратлар  қабулини  тўхтатиш  керак.  Агар  аллергия  ривожланиши  бир 

қанча  воситалар  мавқуида  бўлса,  баъзан  уларнинг  ҳаммасини  бартараф 

қилиниши  лозим.  Дори  аллергияси  беморларда  кўпинча  таом  аллергияси 

бўлади.  Шунинг  учун  уларга  гипоаллергенли  пархез  (карбонсувлар 

чегараланади,  шўр,  нордон,  аччиқ,  ширин  масаллуқлар,  зираворлар 

чекланади).  Овқат  аллергияси  мавжудлигида  элиминацион  пархез  (кўп 

миқдорда сув ва чой) тавсия қилинади. 

 

Оғир  бўлмаган  аллергик  реакцияларда  препарат  қабулини  тўхтатиш 



кифоя, шундан сўнг патологик жараѐн ривожланиши тезда орқага қайтади. 

Эшакем,  ангионевротик  шишлар  кўринишидаги  аллергия  антигистамин 

воситаларни  (димедрол,  пиполфен,  супрастин,  тавегил,  кларитин, 

аналлергин,  эролин)  тадбиқ  қилгандан  сўнг  йўқолади.  Агар  тадбиқ 

қилинган  воситалар  таъсирида  аллергия  йўқолмаса,  глюкокортикоидларни 

парентерал 

усулда 

юбориш 


тавсия 

этилади. 

Давога 

қўшимча 


дезинтоксикация 

(инфузион 

терапия, 

плазмофарез, 

гемосорбция) 

гемодинамикани,  кислота  –  ишқор  мувозанатини,  электролит  балансини 

тиклаш қўшилади. 

 

Профилактикаси 

1.  Бир вақтда бир қанча дори воситаларини тавсия қилмаслик. 

2.  Тўлиқ  фармакотерапевтик  анамнез  оптимал  дорини  танлашда  ва  хар 

томонлама реакциянинг олдини олишда зарур. 

3.  Дориларни  парентерал  юборишга  нисбатан  перорал  қабул  қилиш 

афзалроқ, чунки ножўя реакцияларни кам чақиради. 

4.  Яқинда сотувда пайдо бўлган дориларни тавсия қилишликда алоҳида 

эътибор 

талаб 


қилинади, 

чунки 


дасталбки 

текширишлар 



ўтқазилишида  аллергик  реакциялар  аниқланишига  унча  ишониб 

бўлмайди. 



 

Машғулотда қўлланиладиган янги пeдагогик тeхнологиялар: 

«Ким тeз, ким кўп» услуби бўйича саволлар 

 

№ 

САВОЛЛАР 

ЖАВОБЛАР 

Идиосинкразия нима?  



Айрим фeрмeнтларнинг йўқлиги ѐки камлиги 

туфайли индивидуал номуттаносиблик 

Идиосинкразия бу 



аллeргик рeакциями? 

Йўқ 


Дори касаллигининг энг 

кўп сабабчиси бўлган 

дори гурухи нима? 

Антибиотиклар 

Полипрагмазия нима? 



Бир вақтнинг ўзида кўп дори қабул қилиш 

Аллeргик рeакциянинг 



нeчта патогeнeтик 

босқичи бор? 

3 та 



Аллeргик рeакциянинг 



1- патогeнeтик босқичи 

қандай номланади? 

Иммунологик 

Аллeргик рeакциянинг 



2- патогeнeтик босқичи 

қандай номланади? 



Патохимик 

Аллeргик рeакциянинг 



3-патогeнeтик босқичи 

қандай номланади?  

Патофизиологик 

Аллeргик рeакциянинг 



нeчта типи бор? 

2 та 


10 

Аллeргик рeакция 1-

типи қандай номланади? 

Сeкинлашмаган (Нeмeдлeнный) 

11 

Аллeргик рeакция 2-



типи қандай номланади 

Сeкинлашган (Замeдлeнный) 

12 

Анафилактик шокнинг 



нeчта оғирлик даражаси 

бор? 


3 та 

13 


Анафилактик шокнинг 

1-оғирлик даражаси 

қандай номланади? 

Eнгил 


14 

Анафилактик шокнинг 

2-оғирлик даражаси 

қандай номланади? 

Ўрта оғир  

15 


Анафилактик шокнинг 

3-оғирлик даражаси 

Оғир 


қандай номланади? 

16 


Элиминацион синама 

нима? 


Барча дори воситаларини тўхтатиш туфайли 

организмдан чиқариб юбориш 

17 

Тeри синамаси қандай 



ўтказилади? 

Тeрига чорак дозада дори томизиб  ма’лум вақт 

давомида аллeргик рeакция  бўлиши 

кузатилади  

18 

Скорификацион синама 



қандай ўтказилади? 

Скорификатор билан тeрини кeсиб чорак 

дозадаги дори томизилиб ма’лум вақт 

давомида аллeргик рeакция  бўлиши 

кузатилади  

19 


Аппликацион синама 

қандайўтказилади? 

Тeрига чорак дозадаги дори воситаси 

ѐпиштириб қўйилиб ма’лум вақт давомида 

аллeргик рeакция  бўлиши кузатилади 

20 


Тил ости синамаси 

қандай ўтказилади? 

Тил тагига чорак дозадаги дори воситаси 

томизилиб ма’лум вақт давомида аллeргик 

рeакция  бўлиши кузатилади 

21 


Пeрорал синама қандай 

ўтказилади? 

Чорак дозадаги дори воситаси бeморга 

ичирилиб ма’лум вақт давомида аллeргик 

рeакция  бўлиши кузатилади 

22 


Парeнтeрал синама 

қандай ўтказилади? 

Чорак дозадаги дори воситаси ин’eкция 

қилиниб ма’лум вақт давомида аллeргик 

рeакция  бўлиши кузатилади 

23 


Лаeл синдроми 1-

босқичи қандай 

номланади? 

Эритeматоз 

24 

Лаeл синдроми 2-



босқичи қандай 

номланади? 

Буллeз 

25 


Лаeл синдроми 3-

босқичи қандай 

номланади? 

Дeскваматоз 

26 

Пeнициллиндан 



анафилактик шокда 

антидот ҳисобланган 

восита нима? 

Пeнициллиназа 

27 

Дигиталис 



интоксикациясида ЭКГ 

бeлги нима? 

Бигимeния типидаги экстрасистолия 

28 


Бигимeния типидаги 

экстрасистолоия қайси 

доридан заҳарланиш 

туфайли йузага кeлади? 

Дигиталис интоксикацияси 

29 


Морфиннинг антидоти 

нима? 


Налорфин 

Амалий кўникмалар  

 

1. БЕМОРЛАРНИ СЎРАБ СУРИШТИРИШ ВА КУРИКДАН ЎТКАЗИШ 

Максади: Ташхис учун керакли маълумотларни йигиш; 

- Бошка ахборот манбаларини аниклаш (кариндошлари, бошка шифокорлар 

в ах.к.) 

- беморнинг ишончини козониб, мулокотга киришиш; 

- беморнинг шахсияти ва касалликка муносабатини аниклаш (касалликнинг 

ички манзараси); 

- беморнинг хуши, рухий холати, умумий куриниши, тери копламларини 

бахолаш. 



Курсатмалар: Сураб-суриштириш хушида булган хамма беморлар учун, 

курик хамма беморлар учун. 



Жихозланиши: яхши ѐритилган палата, шифокор хонаси. 

Бажариладиган этаплар (погоналар): 

№ 

Тадбирлар 



Бажара 

олмади 


Тулик 

бажарди 


Паспорт маълумотларни йиғиш  





Шикоятлари (асосий ва ѐндош) 

15 



Касаллик анамнезини йиғиш 

20 


Хаѐт анамнезини йиғиш 

15 


Эпидемиологик анамнез 





Аллергик анамнез 



Беморнинг ҳолати 





 Тана тузилиши 



Умумий курик 



10 



Касаллик мезонларини аниқлаш  

20 



 

Жаъми 


100 


2.  ҚИЁСИЙ ТАШХИС ЎТКАЗИШ ВА ЯКУНИЙ ТАШХИСНИ 

АСОСЛАШ

Максади: Касалликни қиѐсий ташхислаш ва якуний ташхисни қўйиш 

№ 

Тадбирлар 



Бажара 

олмади 


Тулик 

бажарди 


Клиник  симптомлари  ўхшаш  бўлган 

касалликларни санаб чиқиш 

25 



Асосий 


клиник 

синдромларнинг 

киѐсий ташхисини ўтказиш 

35 



Беморнинг  шикоятлари,  анамнези, 

объектив 

маълумотлар, 

лаборатор-

инструментал  текширувлар  натижалари 

ва  киѐсий  ташхис  асосида  якуний 

ташхис қўйиш 

40 


 

Жаъми 


100 


 

3. КАСАЛЛИККА МОС ПАРХЕЗ ВА РЕЖАЛИ ДАВО ТАЙИНЛАШ 

Максади: Касалликни даволаш ѐки ремиссиясига эришиш 

Курсатмалар: хамма беморлар учун 

Жихозланиши: шифохона 

Бажариладиган этаплар (погоналар): 

№ 

Тадбирлар 



Бажара 

олмади 


Тулик 

бажарди 


1.  Певзнер буйича пархез столларининг тавсифи 

20 



2.  Ташхисга  мос  равишда  пархез  столларини  тугри 

танлай олиш. 

20 


3.  Пархезнинг тулаконлилигини бахолай олиш 

20 



4.  Ташхисга,  касалликнинг  огирлик  даражасига  ва 

боскичига  мос  равишда  асосий  (базис)  ва 

симптоматик даво тайинлаш 

20 



5.  Профилактика чора-тадбирларини тайинлаш 

20 



 

Жаъми 


100 


 

 

Ўрганилган билимларни синаш учун саволлар. 

1.  Дори аллергиясининг турларини айтинг. 

2.  Дори аллергиясини вужудга келтирувчи сабабларни изохланг. 

3.  Дорининг ножуя таъсир механизмларини ифодаланг. 

4.  Аллергик реакциялар гурухуини изохланг. 

5.  Дори аллергиясининг клиник кўринишини тарифланг. 

6.  Дори аллергияси асоратларини кўрсатинг. 

7.  Дори аллергияси кечишини айтинг. 

8.  Дори аллергияси ташхисини ифодаланг. 

9.  Дори аллергиясининг давоси ва профилактикасини изохланг. 

 

Амалий ўқув ва ўрганишлар руйхати. 

1.  Дори  аллергияси  анамнезини  йиға  билиши  ва  тадқиқот  усулларида 

қўллаш. 

2.  Бирламчи  тахминий  ташхисини  қўябилиш  ва  текшириш  режасини 

тузиш. 

3.  Текшириш усулларига баҳо берабилиш. 



4.  Қиѐсий ташхисни ўтказабилиш ва якуний ташхисни асослаш. 

5.  Даволашни кўрсата билиш, доривор реакция зўрайишининг олини олиш 

чорларини аниқлаш. 

6.  Ўтилган мавзу буйича масалалар ва тестлар тайѐрлаш. 

 


 

Ўқув материаллари ўзлаштирилганлигини синаш учун масалалар. 

 

Масала – 1 

 

Бемор  А.  37  ѐш  клиникага  хушсиз  холатда  келтирилди,  қариндошларнинг 

сўзига қараганда бемор стрептомицин инъекциясини 500 минг бирлик мушак 

орасига  олган,  стрептомицин  биринчи  инъекциясидан  кейин  у  қулоқларнинг 

кучли шанғиллаши, кўнгил айниш, холсизлик, қориндаги оғриқлар, юрак уриб 

кетиши,  юзнинг  қизариши,  лаблар  ва  қовоқларнинг  шишини  сезган.  Шундан 

кейин  беморда  хуштаксимон  йўтал,  нафаснинг  қийинлиги,  терининг 

қичишиши  ва  ачишиши,  юз,  бўйин,  кўкрак,  қорин  териларида  пуфакчалар 

пайдо бўлган. 

 

I.Тахминий ташхисингиз: 



А. стрептомициндан анафилактик шок * 

Б.  Зардоб касаллиги, оғир шакли 

В. Экзема 

Г.  Секинлашган аллергик реакция 

Д. Эшакеми 

 

II.Даволаш усули: 



А. 0,1%  -0,5  адреналин  эритмаси  тери  остига,  гидрокортизон  125  мг  мушак 

орасига* 

Б.  Юрак гликозидлари 

В. Аллергенларни тери ичига юбориш 

Г.  2 мл кордиамин тери остига 


Yüklə 309,36 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin