Кириш................................................................................................................ Иссиқлик алмашиниш қурилмалари тўғрисида тушинча ва уларни турлари.... Асосий технологик жараён тавсифи.................................................................. Ҳисоблаш бўлими............................................................................................. Ҳулоса................................................................................................................. Фойдаланилган адабиётлар.............................................................................. Кириш Ватанимизда нефт ва газни қайта ишлаш сахосида малакали мўтахассислар тайёрлашда “Асосий технологик жараён ва қурилмалар” фани нефт нефт-газ маҳсулотларини ишлаб чиқариш, нефт ва газни қайта ишлашда асосий технологиялар, жараёнлар ва қурилмаларни кетма кетлигини, мураккаб жараёнларни ва жиҳозларни ўргатишдир. Нефт-газ саноатида ишлатиладиган ускуна ва жиҳозларнинг таснифи, уларнинг тузилиши ва ҳисоблаш усуллари, фан тарихи ва ривожланишнинг ислоҳотлар натижалари ва худудий муаммоларнинг нефт-газ соҳасида ишлатиладиган ускуна ва жиҳозлар истиқболига таъсири масалаларини ўргатишдир.
Бу фанда талабаларга ихтисослик фанларини чуқур ўзлаштириш, қандай йўл билан ишлаб чиқариш интенсивлигини ошириш ва технологик қурилмалардан унумли фойдаланиш мумкинлигини ўргатади.
Курс лойиҳамда келтирилган жараёнлар назарий асослари, уларни ҳисоблаш усуллари ва самарадор қурилмалар билан жиҳозлаш принциплари ушбу курс лойиҳа асосини ташқил этади.
Охирги ўн йил ичида кимёвий технология, нефт газни қайта ишлаш саноатларда кескин ўзгаришлар рўй бериб, янги технологиялар амалда қўлланиб, ривожланиш бошланди. Бундай ўзгаришлар Нефт-газни қайта ишлаш жиҳозлари, ускуналари ва лойиҳалаш фанини янада юқори даражага кўтарилишига сабабчи бўлди. Ушбу фаннинг бундай юқори савияга кўтарилишига ҳисоблаш техникасининг гуркираб ривожланиши ҳам ўз хиссасини қўшди, чунки у жараён ва қурилмаларни ўрганиш, моделлаштириш ва ҳисоблаш ишларини мисли кўрилмаган имкониятларини яратди.
Ҳар бир жараённи ўрганишда унинг статикаси ва кинетикасига, яъни ўрганилаётган системанинг мувозанат нисбатлари ва жараён механизмига алоҳида эътибор бериш зарур.
Ҳозирги кун фанининг аниқловчи ва тавсифловчи белгиларидан бири бу саноат ва техниканинг фан билан узвий боғланишининг чуқурлашиши ва кенгайишидир. Дунёнинг кўпчилик таниқли олимлари фан ва унинг амалиётда қолланиши бир бутун ва узвий боғлиқ эканлигини таъкидлашган.
Курс лойиҳам кириш, ҳом-ашё тавсифи, асосий технологик жараён тавсифи, мавзу бўйича ҳисоблаш бўлими, ҳулоса ва фойдаланилган адабиётлар бўлимларидан иборат.