Ўзбекистон республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ташкент давлат аграр университети



Yüklə 188,49 Kb.
Pdf görüntüsü
tarix30.01.2020
ölçüsü188,49 Kb.
#30346
kompyuterlarda axborotlarning korinishi axborotlarni kodlash axborotlarning grafik va holatida saqlash


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ 

ВАЗИРЛИГИ 

 

ТАШКЕНТ ДАВЛАТ АГРАР УНИВЕРСИТЕТИ 

 

«ИҚТИСОДИЙ НАЗАРИЯ ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ 

АСОСЛАРИ» КАФЕДРАСИ 

«ИНФОРМАТИКА ВА АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ» 

ФАНИДАН 

КУРС ИШИ 

 

 

МАВЗУ:  КОМПЬЮТЕРЛАРДА АХБОРОТЛАРНИНГ КЎРИНИШИ, 

АХБОРОТЛАРНИ КОДЛАШ, АХБОРОТЛАРНИНГ ГРАФИК ВА МАТН 

ХОЛАТИДА САҚЛАШ. 

 

 

 

 

 

 

Бажарди:                                       1-51 гуруҳ талабаси 

ЗУФАРОВ ШАХЗОД

 

 



 

 

 

 

 

 

Тошкент– 2015 

 


КОМПЬЮТЕРЛАРДА АХБОРОТЛАРНИНГ КЎРИНИШИ, 

АХБОРОТЛАРНИ КОДЛАШ, АХБОРОТЛАРНИНГ ГРАФИК ВА МАТН 

ХОЛАТИДА САҚЛАШ. 

Режа: 

1.Ахборот хақида тушунча 

2. Ахборотларни кодлаш, уларнинг график ва матн холатида сақлаш. 

3. Тўғри, тескари  ва қўшимча кодлар.  

 

1. Ахборот хақида тушунча 

Ахборот ҳақида аниқ бир тариф йўқ. Лекин унга қуйидагича тариф бериш 

мумкин: бизни ўраб турган дунё, табиат ва жамиятдаги воқеалар, ходисалар 

ва жараёнлар ҳақидаги хабарларнинг тўплами ахборотдир. 

"Ахборот"  (информация)  сўзи  лотинча  сўздан  олинган  бўлиб  бирон-бир 

воқеа, ҳодиса, факт ёки фаолият ҳақида хабар қилиш маъносини билдиради. 

Ахборот тушунчаси реал воқеъликнинг амалий ҳолатини тўла мазмунда акс 

эттиришдан иборатдир. 

Ахборот  атроф-муҳит  объектлари  ва  ҳодисалари,  уларнинг  ўлчамлари, 

хосиятлари  ва  ҳолатлари  тўғрисидаги  маълумотлардир.  Кенг  маънода 

ахборот  инсонлар  ўртасида  маълумотлар    айирбошлаш,  одамлар  ва  

қурилмалар    ўртасида    сигналлар    айирбошлашни  ифода  этадиган 

умуммиллий тушунчадир. 

     Маълумотларга  у  ёки  бу  сабабларга  кўра  фойдаланилмайдиган,  балки 

фақат  сақланадиган  белгилар  ёки  ёзиб  олинган  кузатувлар  сифатида  қараш 

мумкин.  Агар  бу  маълумотлардан  бирор  нарса  тўғрисидаги  мавҳумликни 

камайтириш  учун  фойдаланиш  имконияти  тўғилса,  маълумотлар  ахборотга 

айланади.  Шунинг  учун  ахборотни  фойдаланиладиган  маълумотлар,  деб 

атаса ҳам бўлади. 

     Иқтисодий  ахборот  -  ахборотнинг  энг  муҳим  турларидан  бири 

ҳисобланади.  Иқтисодий  ахборот  ишлаб  чиқариш  жараёнлари,    моддий 


захиралар,  бозорлар,  банк  ва  молия  муассасалари  фаолияти  билан  тўғридан 

тўғри боғлиқдир. 

Ахборот  -  халқ  хўжалигининг  барча  тармоқлари  истеъмол  этувчи 

захира бўлиб, энергетика ёки фойдали қазилмалар захиралари каби аҳамиятга 

эга.  Жамият  ривожлангани  сари  иқтисодиёт,  фан,  техника,  технология, 

маданият,  санъат,  тиббиёт  кабиларнинг  турли  масалалари  ҳақидаги  мавжуд 

маълумотлар,  ахборот  захираларидан  фойдаланишни  ташкил  этиш 

интеллектуал ва иктисодий ҳаётга тобора кўпроқ таъсир кўрсатмоқда. 

Ахборот  -  фан  ва  техника  ривожланиши  натижалари  ҳақидаги  фан-

техника  маълумотлари,  билимлари  йиғиндисидир.  Бошқача  айтганда, 

ахборот,  мазкур  талқинга  биноан,  фан-техника  фаолияти  ахборот  хизмати 

тизимининг маълумоти ва “хом-ашё”сидир.  

Ахборот  -  ахборот  хизмати  тизимларида  фан-техника  фаолияти  ва 

турли  соҳаларда  кадрлар  тайёрлашни  шакллантирувчи  маҳсулотлар 

йиғиндисидир, яъни ахборот захираларини ишлаб чиқариш ва истеъмол этиш 

фақат жамиятнинг интеллектуал ҳаёти билан чекланади. 

Кўриниб  турибдики,  бу  талқинлардан  биринчиси  энг  тўлиқ,  ахборот 

жараёнлари  кўп  қирралигини  қамраб  олувчи  тушунчани  бермоқда.  Чиндан 

ҳам,  ахборот  жамият  ва  инсон  фаолиятининг  барча  соҳаларига  кириб 

бормоқда. 

Ахборот  технологиялари,  айниқса  телекоммуникацияларнинг  барча 

турлари  ахборот  саноатини  энг  муҳим  таркибий  қисмларидир.  Замонавий 

ахборот технологияси компьютер техникаси ва алоқа воситалари соҳасидаги 

ютуқларига таянади.  



2. Ахборотларни кодлаш, уларнинг график ва матн холатида сақлаш. 

Компьютер  факат  сонли  кўринишда  ифодаланган  ахборотни  кайта 

ишлай  олади,  шунинг  учун  компьютерларда  кайта  ишлатадиган  хар  кандай 

ахборот сонли кўринишда тасвирлаши мумкин. Харфлар, рақамлар, белгилар 

билан сонли орасида ўрнатиладиган мослик белгиларни кодлаш дейилади.  

Ҳисоблаш  техникасида  купинча  ахборотни  сигналлар  кетма-кетлиги 



ёрдамида  кодлашнинг  икки  усулидан  фойдаланади:  магнитланган  ёки 

магнитланмаган,  юкори  ва  паст  кучланишли.    Бир  холатни  0  рақами  билан 

иккинчисини  1  рақами  билан  белгилаш  кабул  килинган.  Бундай  кодлаш 

иккилик  кодлаш  дейилади.    Компьютерда  барча  сонлар  0  ва  1  рақамлари 

ёрдамида  тасвирланади.  Компьютерлар  иккили  саноқ  тизимида  ишлайди, 

чунки  компьютернингэлемент  базалари  иккита  тургун  холатга  эга.    0  ва1 

рақамлар  битлар  дейилади.  binary  digit  -  иккили  рақам  деган  маъносини 

англатади.Саккизта 0 ва1 рақамлар кетма-кетлиги байт дейилади. 1 байт = 8 

бит. Хар бир байт бу битта белгининг кодидир.  

Масалан:  И  харфига  11101001,  Л  харфига  11101100,  К  харфига 

11101011,  Д  харфига  11100100,  М  харфига  11101101  ва  х.к.  кодлари  мос 

келади. 


Масалан, “ИЛМ” сузи 24 битдан иборат куйидаги кетма-кетлик билан 

кодланади:  111010011110110011101101,  чунки  «Информатика  ва  ахборот 

технологияси» деган маълумотнинг ахборот хажми 37 байтга тенг, чунки бу 

маълумот 37 та белгини ифодалайди. В= 37 байт, В=37 байт*8 бит =296 бит. 

Маълумотнинг  ахборот  хажми  улчов  бирликлари.  Бит  ва  байтга  нисбатан 

каттароклари мавжуд: 

1 килобайт =1Кбайт=2

10

 байт =1024 байт  



1 мегабайт =1Мбайт=2

20

 байт =1048376 байт(бир миллион қирқ саккиз 



минг беш юз етмиш олти) 

1 Гигабайт =1Гбайт = 2

30

байт =1 млр байт 



1 Терабайт =1Тбайт = 2

40

 байт 



Шахсий  компьютерлар  турли  магнитли  дискеталар  билан  ишлайдиган 

махсус  курилмаларга  эга.  Фойдаланувчи  шу  дакикада  ишлаб  турган  диск 

жорий  диск  (хотира)  дейилади.  Доимий  хотира  –  маълумотлар  доимий 

сакланадиган махсус курилма. Доимий хотира (ёки қаттиқ диск) хажми билан 

улчанади. Компьютердан фойдаланувчи винчнстерни асосан уч параметрига 

караб аниклаб олади, булар: сиғим, тезлик, интерфейс.  

Винчестер  сиғимини  –  қаттиқ  дискка  жойлаштириш  мумкин  булган 


маълумот  микдори  белгилайди.  Энг  биринчи  IBM  PC  компьютерларида 

қаттиқ диск сиғими 5 Мбайт булган бўлса, хозир қуйидаги хажмдаги қаттиқ 

дисклар ишлаб чиқарилмокда: 6 Гбайт, 10 Гбайт, 20 Гбайт, 40 Гб, 80 Гб, 160 

Гб, 250 Гб, 500 Гб. Компьютернинг имкониятлари бевосита унга ўрнатилган 

жорий  хотирага  боғлиқ.  Агар  компьютер  жорий  хотира  32  Мбайт  ва  ундан 

ортиқ  бўлса,  локал  тармокларида  (Internet  электрон  почта  E-  mail)  ишлаш 

имконини беради.  

Кўпчилик  компьютерларда  жорий  хотирага  мурожаат  ўта  мажбурлаш 

учун  жорий  хотираси  КЭШ-хотира  ўрнатилади.  Кўп  ишлатиладиган 

маълумотлар  КЭШ  хотирада  ёзилади,  шунинг  учун  компьютер  зарурий 

маълумотларни  дастлаб  КЭШ  хотирадан  кидиради,  сунгра  жорий  хотирага 

мурожаат  килади.  IBM  PC  компьютерида  хотиранинг  BIOS(диомий  хотира 

Besic  input-output  system), СMOS (ярим  доимий  хотира)  турлари  мавжуд. Бу 

хотиралар  компьютер  курилмаларини  текширувчи  дастурлар  операцион 

тизимни  юкловчи  ва  компьютер  курилмаларига  хизмат  курсатадиган 

функцияларини бажарувчи дастурлар саклайди.  

Кенг  тарқалган  дискеталар  3,5  ёки  5,25  дюймли  хажмда  бўлиб,  уч 

дюймлик  ва  беш  дюймли  дискеталар  деб  аталади.  3,5  дюймли  дисклар  1,44 

Мбайт  хамжли,  5,25  дюймли  360  Кбайт-1,2  Мбайт  хажмли  маълумот  ёзиш 

мумкин.  Дискетани  биринчи  маротаба  ишлатишдан  олдин  уни  форматлаш 

керак.  Бу  махсус  дастурларда,  яъни  DOS  FORMAT  дастури  ёрдамида 

бажарилади.  Компакт  дикс  хажмли  640  Мбайтгача  бўлиб,  унга 

маълумотларлар  олдиндан  ёзилган  булади.  CD-ROM  (Сompact  Disk  Read 

Only Memory) – асосан компакт дисклардан укиш учун ишлатилади CD-RW 

(Сompact Disk Read Writeble) – асосан компакт дискларга ёзиш ва укиш учун 

ишлатилади. 



3. Тўғри ва тескари кодлар       

ЭҲМда  бошланғич  маълумотлар  ва  қониқарсиз  сонларни  белгисини 

ЭҲМнинг  разряд  сеткасида  сон  белгисини  тасвирлаш  учун  катта  разрядли 


сондан  олдин  қўшимча  белгили  разряд  киритилади.  Унда  мусбат  сонни 

кўрсатиш  учун  э  яъни  0  манфий  сонни  кўрсатиш  учун  1  қийматлар 

киритилади.  ЭҲМда  сонларни  кодлаштиришда  махсус;  тўғри,  тескари  ва 

қўшимча кодлардан фойдаланилади.  

      Тўғри  код.  Иккилик  X  сонни  тўғри  кодда  [х  пр  ]  уни  абсалют 

кодлаштирилган  сойига  асосан  тасвирланади.Умуман  олганда  иккилик 

дробланган X сонини тўғри кодга ўтказиш формуласи қуйидагича бўлади:  

агар X > О [Хпр] = { 1+Х, агар X <0  

      Мусбат  X  соннинг  тўғри  коди  [Х  пр  ]  кодлаштирилган  ҳолда  шу 

соннинг ёзувига турлича мос келади: агар Х=+0 , Х1Х2......Хпр, унда [Х]пр= 

0 , Х1Х2.......Х m  

      Манфий  X  c  онинг  тўғри  коди  [Х]пр  кодлаштирилган  холатда 

қуйидагича  ёзилади:  агар  Х=-О.Х1Х  2  ...Х  m  ,  унда  [Х]пр=1„Х1Х  2  ..Х  m  , 

бўлади.  

1 Мисол: Х=+0.11010 ва Х=-0.01010 сонларни тўғри кодда кўрсатинг.  

[Х]пр=0.11010: [Х]пр=1.01010  

      Шуни  айтиб  ўтиш  керакки  тўғри  кодда  0  сони  бир  хил  эмас,  яъни 

учлик тенгликда 0=+0=-0, , [+0]пр=0.00.....00:   [-0]пр=1.00.....00 бўлади.  

      Шундай  қилиб  тўғри  кодда  0  қиймати  иккита  ҳолатда,  мусбат  ва 

манфий  ноллар  деб  аталади.  Тўғри  код  асосан  ЭҲМда  мусбат  ва  манфий 

сонларни хотирада сақловчи мосламаларда сақлаш учун фойдаланилади.  

      Тескари  код.  X  сонларининг  тескари  коди  [Х]тес.  сифатида 

белгиланади.  Мусбат  сонларни  тескари  коди  унинг  тўғри  коди  билан  бир 

хил:  агар  Х>0  бўлса,  унда  [Х]тес=[Х]туг=Х.  Манфий  сонни  теекари  коди 

қуйидагича шаклланади:  


1) Белгили разрядда бир ёзилади;  

2)  Сонли  разрядда  бирлар  ноллар  билан,  ноллар  эса  бирлар  билан 

алмаштирилади.  

      Шундай  қилиб  мусбат  X  сонининг  тескари  коди  Х=+ОД0110[Х] 

тес.=0.101  Юга  тенг,  манфий  сон  Х=-0.01001  [Х]  тес.=1.10110га  тенг 

бўлади.  Шундан  келиб  чиқадики,  иккилик  X  сонларининг  тескари  кодга 

айлантириш формуласи қуйидаги кўринишга эга бўлади;  

агар X > О [Х] тес = { 2-2 - m +Х, агар X <0  

Тескари 

кодда 


мусбат 

ва 


манфий 

кодлар 


бор: 

[+0]тес.=[+0.00.....0]тес.=0.00.....0;  

[-0]тес= [-0.00.....0]тес=10.00...0-0.00....01=1.111....11.  

      ЭҲМда  махсус  кодлар  (тескари  ва  қўшимча)  қўшиш  жараёнини 

айириш  жараёнига  алмангтариб  беради.  Бу  эса  бизга  қўшиш  жараёнилари 

ҳакида маълумотдар беради.  

2-Мисол Х=+0.101 ва У=-0.001 сонлари тескари кодда қўшилсин.  

[Х]тес.= 0.101 + [Х]тес.= 1.110     10.011.  

      Бунда жараён қиймати мусбат, чунки белгили разрядда 0 турибди. 

Қўшимча кодда қўшиш жараёнида белгили разряддан чиқиб кетган кўчириш 

бирлиги чиқариб ташланади ва кичик сонлар разрядига қўшилмайди.  

 Қўшимча код .  

Қўшимча кодда мусбат сонли унинг тўғри кодига мос келади, яъни [Х] 

қўш. [Х]пр=Х. Манфий иккилик сонлар коди қуйидагича бўлади:  

1) Белгили разрядда бир қўйилсин.  



2)Барча  сонли  разрядларда  бирларни  ноллар  билан,  нолларни  бирлар 

билан алмаштирилсин  

3) кичик сонли разрядларга бир қўшилсин. 

Мусбат  соннинг  Х=+0.10010  қўшимча  коди  [Х]қўш.=0.10010  га  тенг; 

манфий сон Х=-0.0110 нинг қўшимча коди  

[Х]қўш.= 1.1001+0.0001=1.1010' ёки    



Х=- 0.11001[Х]қўш.= 1.00110+0.00001= 1.00111 кўринишда бўлади.  

      Шундай  қилиб  иккилик  сонларини  қўшиш  кодининг  формуласи 

қуйидаги кўринишга эга бўлади.  

Х X > О [Х]қўш. = { 2+Х, агар X <0  

ЭҲМда нолни тасвирлаш учун оддий алмаштириш ўтказамиз:    

[+0]қўш.=[+0.00....0]қўш.=6;[0]'қўш.=10.00...0+Х= 

=10.00....0+0.00,..0=10.ОО..О,  Лекин  разрядли  сеткада  белгили  разряднинг 

чапроқда  разряд  йўқлиги  сабабли  машина  сонининг  биринчи  сони  тушиб 

қолади ва белгили разрядда нол қолади.  

      Мураккаб  дробли  сонлар  билан  ишлаганда  бирдан  катта  сонлар 

пайдо бўлиши мумкин. Бундай холларда разрядли сеткани тўлиб кетганлиги 

яққол  кўриниши  керак.  Бу  холларда  машиналарда  кўшимча,  тескари  ва 

модифицирланган кўшимча коддар кўлланилади 

 

 



4.ЭҲМларнинг арифметик ва мантиқий асослари.  

 

Ҳисоблаш машиналарида ишлатиладиган саноқ системаларини шартли 



равишда  икки  гурухга  ажратиш  мумкин:  ўринли  (позицион)  ва  ўринсиз 

(нопозицион)  саноқ  тизимлари.Ўринли  саноқ  тизимида  рақам  ўзининг 

сондаги ўрнига қараб турли қийматни акслантирса, ўринсиз саноқ тизимида 


эса  рақамнинг  қиймати  унинг  сондаги  тутган  ўрнига  боғлиқ  эмас.  Ўринсиз 

саноқ  тизимига  қадимги  рим  саноқ  тизими  мисол  булади.  Бу  тизимда 

сонларни ёзиш учун лотин харфлари ишлатилади, яъни I – харфи бирни, V - 

харфи  бешни,  L  -  харфи  элликни,  X  –  унни,  С  –  юзни,  D  –  беш  юзни,  M  – 

мингни  ифодалайди.  Ишчи  саноқ  системаларини  бажариш  тартиби  ва 

сонларни машина хотирасида тасвирлаш компьютернинг арифметик асосини 

ташкил  этади.  Ўринли  саноқ  тизимида  рақамлар  сони  маълум  миқдорда 

бўлиб, улар сондаги ўринларига қараб турли қийматни акс эттиради.  

Масалан бизга маълум бўлган ўнли саноқ тизимида 10 та рақам: 0, 1, 2, 

3, 4, 5, 6, 7, 8, 9 гача; Саккизлик саноқ тизимида саккизта рақам: 0, 1, 2, 3, 4, 

5,  6,  7;  Иккилик  саноқ  тизимида  иккита  рақам:  0,  1;  Ўн  олтилик  саноқ 

тизимида ўн олтита рақам: 0,1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9,A, B, C, D, E, F мавжуд. 

 

Саноқ тизими хакида тушунча. 

Жахон  цивилизациясининг  ривожланиш  жараёнида  хисоб  китобларни 

олиб  бориш  ва  уларни  сақлаш  мақсадида  бир  қанча  турдаги  саноқ 

системалари қўлланилган. Масалан, агар рим империясида нопозицион турга 

мансуб саноқ системаси қўлланилган бўлса, бошқа мамлакатларда позицион 

саноқ системаси ишлатилган. Араблар ва хиндлар ўнлик саноқ системасини 

ишлатган  бўлса,  вавилонликлар  ва  францияликлар  ўн  олтилик  саноқ 

системасини  қўллаган,  англияда  ўн  иккилик  саноқ  системаси  ишлатилган 

бўлса, америкалик хиндулар саккизлик саноқ системасидан фойдаланганлар. 

Нега  хамма  халқлар  бир  хил  саноқ  системаларидан  фойдаланишмаган?  - 

деган  саволга  нима  деб  жавоб  берар  эдингиз.  Қайси  саноқ  системасини 

ишлатган  маъқул  деб  ўйлайсиз?  Нега  компьютерларда  ўнлик  саноқ 

системасини  ишлатмасдан,  иккилик  саноқ  системасидан  фойдаланилади? 

Агарда  компьютерларда  иккиликдан  бошқача  саноқ  системаси  ишлатилган 

тақдирда  қандай  мураккабликларга  дуч  келинар  эди?  Ушбу  савол  ва 

муаммолар  устида  бир  қанча  муддат  фикрланг  ва  сўнгра  матннинг  кейинги 



қисмлари  ўтишингиз  ва  муаммонинг  асл  мохиятига  тушунишингиз  мумкин 

бўлади. 


Саноқ  системаси  деб  сонларни  белгилар  (ракамлар)  ёрдамида 

ифодалаш  учун  ишлатиладиган  қоидалар  тўпламига  айтамиз.  Сонларни 

ифодалаш усулига кўра саноқ 

системаси  нопозицион  ва  позицион  системаларга  бўлинади.  ЭҲМларда 

асосан  позицион  саноқ  системалари  ишлатилади.  Нопозицион  саноқ 

системалари  мураккаб  ва  қўпол  қоидалар  асосида  қурилганлиги  учун 

хисоблаш техникасида қўлланилмайди. 

 Нопозицион саноқ системаси шундай бир хусусиятга эгаки, унда рақамнинг 

қиймати 

унинг  эгаллаган  позицияси  (ўрни)  га  боғлиқ  эмас,  балки  шу  белги  билан 

аниқланади. 

Масалан, рим саноқ  системасида  ХХХ  сони  хамма разрядларида бир  хил  Х 

белгисига эга ва у турган ўрнидан катъий назар 10 бирликни билдиради. 

Умуман  ихтиёрий  P  саноқ  тизимида  рақамлар  сони  P  та  бўлиб,  улар 

билан 0 билан P-1 орасида бўлади, P – шу саноқ тизимининг асоси дейилади. 

0 дан P-1 гача бўлган рақамлар эса шу саноқ тизимининг базаси деб аталади. 

Ўнли саноқ тизими Хиндистонда кашф этилган бўлиб, кейинчалик у араблар 

орқали Европага тарқалган. Бу тизимда 0 ва 1 рақами мавжуд бўлгани учун, 

бу тизимларнинг асоси сифатида 10 сони олинган. 

      Ихтиёрий  асосли  саноқ  системасидаги  сонни  ёйилмаси  шаклида 

қуйидагича ёзилади: 

N=a

m

p+a

m-1

p+a

m-2

p+…+a

1

p+a

0

p+a

-1

p+…a

-k

p=∑ap    

                                                        

бунда a

i

=0 дан 9 гача ихтиёрий сонлар; р-саноқ системасининг асоси; m ва к 



мусбат сонлар. 

Қуйидаги жадвалда баъзи бир саноқ тизимларининг сонлари орасидаги 

боғланиши берилган. 

 


С/т 

Саноқ тизимининг сонли қийматлари 

Ўн ол-


тилик 

0  1  2  3  4  5  6 







D  E 

10 



Ўнлик  0  1  2  3  4  5  6 



10  11  12  13  14  15  16 

Сакки

з- лик 


0  1  2  3  4  5  6 

10  11  12  13  14  15  16  17  20 



Икки- 

лик 


0

 

1



 

10

 



11

 

1



0

0

 



1

0

1



 

1

1



0

 

1



1

1

 



1

0

0



0

 

1



0

0

1



 

1

0



1

0

 



1

0

1



1

 

1



1

0

0



 

1

1



0

1

 



1

1

1



0

 

1



1

1

1



 

1

0



0

0

0



 

 

ЭХМларда  асосан  иккили  саноқ  ситемаси  ишлатилади.  Бу  системада 



фақат  иккита  0  ва  1  рақамлари  мавжуд  булиб,  ҳар  кандай  сон  1  ва  0 

рақамлари комбинацияси кўринишида ифодаланади. Иккили саноқ системаси 

ЭҲМнинг  арифметик  асоси  дейилади.  Ўнли  рақамни  ифодалайдиган  турта 

иккили  разрядни  тетради  дейилади.  Саккизли  рақамни  ифодолайдиган  учта 

иккили  разрядли  триада  дейилади.  масалан:  8  лик  0123…7;  2  лик 

000001010011 … 111. 

 

Бир саноқ тизимидан бошкасига утиш. 

Бу  қоидадан  фойдаланиб  саккизлик  саноқ  тизимидан  иккилик  саноқ 

тизимига ўтиш  мумкин.  Бунинг  учун  хар бир  саккизлик рақамини  унга  мос 

иккилик  триада  билан  алмаштириш  керак  бўлади.  Соннинг  қайси  саноқ 

тизимига тегишли эканлигини кўрсатиш учун индексда шу саноқ тизимининг 

асосини  ёзиб  қўямиз.  Масалан:  25

8

  ёзуви  25  сонининг  8  лик  саноқ 



тизимидалигини  кўрсатади.  B15

16

  ёзуви  B15  сонининг  16  лик  саноқ 



тизимидалигини билдиради.  515

8

 сонини 2 лик саноқ тизимига утказиш учун 



хар бир рақамни мос 3 лик (триада) билан алмаштирамиз: 

515


8

 = 101 001 101

2

 

Бирор  саноқ  тизимида  берилган  сонни  иккинчи  саноқ  тизимига 



ўтказиш  учун  берилган  сонни  ўтказилиши  керак  бўлган  саноқ  тизимининг 

асосига бўлиб ечамиз.  



Масалан: 7

10

 сонини 2 лик саноқ тизимига ўтказсак: 



1. 7 ни 2 га бўламиз: 7/2=3 (колдик 1) q1=1 деб белгилаб оламиз. 

2. Бўлинма 3 ни 2 га бўламиз: 3/2=1 (колдик 1), q2=1 

3. Бўлинмадаги 1 ни 2 га бўламиз: 1/2=0 (колдик 1), q3=1 

Бу  жараён  бўлинма  нолга  тенг  бўлгаунча  давом  эттирилади.  Демак,  710  = 

112. 

 

 



Назорат учун саволлар. 

1. ЭҲМларнинг арифметик асослари деганда нимани тушунасиз? 

2. Саноқ тизимлари деганда нимани тушунасиз? 

3. Бир саноқ тизимидан бошқасига ўтиш қандай амалга оширилади? 

3. Кодлаш нима? 

4. Ахборотларни кодлаш деганда нимани тушунасиз? 

5. Ахборотларни график ва матн холатида сақлаш қандай амалга оширилади? 

6. Шахсий компъютерлар асосан неччилик саноқ системасида ишлайди? 

7. Ўнлик саноқ системасида биринчи бўлиб қачон ва чаерда яратилган? 

 

 



 

 

 

 

 

 

 

 

 

Yüklə 188,49 Kb.

Dostları ilə paylaş:




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin