Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-matn Тупроқларнинг ифлосланишида пестицидларнинг салбий таъсирлари-



Yüklə 2,25 Mb.
səhifə85/109
tarix19.12.2023
ölçüsü2,25 Mb.
#185065
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   109
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

3-matn Тупроқларнинг ифлосланишида пестицидларнинг салбий таъсирлари-одамларнинг ҳаётий фаолияти натижасида тупроқ ўзининг нормал табиий ҳолатини йўқотиб бормоқда. Чунки тупроқ ниҳоятда кўп турли кимёвий моддалар билан ифлосланмоқда. Қишлоқ хўжалигида атрофлича қўлланилаётган пестицид турлари тупроқда мавжуд бўлган бактериялар оламига ҳам асоратли таъсир кўрсатмоқда. Ўсимликларни касалликлар ва бегона ўтлардан асраш учун ишлатиладиган кимёвий моддаларнинг умумий атамаси пестицидлар бўлиб, улар кимёвий таркиби қайси мақсадлар учун қўлланилишига қараб, заракунандалар организимига ўтиш усули хамда таъсир қилишига қараб гурухларга бўлинади. Пестицидлар юқори биологик фаол моддалар бўлганлиги туфайли тупроқнинг остки қатламларида чуқур сингиб узоқ вақтгача парчаланмайди.
Кимёвий таркибига кўра пестидцидларнинг 3 гурухи қайд қилинади.1.Анорганик бирикмалар (маргумуш, мис, олтингугурт бирикмалари, хлоридлар ва боратлар)
2.Ўсимликлар, бактериялар ва замбруғлардан олинадиган пестидсидлар (перетринлар, анабазин, никотин, бактериал препаратлар, антибиотиклар ва бошқалар)
3.Органик бирикмалар. Мазкур гурухга таалуқли пестицидлар физиологик таъсир жихатидан жуда фаол бўлган жуда кўп моддаларни ташкил қилади. Бу гурух моддалар қуйидагиларни ўз ичига олади:хлорорганик бирикмалар, фосфорорганик бирикмалар, карбонат кислота, тио ва дитиокарбоминат кислота ҳосилалари, фенолларнинг нитроҳосилалари, фталамидлар, минерал мойлар ва яна бошқа турдаги кимёвий таъсирчан моддалар.
Заҳарли моддалар тупроқ, сув ва сув тубидаги балчиқда тўпланиб боради. Бу моддалар экологик озиқ занжири таркибига кириб, тупроқдан ўсимлик ва ҳайвонларга, улардан эса одам организмига ўтади.


4-matn Тупроқ эрозияси
Эрозия-тупроқнинг унумдор юза қатламининг бузилиши, сув ва шамол таъсирида ювилиши ёки учириб кетилишидан иборат. Эрозия табиий шароитда жуда секин содир бўлиб туради. Бу жараёнга одамнинг оралашуви эса табиий мувозанатнинг бузилишига олиб келади. Кўп ҳолларда одамнинг хўжалик фаолияти тупроқнинг ифлосланиши, таркибининг ўзгариши, ҳатто уни бутунлай йўқ бўлиб кетишига олиб келади.
Ҳозирги даврда планетамиздаги ҳар бир кишига бир гектардан камроқ ҳайдаладиган ер тўғри келади. Лекин бу майдон ҳам одамнинг хўжалик фаолияти туфайли тобора қисқариб бормоқда. Кон қазиш, йўл, саноат корхоналари ва шаҳарлар қурилиши туфайли жуда кўп унумдор тупроқлар йўқ бўлиб кетмоқда
Ўрмонлар кесилиши ва табиий ўсимлик қопламларининг бузилиши, ерларни агротехника қоидаларига риоя қилмасдан кўп марта қайта ҳайдалиши тупроқнинг унумдор устки қатламининг сув ва шамол таъсирида бузилишига олиб келади. Табиий шароитда тупроқнинг юза қатламининг ювилиши секин боради ва тупроқ унумдорлигига деярли таъсир этмайди. Одамнинг хўжалик фаолияти эрозия жараёнини тезлаштириши мумкин.
Тупроқ эрозияси икки хил: шамол ва сув эрозиясига ажралади. Шамол эрозияси одатда қурғоқчилик минтақаларида, тупроқ таркиби майда чанг заррачалардан иборат бўлган, ўсимлик қоплами яхши ривожланмаган ҳудудларда содир бўлиб туради. Чанг тўфонли шамол айниқса хавфли ҳисобланади.
Туфон кучли шамолда пайдо бўлиб, тупроқнинг унумдор юза қатламини учириб кетади. Чорва молларини ҳар доим бир жойнинг ўзида ўтлатилиши ҳам тупроқнинг ўсимлик билан қопланган юза қисмини бузилиб, шамол эрозиясига учрашига сабаб бўлади. 1 см қалинликдаги тупроқ қайта тикланиши учун табиий шароитда 250-300 йил керак бўлади.

Yüklə 2,25 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   109




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin