Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Yüklə 2,25 Mb.
səhifə83/109
tarix19.12.2023
ölçüsü2,25 Mb.
#185065
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   109
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

Тарқатма материаллар
1-матн Тупроқларнинг ифлосланиши
Ҳозирги замон таниқли экологик олимларидан бири Ж.Дорст (1968) таъкидлагандек, «Тупроқ-бизнинг энг қимматли капиталимиз (бойлигимиз). Ҳаёт ва ер юзасидаги барча табиий ва сунъий биогеоценоз комплексининг бехатарлиги охир оқибатда ернинг энг юза қисмини ташкил этувчи, ниҳоятда юпқа қатламига боғлиқ». Бундан тупроқ қопламининг муҳофазаси, ундан оқилона фойдаланиш ва унумдорлигини доим ошириб бориш соҳасида инсоният олдида катта маъсулиятли вазифалар борлиги намоён бўлади.
Тупроқларнинг минерал ўғитлар билан ифлосланиши хақида гапринг - Тупроқ турли таъсирлар натижасида тез бузиладиган ва амалда деярли тикланмайдиган табиий ресурслардир. Ҳисобларга кўра 10 см қалинликдаги тупроқ қатламининг ҳосил бўлиши учун 1400-1700 йил керак. Чунки тахминан 100 йилда атиги 0,5-2 см тупроқ қатлами ҳосил бўлади. Бундай қатламни сув эрозияси 20-30 йилдаёқ ювиб кетиши мумкин.
Мутахассисларнинг баҳолашларича, мамлакатимиздаги ҳайдаладиган ерларнинг 90 фоизига яқини азот билан ўғитланиши лозим. Аммо ортиқча азот бериш хавфли. Азот ўғит билан нитрат, аммоний ва амид формасида ерга тушади. Ўрта Осиёнинг юқори карбонатли тупроқлари шароитида азотли ўғитлар тез минераллашиб, тупроқнинг пастки қатламларига тушади, ер ости сувлари ва ҳавзаларига бориб қўшилади. Мавсумда пахта майдонларига кўпроқ солинган азотдан 10-12 фоизи коллектор – зовур тармоқларига бориб тушади. Тупроқда нитратнинг кўп тўпланиши, экинлар таркибида ҳам белгиланган нормадагидан ортиб кетишига, одамлар ва ҳайвонларнинг заҳарланишига олиб келади. +уруқ моддасида 0,2-0,5 фоиз азот нитрати бўлган ўсимликлар хавфли ҳисобланади. Шунинг учун донли экинларнинг ҳар гектарига 180 кг, чопиқ қилинадиган экинларнинг ҳар гектарига 150 кг дан ортиқ азот солиш зарарлидир.
Фосфорли ўғитларнинг ўзига хос хусусиятидан бири, уларнинг таркибида фтор аралашмалари, радиоактив элементлардан уран, радий ва стронцийнинг борлигидир. Тупроққа 3 ц суперфосфат билан бирга 1,5-10 кг гача стронций ҳам келиб тушиши мумкин. (С.Г.Скоропанов, 1980). Фосфоритда 3,5-4 фоизгача фтор мавжуд. Ж.Сатторов маълумотлари (1990) бўйича, +оратов фосфоритларидан тайёрланган бир тонна аммофос таркибида 164 кг фтор бор. У қўшсуперфосфатда 80, оддий суперфосфатда 122 кг ни ташкил этади. Олимнинг ҳисобича, кейинги уч беш йилликда Ўзбекистоннинг далаларига ўғитлар билан биргаликда 1 млн тоннадан зиёд фтор келиб қўшилган. Бундан ташқари йирик саноат марказлари, жумладан, алюминий, эмаль, ойна, ўғит ишлаб чиқарадиган химия корхоналаридан чиқадиган заҳарли газлар таркибида фтор ва бошқа зарарли моддалар кўп бўлиб, теварак-атроф тупроқларига келиб тушади. Бу ерларда ўсимлик ва тупроқдаги фтор миқдори нормадагидан 10-100 баравар кўп бўлиши мумкин.
Тупроқда фторнинг ниҳоятда кўпайиб кетиши унинг ўз-ўзидан тозаланиш хусусиятини пасайтиради.Ўсимликларда модда алмашинуви бузилади, баргларнинг нафас олиши, фотосинтез жараёнининг тезлиги пасаяди. Ҳайвонларда флюороз касаллиги юзага келади. Фторнинг кўпайиши одамлар саломатлигига ҳам катта таъсир этади. Шунинг учун фосфорли ўғитларни фторсизлантириш ҳамда унинг тупроқ ва ўғитдаги миқдорини назорат қилиб бориш масаласи қўйилмоқда.
Атроф-муҳитни ўсимликлардан ортиб қолган ўғитлар билан мумкин қадар кам ифлослантирадиган, лекин иложи борича юқори ҳосил олишни таъминлайдиган ўғит нормаларини аниқлаш шу мақсадда тупроқдан кўчиб юрувчи озиқ моддалар миқдорини ҳамда ўсимликларнинг ривожланиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ўғитлар дозаси ва қўлланиш муддатини аниқлаб олиш зарур. Бунинг учун ўғитлардан оқилона фойдаланиш мақсадида тупроқларни агрокимёвий диагностикадан ўтказишни ташкил этиш керак.
Ўғитлардан тупроқ-иқлим шароитлари ва етиштириладиган экинлар эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда фойдаланилганда, ўғитлар ортиқча ишлатилмайди ва кам исроф бўлади.

Yüklə 2,25 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   109




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin