Ў збекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


-matn Тупроқларнинг оғир металлар билан ифлосланиши



Yüklə 2,25 Mb.
səhifə84/109
tarix19.12.2023
ölçüsü2,25 Mb.
#185065
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   109
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

2-matn Тупроқларнинг оғир металлар билан ифлосланиши
Ҳозир атроф-муҳитнинг оғир металлар билан ифлосланишидан муҳофаза қилишга алоҳида эътибор берилмоқда. Улар биосферада кўп тўпланганда тирик организмлар мутаносиблиги бузилиб, ҳар хил салбий оқибатлар келиб чиқади. Тупроқда микробиологик ва биокимёвий жараёнларнинг йўналиши ва интенсивлиги ўзгаради, тупроқ унумдорлиги пасаяди. Оғир металларнинг дозаси юқори бўлса, ферментларнинг фаолияти ва тупроқда ҳаво алмашинуви пасаяди.
Тупроқни ифлослантирувчи энг хавфли модда симоб ҳисобланади. Симоб заҳарли кимёвий моддалар, саноат корхоналари чиқиндилари билан бирга тупроққа тушади. Тупроқнинг қўрғошин билан заҳарланиши айниқса кўп учрайди. Таҳлилий кўрсаткичлар натижасига кўра 1 тонна қўрғошин олинганда чиқинди билан бирга 25 кг қўрғошин чиқариб ташланади. Қўрғошин бирикмалари бензинга ҳам қўшилади. Шунинг учун автомагистраллар бўйлаб жойлашган ҳудудлар тупроғида қўрғошин кўп бўлади. Йирик қора ва рангли металлургия заводлари яқинидаги тупроқлар темир, мис, руҳ, марганец, никель, алюминий ва бошқа металлар билан ифлосланган.
Радиоактив элементлар атом бомбаси портлашидан сўнг, саноат корхоналари ва илмий тадқиқот лабораторияларининг суюқ чиқиндилари билан тупроққа тушиши мумкин. Атом электр станциялари, музёрорлар, сувости кемаларидан эътиборсизлик билан фойдаланиш оқибатида юз бериши мумкин бўлган ҳолокатлар тупроқни узоқ вақт давомида радиоактив ифлосланишига сабаб бўлади. Радиоактив моддалар тупроқдан ўсимликларга, улардан одам ҳамда ҳайвонлар организмига ўтади.
Тупроқдаги оғир металлар миқдорини камайтириш мақсадида ион алмашинув хусусиятига эга бўлган смолалардан фойдаланиш самаралидир. Катион алмашинувига эга бўлган смолалар оғир металларни ўзига ютади ва натижада ўсимликлар ундан жуда кам заҳарланади. Хуллас, фан-техника тараққиёти шароитида инсон билан тупроқ ўртасидаги боғланиш мураккаблашиб боради, тупроқни муҳофаза қилиш ва унумдорлигини ошириб бориш тадбирларини ривожлантиришда қишлоқ хўжалик ходимлари буни эътибордан четда қолдирмасликлари лозим.


Yüklə 2,25 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   80   81   82   83   84   85   86   87   ...   109




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin