1. Emotsiyalarning shaxs shakllanishidagi o’rni


Mavjudbo’lmagan hayvon metodikasi



Yüklə 158,86 Kb.
səhifə54/64
tarix22.06.2022
ölçüsü158,86 Kb.
#62068
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   64
eksperimental psixologiya

74.90.Mavjudbo’lmagan hayvon metodikasi
Мавжуд бўлмаган ҳайвон тести
Агар расм варақнинг ўнг томонининг юқори қисмидан ўрин олган бўлса, бу ҳолат айни дам билан боғлиқ ёки келажакка алоқадогини ва ижобий эмоцияни ифодалайди.
Расм чап тарафда варақнинг пастги қисмидан ўрин олган бўлса, у ҳолда ўтмиш билан боғлиқлик, фаолсизлик ва салбий эмоцияни ифодалайди. Расм варақнинг ўрта қисмида жойлашганлигидан меъёрдаги ҳолат тушунилади. Агар расм варақнинг юқори қисмига жойлашган бўлса, бу ўзини юқори баҳолаш ва ўзининг жамиятдаги ўрнидан норозилигидан далолат беради. Атрофдагилар томонидан тан олимаётганлиги, кўпроқ норозиликлар билдиришга мойилгини англатади.
Расм варақнинг пастги қисмига яқин бўлса, ўзига ишончмаслик, ўз-ўзини паст баҳолаш, қатъиятсизлик, таъсирларга тушиб қолганликни билдиради.
Агар расмдаги ҳайвоннинг юзи ўнг томонга қаратилган бўлса, уҳолда инсоннинг амалга оширилаётган ишлари ёки нимани амалга оширмоқчи бўлса режали бажаришидан далолат беради.
Агар расмдаги ҳайвон боши чапга қаратилган бўлса, у ҳолда бундай кишиларда ишларини амалга оширишда журъат етишмайди, кам мулоҳазаловчи ҳисобланади.
“Юз” кўриниши, яъни бош ҳолати чизувчига қараб чизилган бўлса, у ҳолда бу эгоцентризмдан далолат.
Бош деталларининг маъноси:
Қулоқ: ахборотларга қизиқувчанлик, атрофдагиларнинг у тўғрисидаги фикрлари қизиқтиради, атрофдагиларнинг унга берадиган баҳоларига нисбатан ҳис-туйғули, шароит туғилса-да, ўз хатти-ҳаракатларини ўзгартирмайди.
Очилиб қолган оғиз тил билан ифодаланса, вайсақи, лаб аниқ чизилган ҳолат-сезгирлик. Тил ва лаб аниқ чизилмаган очиқ оғиз-ишончсизлик, қўрқув борлиги, оғиз тиш билан ифодаланса-оғзаки тажовузкорлик аломати (ҳақаротловчи, қўпол, таҳдид қилувчи ).
Кўз. Кўзнинг алоҳида ажратилиб чизилганлиги-бу чизган инсонда қўрқув борлигини билдиради. Киприкларни ифодаланиши-хулқ-атворида намойишкороналик, кийиниши ва юриш-туриши билан атрофдагиларга ўзини кўрсатмоқчи бўлувчи.

Yüklə 158,86 Kb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   64




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin