47.Falsafiy tafakkur. Sofistika.
Тафаккур услуби деганда сезги ва ақлий органларнинг кўрсатишларига асосланган ҳолда воқеликни воситали инъикос этиш назарда тутилади.
Тафаккур услуби 3 (уч) шаклда намоён бўлади:
1.оддий (кундалик) тафаккур;
2.илмий (профессионал) тафаккур;
3.фалсафий тафакур.
Фалсафий тафаккурлаш услуби. Инсон моддий олам, унинг ривожланиш қонунларини англаб олишда муайян дунёқараш ва методологик принқипларга аосланади.
Фалсафий тафаккурлаш мантиқи узига хос бир қатор хусусиятларга эга. Улар қуйидагилардан иборат. Биринчидан, фалсафий тафаккурлаш жараёни воқликдаги нарса ва ходисалар тараккиёти қонунларига асосланади ва уларга мос келади. Иккинчидан, фалсафий тафаккурлаш кишиларга оламдаги нарса ва ходисаларни чуқур, атрофлича, холисона билиш учун қандай мантиқий ҳаракатлар қилиш йулларини курсатиб беради. Агар кишилар мазкур қоидаларга, талабларга буйсунсалар оламни инсон онгида акс эттиришда жиддий хатоликларга йул қуйилмайди ва аксинча.
Софистик тафаккур антик дунёда шаклланган. Софистик тафаккур урта асрларда, айникса, кенг тараққий қилди. Дастлабки даврларда кадимги Юнонистонда бирон-бир соҳани, жумладан ҳунар мусиқа ва хоказоларни мукаммал эгаллаган кишиларни софистлар деб атардилар. Кейинчалик эса бу сўз аста-секин бошқача мазмун касб эта бошлади: нотиқлик ва донишмандликда ном чиқарган файласуфларни софистлар деб атай бош- ладилар.
Софистлар табиий тилнинг қатор камчиликлари,жумладан, омонимия, амфиболия, сузларни нотуғри боғлаш, икки маъноли талаффуз, фикрни ифодалашнинг грамматик шакллари ва хоказолардан фойдаланиб, ёл- ғондакам хақиқат ннкоби остида хакикий билимларни ёлғон билан алмаштиришга уринадилар.
Софистик тафаккур, ал-Форобий фикрича, узига хос усуллардан ташкил топган булиб, улар урганилиши лозим бўлган нарсаларни ўрганишда ақлни туғри йулдан чалкаштиради ва ёлғонни рост шаклда тасаввур қилиш- га мажбур қилади, урганмоқчи булган кишини тўғри йулдан адаштиради.
Худди шу усуллар билан сузловчи тингловчини шундай чалкаштирадики, агар у (тингловчи) ниманидир талаб қилса, ёки нимагадир эхтиёж сезса, у (яъни сузловчи) уни (яъни тингловчини) талаб қилмасдан ва олмасдан туриб талаб қилгани ва олганига ишонтириши мумкин. Худди шундай усул ёрдамида ёқламагани холда, у (сузловчи) уни (тингловчини) (ниманидир) қаттиқ туриб химоя килгани ёки (нимагадир) қаршилик курсат- ганига ишонтириши мумкин. Агар у (тингловчи) ё жавобгар, ё адвокат, ёинки, оқловчи булса, у холда шундай усуллар ёрдамида у (сузловчи) уни (яъни тингловчини) аслида хақиқатда жавоб бермагани ва (кимнидир) ёқламагани холда унда (тингдовчида) жавоб берганлиги ва ёқлагани хасида тасаввур хосил қилдириши мумкин.
Форобий мантиқ қонунларига қатъий буйсуниладиган булса, инсон ақли софистик тафаккурдан халос булиши мумкин, деб таъкидлаган эди. ≪Силлогизмларни Урганадиган булсак, нарсаларнинг бир-бирларидан фарқ- ларини ишонч билан топа оламиз ва агар биз эътироф қилсак, мунозараларда англашилмовчиликларга ва чалкашликларга йул қуймаймиз
Куриниб турибдики, софистик тафаккур тушунчалар., сузлар ва улар маъноларининг икки ёқламалигидан келиб чиқар экан, демак, у уз-узидан келиб чиқмаган; унинг узига хос гносеологик илдизлари бор.
Маълумки, инсон тушунчалари харакатчан, узгарувчан, ихчам, узаро алоқадор, зиддиятли, бири иккинчисига утиб туради. Агар ана шу тушунчалар ихчамлиги инсон томонидан уз холича, субъектив фойдаланилса, осонгина софистикага тойиб кетиши мумкин.
Софистик тафаккурда бир хил тушунчалар, сузлар, ибораларнинг бошқалари билан формал богланиш зарурияти биринчи галдаги вазифадир. Бу аслида.маъносиз тушунчалар уйинидан бошқа нарса эмас. Софистик тафаккур предметли асосга эга бўлган сузлар, тушунчалар билан қизиқмайди ҳам, ташвишланмайди хам. Шунинг учун хам у (софистика) тушунчалар доираси билан чегараланиб қолади. Ф. Бэкон таъбири билан айтганда, софистлар хаддан ташкари маҳмадонадирлар, амалда эса улардан ҳеч қандай наф йуқ. Софистик тафаккур формал таърифлар билан чекланганлиги учун хам у нарсалар тараккиётини бошқарадиган чуқур ички жараённи тушунишга қодир эмас, Софистик тафаккур узининг мохиятига кура шаклан мантиқ, шунингдек диалектик мантиқ тафаккурларига тамомила зиддир (Диалектика назарияси. Ж.Туленов)
48.Sinergetika va dialektika.
Синергетика баркарорлик ва хаос (бекарорлик)нинг узаро муносабатларини урганади. Олимлар фикрича хар кандай эски тузилма янгиси билан алмашар экан, дастлаб бекарорлик (хаос) кузатилади, яъни тизимдаги унсурлар баркарорлигига путур етади. Ана шундай холатда оддий тасодиф, кичкина узгариш хам нарса ва ходиса ривожида мухим ахамият касб этиши мумкин.
Синергетика методига кура оламдаги нарса, ходиса, жараёнлар узини-узи ташкил этиш, уз-узини бошкариш хусусиятига эга. Уз-узини бошкариш деганда тартибдан тартибсизликка, чизиклилиликдан чизиксизликка, баркарорликдан бекарорликка утиш назарда тутилади.
Синергетиканинг асосий гояси: оламдаги нарса ва ходисалар муайян тизимлардан иборат. Бу тизимда 2 холат мувозанат ва мувозанатсизликдан (танглик, бекарорлик, чизиксизлик) холатлари кузатилади. Ана шундай шароитда тизимга бирон бир нарса, ходиса сезилар-сезилмас таъсир курсатиши мумкин мумкин. Бундай у даражада ахамиятли булмаган таъсир (флуктуақия) туфайли бутун тизими, нарса, ходиса уз холатини кескин узгартириши мумкин. Бу узгариш тартибсизлик-хаосдан тартибга утиши тарзида содир булади.
Синергетика хаосни бузувчи тизимгина эмас, тузувчи механизм сифатида бахолайди ва оламдан барча нарсапардаги харакат, узгариш, тараккиёт, сабаб-окибат тарзида кечавермаслигини, тараккиётга детерминистик караш чизиксиз тизимлар учун хар доим мос келавермаслигини курсатади.
Синергетикага кура борлик бекарорлик ва баркарорликнинг муштараклигидан иборат. Таъсир тугри ташкил килинган такдирда кучсиз кучлини енгиши, юмшок каттик устидан, паст баланд устидан галаба козониши мумкин булади. Бундан дунёни билмок учун баркарорликни хам, бекарорликни хам урганмок лозим, деган хулоса чикади. Бу методга кура чизиксизлик тизим эволюқиясининг куп вариантлиги, мукобил характери, танлаш имкониятлари кенглигини ифодалайди. Ривожланишнинг куп вариантли эканлиги –босим (лавина) тарзида кечиши мумкинлиги, айнан шу хол узгариш, ривожланиш, кулай жараёнлардан иборат эканлигини ифодалайди. Синергетика тараккиётнинг эволюқия тамойилини асос килиб олади ва у тараккиётнинг эволюция тамойилини асос килиб олади ва у тараккиётнинг куп вариантлилигини, турли, баъзан кутилмаган йуналишдан кетиши, турли куринишларда намоён булиши мумкинлигини курсатиб беради. Шундай килиб XX асрнинг иккинчи ярмида руй берган илмий техник инкилоб туфайли табиий ва ижтимоий дунё билишга янгича илмий ёндашув шаклланди. У катор методлар ва фанлараро тадкикот усули- синергетика методида уз ифодасини топди.
Диалектика атамаси фалсафа тарихида асосан уч маънода кулланган:
“Биринчидан, бахс, мунозара юритиш оркали сухбатдошларнинг фикридаги карама-каршиликларни фош этиб хакикатга эришиш куроли сифатида; иккинчидан, фалсафий фикрлаш конун-коидаларини узида мужассамлаштирган тафаккур шакли сифатида; ва учинчидан, фалсафа ва бошка фанларда илмий- тадкикот юритиш жараёнида нарса ва ходисаларни хар томонлама ва атрофлича билиш учун кулланадиган илмий-тадкикот усули сифатида”.
Диалектика табиат, жамият ва билиш тараккиётининг энг умумий конунлари тугрисидаги таълимот, айни вактда оламни билишнинг энг умумий универсал методи хисобланади. Зотан олам тараккиёти конунлари инсон тафаккурида хам амал килади. Инсон оламни англаш жараёнида билмасликдан билишга, тулик булмаган, номукаммал билимлардан мукаммал билимлар сари боради.
Диалектика илмий билиш усули, илм-фан тараккиёти конунларини урганадиган фалсафий метод сифатида XVII-XVII асрлардан бошлаб кенг куллана бошлади. Диалектика методининг марказида ривожланиш (тараккиёт ) гояси ётади.
Ривожланиш деганда: а) янги сифатга эга объект (нарса ва ходиса)нинг пайдо булиши; б) харакат, узгариш, тараккиёт борликдаги барча нарсаларнинг энг мухим сифати эканлиги ва мукаррарлиги; в) тараккиётдаги илгариланма харакат (прогресс) ва оркага кайташ (регресс)нинг узаро алокадорлиги; г) унинг зидқиятли тарзда кечиши; д) тараккиётнинг спиралсимон характерда юз бериши назарда тутилади. Оламнинг барча куриниш (табиат, жамият. инсон)ларида кечадиган тараккиёт жараёнлари объектив диалектика, инсон билимлари ривожи мубъектив диалектика тушунчаларида ифодаланади.
.
Dostları ilə paylaş: |