Баъзида ҳаёт менга нисбатан адолатсизлик қилаётганини ҳис этаман.
Авваллари кўпчилик одамлар рост гапиради, деб ўйлардим, энди эса бунга ишонмайман.
Жаҳлим чиққанида сўкинаман.
Бирон нарсани нотўғри қилиб қўйсам, виждоним қийналади.
Агар ўзимни ҳимоя қилиш учун куч ишлатиш лозим бўлса, уни ишлатаман.
Баъзида жаҳлим чиққанини столга мушт билан уриш орқали кўрсатаман.
Ўзимга ёқмайдиган одамларга нисбатан қўполроқ бўламан.
Менга зарар етказиш нияти бўлган душманларим йўқ.
Одамни ўз ўрнига тушириб қўйиш талаб қилинганда ҳам, бундай қила олмайман.
Тез-тез «нотўғри яшаяпман» деган хаёлга бориб тураман.
Шундай одамлар борки, улар жаҳлимни чиқарганларидан муштлашиб кетишим мумкин.
Майда-чуйдалар деб менинг жаҳлим чиқавермайди.
Одамлар жаҳлимни чиқаришга ёки ҳақоратлашга ҳаракат қиладилар, деган фикр камдан-кам хаёлимга келади.
Кўпинча одамларни шунчаки қўрқитиб, аслида уларни жазоламоқчи бўлмайман.
Охирги пайтларда жуда зиқна ва эзма бўлиб қолдим.
Баҳслашганда кўпинча баланд овоз билан гапираман.
Одатда, одамларга бўлган ёмон муносабатимни яшираман.
Баҳслашиб - тортишгандан кўра рози бўлиб қўя қоламан.
Натижаларни қайта ишлаш жараёнида «ҳа» ва «ҳа, шекилли» жавоблари ўзаро қўшилиб «ҳа» жавоби сифатида «йўқ» ва «йўқ, шекилли» жавоблари ўзаро қўшилиб, «йўқ» жавоби сифатида қаралади.