MINISTERIUM FÜR HOCHSCHUL- UND BERUFAUSBILDUNG DER REPUBLIK USBEKISTAN TERMESER STAATLICHE UNIVERSITÄT FAKULTÄT NATURWISSENSCHAFTLICHE DER STUDENTIN 1-KURS 102-GRUPPE
Die Pluralbildung der Substantive (Отларнинг кўплик формаси)
Немис тилидаги отлар ўз кўплик формаларини 5 хил усулда ясашади:
1-усул ( - е суффикси)
Бунда кўплик форма –e (умлаутли ва умлаутсиз) суффикси ёрдамида ясалади:
→ der Film – die Filme; die Stadt – die Stдdte
Бу усулда асосан мужской роддаги отларнинг асосий қисми, баъзи бир чет
тилидан кирган сўзлар (-ier, -eur, -al, -an, -дr) ҳамда бир гуруҳ женский ва
средний роддаги отлар кўплик формаларини ясашади:
→ der Kopf – die Kцpfe; der Dekan – die Dekane; die NuЯ – die Nusse; das Werk –
die Werke
2-усул: -(e)n суффикси
Бу усулда кўплик форма -(e)n суффикси ёрдамида ясалади:
→ die Ьbung – die Ьbungen; der Held – die Helden
Ушбу усул билан женский роддаги отларнинг асосий қисми, бир бўғинли ва “–
e” суффикси билан тугаган мужской роддаги отлар ва чет тилидан кириб келган
сўзларнинг кўпчилиги:
→ die Stunde – die Stunden; der Junge – die Jungen; der Soldat –die Soldaten,
→ das Laboratorium – die Laboratorien, das Stadium – die Stadien
! - Бу усулда умлаут ишлатилмайди.
3-усул: –er суффикси
Бу ерда –er (умлаутли ёки умлаутсиз) суффикси ёрдамида ясалади:
→ das Bild – die Bilder; das Amt – die Дmter
Ушбу усулда асосан бир бўғинли средний роддаги ва қисман мужской роддаги
отлар кўплик формаларини ясашади:
→ das Buch – die Bьcher; das Ei – die Eier; der Mann – die Mдnner; der Wurm – die
Wьrmer
4-усул:
Ушбу усулдаги отлар ўз кўплик формаларини ҳеч қандай қўшимча ёки суффикс
олмасдан, умлаутли ёки умлаутсиз, ясайдилар:
→ der Bьrger – die Bьrger; der Garten – die Gдrten 82
Бу усул билан “-er, -el, -en” суффикслари билан тугайдиган мужской роддаги
отлар, “-er, -el, -en, -chen, -lein” суффикслари билан тугайдиган средний
роддаги отлар ҳамда женский роддаги фақатгина иккита от ўз кўплик
формаларини ясашади:
→ der Bruder – die Brьder; der Koffer- - die Koffer; das Fenster – die Fenster; die
Mutter – die Tochter; die Tochter – die Tцchter
5-усул: –s суффикси
Бу усул билан француз, инглиз ва бошқа бир қанча тиллардан ўзлаштирилган
сўзлар кўплик формасини ясашади:
der Klub – die Klubs, das Auto – die Autos
Фамилиялар агар гап бутун оила ҳақида кетаётган бўлса:
Wir gehen zu Petrovs, Akmal geht zu Ikromovs
!!! Баъзи отлар фақатгина бирликда (das Gold - олтин, die Liebe - севги, die
Chemie – химия,) ёки бўлмаса фақатгина кўпликдагина (die Eltern – ота она, die
Ferien - каникул, die Leute – одамлар, die Einkьnfte - даромадлар, die Kosten -
ҳаражатлар, die Jugendjahre – ёшлик йиллари) ишлатилади. Баъзи отлар эса
кўплик формасини қўшма сўзлардан (Fleisch – Fleischsorten, гўшт - гўшт
турлари, Regen – Regenfдlle, ёмғир - ёғингарчилик) ясашади.