95 СУЛФАТ КИСЛОТА ИШЛАБ ЧИКАРИШДА ҚЎЛЛАНАДИГАН МАТЕРИАЛЛАР. Булар учли коррозиялаш хусусиятига эгадир. Сулфат кислотаси қандай концентрацияга
эга бўлишидан қатъий назар, қора металларга ѐки уларнинг қотишмаларига: масалан-оддий
пўлат ва чўянга таъсир қилганда, улар таркибидаги темир билан реакцияга киришиб, темир
сулфат тузи ва водород ажралиб чикади, чунки темир элементи Бекетов каторидаги водороддан
олдин тургани учун:
Fe + H
2
SO
4
= FeSO
4
+ H
2
Бундан куриниб турибдики, сулфат кислотаси темир билан учрашган захотиѐқ, уни
тусатдан коррозиялаб, темир сулфат тузини ҳосил қилади. Аммо, коррозия жараѐни кейинчалик
ҳам давом қиладими-йўкми, бу сулфат кислотасининг концентрациясига ва унда ҳосил бўлган
темир сулфат тузининг эриш қобилиятларига боғлиқдир. Маълумки, темир сулфат тузи кучли
сулфат кислотасида деярли эримайди. Бу хусусият жуда катта аҳамиятга эгадир. Чунки бу
вақтда ҳосил бўлган темир сулфат тузи идишнинг ички қисмга юпқа қатлам сифатида ѐпишган
ҳолда қолиб, сулфат кислотасининг молекулаларини идиш деворига утказмай, идишни
кейинчалик коррозиясидан сақлаб қолади.
Агарда кучсиз сулфат кислотаси бўлса, бундай ҳолат рўй бермайди, чунки кучсиз сулфат
кислотасида темир сулфат яхши эрийди ва коррозия тез амалга оширилади. Умуман, оддий
пўлат ва чўян темир билан углероднинг қотишмасидан иборат. Агарда углероднинг миқдори
2,8% гача бўлса, бундай қотишма оддий пўлат дейилади. Агарда углеродни миқдори 2,8- 6,8%
гача бўлса бу чўян дейилади. Агарда кислотанинг концентрацияси ўзгарувчан бўлса, юқори
легирланган, зангламайдиган пўлат ишлатилади. Масалан: Х18Н9Т, Х18Н10Т, бу ерда хром
18%, никел 10%, титан 1%гача бўлиб, углероднинг миқдори 0,1% гача бўлиб, ҳар қандай пўлат
таркибида мингдан бир фоиз аниқлигича фосфор, кремний, олтингугурт ва қолгани темир
булади. Агарда сулфат килотасининг концентрацияси паст бўлса, қўрғошиндан ясалган
идишлар ишлатилади, чунки бу вақтда қўрғошин билан сулфат кислота реакцияга киришиб:
Pb + H
2
SO
4
= PbSO
4
+ H
2
ҳосил қилади, яъни қўрғошин сулфати кучсиз кислотада ѐмон эриб, кучлисида яхши
эрийди. Бундан кўриниб турибдики, биригина сулфат кислотаси ўзининг концентрациясига
қараб, қора металларга нисбатан хар хил сифат намоѐн этар экан: яъни қуюқ бўлса
коррозияланмайди, суюқ бўлса темир ва уларни қотишмаларини коррозиялайди. Бу эса
философиянинг «Миқдор ўзгаришларининг сифат ўзгаришларига таъсири» қонунига мисол
бўла олади. Зангламайдиган пўлатлар ҳозирги кунда анчагина қиммат турганлиги билан
ўзгарувчи концентрацияли мухитда, амалиѐтда, нисбатан арзон бўлган оддий пўлатлар
ишлатилиб, унинг сиртини эса кислотага чидамли хар хил копламалар билан қопланади. Булар
асосан икки хил: ноорганик ва органик қопламалар. Ноорганик қопламалар ҳам икки хил
бўлади.
1.Табиий қопламалар - базалт, кварцит, талк, асбест, бештаунит каби таркиби силикат
тузлардан таркиб топган моддалар ишлатилади.
2.Сунъий қопламалари - керамика, фосфор, эмал ва фаянс қопламалари киради.
Органик қопламалари барча пластмасса махсулотлари, яъни полиэтилен, поливинил
хлорид, антегмит ва хоказолар киради; уларнинг яхши ишлаши учун кислота кучли
концентрациясига эга бўлса, харорат унчалик юқори бўлмаслиги керак (45-50
о
С). Агарда
кучсиз кислота бўлса, харорат 150
о
С гача рухсат этилади.
Чўян идишлар юқори концентрацияланган сулфат кислота шароитида бемалол чидаши
мумкин. Куруқ ўчоқ гази ичи қопланмаган, оддий пўлатдан ясалган газ қувирларида бемалол
ишлатилиши мумкиндир, чунки намлик бўлмаса бундай қора металл коррозияга учрамайди.