96
таннархини нисбатан арзон қилиш учун сиғими 60 тоннагача борадиган пўлатдан ясалган катта
цистерналарда ташилади.
СУЛФАТ КИСЛОТАСИ БИЛАН ИШЛАШ
ҚОИДАЛАРИ ҲАҚИДА.
Бу кислота жуда кучли бўлганлиги учун инсон баданига тушса у ўша жойдаги оқсил
моддаларни шу захотиѐқ nH
2
O* мС каби моддага айлантириб, унинг таркибидаги сувни дархол
шимиб олиб, тананинг шу бўлагини қоракуяга айлантиради. Бу жараѐн кимѐвий қуйиш
дейилади. Агарда кўп жойда содир бўлса, инсон ҳалок бўлади; шунинг учун агар инсон
баданига сулфат кислота қуюқ
эритмаси тушса, ўша жойни оқар сувда ювиб ташлаб,
концентрацияси 3-5% ли
сода эритмаси билан нейтраллаб, сўнг яна оқар сув билан ювиб,
вазелин суркаб, зарур бўлса тиббий ходимларига мурожат қилиш керак.
Агар сода эритмаси
топилмаса охакли сув ѐки совунли сув билан ҳам нейтраллаш мумкиндир. Кимѐ заводларида
сулфат кислота ўтадиган қувурлар фланецлари орасидаги прокладкалар ѐйилиб
кетиши
натижасида сулфат кислотаси дуч келган жойга сачраб кетишини олдини олиш учун бу
фланецлар атрофига алюминийдан ясалган сақлагич қобиқлар кийгизилмоғи зарурдир. Улар
оқиб тушаѐтган сулфат кислотани бир йўналишда бир жойда оқиб
тушишига олиб келади ва
кутилмаган куйдиришдан сақлайди.
Dostları ilə paylaş: