АЗОТ САНОАТИ ХОМ АШЕЛАРИ.
Азотнинг хом ашѐлари сифатида авваломбор атмосфера ҳавосини кўрсатиш мумкиндир.
Атмосфера ҳавоси асосан азот ва кислороддан иборатдир.
Қуруқ ҳаво таркиби: N
2
- 78,09 %, O
2
- 20,95 %, Ar - 0,93 %, CO
2
- 0,03 %. Қолганлари неон,
гелий, криптон, Н
2
, азонлардан иборатдир. Бу қуруқ ҳавонинг таркиби. Табиатда эса ҳар қайси
геологик ерда йилнинг фаслига қараб, маълум миқдорда сув буғи бўлади. Элементар азотнинг
дунѐдаги ҳаво таркибидаги заҳираси 4,10
15
т га тенг; 1 гектар ер юзига эса ўртача 80 минг тонна
боғланмаган ҳолдаги элементар азот тўғри келар экан. Бу ерда азот боғланмаган ҳолдадир.
Аммо азот табиатда қисман боғланган ҳам учрайди: NaNO
3
-чили селитраси, КNO
3
-ҳиндистон
селитраси. Чақмоқ натижасида юқори температурада N
2
+ O
2
= 2NO - Q га ўтади. Кейинчалик
азот моноксиди N
2
га, ѐмир сувлари билан HNO
3
га, ерга тушгач Са(NO
3
)
2
га айланади.
АЗОТНИНГ АЙЛАНИШИ.
Инсоният элементар азотни ўзлаштира олмайди, чунки азот инертдир. Шунинг учун
табиатда ҳар хил усуллар билан элементар азот боғланган азот ҳолатга айлантирилади. Уларни
ўсимлик дунѐси истеъмол қилади, уларни эса ҳайвонат дунѐси истеъмол қилади, натижада
инсонлар учун керак бўлган оқсил пайдо бўлади. Маълум бўлишича, инсон кунига 100 г ча
оқсил истеъмол қилмоғи керак. Унинг таркибида 16 г азот бўлади.
Табиатда бу оқсил моддалар ҳам вақти келганда чириб, яна элементар азотга ўтиши
мумкин экан. Шундай қилиб, азот табиатда йўқолмай доимо айланиб юрар экан.
АЗОТНИНГ ФИЗК-КИМЕВИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ.
Азот Д. И. Менделеев жадвалида 5-гуруҳ, 2-қаторда, 7-ўринда жойлашган бўлиб, N
2
нинг
молекуляр массаси 28,013 у.б. га тенгдир. Азот атоми 7 электрондан иборат бўлиб, ундан 5 таси
ташқи қобиқдадир.
Электрон булутлар тузилиши: 1S
2
2S
2
3Р
3
Азот атоми иккита изотопдан иборат.
14
7
N - 99,63 %
15
7
N - 0,37%
15
7
N да 1 нейтрони кўп.
Оддий шароитда инерт ҳолатдаги азот фақат литий билан бирикиши мумкин. Азотнинг
О
2
билан қуйидаги бирикмалари бор:
N
2
+1
O-N(1) оксид, N
+2
0, N
2
+3
O
3
, N
2
+4
O
4
, N
2
+5
O
5
.
|