108
заҳираси, 1 кг боғланган азотни қишлоқ хўжалиги
экинларига таъсири, элементар азот,
азотнинг кислородли бирикмалари, азотнинг водородли бирикмалари, азотнинг валентлиги,
суюқ азот ва кислороднинг қайнаш температуралари, азотнинг боғлаш усуллари.
АЗОТ БИРИКМАЛАРИНИНГ АХАМИЯТИ.
Улар халқ хўжалигида кенг қўлланилади. Қишлоқ хўжалигида суюқ аммиак, карбамид ва
бошқалар минерал ўғит
сифатида нитрат кислотаси, газ ҳолидаги аммиак, мудофаада,
медицинада, нефть саноатида, металлургия саноатида ишлатилади.
Азотнинг бирикмалари уч хил шаклда бўлиши мумкин:
Аммоний формасида-аммоний сулфати (NH
4
)
2
SO
4
,
аммоний нитрати NH
4
NO
3
ва х.к.
Амид формасида-калций цианамиди СаСN
2
, карбамид СО(NH
2
)
2
ва х.к.
Нитрат формасида-натрий нитрати NaNO
3
, калий нитрати КNO
3
ва х.к.
Қишлоқ хўжалиги учун азот ўғитларининг, калийли ва фосфорли ўғитларнинг аҳамияти
катта. Айниқса, картошка, канд лавлаги, пахта ҳосилдорлигини оширади. 1 кг боғланган азот
бирикмаси пахта ҳосилдорлигини 12 кг га, қанд лавлагини 160 кг га, картошкани 120 кг гача
оширади.
1990 йилда 80 млн. тонна атрофида боғланган азот ишлаб чиқарилган бўлса, 2000 йилда
120 минг тонна ишлаб чиқарилиши мумкин.
Dostları ilə paylaş: