Адолат– ҳар кимнинг шахсий қадр-қиммати ҳурмат этилишини кафолатловчи ижтимоий муҳофазаланганлик.
Бахт – олий даражадаги маънавий-руҳий қониқиш ҳолати, тўлиб тошган севинч туйғуси.
Буйруқ - рахбарнинг қўл остидагиларга муайян топшириқни бажариш учун берган ѐзма ѐки оғзаки талаби.
Билимлар тизими – илмий, илмий-тарихий, методологик, фалсафий, мантиқий, предметлараро боғлиқлиги ва шу кабилар.
Бурч – муайян маънавий мажбуриятларга амал қилиш зарурлигини идроклаш.
Бошқарув – ишга қобил ижтимоий тузилмани тузиш учун зарур шароитларини танлаш ва самарадорлаштириш бўйича олиб бориладиган ва қўйилган мақсадни амалга ошириш учун ундан фойдаланиладиган фаолият.
Бошқарув маданияти – умумий ижтимоий маданиятнинг ташкил этувчи компоненти сифатида маълум бир ижтимоий маданият матндаги бошқарув тушунчалари, муносабатларнинг ўзаро таъсир этиши натижасида шаклланади ва унда қатор: анъанавийлик, долзарблик даражаси, мотивлаштириш тизими; раҳбарлик услублари, ташкилий муҳитнинг сифати, раҳбарнинг касбий маданияти каби компонентлардан иборат.
Бошқарув назорати– бу бошқарув жараѐнининг фаол босқичларидан бири бўлиб, у бошқарувнинг барча функциялари билан боғлиқ бўлади. Умумий ҳолда назорат режалаштирилган натижа билан ҳақиқий эришилган натижаларни ўзаро солиштириш жараѐни бўлиб, у фаолиятнинг муваффақиятини аниқлашга имконият яратади.
Виждон – шахснинг маънавий ўз-ўзини назорат этишга ва ўз-ўзини баҳолашга бўлган эҳтиѐжи, кишилар олдида ўз хулқ-атвори учун масъуллиги.
Дунѐқараш – қарашлар, эътиқод ва рамзлар тизими шахснинг онги ва хулқ-атворини акс эттирувчи образ.
Дидакдик қобилиятлар – бу жамоани бошқаришда , турли вазиятларда кўзланган мақсаднинг мазмун ва моҳиятини, унга эришиш йўлларини ва мазкур йўналишдаги вазифаларни барча ижрочиларга аниқ ва равшан, тушунарли қилиб етказа олиш.
Жамоа – ривожланган шахслараро муносабатлар, уюшганлик ва умумий мақсадларга эришишга интилишлик билан тавсифланувчи барқарор ижтимоий гуруҳ.