5-”D”sinf rahbari Yakubova Sofiyaning-www.hozir.org
в) ўқувчиларнинг бўш вактларини мазмунли ташкил этиш, мактабдан ва синфдан ташкари фаолиятга жалб этиш йўналишида: ўқувчиларнинг қизиқиши, имконияти ва қобилиятларига қараб фан тўгараклари, спорт секциялари, бадиий-эстетик, техник, экологик, сайёхлик ва ўлкашунослик йўналишидаги тўгаракларга, клубларга жалб килиш;
қобилиятли ва истеъдодли ўқувчиларни рағбатлантириш, уларнинг ижодий имкониятларини ривожлантиришга кумаклашиш;
ўқувчилар дунёқарашини миллий маданиятнинг асоси бўлган мусиқа ва қўшиқ, кино, адабиёт, халқ оғзаки ижоди, театр, наққошлик ва меъморчилик каби халқ амалий санъати турлари воситасида кенгайтириш мақсадида уларни маданият масканларига ота-оналар билан хамкорликда жалб этиш;
ўқувчиларни ёзги соғломлаштириш оромгохларида дам олишини ташкил этиш, кузги, қишки ва бахорги таътил кунларини мазмунли ўтказиши учун ота- оналар билан хамкорликда шароит яратиш;
хавфсизлигини таъминлаган холда ўқувчиларнинг маданий дам олишлари ва саёхатларини уюштириш;
турли (байрамлар, курик-танлов, спорт мусобакалари, учрашувлар, кечалар ва бошкалар) тадбирларда синф ўқувчиларининг фаол иштирокини таъминлаш;
г) ўқувчиларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимини такомиллаштириш йўналишида: синф жамоаси билан биргаликда синф фаолларини сайлаш ва синф ишларини режалаштириш,ўқувчилар давоматини мунтазам кузатиб бориш ва тахлил килиш;
синф ўқувчиларининг эхтиёж ва кизикишларини хар томонлама ўрганиш, уларни ахил жамоага жипслаштириш ва ташаббускор ўқувчиларни қўллаб- қувватлаш;
хар бир ўқувчининг ўзи учун кун тартибини тузишларини ташкил этиш ва унинг бажарилишини ота-оналар хамкорлигида назорат қилиш;
Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг бошланғич ташкилоти хамда “Камалак” болалар ташкилотининг хисобот сайлов йиғилишларини белгиланган тартибда ўтказилишида сардорларга амалий ёрдам бериш;
ўқувчиларнинг хуқуқий саводхонлигини ошириш, хар бир фуқаро, шахс ва муассасалар томонидан бажарилиши шарт бўлган қонун хужжатлари, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий хаётда рўй бераётган ўзгаришлар ҳақида тушунчалар бериб бориш, қонунга ҳурмат хиссини шакллантириш;
болалар ва ўсмирлар учун чоп этиладиган газета ва журналларни тарғиб этиш, синф деворий газетасини чиқарилишига кўмаклашиш;