5-”D”sinf rahbari Yakubova Sofiyaning


а) Миллий ғоя ва ватанпарварлик рухида тарбиялаш йўналишида



Yüklə 0,78 Mb.
səhifə2/46
tarix15.10.2023
ölçüsü0,78 Mb.
#155673
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46
5-”D”sinf rahbari Yakubova Sofiyaning-www.hozir.org

а) Миллий ғоя ва ватанпарварлик рухида тарбиялаш йўналишида:
ўқувчиларни Ватани ва халқига садоқат, фидойилик, Давлат рамзларига хурмат рухида тарбиялаш;
ўқувчилар онгига буюк аждодларимиз мероси ва халқимизнинг бугунги бунёдкорлик ишларига юксак эхтиром туйғуларини сингдириш, юртимиздаги бунёдкорлик ишлари, иншоотлар ва маърифат масканлари билан таништириб бориш;
синфда ўқувчиларни миллий ва умуминсоний қадриятлар рухида тарбиялаш мухитини яратиш, тарбия жараёнига бой маданий меросимиз, миллий одоб-ахлоқ меъёрларини татбик этиш, мехнатга ижодий муносабатни тарбиялаш;
ўқувчиларни мустақил хаётга тайёрлаш, уларни жамиятда ўз ўрнини топа оладиган шахс сифатида шаклланишлари учун зарур куникмаларни ривожлантириш;
ўқувчиларни ўзбек ва бошка халқларнинг маданий, тарихий, миллий анъаналарига хурмат рухида тарбиялаш;
б) ота-оналар ва махалла билан хамкорлик йўналишида:
баркамол авлодни тарбиялашда “Оила - махалла - таълим муассасаси" хамкорлиги Жамоат кенгаши фаолиятини кенг татбиқ этиш, аниқ белгиланган режа асосида синф ота-оналар мажлисларини ўтказиб бориш;
ўқувчиларни ижтимоий химоя қилиш буйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш, жумладан, кам таъминланган оилалар фарзандлари, ижтимоий химояга мухтож, ота-она қарамогидан махрум бўлган, ота-она қаровисиз қолган, васийлик ва хомийликка берилган вояга етмаганларнинг ижтимоий хуқуқларини химоялаш;
ўқувчиларнинг таълим муассасаси уставида белгиланган мактаб формасида келишларини назорат килиш;
ўқувчилар кундалик дафтарларининг юритилишини назорат ва тахлил килиш, ўқув қуролларининг мавжудлиги ва туғри тартибли сақлашларини кузатиб бориш, натижаларини ота-оналар билан мухокама қилиш;
ўқувчиларнинг турар жойлари, уй шароитлари билан танишиш, уларнинг соғлиги, маиший холатларини ўганиш, уйда ва таълим муассасасида маданий дам олишларига ва мустакил ишлашларига шароит яратишга харакат қилиш;
ўқувчиларнинг турли салбий диний оқимлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш, уларда бу борада иммунитет шаклланиши учун тарғибот- ташвикот ишлар олиб бориш;
ота-оналар билан хамкорликда ота-оналар мажлислари, давра сухбатлари, мулокотлар уюштириш, ўтказган тарбиявий ишлари юзасидан педагогик кенгашларда хисобот бериш;
дарсларга сурункали ва мунтазам келмайдиган, тарбияси оғир ўқувчилар билан ишлашда уларнинг ота-оналари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошкариш ва хуқуқ-тартибот органлари билан хамкорлик қилиш, натижалари буйича директор хузуридаги ишлаб чикариш йиғилишига маълумот киритиб бориш;
ўқувчиларни ота-оналар ва катталарга хурмат, кичикларга иззат рухида тарбиялаш, уларга камтарлик, сахийлик ва саховатпарварлик, инсонларга ёрдам бериш, мехрибонлик, мехнатсеварлик хислатларини сингдириб бориш.

Yüklə 0,78 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   46




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin