З-боб. Синф рахбарларининг хуқуқлари ва мажбуриятлари
Синф рахбарлари ушбу низомда белгиланган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги хуқуқларга эга:
синф ўқувчиларининг дарс машғулотлари ва имтихонларида иштирок этиш;
бўш ўзлаштирувчи ўқувчилар учун қушимча дарслар ташкил этиш буйича таълим муассасаси рахбариятига таклиф киритиш;
ўқувчилар тарбиясига оид илгор иш тажрибаларини амалга ошириш буйича таълим муассасаси рахбариятига ташаббус билан чикиш;
тарбиявий соатларни режалаштиришда ўқувчилар ёш хусусиятларидан келиб чиқиб, таълим муассасаси умумий режасига қўшимча ва ўзгартиришлар бўйича таклиф киритиш;
тарбиявий соатларнинг таъсирчанлигини ошириш учун мавзуларни ўтишдан олдин мактаб психологи, шифокори (хамшираси) ва бошка тегишли соха мутахассислари билан мухокама қилиш, зарур холларда уларнинг иштирокида тарбиявий соатларни ташкил этиш;
синф фаоллари ишини назорат қилиш, улар билан биргаликда йиғилиш кун тартибини белгилаш ва синф йиғилишларини уюштириш;
ўқишда ютуқларга эришган, умумий фойдали меҳнатда, мактаб хаёти ва жамоатчилик ишларида фаол ўқувчиларни такдирлашга тавсия этиш;
ўқувчиларнинг ота-оналари билан таълим-тарбия масалалари юзасидан суҳбатлашиш, хамкорлик килиш, педагогик маслахатлар бериш; укувчилар хулқини баҳолаш;
ҳамкорликда олиб бориладиган тадбирларда мунтазам қатнашмайдиган, фарзанди тарбиясига эътиборсиз ота-оналар бўйича мактаб кузатув кенгашига, “Оила-махалла-таълим муассасаси ҳамкорлиги” Жамоат кенгашига мурожаат килиш.
Синф раҳбарлари ўз вазифаларини бажаришда қонун хужжатларига мувофиқ бошка ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Синф раҳбарларининг мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:
синф ўқувчиларининг давоматини назорат килиш, сабабсиз дарсга келмаган ўқувчиларнинг ота-оналари билан (телефон орқали) боғланиб, дарсга келмаганлик сабабларини урганиш, натижалари бўйича мактаб раҳбариятига ахборот (зарур холларда ёзма) киритиш;
зарур холларда махалла оқсоқоли ёки профилактика (катта) инспекторлари, профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчилари билан биргаликда сабабсиз ва мунтазам дарсга келмаётган укувчиларнинг уйига бориб мавжуд холатни ўрганиш;
“Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларида мобил телефонлардан фойдаланиш тартиби тугрисидаги низом”, “Умумий урта таълим мактабининг ички тартиб коидалари”, “Умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчи ва ўқувчиларининг одоб-ахлоқ қоидалари” ҳамда “Давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом” мазмун-моҳиятини ва талабларини синф ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари эътиборига етказиш;
амалдаги қонунчилик хужжатларига кўра фарзанд тарбиясида ота-онанинг масъулияти, мажбурияти ва жавобгарлиги тўғрисида ўқувчиларнинг ота- оналари ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш;
педагогик жамоа, ўқувчилар, уларнинг ота-оналари билан мулокотда вазмин ва хушмуомала булиш;
ўзининг ижтимоий-сиёсий, хуқуқий билимларини ошириб бориш.
Синф раҳбарлари конун хужжатларига мувофик бошка мажбуриятларпи ҳам бажариши мумкин.
Dostları ilə paylaş: |