5-”D”sinf rahbari Yakubova Sofiyaning
“Tasdiqlayman”
Maktab direktori: _____________J. Paxmiddinov
Toshkent viloyati Parkent tumani
34- sonli o’rta ta’lim maktabining
5-”D”sinf rahbari
Yakubova Sofiyaning
MA’NAVIY-TARBIYAVIY
ISH REJASI
M.M.I.B.D.O’:_______________To’xtanazarova T
2019-2020-o’quv yili
Умумий ўрта таълим муассасасининг синф рахбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
муваққат низом
l-боб. Умумий қоидалар
Мазкур муваққат низом умумий ўрта таълим муассасалари синф рахбарларининг (кейинги ўринларда синф рахбарлари деб юритилади) асосий вазифалари, функциялари, хуқуқлари ва мажбуриятларини хамда фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Синф рахбарлари ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ва Қонунчилик палатаси қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг хужжатларига, Вазирлар Махкамасининг қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Халк таълими вазирининг буйруқларига, мазкур муваққат низомга ва бошка норматив-хуқуқий хужжатларга мувофиқ амалга оширади.
боб. Синф рахбарларининг асосий вазифалари ва функциялари
Қуйидагилар синф рахбарларининг асосий вазифалари хисобланади:
таълим муассасасининг тарбиявий тизимидаги таянч педагоглардан бири
сифатида ўзига бириктирилган синф ўқувчиларининг (кейинги ўринларда синф ўқувчилари деб юритилади) амалда белгиланган таълим ва тарбия олишларини ташкил этиш;
ўқувчиларнинг ўсиб-улгайишларини педагогик кузатувлар асосида назорат этиш, ёрдамга мухтож ўқувчиларга якка холда ёндошиш асосида улар қалбида миллий ғурур, ватанпарварлик, мехр-мурувват, масъулият, ташаббускорлик, ишбилармонлик каби хислатларни уйғотиш;
синф ўқувчиларининг маънавий ва маърифий тарбиясини ташкил этишда ўқитувчилар, ёшлар етакчиси, психолог, ота-оналар ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар (кейинги ўринларда ота-оналар деб юритилади), таълим муассасаси рахбарияти орқали вояга етмаганлар ишлари буйича комиссиялар, махалла, хуқуқ-тартибот идоралари, тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари билан хамкорликда ишларни ташкил этиш;
вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва хуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисидаги қонун хужжатлари ижроси борасида вояга етмаганларнинг назоратсиз ва қаровсиз қолишлари, укувчилар ўртасида жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ўтказиладиган“Ўқувчи”, “Давомат” каби профилактик рейдларда хамкорлик қилиш.
одоб-ахлоқ ва ички тартиб қоидаларига мувофиқ муомала ва кийиниш маданиятига қатъиян амал қилиш, жамоада намунали бўлиш.
Синф рахбарлари қонун хужжатларига мувофиқ бошка вазифаларни хам бажариши мумкин.
Синф рахбарлари ўзларига юклатилган асосий вазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни амалга оширади:
хар томонлама етук, баркамол - маънавий, ақлий, жисмоний ривожланган шахс тарбиясини амалга ошириш, синф ўқувчиларининг қобилиятларини тўлиқ намоён этишлари учун тегишли шарт-шароитлар яратиш;
педагогик ва ўқувчилар жамоа хамкорлигида тарбиявий ишларни ташкил этишда хар бир ўқувчининг ўзига хос хусусиятларига қараб ёндашишни йўлга қўйиш;
эрталабки сафланишларда синф ўқувчиларининг белгиланган тартибда тўлиқ иштирок этишларини таъминлаш;
бириктирилган синф хонасидаги мавжуд жихозларнинг сақланишини ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш;
синф рахбарлари ўз фаолиятини ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, умумий ривожланиш даражаси ва қобилиятларини хисобга олган холда, кенг қамровли тарбиявий ишлар ва аниқ мезонлар асосида ташкил этади.
Жумладан:
Dostları ilə paylaş: |