8 – LABORATORIYA MASHG‘ULOTI Mavzu: Ildiz zonalari.Ildizning anatomik tuzilishi. Mashg’ulot maqsadi: Talabalarni илдиз учининг тузилиши,bir pallali va ikki pallali o’simliklar ildizining ichki (anotomik) tuzilishi bilan tanishtirish, ildizining ichki tuzilishi to’g’risidagi bilimlarini mustaqil baYon etish ko’nikmalarini rivojlantirish.
Foydalanadigan jixozlar, uskunalar, moslamalar va materiallar ro’yxati: Ўстирилган майса илдизи ёкиўстирилган пиёз майсасининг илдизи
3. Ikkipallali o’simliklar ildizining ikkilamchi tuzilishi bilan tanishish.
4. Ildizmevalarning ichki tuzilishi bilan tanishish
Qisqacha nazariy ma’lumotlar Илдиз учининг тузилиши билан танишиш. Илдиз доимо учи билан ўсиб тупроқнинг чуқур қисмига кириб боради. Илдизнинг шу ҳолатига илдиз геотропизми дейилади. Илдиз тупроқнинг чиринди ҳамда сувга бой бўлган томонига қараб ўсиб, тупроқдаги сув ва унда эриган минерал моддаларни сўриб олади.
Илдизнинг учида бирламчи меристема ҳужайралари жойлашган бўлиб, бу ҳужайралар жуда майда, ҳужайра пўсти юпқа, йирик ядроли, қуюқ цитоплазмага эга бўлган жуда майда вакуоласи бўлади. Бу ҳужайралар жойлашган илдиз қисмини бўлиниш зонаси деб аталади. Бу зонада ҳужайралар узлуксиз митоз йўли билан бўлиниб туради.
Илдизнинг бу қисмини тупроқ заррачаларидан шикастланишидан ва илдизни ўсиши учун қулай шароит яратувчи махсус илдиз ғилофи қоплаб туради.
Бўлиниш зонасида ҳосил бўлган ёш ҳужайралар ўсиб чўзила бошлайди. Илдизнинг шу қисмини ўсиш ва чўзилиши зонаси деб аталади. Ўсиб вояга етган ҳужайралар аста-секин мутахассислашади. Яъни тўқималарни ҳосил қилади. Ҳар бир тўқима ўзига хос вазифасини бажаришга мослашади. Шу ерда илдиз тукчалари ҳосил бўлади, улар сўриш вазифасини адо этади. Шунинг учун илдиз тукчалари жойлашган илдизнинг қисмини сўриш зонаси деб аталади. Илдиз тукчалари ҳар 15-20 кунда янгиланиб туради. Илдизнинг сўриш зонасидан юқори қисмида ўтказиш зонаси жойлашган бўлиб, улар илдиз туки сўриб олган моддаларни пояга етказиб берадилар