АГГЛЮТИНАЦИЯ [лот. agglutinatio -ёпиштириш] 1 биол. Суюқлик ичида муаллақ сузиб юрадиган заррачаларнинг, мас, қизил ва оқ қон таначалари, микроблар ва ш.к. нинг бир-бирига ёпишиб, қумоқ-қумоқ бўлиб чўкиши.
2 тлш. Сўз ясалиш ёки шакл (форма) ясалиш асосини ўзгартмаган ҳолда унга стандарт аффиксларни қўшиш орқали сўз ёки шакл ясалиши. Агглютина-цияда ҳар бир аффикс фақат бир грамматик маънога эга бўлади. (1-35).
АДАБ [a. mjI — адабиёт; яхши тарбия, маъқул ҳаракат] Ижтимоий ва шахсий ҳаёт-даги яхши ахлоқ, тарбия, хушмуомалалик.
Адабини бермоқ Ножўя хатти-ҳаракатлар учун гап-сўз, калтак ва ш.к. билан жазо бермоқ; таъзирини бермоқ. Адабини емоқ. Адаб сақламоқ.
АДАБИЁТ [a.] 1 Бир халқнинг, даврнинг бадиий, илмий, фалсафий ва бошқа асарлари мажмуи.
2 Санъатнинг сўз, тил воситасида бадиий образлар яратувчи тури; бадиий адабиёт. Адабиёт назарияси.
3 Муайян бир фан ёки соҳага, масалага оид асарлар, китоблар.
АДАБИЁТЧИ 1 Бадиий адабиёт, адабиёт фани мутахассиси, ўқитувчиси.
2 айн. адабиётшунос.
АДАБИЁТШУНОС [адабиёт + ф. -ўрганувчи] Адабиёт илми (фани) билан шуғулланувчи мутахассис.
АДАБИЁТШУНОСЛИК Адабиёт илми, илм-фаннинг адабиётга оид соҳаси; бадиий адабиётни, унинг моҳияти, ижтимоий ва-зифаси ва адабий жараён қонуниятларини ўрганувчи фан.
АДАБИЙ 1 Бадиий адабиётга оид. Ада-бий асар. Адабий мерос. Адабий оқим.
2 Ёзувчиларга, ёзувчилик фаолиятига оид. Адабий ҳаёт. Адабий муҳит. Адабий та-халлус.
Адабий тил тлш. Умумхалқ тилининт ишланган, сайқал берилган, маълум нор-ма (меъёр)ларга солинган шакли. Адабий тилда сўзлашмоқ.(1-37-38)
АКАДЕМИЗМ [фр. academisme] 1 Илмий-тадқиқот муассасаларида ва ўқув юрт-ларида: қуруқ назарияга берилиб кетиш, ҳаётдан, амалиётдан узилиб қолиш, қуруқ назариябозлик. 2. Ғасвирий санъатда: антик дунё ва Уйғопиш даврининг мумтоз намуналарига кўр-кўрона эргашувчи ва илғор реалистик оқим-ларга қарши курашувчи оқим.
Dostları ilə paylaş: |