Biotexnologiya


Тўқима типдаги плазминоген активатори(ТАПг)



Yüklə 6,66 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə23/141
tarix17.09.2023
ölçüsü6,66 Mb.
#144470
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   141
720 (1)

Тўқима типдаги плазминоген активатори(ТАПг).

Табиий ТАПгни ҳужайраларни ўстириш методи ёрдамида олинади. 
Препарат олишни асосий манбаи-одам меланомаси ҳужайралари 
ҳисобланади; бундай фермент-мТАПгни молекуляр массаси 72 кДа ва 
ўстириш ва тозалаш шароитларига қараб бир ёки икки занжирли шаклда 
олиниши мумкин. Меланома тўқималаридан олинадиган ТАПгни тозалаш
учун аффин хроматография усулидан фойдаланилади. Рекомбинант 
ТАПгни ишлаб чиқаришда (уни альтеплаза деб номланган) карвонбоши 
АҚШнинг “Genentech” фирмаси ва “Boehringer Jngelheim”( бу фирма 
альтеплазани “activase” ва “actilyse” номлари билан ишлаб чиқарилади) 
фирмалари ҳисобланадилар. 

Плазминогенни урокиназа типидаги активаторлари.

Урокиназа- плазминогенни активатори, инсонни сийдигида учрайди, 2 та 
полипептид занжирдан (А ва Б) иборат бўлиб, бир-бирлари билан 
дисульфид кўприклар орқали боғланганлар. Юқори ва паст молекуляр 
массага эга бўлган урокиназалар маълум: 55 кДа ва 34 кДа. Препаратни 
инсон буйрагини эмбрион ҳужайраларидан олинади. Урокиназа 
плазминогенни фаоллаштириб, уни плазминга айлантиради. Урокиназани 
фибринолитик хусусияти стрептокина-задан баландроқ.

Стрептокиназа-
тўғри тромбалитик таъсирга эга бўлиб, плазминогенни 
активатори 
ҳисобланади, 
1-авлод 
тромболитикларига 
киради. 
Стрептокиназа тозаланган ҳолатда оқ рангли, ҳидсиз порошок бўлиб, сувда 
яхши эрийди. Молекуляр массаси 40-50 кДа атрофида. Стрептокиназа 
препарати тромбни ичига кираолади ва уни ичига фибринолизни 
фаоллаштиради. Айни мана шу хусусияти билан плазминдан фарқ қилади. 
Дунё бозорида микроб стрептокиназалари: кабиказа (“Kabi vitrum”
фирмаси), сртептаза (“Hoechest” фирмаси), стрептокиназа (“Smith kline” 
фирмаси) номи билан савдога чиқарилган. 

Стрептодеказа
- стрептокиназани узоқ вақт давомида таъсир этадиган 
(пролонгираванный) препарати, иммобилланган ферментлар гуруҳига 
киради. Ўртача терапевтик дозасини бир маротаба киритилиши қонни 
фибринолитик фаоллигини 48-72 соат кўтаради. 


Yüklə 6,66 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   141




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin