Biotexnologiya



Yüklə 6,66 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə24/141
tarix17.09.2023
ölçüsü6,66 Mb.
#144470
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   141
720 (1)

Антикоагулянтлар.
Энг хавфсиз препаратларга гепарин ва унинг 
хосилалари кирадилар. Гепарин қонни суюқ ҳолатда ушлаб турувчи 


гуморал факторларга кириб, у каогуляция тизимининг деярли барча 
факторлари билан юқори даражада боғланиш хусусияти эга. Гепарин, 
серин протеазаларни ва фибрин тизимини таъсирини нейтрализация 
қилади. Нейтрализация жараёни антитромбин III-гепарин (АТ- III-гепарин) 
комлекси ҳосил бўлиши ҳисобидан амалга ошади. Гепарин препарати 
гетероген бўлиб, АТ- III билан юқори ва паст даражада боғланиш 
хусусиятига эга бўлган фракциялардан ташкил топган. АТ- III-
плазминоген активаторларини ингибиторлари ҳисобланади. Тиббиётда 
паст молекулали ёки фракцияларга ажратилган гепарин препаратлари-
логипарин, фраксипарин, далтепарин, кливарин номлари билан 
ишлатилади.

Гирудин- тиббиёт зулугининг (Hirudo medicinalis) сўлак безларидан 
ажраладиган оқсил модда, тўғри ва тез таъсир қиладиган антикоагулянт. 
Узоқ йиллардан бери кичик қон томирларини тромбоэмболиясини
даволаш мақсадида ишлатилиб келинади. Гирудин тромбинни кучли ва 
специфик ингибитори ҳисобланади ва тез таъсир этувчи қонни ивишига 
қарши ишлатиладиган (противасвертывающий) препаратлар гуруҳига 
киради, гирудин фибрин ипларини ҳосил бўлиши ва тўпланишига қарши 
таъсирга эга.

С ва S оқсиллар- 
антикоагулянт системанинг муҳим факторларидан 
ҳисобланади.

С оқсили 
ивитиш системасининг витамин Кга боғлиқ бўлган ингибитори 
ҳисобланади. Қонда с оқсили миқдорини камайиб кетиши, тромбозга олиб 
келиши мумкин. Бу оқсилни етишмаслиги ирсий ва кейин қабул қилиб 
олинган бўлиши ҳам мумкин: масалан, с оқсили етишмаганда 
тромбофлобит ривожланиши мумкин. С- оқсилини дефицити, жигар 
касалланганда сезилади.

S оқсили, 
С оқсилини кофактори ҳисобланади ва у билан тромбоцитларни, 
эндотелиял ва бошқа ҳужайраларни фосфолипидли мембраналари 
сифатида фаолланган комплекс ҳосил қилади. Оқибатда С оқсилини 
каталитик хусусияти ортади. S оқсили ҳам витамин Кга боғлиқ 
ҳисобланади ва манфий зарядланган фосфолипидларга нисбатан юқори 
даражада боғланиш (сродство) хусусиятига эга.

Yüklə 6,66 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   141




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin