Biotexnologiya



Yüklə 6,66 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə40/141
tarix17.09.2023
ölçüsü6,66 Mb.
#144470
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   141
720 (1)

NAZORAT UCHUN SAVOLLAR 
1.
Sitokinlar va ularning turlari 
2.
Sitokinlarning ta’sir mexanizmi 
3.
Sitokinlarning ishlatilish sohalari 
4.
Sitokinlar sintezi 


Farmatsevtikada ishlatiladigan terapevtik oqsillar va fermentlar
 
Ma’ruzarejasi 
1.
 
Terapevtik oqsillarning metabolizmi 
2.
 
Immunogenlik 
3.
 
Glyukoproteinlarning uglevod profili 
4.
 
Oqsil immunogenligi 
Tayanch atama va iboralar:
oqsil, immunogen, glyukoprotein
Терапевтик оқсилларнинг катта молекуляр массаси қўшимча хусусиятлар 
билан биргаликда умуман уларнинг биомембраналар орқали ўтишига салбий 
таъсир этади, шунга қарамай уларнинг дастлабки тақсимланиши ҳужайранинг 
ташқи томон майдони хажмини (асосан плазма хажмини) чеклайди. Оқсил 
тўқимага қабул қилинганида унинг матоболизми ёки якунланиш жараёни 
давомида тақсимлаш хажми ўз навбатида ортади.
Терапевтик оқсилларнинг метаболизми (ажралиши) ҳақиқий оқсилларга 
айнан ўхшаш бўлган жараёнлар орқали рўй беради. Якуний ҳисобда бу янги
синтезланган оқсилга боғлиқ ҳолда амино кислота қолдиқларидан ажралувчи 
ёки келгусида стандарт метаболизм йўллари орқали деградацияланувчи
протеолитик деградациядан иборат бўлади. Даволаш оқсиллари қон таркибида 
чекланган протеолизис шароитида мавжуд бўлиши мумкин бўлсада кенг 
қамровли ва тўлиқ метаболизм ҳужайралараро содир бўлади, натижада 
маҳсулот ҳужайралар томонидан сўрилади.
Қон айланишининг катта циркуляциясидан дори оқсилининг чиқарилиши 
капилляр эндотелий бўйлаб ўтиши билан бошланади. Ўтиш даражаси 
оқсилнинг физик-кимёвий хусусиятларига боғлиқ (масалан, массаси ва заряди). 
Якуний маҳсулотнинг ажралиб чиқиши асосан буйрак ва (ёки) жигар органлари 
воситасида амалга ошади. 
Молекуляр массаси <30 кДа бўлган кўплаб оқсиллар буйракдаги 
калавасимон фильтрацияси орқали ажратилади. Хажмига қўшимча равишда 
фильтрация ҳам оқсилнинг зарядланиш хусусиятларига боғлиқ бўлади. 
Гликоламиногликанларнинг 
мавжудлиги 
туфайли 
калавасимон 


фильтрациясининг ўзи салбий зарядланади, натижада бир-биридан итарилиш 
ҳодисаси сабабли салбий зарядланган оқсиллар кучсиз фильтрланади. 
Дастлабки фильтрациядан сўнг кўп оқсиллар яқин каналчалар орқали 
фаол қайта сўрилади (эндоцитоз) ва лизосомал деградацияга учрайди, сўнгра 
амино кислота қайта абсорбцияси амалга ошади. Шунга кўра аслида жуда 
кичик бутун оқсил уринга ўтади. 
Жигар ва ўт пуфаги орқали оқсилнинг ютилиши икки механизмлардан 
бири орқали амалга ошади: (а) рецептор асосидаги эндоцитоз ёки (б) селектив 
бўлмаган пиноцитоз, яна оқсил протеолизи билан. Шунга ўхшаш тарзда баъзи 
оқсилларнинг пропорцияси нишонланган тўқималарда деградацияланади, бунда 
уларнинг функционал ҳужайра юзаси рецепторлари билан боғланиши рецептор 
лиганд мажмуасининг эндоцитоз интернализациясини ҳаракатга келтиради 
(расм 1). 
Айрим глюкозилланган терапевтик оқсилларнинг ҳужайравий ютилиши 
специфик углевод боғловчи ҳужайра юза рецепторлари орқали амалга ошади. 
Ҳужайра юза манноза рецепторлари, масалан, гликопротеинларга боғланиш 
хусусиятига эга қанд томон занжири манноза, фукоза, 
N
-ацетил глюкозамин 
ёки 
N
- ацетил галактозамин билан якунланади. Маълумотларга кўра, манноза 
рецепторининг жигар учун специфик бўлган формаси лютеинловчи 
гармонларнинг ажралишини таъминлайди. Кўплаб гликопротеинларнинг 
углевод занжири сўлак кислота қолдиқлари терминалини намоён этади. Жигар 
азиалогликопротеин рецептори сифатида гликопротеинларга боғланади ва 
умумий циркуляциядан олиниши каби унинг сўлак кислота қопламалари олиб 
ташланади. 
Терапевтик оқсилларнинг ҳақиқий фамококинетик ва фармакодинамик 
хусусиятлари қуйидаги бир қатор омиллар орқали мураккаблашиши мумкин: 
Қон зардобига боғланувчи оқсилларнинг мавжудлиги.
Баъзи биофармацевтик маҳсулотлар (инсулин каби ўсув омиллари, ўсув 
гармонлари ва муайян цитокинлар) қон таркибли оқсилларда кўриниб уларга 
специфик боғланади. Бу каби оқсиллар транспортер ёки активатор сифатида 


табиий ишлаши мумкин ва унга боғланиш қон зардобини ажратувчи кўрсаткич 
каби хусусиятларга ўз таъсирини ўтказиши мумкин. 
 
Иммунногенлик. 
Аксарият даволаш оқсиллари инсон учун тавсия 
этилганда потенциал иммунноген ҳисобланади. Инсонга тегишли бўлмаган 
оқсиллар (масалан, сичқон моноклонал антителалари) инсонда иммуноген 
бўлиши мумкин. Бироқ инсон оқсиллари ҳам потенциал иммуногеннлик 
хусусиятига эга бўлиши мумкин. Антителалар шу йўл билан ортиб бориб 
даволаш оқсиллари билан боғланади ва унинг фаоллигини нейтраллайди ва 
(ёки) унинг қон зардоби ярам парчаланишига ўз таъсирини ўтказади. 
 
Глюкопротеинларнинг углевод профили. 
Турли эукариот организм 
экспрессия 
тизимларида 
даволов 
глкопротеинларининг 
экспрессияси 
натижасида аниқликдаги гликосилация учун турли фарқларни намоён этувчи 
маҳсулот ҳосил бўлади. Аниқликдаги гликосилация намунаси оқсил фаоллиги 
ва 
in vivo
барқарорлигига ўз таъсири ўтказиши мумкин. Айрим ачитқи ва 
ўсимлик углевод мотивлари асосидаги экспрессия тизимлари одамда 
иммуноген хусусиятларга эга ҳисобланади. 


Расм 1.
Рецептор воситасидаги эндоцитоз жараёни. Бу ҳолатда даволаш оқсили 
ўз ҳужайра юзаси рецепторига лиганд боғланмоқда ва (a) плазма 
мембранасининг ўралган атрофида инвагинация содир бўлмоқда, бунда 
рецептор 
ва 
унинг 
лиганди 
ҳужайравий 
везикула 
(b) 
билан 
интернализацияланмоқда. Бу одатда лизосома орқали интернализацияланган 
везикуланинг интеграцияси билан давом этади ва шунинг учун лиганд ва 
рецептор лизосомал гидролазалар томонидан (c) деградацияланади. Баъзи 
рецептордан (везикулада паст рН муҳит сабабли) дисассоциацияланган лиганд 
ҳолатларда вариациялар содир бўлиши мумкин ва кейинги навбатда 
везикуланинг секцияларга эга кичик рецептори шаклланади, бу эса рецепторни 
ҳужайра юзасига қайтаради. Лизосома билан везикула синтезидан сўнг ушбу 
ҳолатда навбатдаги деградация учун фақат лиганд мавжуд (d). 

Yüklə 6,66 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   141




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin