Biotexnologiya



Yüklə 6,66 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə41/141
tarix17.09.2023
ölçüsü6,66 Mb.
#144470
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   141
720 (1)

 
 
 


Оқсил иммуногенлиги 
Аксарият анъанавий фармацевтик маҳсулотлари нисбатан кичик 
молекуляр массага эга моддалар бўлиб, улар умуман иммун тизимига 
алоқадорликдан йироқдир. Бошқа томондан оқсиллар макромолекулалар бўлиб, 
кучли иммун жавобини потенциал ҳаракатга келтирувчи молекуляр 
хусусиятларини намоён этади. Унинг шаклланиши даврида бизнинг иммун 
тизимимиз аутоантигенларга нисбатан чидамлилик сифатини ривожлантиради. 
Бу каби иммунологик бардошлилик умуман олганда бизнинг ҳаёт тарзимиз 
давомида 
турли 
механизмлар 
орқали 
рағбатлантирилади. 
Булар 
аутоантигенларга нисбатан жавобгарга айланишдан В- ва Т- лимфоцитларни 
ҳимоялайди (а) ёки улар аутоантигенлар билан учрашган вазиятда бу каби 
иммун эффектор ҳужайраларннг фаолиятини тўхтатади (b). 
Юқоридаги принципларга асосан инсон манбаларидан (масалан, айрим 
антитела препаратлари) бевосита ажратиб олинган ёки инсон генининг (кДНК 
кетма-кетлиги) “бегона” терапевтик оқсиллар (масалан, мухандисликка алоқаси 
бўлмаган моноклонал антителалар) бўлганида одамларда иммунноген 
бўлмайди ва рекомбинант экспрессия (масалан, рекомбинант одам гармонлари 
ёки цитокинлар) орқали ишлаб чиқарилган терапевтик оқсиллар инсон иммун 
тизимини рағбатлантиради. Ушбу умумий принцип кўп ҳоллар учун тааллуқли, 
лекин ҳамма ҳолатлар учун эмас. Шундай экан нима учун одам амино кислота 
кетма-кетликларининг даволаш оқсиллари иммун тизимини фаоллаштиради? 
Потенциал сабаблар қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин:

Пост-транляцион модификациялардаги фарқлар.
Инсон терапевтик оқсиллари 
турли рекомбинант тизимлар орқали ишлаб чиқарилади (масалан, ачитқи, 
ўсимлик ва ҳашоратларга асосланган тизимлар), булар пост-транляцион 
модификацияларнинг батафсил намоён этиши мумкин, айниқса глюкоциляция 
ҳолатида. Ушбу тизимларнинг айрим қанд қолдиқлари (мотивлари) 
хусусиятлари одамларда юқори иммунноген бўлиши мумкин. 



Ишлаб чиқаришда ёки сақлашда оқсилнинг структуравий ўзгариши.
Субоптимал маҳсулот ишлаб чиқариш ёки ҳосил бўлиши қисман деградация
денатурация, агрегация ёки терапевтик оқсилнинг чўкишига учраши мумкин. 
Эпитоплар одатда иммун назоратдан ҳимоялангани иммун тизимини 
фаоллаштриш орқали аниқланиши мумкин. 

Препаратларни қабул қилишнинг баъзи усуллари.
Асосан тери ости инъекцияси 
оқсил агрегациясини ҳаракатга келтириши мумкин ёки оқсил ва иммун тизими 
ҳужайралари ўртасида узайтирилган алоқага сабаб бўлиши мумкин, бу орқали 
иммун жавоб учун потенциални такомиллаштиради. Бунга қизиқарли 
мисоллардан бири инсон рекомбинант эритропоэтини асосида ишлаб чиқилган 
“Eprex” маҳсулотидир. 1990 йилларнинг охирларидат тўлдирувчи сифатида 
одам зардоби альбуминининг олиб ташланиши ва унинг ўрни глицин ва 
полиоксиэтилен мой кислотаси эфири билан алмаштирилиши натижасида 
маҳсулотнинг формуляцияси ўзгарди. Маҳсулот тери ости усули орқали 
киритилган. Формуляциядаги ўзгаришлар билан бир вақтда реципиент одамлар 
нисбатида маҳсулот иммунногенлик хусусиятига эга бўлди. Полиоксиэтилен 
мой кислотаси эфири чиқарган мицелляр юзаларда кўплаб эритропоэтин 
молекулаларининг ассоциацияси орқали иммуногенлик ва бу билан бир вақтда 
иммун тизими ҳужайраларига узайтирилган таъсири вужудга келтирилди. 
Маҳсулот киритилишининг тери ости усулидан вена қон томири усулига 
ўзгартирилиши муаамо келтириб чиқаради.

Қабул қилиш меъёрлари ва даволаш муддатлари.
Қабул қилиш меъёрларининг 
юқори даражалари (нормалдан юқори физиологик фаолликларда) асосан агар 
маҳсулот ҳозирда қабул қилинаётган ва доимий тартибда бўлса, у ҳолда 
потенциал аутотолерантликнинг бузишилишига сабаб бўлиши мумкин. 

Генетик ва иммунологик омиллар.
Айрим индивидлар аҳамиятли ёки 
индукцияланган иммунологик абнормал ҳолатларни намоён этади, бунда уларга 
аутотолерантликнинг бузилишига бўлган таъсирчан шароит яратилади. 


Масалан, одам зардобидан бевосита ажратилган айрим қон омиллари ва гармон 
препаратлари ёки уларни қабул қилган бемор одамларга нисбатан тўқима 
рағбатлантирган иммунологик жавоблар. Булар беморларнинг ўзларида табиий 
ҳолда иммун тизими етишмовчилиги ҳолатларида юзага келиши мумкин эди. 
Маҳсулотда турли аралашмаларнинг мавжудлиги ёки ўзгартирилган маҳсулот 
формалари ҳам омиллар келиб чиқишига эҳтимол сабабчидир. 
Ҳатто бирон биофармацевтика маҳсулоти иммун тизимини ишга туширса 
ҳам ушбу ҳолат клиника учун аҳамиятли ёки кераксиз бўлишидан қатъий назар
у автоматик равишда такрорламайди. Баъзи вазиятларда маҳсулотга қарши 
антителалар ҳавфсизлик ёки самарадорликка кўрсаткичларига қандай таъсирга 
эга 
эмас. 
Бошқа 
вазиятларда 
антитела 
боғланиши 
маҳсулотнинг 
фармакокинетик ҳусусиятларини ўзгартириши мумкин ёки биофармацевтик 
препаратнинг биологик фаоллигини нейтраллаши муммкин. Янада жиддийроқ 
ҳолат бу антителларнинг маҳсулотга нисбатан қарши ортиши оқсилларнинг 
эндоген формалари билан реакцмяга киришиб уни нейтраллайди. 
Маҳсулотларга қарши шаклланган антителалар эритпоэтин билан реакцияга 
киришади ва қизил қон ҳужайраларининг (эритпоэтин стимуллаган) ишлаб 
чиқарилишини тўхтатади, бунда антитела воситасидаги тоза қизил ҳужайра 
аплазиасини вужудга келтиради. 
Оқсил иммунногенлигини камайтириш ёки олиб ташлаш учун кўплаб 
усуллар ишлаб чиқилган ва мослаштирилган. Масалан, оқсил мухандислигида 
моноклонал антителалардан фойдаланилган. Бунга муқобил вариант 
полиэтилен гликолнинг оқсил скелетига ковалент боғланиши ҳисобланади. Бу 
иммун тизимлардан оқсил иммуногеник эпитопларини потенциал ҳимоялаши 
мумкин.

Yüklə 6,66 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   141




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin