Biotexnologiya



Yüklə 6,66 Mb.
Pdf görüntüsü
səhifə42/141
tarix17.09.2023
ölçüsü6,66 Mb.
#144470
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   141
720 (1)

 
 
 
 
 


Оқсил фаоллиги шакли ва фармакодинамика 
Турли оқсиллар ўзларининг терапевтик эффектларини турли йўллар 
билан амалга оширади (расм 2). Гормонлар ва қўшимча бошқарувчи 
молекулалар турғун ҳолда специфик ҳужайра юзаси рецепторлари билан 
боғланиш орқали ўз эффектларига эришади. Рецептор боғланиш ҳужайравий 
сигнал трансдукцияси ҳодисаларини ҳаракатга келтиради, бу якуний ҳисобда 
кузатилган физиологик эффектларда иштирок этади. Бошқа томондан кўплаб 
антителалар специфик нишон молекулаларига боғланиш орқали ўз таъсирини 
амалга оширади. Булар нишон молекулаларнинг фаоллигини тўхтатади ёки 
деструкциялайди ёки нишон молекулаларга (ҳужайраларга) самарали бирикади. 
Терапевтик энзимлар ўз самарасини каталитик механизм орқали амалга 
оширади. Кўплаб специфик биофармацевтик маҳсулотларнинг таъсир этиш 
йўллари батафсил тавсифланмаган.
Шунинг учун физиологик эффектлар натижаларига қўшимча ҳолда 
клиник олди тадқиқотларининг муҳим элементи дори воситасининг таъсир 
этиш йўлини молекуляр даражада аниқлаш марказий масала ҳисобланади. 
Фармакодинамика тадқиқотлари терапевтик оқсилларнинг маълум турли дори 
концентрациялари ва дори қабул қилиш режимларида ўз ичига турғун 
эффектлар мониторингини (ва эффектлар муддатини) олади.


Расм 2. 
Биофармацевтик воситанинг таъсир этиш йўли. Уларнинг терапевтик 
таъсирини специфик ҳужайра юзаси рецепторига боғланиш орқали бошлаб 
беради. Натижада сигнал трансдукцияси ҳужайравий жавоб реакцияни вужудга 
келтиради 
(масалан, 
ҳужайра 
энзимининг 
активланиши 
ёки 
ген 
экспрессиясининг ўзгариши) (a). Бошқа биофармацевтика маҳсулотлари нишон 
молекулага боғланиш (кўпинча фаоллигини тўхтатади) орқали ўз функциясини 
бажаради ва унинг оверэкспрессияси тиббий шароитни кучайтиради (b).

Yüklə 6,66 Mb.

Dostları ilə paylaş:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   141




Verilənlər bazası müəlliflik hüququ ilə müdafiə olunur ©azkurs.org 2024
rəhbərliyinə müraciət

gir | qeydiyyatdan keç
    Ana səhifə


yükləyin