Мавзу: Sanoat chiqindilarini biotehnologik usullar yordamida qayta ishlash.
Режа:
Саноат чиқиндиларини утилизация қилиш
Чиқиндиларни қайта ишлаш
Биотехнологик жараѐнларда утилизация
Озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги чиқиндилари бутун дунѐда кўп миқдорда тўпланиб бораѐтганлиги учун ҳам нафақат маҳаллий балки халқаро муаммоларга сабаб бўлмоқда. Айниқса биологик фаол кислород ҳосил қиладиган чиқиндиларга нисбатан ўта қаттиқ қонунлар яратилган.
Органик чиқиндиларни утилизация қилишга алоҳида эътибор берилмоқда, улар асосида ҳайвонлар учун озиқа моддалари, хилма-хил химикатлар, биогаз ва бошқа маҳсулотлар тайѐрлаш технологиялари яратилган ва бундай изланишлар жадал давом этмоқда.
Чиқиндиларни қайта ишлашни иккинчи йўналиши – уларнинг таркибидаги заҳарли моддаларни ажратиб олиш ва уларни зарарсизлантириш; биологик фаол бирикмалар ѐки иккиламчи метаболитлар ажратиш ва улардан ҳайвонларни озиқлантириш ва даволаш мақсадида фойдаланиш. Баъзи мамлакатларда, масалан АҚШ, Англия, Франция, Японияда жуда катта чиқиндилар бозори ташкил этилган. Чиқиндилар сотиб олиниб, гуруҳланади ва кейин қайта ишланади.
Замонавий озиқ-овқат саноатида микробиологик синтез йўли билан олинадиган моддалар, айниқса алоҳида тозалаб олинадиган озиқа ингридиентлари жуда катта аҳамият касб этмоқда. Иқтисодий ривожланган мамлакатларда бундай моддалар тўла сифатли озиқа рецептурасини яратишда қўшимча, энг муҳим моддалар сифатида ишлатиб келинмоқда. Микробиологик ингридиентлар тайѐрлаш (ишлаб чиқариш) учун анъанавий йўллар билан бирга, биотехнологияни энг янги ютуқларидан ҳам фойдаланиб келинмоқда. Шулардан баъзи-бирлари тўғрисида қисқача тўхталиб ўтамиз.
Сиркакислотаси. Озиқ-овқатда бу кислотани сувли эритмаси ишлатилади.
Эритмада унинг миқдори 4% дан кам бўлмаслиги керак. Сирка, одатда вино таркибидаги этанолни бижғитиш орқали тайѐрланади. Бижғитиш жараѐни Acetobacter лар ѐрдамида амалга оширилади.