ДНК занжиридан олинган иРНК нуклеотидлар тартиби шаклидаги ахборот рибосома ѐрдамида оқсил молекуласидаги аминокислоталар тартибига кўчирилади.
Оқсил синтези жараѐни трансляция деб аталади. Нуклеин кислоталарда ҳар бир аминокислоталарни танийдиган ва танлаб бириктириб олиб ташишда воситачилик қиладиган бирин-кетин учта нуклеотидлар комбинацияси мавжудки, бу ўз навбатида аминокислота коди, оқсил коди, кодон, кенг маънода генетиккод деб юритилади.
Оқсил молекуласига кирадиган аминокислоталар 20 та бўлганлиги учун кодонлар сони ҳам 20 дан кам бўлиши мумкин эмас.
Бунда ҳосил бўладиган комбинациялар сони 64-43, кодланадиган аминокислоталар сонидан анча кўп. Нима учун деган савол туғилади? Маълум бўлишича, 20 та аминокислотадан 18 таси биттадан ортиқ, яъни 2 та, 3 та, 4 та ва 6 та кодон билан кодлана олар экан. Бундан ташқари, учта кодон УАА, УАГ, УГЦ аминокислоталарни кодлай олмайдиганлар ва уларни пайдо бўлиши полипептид занжирининг тугаганидан дарак беради. Шунинг учун ҳам улар атамааторлар «тугатувчилар» деб аталади.
Полирибосомаларда оқсил синтези иРНКнинг 5' охиридан бошланиб 3' охирида тугайди. Оқсил синтези тугагач иРНК рибосомадан ажралиб чиқади ва рибосома иккита субпарчаларга ажратилади.
Мутация жараёни ва ДНК репарацияси
ДНК молекуласи структурасини ташқи номуқобил омиллар таъсирида ўзгаришимутациядейилади. Мутацияга учраган ДНК молекуласида ирсий ахборот ўзгаради ва организмнинг мўътадил ҳолатда яшашига кескин таъсир кўрсатади. Тирик организмнинг мутант шакллари вужудга келади. Бошқа организмлардан фарқли ўлароқ, ўсимлик ва микроорганизмларнинг хўжалик аҳамияти юқори бўлган мутант шаклларидан халқ хўжалигида кенг кўламда фойдаланилади
Инсон организмидаги мутацион ўзгаришлар оғир касалликларни келиб чиқишига
сабаб бўлади (оқ қон касаллиги). Мутацияга учраган ДНК молекуласини асл ҳолатига қайтиш жараѐни-ДНКрепарацияси дейилади. Репарация жараѐни ДНКаза, ДНК- полимераза II ва ДНК-лигаза ферментлари иштирокида амалга оширилади. Бу ферментлар тизими ѐрдамида ДНК структураси дастлабки мўътадил ҳолатига қайтади.