Мавзу: Репликация, транскрипция, трансляция ходисасининг мохияти. Генетик код. Генлар экспрессияси.
Режа:
Оқсил биосинтези
Репликация, транскрипция, трансляция ходисасининг мохияти
Генетик код
Генлар экспрессияси
1865 йили августин ордени монахи Грегор Мендель(1822-1884) ирсий қонуният бўйича ўзини тадқиқотларини эълон қилди. Унинг фикрича, нўхатдаги белгилар ички «ахборот бирлиги» ѐки «омиллар» кўринишида авлоддан авлодга берилишини кузатган.
1902/1903 йилларда Уолтер Станборо Саттон эса Мендель аниқлаган «омилларни» хромосомада жойлашган деган ғояни илгари суради.
1909 йилда даниялик олим Вильгельм Йоханнсен Мендель аниқлаган «омилларни» -
«генлар» деб атаган.
1938 йилда Г. Шпеманн саламандр ҳайвонининг уруғлантирилган хужайра ядросидан фойдаланиб ўхшаш эгизак ҳайвонларни ҳосил қилди.
1945 - 1950 йилларда биринчи бўлиб ҳайвонларнинг ҳужайра культуралари етигтирилди.
ДНК, РНК ВА ОҚСИЛ МОЛЕКУЛАЛАРИНИНГ БИОСИНТЕЗИ
ДНК репликацияси
Тирик организмда олдиндан мавжуд қолип асосида янги ДНК молекуласининг яратилиши нуклеин кислоталарининг синтезланиш йўлидир. Мавжуд ДНК молекуласидан нусха олиш репликация деб аталади.
Репликация жараѐни ДНК-полимераза I, II, III, ДНК-лигаза ва ревертаза ферментлари ѐрдамида амалга ошади. rep-оқсил ѐрдамида ДНК қўш занжири ажралади ва ДНКга боғланадиган оқсил молекулалари ѐрдамида ДНК нинг ажралган занжирлари турғун ҳолатда сақланиб турилади. ДНК-полимераза III ферменти ДНК нинг 3' учидан 5' учигача ДНК нинг битта занжирини тўла синтез қилиш қобилиятига эга. ДНК синтези фақат ДНК нинг 3' учидан 5' учига қараб бориши туфайли ДНК нинг иккинчи занжири праймаза, ДНК-полимераза I ва ДНК-лигаза ферментлари ѐрдамида амалга ошади.
Праймаза (ревертаза) ферменти ѐрдамида ДНК нинг иккинчи занжири синтези учун праймер синтез қилинади ва ДНК-полимераза III ферменти ѐрдамида праймер нуклеотидлар кетма-кетлигидан ДНК синтези бошланади ва ДНК-полимераза I ферменти ѐрдамида бу нуклеотидлар кетма-кетлиги бир оз узайтирилади. Кўплаб ҳосил бўлган ДНК фрагментлари ДНК-лигаза ферменти ѐрдамида уланади. Бу жараѐн ДНК нинг иккинчи занжири тўла синтез бўлгунча давом этади. Янги ДНК занжири тайѐр ДНКнинг нусхасига, матрицасига қараб тузилади. Бу жараѐнда матрица вазифасини ДНК қўш занжирининг бир ипи бажаради.
РНК синтези жараѐни транскрипция деб аталади. Ҳар учала типдаги РНК синтези турли типдаги РНК-полимраза (РНК-полимераза I,II,III) ферментлари ѐрдамида амалга оширилади. pРНК синтези РНК-полимераза I ферменти, иРНК РНК-полимераза II ферменти ва тРНК ҳамда кичик ўлчамли ядро РНК си молекулалари РНК-полимераза III ферменти ѐрдамида амалга оширилади. Ҳамма РНК молекулалари синтези учун ДНК нинг битта ипи матрица вазифасини ўтайди.
Оқсил синтези рибосомаларда ўтади. Рибосома ҳужайра метаболизми учун зарур бўлган оқсиллар синтезини ДНК дан олинган иншаклция асосида кодлаш механизмига мувофиқ амалга оширади (4-чизма).
Dostları ilə paylaş: |